Внимание!

NB! Мазкур Конунга 2024 йил май ойидан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР 14.02.2024 й. ЎРК-907-сон Конунига каранг


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2001-2004 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 13.12.2002 й. 447-II-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

13.12.2002 й.

N 447-II



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ   ҚОНУН   ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


I. Ўзбекистон Республикасининг 1990 йил 31 октябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1990 йил, N 31-33, 371-модда; 1993 йил, N 5, 235-модда; 1994 йил, N 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 118-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда) 28-моддаси чиқариб ташлансин.


II. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 43-модда; 1993 йил, N 5, 236-модда; 1994 йил N 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда):

1) 1-моддасининг биринчи қисмидаги "жамоа, ижара корхоналарига, хўжалик жамиятлари ва ширкатларига" деган сўзлар "хўжалик ширкатлари ва жамиятларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 6-моддасининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикасида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш:

давлат корхонасини хўжалик ширкати ёки жамиятига айлантириш;

давлат мол-мулкини танлов йўли билан ва кимошди савдосида давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларга ва жисмоний шахсларга сотиш шаклида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шаклларда амалга оширилиши мумкин";

3) 7-моддаси:

1-бандининг биринчи қисмидаги "Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2-бандининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: "Буюртма оммавий мулк объектларини тасарруф этувчига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади";

4) 11-моддаси чиқариб ташлансин;

5) 14-моддасининг 2-бандидаги, 15-моддасининг 1-бандидаги ва 17-моддасининг 2-бандидаги "Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

V. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда) 144-моддасининг биринчи қисмидаги "ғайриқонуний рад этиш" деган сўзлар "асоссиз рад этиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


VI. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда):

1) 128-моддаси:

иккинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида худди шу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳар қандай ҳуқуқбузарликларни содир этиш";

ўзбекча матнининг тўртинчи қисми санкциясидаги "олти ойгача" деган сўзлар "олти ой" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 215-моддаси:

биринчи қисмининг санкциясидаги "беш бараваридан етти бараваригача" деган сўзлар "етти бараваридан ўн бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги "етти бараваридан ўн икки бараваригача" деган сўзлар "ўн бараваридан ўн беш бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 337-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: "Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли ёки бевосита шундай ашё бўлган нарсани мусодара қилиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти суд ижрочилари ҳудудий бўлимлари туман (шаҳар) бўлинмаларининг суд ижрочиси томонидан ижро этилади".

VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 247-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда):

1) 2-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: "Марказий банк ўз балансида акс эттирилган мол-мулкка қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилишга ҳақли";

2) 3-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналар фаолиятини лицензиялаш ҳамда тартибга солиш, банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналарни назорат қилиш, қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни лицензиялаш";

3) 11-моддаси:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Марказий банкнинг чет эл валютаси курсининг ёки қимматбаҳо металлар қийматининг ўзгариши натижасида олтин-валюта резервларини қайта баҳолашдан ҳосил бўладиган реализация қилинмаган даромадлари ва харажатлари олтин-валюта резервларига оид операциялар бўйича қайта баҳолаш фондига киради";

иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

бешинчи қисмидаги "фондлар ва мажбурий резервлар" деган сўзлар "аниқ мақсадга йўналтирилган резервлар ва фондлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 17-моддаси:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Марказий банкнинг норматив ҳужжатларини тасдиқлайди";

учинчи-ўн бешинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи-ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"банклар учун иқтисодий нормативларни ва кредит уюшмалари ҳамда гаровхоналар учун молиявий операциялар ўтказиш қоидаларини тасдиқлайди, шунингдек уларга риоя этилишини кўриб чиқади;

банк фаолияти билан шуғулланиш учун лицензиялар бериш ва уларни чақириб олиш тўғрисида қарорлар қабул қилади, кредит уюшмалари ва гаровхоналар фаолияти, шунингдек қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқариш лицензияланишини амалга оширади";

5) 24-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"24-модда. Монетар кўрсаткичлар ўзгаришининг аниқ мақсадли мўлжаллари


Марказий банк Ўзбекистон Республикасидаги пул-кредит, молия, валюта ва нарх муносабатлари ҳолатидан келиб чиқиб, битта ёки бир қанча монетар кўрсаткичлар ўзгаришларининг аниқ мақсадли мўлжалларини белгилаши мумкин";

6) 27-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"27-модда. Марказий банк операциялари бўйича фоиз ставкалари


Марказий банк ўз операциялари бўйича фоиз ставкаларини мустақил белгилайди";

7) 30-моддаси биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "уч ойгача бўлган муддатга" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

8) 31-моддаси "Миллий хавфсизлик хизмати" деган сўзлардан кейин "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

9) 32-моддасининг:

биринчи қисмидаги "расмий пул бирлигини" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг пул бирлигини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "расмий пул" деган сўзлар "пул" деган сўз билан алмаштирилсин;

10) 39-моддасининг биринчи қисмидаги "улар ўрнига албатта тенг ҳажмдаги банкнот ва тангалар чиқарган ҳолда" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

11) 46-моддаси "пул маблағларини" деган сўзлардан кейин "ва валюта қимматликларини" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

12) 48-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: "Кредитлар ҳукуматга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланган миқдорда ушбу Қонун 30-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган ва бир йил ичида қиймати тўланадиган активлар гаровга қўйилиши шарти билан берилади";

13) VIII бўлимининг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"VIII. Банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналар фаолиятини, шунингдек қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни тартибга солиш ҳамда назорат қилиш";

14) 50-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"50-модда. Банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналар фаолиятини, шунингдек

қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни тартибга солиш

ҳамда назорат қилиш борасидаги вазифалар


Марказий банк молия-банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналар фаолиятини тартибга солади ҳамда назорат қилади.

Марказий банк банклар ва кредит уюшмаларини рўйхатга олади, шунингдек банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар беради, кредит уюшмалари, гаровхоналар фаолиятини ва қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни лицензиялайди.

Банклар ва кредит уюшмаларини рўйхатга олиш, шунингдек банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналарга лицензиялар бериш Марказий банк томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Қимматбаҳо қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришга лицензиялар бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Банклар ва кредит уюшмаларини рўйхатга олиш, шунингдек банклар, гаровхоналарга ҳамда қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришга лицензиялар бериш ҳақ эвазига амалга оширилади.

Марказий банк Банкларни давлат рўйхатига олиш дафтари, кредит уюшмалари, гаровхоналарга ҳамда қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришга берилган лицензиялар реестрини юритади. Берилган лицензиялар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиниши керак";

15) 51-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказий банк:

банк операцияларини амалга ошириш, бухгалтерия ҳисоби ва банк статистика ҳисоботини юритиш, йиллик ҳисоботлар тузиш юзасидан банклар учун мажбурий бўлган қоидаларни;

молиявий операцияларни амалга ошириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш юзасидан кредит уюшмалари учун мажбурий бўлган қоидаларни;

фаолият ва операцияларни амалга ошириш юзасидан гаровхоналар учун мажбурий бўлган қоидаларни белгилайди.

Марказий банк:

банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналарнинг ҳисоботи ва бошқа ҳужжатларини олиш ва текшириш, уларнинг фаолияти, шу жумладан операциялари тўғрисида ахборот сўраш ҳамда олиш;

олинган ахборот юзасидан изоҳ талаб қилиш;

банклар ва кредит уюшмаларининг, уларнинг филиаллари ва улар билан узвий боғланган шахсларнинг, шунингдек гаровхоналарнинг фаолиятини текшириш, қоидабузарларга нисбатан санкциялар қўллаш;

банкларнинг ички аудитига доир талабларни белгилаш;

банк активлари сифатини тасниф қилиш ва активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарлар ўрнини қоплаш учун шунга монанд резервлар яратишга доир талабларни белгилаш;

ишончсиз активларни ҳисобдан чиқариш шартлари ва таомилини аниқлаш;

банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналарга уларнинг фаолиятида аниқланган қоидабузарликларни бартараф қилиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар юбориш;

банк акциядорлари устав капиталининг қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан ортиқроқ қисмини сотиб олган тақдирда уларнинг молиявий аҳволи ҳамда обрў-эътибори ҳақида ахборот сўраш ва олиш;

банкларнинг ва улар филиалларининг раҳбарлари, бошқарув аъзолари ҳамда бош бухгалтерларига, кредит уюшмалари ижро органларининг раҳбарларига нисбатан малака талабларини қўйиш";

16) 53-моддаси:

иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси "ёки унинг филиали раҳбарларини" деган сўзлардан кейин "шу жумладан, банк кенгаши раҳбарлари ва аъзоларини" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Кредит уюшмалари, гаровхоналар, шунингдек қимматбаҳо қоғозлар бланкалари ишлаб чиқарувчиларга нисбатан чоралар ва санкциялар қўллаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади";

17) 54-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"54-модда. Халқаро ҳамкорлик


Марказий банк халқаро ташкилотлар, чет давлатларнинг марказий банклари ҳамда банк назоратининг бошқа органлари билан ҳамкорлик қилади ва ахборот айирбошлайди".

XI. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 61-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда) 4-моддасининг биринчи қисмидаги иккинчи ва учинчи жумлалар чиқариб ташлансин.

XIII. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрь ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1-, 20-модда; N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда):

1) 587-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: "Лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади";

2) 589-моддасининг:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лизинг берувчи лизинг объектини кимдан олаётган бўлса, шу шахс сотувчи деб эътироф этилади";

тўртинчи қисмидаги "ишлаб чиқарувчига", "ишлаб чиқарувчи" деган сўзлар тегишли келишикдаги "сотувчи" деган сўз билан алмаштирилсин;

3) 590-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: "Лизинг тўлови лизинг берувчининг лизинг объектини сотиб олиш учун қилган харажатларининг ҳаммаси ёки кўп қисми, шунингдек лизинг объектини етказиб бериш ва белгиланган мақсадда фойдаланиш учун уни яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ бошқа харажатлари лизинг олувчи томонидан қопланиши ҳамда лизинг берувчининг даромадидан иборат бўлади";

4) 595-моддаси:

биринчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мол-мулк етказиб берилмаган, тўлиқ етказиб берилмаган, муддати кечиктириб етказиб берилган ёки унинг сифати тегишли даражада бўлмаган тақдирда, лизинг олувчи, агар шартномада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса";

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лизинг шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда лизинг олувчи илгари бўнак сифатида тўлаган пулларини, лизинг объектидан фойдаланишдан олган фойданинг қийматини чегириб ташлаб, ўзига қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли";

5) 597-моддасининг:

биринчи қисмидаги "фойдаланувчи" деган сўз "лизинг олувчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лизинг олувчи лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятларини бажармаган тақдирда, лизинг берувчи ўзига тегиши керак бўлган тўловларни фоизи билан олиши мумкин";

тўртинчи қисмидаги "мунтазам тўловларни" деган сўз "лизинг тўловларини" деган сўз билан алмаштирилсин.

XVI. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 232-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда, N 9-10, 82-модда):

1) 5-моддаси биринчи қисмининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5) савдо, товарларни бериш ва хизматлар кўрсатиш қоидаларига, шунингдек нақд пул тушумининг банкка вақтида топширилишига риоя этилишини текшириш";

2) 7-моддаси тўртинчи қисмининг 5-банди чиқариб ташлансин.

XVIII. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова) 17-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Никоҳланувчи шахслар давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида бепул асосда тиббий кўрикдан ўтадилар. Тиббий кўрикдан ўтиш ҳажми ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади".


XIX. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган "Давлат ер кадастри тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 9, 165-модда) 6-моддасининг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

XXI. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган "Лизинг тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 5, 108-модда):

1) 2-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лизинг (молиявий ижара) ижара муносабатларининг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб сотиб олади ва уни шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради. Бунда лизинг шартномаси қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ бўлиши керак:

лизинг шартномасининг муддати тугагач, лизинг объекти лизинг олувчининг мулки бўлиб ўтса;

лизинг шартномасининг муддати лизинг объекти хизмат муддатининг саксон фоизидан ортиқ бўлса ёки лизинг объектининг лизинг шартномаси тугаганидан кейинги қолдиқ қиймати унинг бошланғич қийматининг йигирма фоизидан кам бўлса;

лизинг шартномасининг муддати тугагач, лизинг олувчи лизинг объектини унинг бозор қийматидан паст нархда эвазини тўлаб сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлса, бунда ана шу ҳуқуқни амалга ошириш кунидаги лизинг объекти қиймати асос бўлади;

лизинг шартномаси амал қиладиган давр учун лизинг тўловларининг умумий суммаси лизинг объекти қийматининг тўқсон фоизидан ортиқ бўлса";

2) 3-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: "Ер участкалари ва бошқа табиий объектлар, шунингдек муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган бошқа мол-мулк лизинг объектлари бўлиши мумкин эмас";

3) 4-моддасининг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лизинг объекти лизинг олувчининг кредити (қарзи) ҳисобидан олинган тақдирда, аниқ лизинг объектига нисбатан лизинг берувчининг кредитори ва лизинг олувчи бир шахс тимсолида иш кўришига йўл қўйилмайди";

4) 5-моддасининг:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин: "5-модда. Лизинг шакллари"; биринчи-учинчи қисмлари чиқариб ташлансин;

5) 7-моддасининг:

биринчи қисмидаги "Молиявий" деган сўз чиқариб ташлансин;

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

6) 8-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: "Лизинг фаолияти лизинг берувчи томонидан ўз маблағлари ва (ёки) жалб этилган маблағлар ҳисобидан лизинг объектининг сотиб олиниши ва уни лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчига берилиши борасидаги инвестиция фаолияти туридир";

7) 9-моддасининг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лизинг шартномаси:

шартнома тарафларидан бирининг талабига кўра;

мол-мулк лизинг объекти ҳисобланиб, у ҳақда тузиладиган битимлар қонунга мувофиқ нотариал тасдиқланиши талаб қилинадиган ҳолларда нотариал тасдиқланиши лозим";

учинчи қисми қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"сотувчи ва лизинг объектини танлаш учун масъул тарафнинг кўрсатилиши";

тўртинчи қисми иккинчи хатбошисидаги "(молиявий лизингда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

8) 11-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қонун ҳужжатларида ёки лизинг шартномасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лизинг олувчидан лизинг объектини талаб қилиб олиш";

9) 12-моддаси:

биринчи қисмининг бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лизинг объекти етказиб берилмаган, тўлиқ етказиб берилмаган, етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ёки сифати талаб даражасида бўлмаган лизинг объекти етказиб берилган тақдирда, агар шартномада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, лизинг тўловлари тўлашни кечиктириш, етказиб бериладиган лизинг объектидан воз кечиш ва лизинг шартномасининг бекор қилинишини талаб этиш;

лизинг шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, ўзи илгари аванс сифатида тўлаган тўловларни лизинг объектидан фойдаланишдан олинган фойданинг қийматини чегириб ташлаган ҳолда, қайтариб беришни талаб қилиш";

иккинчи қисми "лизинг тўловлари қолдиғини" деган сўзлардан кейин "лизинг берувчининг қолган даврда оладиган даромадини чегириб ташлаган ҳолда" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

10) 15-моддасининг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лизинг шартномасининг амал қилиш муддати тугагунга қадар барча лизинг тўловлари лизинг берувчининг лизинг шартномаси муддати тугагунга қадар қолган даврда оладиган даромади чегириб ташланган ҳолда тўланган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи лизинг олувчига ўтиши мумкин";

учинчи қисми чиқариб ташлансин;

11) 16-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: "Лизинг олувчи лизинг берувчининг рухсати билан лизинг шартномаси бўйича ўз ҳуқуқларидан тўлиқ ёки қисман учинчи шахслар фойдасига воз кечиши мумкин";

12) 21-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: "Лизинг берувчи лизинг олувчининг олдиндан розилигини олмай туриб, лизинг объектидан гаров сифатида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас";

13) 22-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: "Лизинг тўловлари лизинг берувчининг лизинг объектини олиш учун қилган харажатларининг ҳаммаси ёки кўп қисми, шунингдек лизинг объектини етказиб бериш ва белгиланган мақсадда фойдаланиш учун уни яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлари лизинг олувчи томонидан қопланиши ҳамда лизинг берувчининг даромадидан иборат бўлади";

14) 23-моддасининг номи ва матнидаги "ундириш" деган сўзлар "талаб қилиб олиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

15) 24-моддасининг: тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


XXII. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 210-модда; 2001 йил, N 1- 2, 23-модда):

1) 3-моддаси қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин: "махсус ваколатли органлар - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ваколатларга мувофиқ гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги бошқарув ва назоратни амалга оширувчи органлар";

2) 12-моддасининг биринчи қисмидаги "гиёҳвандлик воситаларини назорат қилиш бўйича махсус ваколатли орган (бундан буён матнда махсус ваколатли орган деб юритилади)" деган сўзлар "махсус ваколатли орган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2003 й., 3-сон, 20-модда.



























Время: 0.1371
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск