Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Хусусийлаштирилаётган корхоналар акциялари билан биржа ва биржадан ташқари бозорларда битишувларни амалга ошириш Тартиби (ЎзР ВМ 18.08.1997 й. 404-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 18 августдаги

404-сон қарорига

2-ИЛОВА



Хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларини

биржа ва биржадан ташқари бозорларда сотиш

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Ушбу Тартиб "Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва республиканинг фонд бозорида хорижий инвесторлар иштирокини кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1740-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги бошқа қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва биржа ва биржадан ташқари савдоларда (сотувларини ўтказиш тартиби алоҳида норматив ҳужжатлар билан тартибга солинадиган хусусийлаштирилган инвестиция фондлари томонидан акцияларни сотиш бўйича ким ошди савдоларидан ташқари) хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларини сотиш тартибини белгилайди.


1.2. Ушбу Тартиб мақсадлари учун қуйидаги иборалардан фойдаланилади:


- биржа савдоси - фонд биржасида (товар-хом ашё ёки валюта биржаси фонд бўлимида) қонунчиликка мувофиқ биржа томонидан белгиланадиган тартибда ва шартларда амалга ошириладиган қимматли қоғозларнинг олди-сотди жараёни;


- биржадан ташқари савдо - фонд биржасидан ташқарида қимматли қоғозларнинг олди-сотди жараёни;


- битишув қатнашчилари - битишув бўйича томонлар ёки уларнинг битишувни тузиш топшириғини бажаришни бевосита хоҳлаган ёки бажарувчи ва битишувни тузиш шартларини белгилаш ваколатига эга бўлган вакиллари;


- лот - акциялар қўйилганда ва сотилганда Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда матнда сотувчи деб юритилади) томонидан битишувларда белгиланадиган ўлчов бирлиги;

- таклиф нархи - сотувчи томонидан савдога қўйилган 1 та акциянинг нархи;


- битишув нархи - тузилган олди-сотди шартномасига мувофиқ 1 та акциянинг нархи;


- битишув суммаси - амалга оширилган битишув асосида сотилган (сотиб олинган) барча акцияларнинг умумий қиймати;


- акциянинг курс қиймати (акция курси) - агар биржа ёки биржадан ташқари савдолар қоидалари билан нарх белгилашнинг бошқача усули белгиланмаган бўлса, қимматли қоғозларнинг биржа ёки биржадан ташқари бозорларида тузилган битишувнинг охирги нархи (битишувнинг миқдорий ҳажми эмитент томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар умумий миқдорининг камида 5 фоизини ташкил қилган тақдирда).


II. ХУСУСИЙЛАШТИРИЛАДИГАН

КОРХОНАЛАР АКЦИЯЛАРИНИ

САВДОГА ҚЎЙИШ ТАРТИБИ


2.1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ҳамда акциялар эмиссияси проспектини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори (буйруғи) хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларини биржа ва биржадан ташқари савдоларга қўйиш учун асос ҳисобланади. Акцияларни тарқатишга мамлакатимиз ва хорижий воситачилар жалб этилган тақдирда, шунингдек ўтказилган, ғолибни аниқлаб берган тегишли тендернинг баёни ҳам унинг учун асос ҳисобланади.

2.2. Эмиссия проспекти бўйича тақсимланган ва сотиб олинмаган улушларни (давлат улушидан ташқари) сотиш қийматли қоғозлар чиқарилиши рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир йил ўтгач амалга оширилади. Акцияларнинг давлат улушини сотиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилингандан кейин амалга оширилади.


2.3. Алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хорижий инвесторлар иштирокида ташкил этилаётган акциядорлик жамиятлари акцияларини тендер шартларида тақсимлашнинг алоҳида тартиби тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.


2.4. Биржа ва биржадан ташқари бозорларда акцияларни сотиш қўйилаётган акциялар миқдорига кўра лотлар билан амалга оширилади:

- 1 мингтагача - акциялар пакети 1 та лот билан қўйилади;

- 1 мингдан 3 мингтагача - акциялар пакети 2 та лотга бўлинади;

- 3 мингдан 5 мингтагача - акциялар пакети 3 та лотга бўлинади;

- 5 мингдан кўп - акциялар пакети 4 та лотга бўлинади. 2.4.1. 1 та лотдаги акциялар миқдори эмитент устав жамғармасидан 35 ва ундан кўп фоизга ошган тақдирда лот қўшимча равишда бўлинади.

Акциялар биржа савдоларида сотилган тақдирда лот харидор талабига қараб бўлиниши мумкин.



III. МАБЛАҒЛАРНИ ДЕПОНЕНТГА

ҚЎЙИШ ТАРТИБИ


3.1. Битишувлар бўйича барча тўловлар Давлат мулки қўмитасининг ёки Давлат мулки қўмитаси томонидан қимматли қоғозлар билан ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказишга вакил қилинган ташкилотнинг ҳисоб-китоб счётларига ўтказилади.


3.2. Акцияларни қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари бозорида сотишда, битишув тузиш учун харидор, кафолат сифатида пул маблағларини сотувчи ҳисоб-китоб счётига депонентга қўйишга мажбурдир. Депонентга қўйиладиган маблағларнинг энг кам миқдори сотиб олинаётган акциялар сони таклиф этилаётган нархининг камида 15 фоизини ташкил этиши керак.

3.3. Акцияларни биржа бозорида сотишда инвестор номидан иш кўрадиган брокер, агар битишув харидор томонидан депонентга қўйилган ҳақиқий маблағлар миқдори акциялар бўйича амалга оширилган битишув суммасининг 30 фоизидан кам бўлса, акцияларни нархи бўйича сотиб олиш юзасидан буюртманома бериш ҳуқуқига эга бўлмайди.

Акс ҳолда брокер - харидор барча зарур тўловларни амалга ошириш бўйича тўлиқ жавоб беради.

3.4. Пул маблағлари ушбу фойдалар асосида 15 банк кунидан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади.

Қимматли қоғозларни сотиб олувчи депонентга маблағларни эмитент номини кўрсатган ҳолда ҳам ва кўрсатмасдан ҳам қўйиш ҳуқуқига эгадир.


3.5. Акциялар олди-сотдиси бўйича битишув шунингдек биржага ва инвестиция институтларига барча мажбурий вакиллик тўловлари ва бошқа йиғимлар тузилгандан кейин қимматли қоғозларни сотиб олувчи олди-сотди шартномаси бўйича маблағларнинг қолганини қонунчиликда кўрсатилган муддат мобайнида тўлашга мажбурдир.

3.6. Битишув харидор айби билан бекор қилинган тақдирда қимматли қоғозларни сотувчи депонентга қўйилган маблағлардан фонд биржасидаги воситачилик йиғими тўлаш ва брокерга тўлов бўйича кўрилган зарарларни, шунингдек шартномада кўзда тутилган жарималар санкцияларини, маблағларнинг қолганини харидорга қайтарган ҳолда, мустақил равишда ушлаб қолиш ҳуқуқига эгадир.


3.7. Битишув тузилмаган тақдирда, пул маблағларини депонентга қўйиш муддати тугагандан кейин пулни депонентга қабул қилган сотувчи депонентга қўйилган маблағларни харидорга 5 банк куни мобайнида қайтаради.


IV. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ

БИРЖА БОЗОРИДА АКЦИЯЛАРНИ

СОТИШ ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


4.1. Биржа савдоларига акцияларнинг қуйидаги пакетлари қўйилади:

а) эркин сотиш учун мўлжалланган акциялар;

б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг чеклашларига эга бўлмаган бошқа улушлар акциялари пакетлари, акциялар эмиссияси проспектида белгиланган жойлаштириш муддатлари тугагандан кейин.

Хусусийлаштирилаётган корхоналар акциялари пакетларини биржа савдосида сотиш ва битишувлар бўйича ҳисоб-китобларни ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

- хусусийлаштирилаётган корхоналар акциялари пакетлари сотувчи томонидан ўз номидан шартнома асосида иш юритаётган юридик шахс орқали биржа савдоларига қўйилади;

- битишув тузилгандан ва тўлов маблағлари сотувчининг ҳисоб-китоб счётига тушгандан кейин Давлат мулки қўмитаси фонд биржасига воситачилик ҳақини биржа қоидалари билан белгиланган миқдорда 5 банк куни мобайнида тўлашга мажбурдир.

4.2. Қимматли қоғозлар биржа бозорида битишувларни рўйхатдан ўтказиш савдоларда битишувлар тузилган кунда фонд биржасининг тегишли тузилмалари томонидан амалга оширилади.


V. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ БИРЖАДАН

ТАШҚАРИ БОЗОРИДА АКЦИЯЛАРНИ СОТИШ

ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБИ


5.1. Хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг акциялар пакетлари юридик ва жисмоний шахсларга биржадан ташқари бозорда инвестиция, тендер савдолари ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ очиқ ким ошди савдоси шартларида қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари томонидан шакллантириладиган электрон савдолар тизимини ташкил этиш йўли билан сотилади.

Сотувчи акцияларни тарқатишни мустақил равишда ёки тендер асосида жалб этиладиган воситачилар - инвестиция муассасалари орқали амалга оширади.

5.2. Сотувчи акцияларни сотиш ва воситачилар - инвестиция муассасаларини жалб этиш бўйича тендерларнинг ташкилотчиси ҳисобланади, у тендерни ўтказиш шартлари ва муддатларини белгилайди.

5.3. Тендер савдоларида ўтказиш шартларига биноан тендерда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган ва тендер ташкилотчисига қатнашиш учун буюртманома берган ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар қатнашишлари мумкин.


5.4. Акциялар пакетининг айнан бир пакетига бир нечта буюртманома мавжуд бўлган тақдирда тендернинг қатнашчи - ғолиби битишув томони бўлади.


5.5. Хусусийлаштириладиган корхоналар акциялари пакетларини биржадан ташқари бозорда жойлаштириш ва тузилган битишувлар бўйича ҳисоб-китобларни ўтказиш қуйидагича амалга оширилади:

- Хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг биржадан ташқари инвестиция, тендер ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ким ошди савдоси шартларида қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари томонидан ташкил этилган электрон савдоларига қўйиладиган акциялари пакетлари охирги ёзма топшириғи асосида Марказий депозитарий томонидан сотувчининг "Депо" счётида захирага қўйилади;

- тендер ташкилотчиси белгилайдиган шартларда ва муддатларда тендер ғолиби аниқланади;

- тендер ғолиби аниқланмаган тақдирда тендер кечроқ муддатга қолдирилиши мумкин. Тендер ташкилотчиси белгилаган муддат мобайнида тендер ғолиби томонидан сотиб олинмаган акцияларни Давлат мулки қўмитаси биржа савдоларига қўяди;

- олди-сотди шартномалари депозитарийга битишув тузилгандан кейин тақдим этилади. Тузилган олди-сотди шартномалари амалда бўлиш муддати тугагач бажарилмаган қисми бўйича муқаррар равишда бекор қилиниши керак;

- тузилган битишув тўлангандан кейин ва харидор томонидан депозитар хизматлари (битишувни рўйхатдан ўтказиш, "Депо" счётлари бўйича пул ўтказиш ва шу кабилар) ҳақи тўланган сотувчи акцияларни харидор счётига 5 иш куни мобайнида ўтказишга мажбурдир;

- кўрсатиладиган депозитар хизматлар тўлови қимматли қоғозлар харидори томонидан амалга оширилади.


5.6. Биржадан ташқари битишувларни рўйхатдан ўтказиш инвестиция институтлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган тартибда амалга оширилади.

5.7. Хусусийлаштириладиган корхона меҳнат жамоасига акциялар улушини сотиш тартиби Давлат мулки қўмитаси томонидан белгиланади.


5.8. Биржа ва биржадан ташқари бозорда акциялар таклиф нархи Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки томонидан белгиланади.


VII. САВДОГА ҚЎЙИЛАДИГАН АКЦИЯЛАР ВА

УЛАРНИНГ ЭМИТЕНТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

АХБОРОТЛАРНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ


7.1. Биржа ва биржадан ташқари бозорлардаги савдолар қуйидаги принциплар асосида амалга оширилиши керак:

- ҳуқуқий таъминлаш;

- ошкоралик;

- барча инвесторларнинг тенг ҳолда киришини таъминлаш;

- рақобатни таъминлаш ва рағбатлантириш;

- ўзаро ҳисоб-китоблар кафолати;

- битишувларни амалга ошириш учун барча қулайликларни яратиш.


7.2. Сотувчи, акциялар савдога қўйилгунгача, эмитентлар тўғрисидаги дастлабки ахборотлар бўйича ҳам, улар томонидан чиқариладиган қимматли қоғозлар бўйича ҳам тенг қулайликларни таъминлайди.

7.3. Хусусийлаштириладиган корхоналар акциялари савдога қўйилишидан кечи билан 15 кун олдин, сотувчи томонидан эмитентлар тўғрисидаги ахборот (акциядорлик жамиятларининг номи ва юридик реквизитлари, сотувга қўйиладиган акциялар пакетлари ва бошқа зарур маълумотлар) эълон қилинади.


VIII. АКЦИЯЛАРНИНГ ҚОНУНЧИЛИКДА

БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБДА

ЖОЙЛАШТИРИЛИШИНИ

ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИ


8.1. Сотувчи ёки харидор ёки уларнинг вакиллари (инвестиция институтлари), агар битишувлар якунлари қонунчиликда белгиланган қоида ва нормаларнинг бузилишига олиб келса, битишувлар тузиш, олди-сотди шартномаси томони бўлиш, уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмайди.


8.2. Битишувлар тузишда рўйхатдан ўтказувчи инвестиция институти, агар битишувлар қонунчиликни бузган ҳолда тузилган бўлса ёки битишувлар якунлари қонунчиликда белгиланган тартиб ва нормаларнинг бузилишига олиб келса, уларни рўйхатдан ўтказмасликка мажбурдир.


8.3. Депозитарий (ва ёки реестр эгаси) қуйидагиларга мажбурдир:

- агар битишувлар қонунчиликни бузган ҳолда тузилган бўлса ёки битишувлар якунлари қонунчиликда белгиланган қоида ва нормаларнинг бузилишига олиб келса, битишувларни рўйхатдан ўтказмаслик ва "Депо" счётлари бўйича пул ўтказишларни амалга оширмаслик;

- қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг, инвесторларнинг битишувни рўйхатдан ўтказиш, натижаси қонунчиликда белгиланган қоида ва нормалар бузилишига олиб келувчи "Депо" счётлари бўйича пул ўтказиш тўғрисидаги мурожаати ҳақида Марказга дарҳол хабар қилиш.


8.4. Битишувларнинг барча аъзолари амалдаги қонунчиликнинг бузилиши ҳоллари тўғрисида Марказий бузилишлар аниқланган вақтдан бошлаб 2 кун муддатда хабардор қилишга мажбурдирлар.



IX. ҚАТНАШЧИЛАРНИНГ

МАЖБУРИЯТЛАРИ


9.1. Депозитарий қуйидагиларга мажбурдир:

- акциялар эгаларининг акцияларга бўлган ҳуқуқларини сақлаш ва сўзсиз тасдиқлаш;

- депонентлар счётлари бўйича ёзувларни сақлаш ва юритиш, уларга асосли ўзгаришларни киритиш функциясини зарур даражада амалга ошириш;

- хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг сотувчи топшириғига асосан сотишга қўйиладиган акцияларини заҳирага қўйишни амалга ошириш;

- тўлиқ тўлов тасдиқлангандан кейин ва фақат сотувчи фармойиши бўйича акцияларни "Депо" счётлари бўйича сотувчидан харидорга ўтказишни амалга ошириш.

9.2. Давлат мулки қўмитаси томонидан ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш бўйича вакил қилинган тижорат банки (ёки бошқа ихтисослаштирилган ташкилот) қуйидагиларга мажбурдир:

- ўзаро мажбуриятларни аниқлашда тайёрланган тўлов воситаларини ва бухгалтерия ҳужжатларини уларнинг қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари билан (ҳисоб-китоблар шулар учун қилинади) шартномалари асосида ижро этишга қабул қилиш;

- харидорнинг тўлов қобилиятини, сотувчида сотиладиган қимматли қоғозларнинг мавжудлигини ва битишув бошқа параметрларининг мувофиқлигини аниқлаш мақсадида қимматли қоғозлар олди-сотди шартномалари шартларини кўриб чиқишни таъминлаш;

- тузиладиган битишувлар натижаларини тезкорлик билан умумлаштириш ва сотувчини қимматли қоғозлар бозори конъюнктурасининг жорий ҳолати тўғрисида хабардор қилиш;

- битишувлар бўйича ҳисоб-китобларни ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштириш;

- қимматли қоғозларни етказиб бериш бўйича мажбуриятларни ўзаро инобатга олиш йўли билан битишувларнинг ўз вақтида бажарилишини ва битишув томонларининг тўловларни амалга оширишини таъминлаш.


9.3. Фонд биржаси қуйидагиларга мажбурдир:

- қимматли қоғозларнинг нормал муомалада бўлиши, уларнинг бозор нархларини аниқлаш ва улар тўғрисидаги ахборотларни зарур даражада тарқатиш, қимматли қоғозлар қатнашчиларининг касб-ҳунар даражасини юқори даражада тутиш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш;

- сотувга қўйиладиган қимматли қоғозларнинг эмитентларнинг молия-хўжалик ва биржа томонидан белгиланган талаблар бўйича бошқа кўрсаткичларининг мувофиқлигини назарда тутувчи экспертизасини ўтказиш, эмитентнинг ишчанлик нуфузини ҳамда унинг молиявий ишончлилиги тўғрисида ахборот берувчи бошқа мажбуриятларни баҳолаш;

- савдога қўйиладиган қимматли қоғозларнинг молиявий жиҳатдан барқарор эмитентлар нархланадиган акциялари рўйхатини ўз ичига олувчи биржа листингини мунтазам юритиш;

- қимматли қоғозларнинг биржадаги савдоси якунлари асосида қимматли қоғозларни нархлашни (акциялар курсини, энг паст ва энг юқори нархларини, курс қиймати ўзгаришини ва шу кабиларни) амалга ошириш;

- инвестиция институтлари номидан вакиллик қилувчи биржа савдолари операторлари (трейдерлар) ўқувини ўтказиш;

- қимматли қоғозлар операциялари бўйича келишмовчиликларни ўз вақтида кўриб чиқиш.



X. ҚАТНАШЧИЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


10.1. Акциялар пулини тўлашнинг қонунчиликда назарда тутилган муддати ўтиб кетган тақдирда сотувчи олди-сотди шартномасини бекор қилишга ва регистрга тегишли равишда ёзиб қўйиш учун битишувни рўйхатдан ўтказувчига шартноманинг ҳақиқий эмас деб топилгани тўғрисида хабар қилишга мажбурдир.

Битишувни рўйхатдан ўтказувчи сотувчининг битишув ҳақиқий эмаслиги тўғрисидаги ёзма хабарномасини ёки битишувнинг бекор қилингани тўғрисидаги суд қарорини олгандан кейин, тегишли ёзувлар қайд этилгач, Давлат мулки қўмитаси счётида акцияларни тиклаш учун бу ҳақда икки кун муддатда Марказий депозитарийга хабар қилишга мажбурдир.

10.2. Акцияларни сотиб олувчи битишув суммасини қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчисининг қоидалари билан белгиланган муддатда, бошқа ҳолларда олди-сотди шартномаси билан белгиланган муддатда тўламаган тақдирда олди-сотди шартномаси бекор қилинади ва айбдор томон бошқа томонга битишув суммасининг 12 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

10.3. Ушбу Тартиб талабларини бажармаганлик, тўлиқ ва (ёки) ўз вақтида бажармаганлик учун, шунингдек амалдаги қонунчилик бузилган тақдирда битишув қатнашчилари қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.


























Время: 0.0415
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск