Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.03.1994 й. 171-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил  29 мартдаги

171-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини

бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

давлат қўмитаси тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси (Давлат мулки қўмитаси) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 7 февралдаги Фармони билан иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини тезлаштириш, шунингдек, республикада тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва ҳусусийлаштириш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси негизида ташкил этилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Давлат мулки қўмитаси Вазирлар Маҳкамаси тасарруфида бўлади ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига ҳисоб беради.

Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарорлари ва бошқа қарорларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, давлатлараро битимларга ҳамда мазкур Низомга амал қилади.


2. Давлат мулки қўмитасининг бош вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, бозор муносабатларининг шаклланиши жараёнида Ўзбекистон фукароларининг мулкий ҳуқуқларини ва республиканинг давлат манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш;

кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда ягона сиёсат ўтказиш, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, республикада шаҳсий бизнесни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва устуворликларни белгилаш;

давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жараёнига ташкилий ва услубий раҳбарлик қилиш;

давлат мулки объектларини мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантиришдан тушган маблағларни устувор умумдавлат вазифаларини ҳал этишга ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга, бозор инфраструктурасини яратиш ҳамда бошқа мақсадларга жалб этиш;

давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришда чет эл инвестицияларини жалб этиш, шунингдек, улардан фойдаланишнинг усул ва шаклларини белгилаш;

инвестиция банклари, фондлар, консалтинг ва аудиторлик хизматлар, Холдинг компаниялари, фонд биржалари, кўчмас мулк биржалари ва бошқа бозор тузилмаларини ташкил этиш орқали ишлаб чиқариш воситалари, кўчмас мулк, қийматли қоғозлар бозорини яратиш;

аҳолини, шунингдек, юридик ва жисмоний шаҳсларни, шу жумладан, ҳорижий юридик ва жисмоний шахсларни асосан очиқ турдаги акционерлик жамиятларини ташкил этиш ва меҳнат жамоаси аъзоларига акциялар сотиш орқали иқтисодий ислоҳотлар жараёнига янада кенгроқ жалб этиш;

давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида ишлаб чиқариш ва бсшқарув тизимларининг  монополиясини чеклаш;

хусусийлаштирилгандан сўнг тадбиркорликни қўллаб-қувватлашни таъминлаш;

давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва ҳусусийлаштиришни чуқурлаштириш юзасидан дастурлар ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан тасдиқланган дастурларни амалга ошириш.


3. Давлат мулки кўмитаси ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:

Ўзбекистон Республикасининг давлат мулки бўлган мол-мулкдан унинг ҳудудида ва чет элда самарали фойдаланилиши ва сақланиши устидан назоратни таъминлайди;

давлат тасарруфидан чиқариш, ҳусусийлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жараёнларини тартибга солувчи қонунлар, қонунчилик ва норматив актлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда белгиланган тартибда иштирок этади;

акционерлик жамиятлари, шу жумладан, ҳорижий жамиятлар қатнашган жамиятларда сармоясидаги давлатга тегишли акциялар (улушлар, пайларга эгалик функциясини амалга оширади ва шу акциялар бўйича мулк эгаси сифатида давлатнинг ваколатларини рўёбга чиқаради;

корхоналар ва ташкилотларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш шаклларини белгилайди, зарур норматив ҳужжатлар, хусусийлаштириш комиссияларини тузиш, ашёвий рўйхатдан ўтказиш ва давлат мулки қийматини баҳолаш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

сотувчи вазифасини бажаради, давлат мулки объектлари ҳусусийлаштирилаётганда танловлар ва ким ошди савдолари ташкил қилади;

меҳнат жамоаларининг, нодавлат юридик шахслар ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, шу жумладан, ҳорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида қатнашиш ҳақидаги талабномаларини рўйхатдан ўтказади ҳамда улар бўйича қарор қабул қилади;

акционерлик ва бошқа ҳўжалик жамиятлари ёки ширкатлар таъсис этади, улар давлат корхоналари негизида ташкил этилганда давлат мулки бўлган мулкни ижарага берувчи (шу жумладан, сотиб олиш ҳуқуқи билан) сифатида иш кўради.

Давлат мулки кўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини аттестациядан ўтказишни амалга оширади;

юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусийлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ариза ва шикоятларини белгиланган тартибда кўриб чикади.


4. Давлат мулки қўмитасига куйидаги ҳукуқлар берилади:

ўз ваколатлари доирасида давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини тартибга солувчи меъёрий ва методик ҳужжатларни тасдиқлаш, ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига давлат органлари томонидан амалдаги қонунчиликни бузган ҳолда давлат мулкига эгалик қилиш ҳуқуқини ўзгартириш тўғрисида қабул қилинган ҳужжатларни бекор қилиш, шунингдек, айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тақдимномалар киритиш;

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳокимликлар, уюшмалар, шунингдек, бевосита бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлардан ўз фаолияти учун зарур бўлган маълумотномалар, статистика ва аҳборот материалларини олиш;

давлат корхоналари қайта ўзгартирмлаётганда меҳнат жамоаларига, шу жумладан, уларнинг балансида бўлган ижтимоий инфраструктура ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш объектларини амалдаги қонунчиликка мувофиқ текин ва имтиёзли бериш тўғрисида қарор қабул қилиш;

давлат тасарруфидан чиқариладиган ёки ҳусусийлаштириладиган объект фаолияти ўзаро мажбуриятлари ва шартлари тўғрисида муайян даврга битимлар тузиш;

давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар, ижара тўловлари, давлат томонидан янгидан таъсис этиладмган акционерлик жамиятларининг акцияларини сотишдан тушган даромадларни Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг махсус счётларида жамлаш ва улардан Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган тартибга мувофиқ фойдаланиш;

давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан Давлат мулки қўмитасининг ҳисоб счётига келиб тушаётган маблағлардан унинг 5,5 фоизини бошқарув ва тақсимлаш функциялари билаи боғлиқ бўлган ҳаражатларни қоплаш учун фойдаланиш;

акция эгаси Давлат мулки қўмитаси ҳисобланган акциялар бўйича олинган дивидентлардан давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича тайёргарлик ишларини ташкил этиш ва давлат мулкини тақсимлаш, бошқарув ва тижорат операцияларини бажариш бўйича хизмат кўрсатиш ҳаражатларини қоплаш учун махсус йиғим миқдорида фойдаланиш;

давлатга тегишли акцияларни сотиш, шунингдек, уларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш маҳсус жамғармаларининг, Холдинг компанияларнинг акцияларига, шу жумладан, ҳалқаро бозорда алмаштириш операцияларини амалга ошириш;

давлатга тегишли акциялар бўйича дивидентларнинг бир қисмини акционерлик жамиятларига уларнинг ривожланиши ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилиши учун шартнома асосида бериш;

акционерлик жамиятлари, бошқа ҳўжалик жамиятлари, ширкатларнинг акциялари (улушлари, пайлари)ни сотиб олиш;

махсус илмий-тадкиқот, аудиторлик, маслахат (шу жумладан, ҳорижий ташкилотлардан шартнома асосида) ва бошқа ташкилотлардан мустақил экспертлар ва мутаҳассисларни белгиланган тартибда меъёрмй-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун жалб этиш;

янги мулк эгасига мулкка эгалик қилиш қуқуқини берувчи ордер бериш; у тегишли реестр юритади ва "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасига корхона ва ташкилотларнинг миллий регистрига киритиш учун мулкчилик шакли ўзгарганлиги ҳақида аҳборот йўллайди.


5. Давлат мулки қўмитаси ва унинг топшириғи бўйича инвестиция жамғармалари ёҳуд у томонидан вакил қилинган бошқа орган ўзининг ваколатли вакилларини акцияларнинг бир қисми давлат мулки ҳисобланган акционерлик жамиятлари бошқарувига вакил қилиб юборади.

Кўрсатилган ваколатли вакиллар, давлатга тегишли акциялар улушига мувофиқ, директорларни тайинлаш ва озод қилишда, йил якунлари бўйича жамият фаолияти натижаларини тасдиқлашда, навбатдаги йилга операциялар режасини тасдиқлашда ҳамда акция эгаларига юклатилувчи бошқа ишларда қатнашадилар.


6. Давлат мулки қўмитаси белгиланган тартибда ўзининг тузилма бўлинмаларини давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни кўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармаларини тузади ва улар фаолиятига раҳбарлик қилади. Ҳудудий бўлинмалар Корақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкеит шаҳрида тузилади, бевосита Давлат мулки қўмитасига бўйсунадилар ҳамда амалий фаолиятда тегишли ҳокимликлар билан яқиндан ҳамкорлик қиладилар, юридик шаҳс ҳисобланадилар, банкда ўз ҳисоб-китоб счётига ва Давлат герби тасвири туширилган ўз номи ёзилган муҳрга эга бўладилар.

Ҳудудий бошқармаларнинг раҳбарлари Давлат мулки қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдаи озод этиладилар.


7. Давлат мулки қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари, шу жумладан, реслублмка давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурларини бажариш бўйича қарорлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар, маҳаллий бошқарув органлари ва фуқаролар томонидаи бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


8. Давлат мулки кўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган, кейинчалмк Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан тасдиқланадиган Раис Бош вазирнинг ўринбосари бошчилик қилади.

Давлат мулки қўмитаси Раиси Қўмитага юклатилган вазифаларнинг ва ўз функцияларининг амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради. Давлат мулки қўмитаси марказмй аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари таркибий бўлинмалари раҳбарларининг фаолиятнинг алоҳида йўналишларига раҳбарлик қилишлари учун шаҳсий жавобгарликлари даражасини белгилайди, марказий аппарат ҳодимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.

Давлат мулки қўмитаси Раиси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган беш нафар ўринбосарга, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади.

Давлат мулки қўмитасида таркибида Қўмита раиси (ҳайъат раиси), лавозими бўйича раис ўринбосарлари, шунингдек, бошқа раҳбар ҳодимлар бўлган 9 кишидан иборат ҳайъат тузилади. Давлат мулки қўмитаси ҳайъати аъзоларининг шаҳсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Давлат мулки қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси ва ҳодимлари сони Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Давлат мулки қўмитаси раиси ҳодимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тасдикланган тузилмага ўзгартириш киритиш, ҳодимларнинг белгиланган умумий сони доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ҳодимлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондини белгилаш ҳуқуқига эгадир.

Давлат мулки қўмитаси марказий аппарати бошқармалари ва бўлимлари, унинг ҳудудий бошқармалари, ўзига қарашли ташкилотлар ва тузилмалари тўғрисидаги низомлар Давлат мулки қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади,

Моддий-маиший таъминот ва тиббий ҳизмат кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича Давлат мулки қўмитаси ва унинг худудий бошқармалари ҳодимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Корақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий бошқарув органларининг тегишли ҳодимлари тоифаларига тенглаштириладилар.


9. Давлат мулки қўмитаси органларининг ходимлари хизмат бурчларини бажаришда ҳокимият органлари вакили мақомига эга бўладилар ва унинг муҳофазасида бўладилар.

Хизмат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда Давлат мулки қўмитаси ҳодими ҳалок бўлган тақдирда ҳалок бўлганнинг оиласига республика бюджети маблағлари ҳисобидан 50 ойлик иш ҳақи миқдорида бир йўла нафақа тўланади, кейинчалик бу сумма айбдор шахслардан ундириб олинади.

Давлат мулки қўмитаси ҳодимларига касб фаолияти билан шуғулланишни истисно қилувчи оғир тан жароҳати етказилган тақдирда уларга республика бюджети маблағлари ҳисобидан 25 ойлик иш ҳақи миқдорида бир йўла нафақа берилади, кейинчалик бу сумма айбдор шахслардан ундириб олинади.

Давлат мулки қўмитаси ходимларига унча оғир бўлмаган тан жароҳати етказилганда уларга республика бюджети маблағлари ҳисобидан 5 ойлик иш ҳаки миқдорида бир йўла нафақа тўланади, кейинчалик бу сумма айбдор шахслардан ундириб олинади.

Давлат мулки қўмитаси ҳодимларига кўп йил ишлаганлиги ва умумий меҳнат стажи учун йиллик мукофот ойлик ҳисобидан қуйидаги миқдорда белгилансин: 3 йилдан 5 йилгача 0,6; 5 йилдан 10 йилгача 0,8; 10 йилдан 15 йилгача 1,0; 15 йилдан 20 йилгача 1,2; 20 йилдан юқориси 1,5. Тўлов йиллик иш якунига қараб берилади.


10. Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ходимлари, иш фаолияти даврида ва эгаллаб турган лавозимни бўшатгандан сўнг 2 йил давомида тижорат ишлари билан шуғулланиш ва хизмат бурчини бажаришдан шахсий фойда олиш ҳуқуқига эга эмаслар.

Давлат мулки қўмитаси юридик шахс ҳисобланади, банкда ўз ҳисоб-китоб счётига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.



























Время: 0.0233
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск