Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикасида Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш Давлат дастури (ЎзР ВМ 29.03.1994 й. 171-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 29 мартдаги

171-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида Давлат

тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш

жараёнларини чуқурлаштириш

ДАВЛАТ ДАСТУРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР ВА УСТУВОРЛИКЛАР


Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ва ҳўжалик юритишнинг янги шаклларига ўтишнинг муҳим йўналиши ҳисобланади.

Хусусийлаштириш иқтисодиётни барқарорлаштириш ва ҳўжалик ҳаётини эркинлаштириш билан бир қаторда ҳўжаликни самарали юритиш учун амалий шарт-шароитлар яратиш ва жамиятнинг ижтимоий-сиёсий барқарорлигини таъминлаш имконини беради, Аммо қанчалик муҳимлигига қарамай, бу жараённи қисқа муддатларда амалга ошириш мумкин эмас ва у бир неча босқичдан иборат бўлади.

Хусусийлаштиришнинг 1992-1993 йилларда ўтказилган биринчи босқичида республикада маҳаллий саноат, савдо, транспорт, маиший хизмат, умумий овқатланиш, матлубот кооперацияси, деҳқончилик саноати мажмуининг қайта ишловчи тармоғи корхоналари мулкчиликнинг турли шаклларига айлантирилди, шунингдек, давлат ва идораларга қарашли уй-жой фонди ҳусусийлаштирилди.

Республикада ўтган йилларда 49 мингдан ортиқ объект ўзининг мулкчилик шаклини ўзгартирди, уларнинг 44,1 фоизи акционерлик, 17,6 фоизи жамоа, 37,0 фоизи ҳусусий мулкка айлантирилди, 1,3 фоизи ижарага берилди. Маҳаллий саноат, савдо, умуий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тизимида хусусийлаштириш жараёни асосан тугалланди.

Тайёрлов ва қайта ишловчи тармоқларда давлат тасарруфидан чиқариш тугалланмоқда, уларда ҳозирги кунга келиб корхоналар умумий сонининг қарийб 96,7 фоизи ҳусусийлаштирилгаи.

Шундай қилиб, республикада кичик хусусийлаштиришининг биринчи босқичи тугалланди ва ҳалқ ҳўжалиги турли тармоғларининг ўртача ҳамда йирик корхоналарини қайта ўзгартиришни назарда тутувчи давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг иккинчи босқичига ўтиш учун замин яратилди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини чуқурлаштириш давлат дастури Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, ҳусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармонига, олдинги йилларда ўтказилган давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тажрибаси ҳамда натижаларини назарда тутиб, кўп укладли иқтисодиётни барпо этиш ва ривожлантиришга оид қонунчилик ҳамда норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида давлат мулкини давлат тасарруфида бўлмаган турли мулкчилик шаклларига айлантиришнинг иккинчи босқичи мақсадлари, устуворликлари, изчиллигини белгилаб беради,

Иккинчи босқич (1994-1995 йилларнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборатдир:

ҳалқ ҳўжалиги тармоқларида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни амалга ошириш кўламларини кенгайтириш;

монопол ишлаб чиқариш ҳўжалик тузилмаларини майдалаштириш ва рақобатли бозор муҳитини яратиш;

давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида республика аҳолиси кенг қатламларининг, хорижий жисмоний ва юридик шахсларнинг иштирок этишини таъминлаш;

ишлаб чиқаришнинг энг юқори самарадорлигига эришиш;

озиқ-овқат ва ҳалқ истеъмол товарлари тақчиллигини камайтириш орқали республика аҳолисининг эҳтиёжларини қондириш.

Устувор йўналишлар қуйидагилардан иборатдир:

қимматли коғозлар бозорини ривожлантирган ва айни вақтда давлатга тегишли акциялар улушини қискартирган ҳолда очиқ турдаги акционерлик жамиятларини ташкил этиш орқали иқтисодий ислоҳотлар жараёнига аҳолини кенг жалб қилиш;

кўчмас мулк бозорини шакллантириш, шу жумладан, биринчи навбатда савдо, маиший, коммунал хизмат кўрсатиш, шунингдек, қурилиш объектларини танлов асосида сотиш йўли билан бундай бозорни шакллантириш;

хусусийлаштириш жараёнига улгуржи савдо корхоналарини жалб этиш орқали ишлаб чиқариш воситалари бозорини ташкил қилиш, шунингдек, товар-ҳом ашё биржалари тизимини ривожлантириш;

шаклланган ишлаб чиқариш ва бошкарув тузилмаларини монополиядан чиқариш, хусусийлаштиришни чеклаш татбиқ этиладиган корхоналар сонини қисқартириш;

тендерлар ва ким ошди савдолари, инвестиция савдолари ўтказиш, шунингдек, мол-мулкни тўғридан-тўғри сотиш орқали хорижий инвестицияларни республика иқтисодиётига жалб этиш;

корхоналарнинг хусусийлаштиришдан кейинги фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.

Барча давлат мулки объектлари икки гуруҳга бўлинади:

давлат тасарруфидан чиқариладиган, ҳусусийлаштириладиган объектлар;

хусусийлаштириш тақиқланган объектлар.

Объектни ушбу гуруҳлардан бирига киритиш учун қуйидагилар асос бўлиб ҳисобланади:

объектларнинг тармоқ мансублиги;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг, бажарилаётган ишлар ва хизматларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти;

давлат мулкини сақлаб қолишнинг мақсадга мувофиқлиги.

Ўзбекистон Республикасининг мутлақ мулки бўлган объектлар  ер (қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно), унинг қазилма бойликлари, сув, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, тариҳ ва маданият ёдгорликлари, республиканинг суверенитетини, унинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишини таъминловчи давлат бюджети маблағлари, республика суғурта жамғармалари, корхоналар ва мулкий фондлар, шунингдек, давлат бюджетидан маблағ билан тўлиқ таъминланадиган муассасалар ҳусусийлаштирилмайди.

Давлат тасарруфидан чиқариладиган ва ҳусусийлаштириладиган объектлар реестри ҳар йили Ўзбекистон ҳукумати томонидан тасдиқланади ва аҳолига маълум қилинади.

Мазкур Дастур вазифаларининг оғишмай бажарилиши 1994-1995 йиллардаги иқтисодий ислоҳотнинг ҳал қилувчи омили ҳисобланади, республикада кўп укладли иқтисодиётни ва ҳақиқий бозорни шакллантириш учун шарт-шароитларни таъминлайди.



II. КЎП УКЛАДЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


2.1. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг

асосий шакллари ҳамда қоидалари



Мулкчилик муносабатларини ўзгартириш, ҳўжасизликни бартараф этиш ва аниқ эгаликни қарор топтириш Ўзбекистонда ислоҳотни янада ривожлантиришнинг бош йўналиши ҳисобланади.

Давлат тасарруфидан чиқариш жараёнида кўп укладли иқтисодиёт шаклланади. Унда мулкчиликнинг барча турлари  давлат, коммунал, жамоат (шу жумладан, диний ташкилотлар) мулки ва хорижий мулклар уйғунлашади.

Хусусийлаштириш жараёнларида иқтисодий мақсадга мувофиқлик ва самарадорлик қоидалари устунлик қилади, ислоҳотни сунъий равишда амалга оширишга ёки сусайтиришга йўл қўйилмайди.

Давлат мулки бўлган объектларни қайта ўзгартириш иқтисодий ислоҳотнинг янги босқичидаги хусусийлаштиришнинг асосий йўналиши ҳисобланади. Майда объектлар учун кўпроқ мулкчиликнинг ҳусусий шакли ва масъулияти чекланган жамият, ўртачалари учун  масъулияти чекланган ва очиқ турдаги акционерлик жамияти, йириклари учун очиқ турдаги акционерлик жамияти тавсия қилинади. Улар учун мулкчиликнинг тавсия этилаётган шаклини танлаш ишлаб чиқариш кўламлари, тармоқ ҳусусиятлари, ишловчилар сони, асосий фондлар қиймати, ишлаб чиқаришни кооперациялаш ва бошқа объектлар билан алоқалар ҳисобга олинган ҳолда Давлат мулки қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Шунингдек, республика даражасидаги тармоқ; бошқарувининг мавжуд органлари ва уларнинг минтақавий (вилоят) бўғинлари ҳам ўзгартирилади. Республика тармоқ, давлат ва нодавлат концернлари, уларнинг минтақавий бўлинмалари маъмурий  бўйруқ-бозлик тузилма сифатида иҳтиёрий асосда тузиладиган иттифоқлар ва уюшмаларга (иттифок; ёки уюшма ҳар бир аъзосининг улардан чиқиш ҳуқуқи билан) айлантирилиши керак Иттифоқ ёки уюшма очиқ турдаги акционерлик жамияти тарзида ёки ўз муассисларининг эҳтиёжларига хизмат кўрсатувчи ижро этувчи орган, ёҳуд Холдинг (агар унинг ташкил этилиши янги монополияга олиб келмаса) тарзида тузилиши мумкин.

Объектларни хусусийлаштириш шартлари ҳам улар фаолиятининг кўлами ва ҳусусиятларига борлиқ бўлади. Асосан савдо, умумий овқатланиш, коммунал ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш соҳаларига кирувчи объектлар, қоидага кўра, ким ошди савдосида ёки танлов асссида сотилади. Бу бошқа тармоқларнинг майда ва баъзи ўртача объектларига, ҳажмидан қатъи назар, тугалланмаган қурилиш объектларига (агар баланс эгасида қурилишни тугаллаш учун маблағ йўқ ёки етарли бўлмаса), ҳам тааллуқлидир.

Объектларни танлов бўйича сотишда янги мулкдор томонидан тавсия этиладиган энг фойдали ҳарид шарт-шароитларм ғолибни аниқланишнинг асосий мезони ҳисобланади. Бундай шарт-шароитларга қуйидагилар киради:

асосий ишлаб чиқариш ҳажмларини сақлаб қолиш ва кўпайтириш, товар (иш, ҳизма)ларнинг янги турларини ўзлаштириш;

иш жойлари сонини сақлаб қолиш ёки кўпайтириш;

инфраструктурани ривожлантириш;

тақдим этилган тадбиркорлик режасига мувофиқ келувчи бошқа шарт-шароитлар.

Айрим тармоқларнинг ўзига ҳос ҳусусиятларини, уларнинг республика иқтисодий имкониятларига ҳамда давлат буюртмасининг бажарилишига қўшган ҳиссаларини ҳисобга олиб, қуйидагилар назарда тутилади:

Устав сармояларини ҳар бир ҳолатда Давлат мулки қўмитаси тақсимлайди, бунда маъмуриягга кўпи билан акцияларнииг 5 фоизи берилади, маъмурият дейилганда раҳбар, унинг ўринбосарлари, бош мутаҳассислар (шу жумладан, ҳўжалик ҳисобидаги бўлинмалар даражасида) тушунилади;

акцияларнинг асосий қисмини фонд биржаларида, шу жумладан, хорижий ҳаридорларга сотиш;

акцияларнинг давлатга тегишли қисмини ҳарид қилиш бўйича шу корхоналар негизида олдин ташкил этилган жамиятлар акционерларга имтиёзлар бермаслик;

акцияларни турдош ва бевосита алоқада бўлган корхоналар сирасига кирувчи давлат юридик шахсларга сотиш.

Айрим ҳолларда Давлат мулки қўмитаси хорижий ҳаридорларга устав сармоясининг 100 фоизини сотиши мумкин.

Давлат улуши ҳисобланган акциялар ва эркин савдода сотиб олинмаган акциялар махсус (акционерлик жамиятлари тарзида) ташкил этилган мулкий фондларга берилади.

1994 йилда кенг тармоқли инфраструктураси, ваколатли ширкатлари ва бошқа нодавлат воситачилари бўлган Холдинглар, инвестиция фондлари ва компаниялар фаолият кўрсатиши учун шарт-шароитлар яратиш назарда тутилади.

Холдинг компаниялари акционерлик жамиятларини, мулкчиликнинг жамоа шаклларидаги корхоналарни, масъулияти чекланган ҳусусий оилавий жамиятларни, тижорат, қўшма, кичик ҳамда идоравий мансублигидан қатъи назар, мулкчиликнинг турли шаклларидаги бошқа корхона ва ташкилотларни бирлаштириш йўли билан ташкил этилади.

Холдинг компаниялари ташкил этиш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан киритилади.

Холдинг компанияларининг фаолият кўрсатиши билан боғлиқ масалалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низом билан бошқариб борилади.

Консалтинг фирмаларининг ташкил этиладиган тармоқлари корхоналарни хусусийлаштиришга тайёрлашни, бўлғуси инвесторларни корхоналар фаолият кўрсатиш шарт-шароитлари билан таништиришни, ҳаридорлар билан юридик ва молиявий битимлар лойиҳаларини тайёрлашни амалга оширадилар.

Кўрлар, ногиронлар, ҳалқ, бадиий ҳунармандчилиги жамиятларининг иқтисодий негизини мустаҳкамлаш мақсадида улар томонидан қайта ўзгартирилган корхоналар мулкидаги давлат улушини акционерлик компанияларининг устав сармоясига имтиёзли ёки текинга бериш назарда тутилади.

Кенг кўламли хусусийлаштиришда хорижий инвесторларнинг иштирок этишини рағбатлантириш учун уларга синган корхоналарнинг акцияларини, активларини рақобатли савдоларда, кўчмас мулкларни ким ошди савдосида сотиш, тендерларда, ким ошди савдоларида қатнашишлари, давлат корхоналарини тўғридан-тўғри инвестициялаш, концессиялар бериш, хорижий сармояни 100 фоиз жалб этган ҳолда корхоналар қуриш ва шу кабилар кўзда тутилади.



2.2. Ҳусусийлаштирилаётган объектларни

баҳолаш тартиби


Давлат корхоналари ва ташкилотларини мулкнинг бошқа шаклларига қайта ўзгартириш Давлат мулки қўмитаси тасдиқлаган Иш тартибига мувофиқ амалга оширилади, унда, шунингдек, ҳусусийлаштирилаётган сбъектлар мулкини баҳолаш тартиби ҳам белгилаб берилган. Мулкни баҳолашни қайта ўзгартиришга оид барча ҳужжатлар туркумини тайёрлаш жавобгарлиги зиммасига юкланган ишчи комиссия амалга оширади,

Корхона ишчи комиссияси материаллари юзасидан эксперт ҳулосасини шундай фаолиятни амалга ошириш учун руҳсатномага эга бўлган консалтинг ёки аудитор хизматлари берадилар. Бу хизматлар мулкни баҳолашда ўзлари фойдаланган материалларнинг тўғрилиги ва сифати учун ишчи комиссия билан бир қаторда жавоб берадилар.



2.3. Хорижий инвестициялар жалб қилиш


Ўзбекистон Республикасидаги хусусийлаштириш жараёнида хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг иштирок этиши қайта ўзгартирилаётган корхоналарда теҳник ва технологик жиҳозланганлик даражасини ошириш, корхонага менежментнинг янги шаклларини олиб кириш, бошқарув малакаларини такомиллаштириш, "ноу-хау" айирбошлаш, ташқи бозорга чиқиш, шунингдек, битимлар тузиш йўли билан нақд валюга олиш, ҳалкаро алоқаларни кучайтириш ва ривожлантириш, ишлаб чиқариш қувватларини дунё миқёсида бирлаштириш мақсадларида назарда тутилади.

Ҳалқ ҳўжалигининг барча тармоқларидаги ҳусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларининг бир қисмини сотиш йўли билан хорижий валютани хусусийлаштиришни амалга ошириш назарда тутилади.

Хорижий инвестициялар жалб қилинганда ёқилғи-энергетика комплекси, рангли металларни, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни, радиоактив ва нодир ер элементларини қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналарининг акциялари назорат пакетларини давлат ўзида сақлаб қолади. Бу соҳаларда, шунингдек концессион шартномалар тузилиши мумкин.

Хорижий инвесторлар учун хусусийлаштиришнинг қуйидаги усуллари назарда тутилади;


а) акцияларни хорижий инвесторга рақобатли, шу жумладан, инвестицион савдо (тендерлар) орқали, ким ошди савдоларида, фонд биржаларида, шунингдек, бевосита музокаралар жараёнида сотиш;

корхоналарнинг акцияларини тўлиқ ёки уларнинг бир қисмини хорижий инвесторларнинг биттасига ёки бир гуруҳига сотиш, бу қўшма корхоналар ёки батамом хорижий сармоя негизидаги корхоналар ташкил этиш имконини беради;

тугатилган (касодга учраган) корхоналарнинг активларини олдиндан белгиланган мезонлари билан ким ошди савдосида очиқ рақобатли савдоларда сотиш;

кўчмас мулкни ким ошди савдосида ва танлов асосида сотиш;

давлат мулки объектларини инвестиция лойиҳалари бўйича танлов асосида сотиш йўли билан;

б) устав сармоясини кўпайтирган ва давлат корхонасини мулкчиликнинг давлат-акционерлик шаклига айлантирган ва кўпайтирилган устав сармояси акцияларининг бир қисмини ҳорижий инвесторга сотган ҳолда давлат корхоналарига янги инвестицияларни жорий этиш усули билан;

ишлатиш ва фойдаланиш ҳуқуқи берилган ҳолда мулкни давлат иҳтиёрида қолдириш имконини берувчи хорижий инвесторлар билан концессион шартномалар тузиш усули билан (бу усул қазиб олувчи комплекс, электр энергетикаси, сув таъминоти, коммунал хўжалиги корхоналарига нисбатан қўлланилганлиги мақбул);

ҳусусийлаштирилаётган давлат корхоналари акцияларини хорижий сармоя иштирокида ташкил этилган инвестиция фондлари, суғурта компаниялари, инвестиция банкларига жойлаштириш ва алмаштириш усули билан;

фойдаланишга тайёр қилиб хусусийлаштириш ер давлат мулки эканлигини сақлаб қолган ҳолда янги корхонанинг хорижий инвестор томонидан курилиши ёки қурилишнинг бир қисми давлат мулки эканлигини сақлаб қолган ҳолда тугалланмаган қурилишни фойдаланишга тайёр қилиб қуриб битказиш усули билан.

Хизмат кўрсатиш соҳаларининг хусусийлаштирилган объектлари бўлган ер участкалари хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тўлиқ ҳусусий мулк қилиб сотилади ёки узоқ муддатли ижарага берилади.

Хорижий инвесторларни давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнига жалб қилиш шакли тўғрисидаги қарор давлат ва ҳўжалик бошқаруви органларининг тақдимномалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан қабул килинади.

Хорижий инвесторларни давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнига жалб қилишга оид тадбирларни амалга ошириш мақсадида мустақил консалтинг, аудитор тармоғи фирмалар ташкил этилади, шунингдек, ҳудди ана шундай хорижий фирмалар жалб қилинади.

Республика иқтисодиётига хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш мақсадида қуйидаги вазифаларни амалга оширувчи ҳалқаро агентликлар ташкил этилади:

Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг қонунчилик ва норматив базалари, давлат мулкини хусусийлаштиришнинг мақсад ва вазифалари, корхона мулкида меҳнат жамоаси, давлат, ички ва хорижий инвесторларнинг таҳмин қилинаётган улушларини кўрсатган ҳолда хусусийлаштирилган ва хусусийлаштириш мўлжалланган корхоналар, бўлғуси инвесторнинг инвестиция лойиҳасига қўйиладиган талаблар, ҳусусийлаштирилаётган корхоналарнинг акцияларини ким ошди савдоси (танлов) асосида сотишнинг шартшароитлари ва шу кабилар тўғрисидаги буклетларни нашр қилиш, тарқатиш ҳамда реклама қилиш;

бўлғуси хорижий инвесторларнинг сўрови бўйича Ўзбекистонда хусусийлаштириш қандай бораётганлиги тўғрисидаги зарур ахборотни бериш;

бўлғуси хорижий шериклар тўғрисидаги маълумотлар банкини шакллантириш;

тармоқ вазирликлари ва идораларининг ташқи иқтисодий алоқалар бошқарма ва бўлимларининг фаолиятини мувофиқлаштириш.



2.4. Ҳусусийлаштиришда ер муносабатлари


Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг объектлари жойлашган ер участкаларини сотиш ҳусусида Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ва норматив ҳужжатларига қатъий амал қилади. Ерни баҳолашда Ер кадастри маълумотлари ҳисобга олинади.

Хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини сотиш танлов асосида ҳусусий мулк қилиб бериш орқали амалга оширилади. Танлов бўйича сотиладиган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларининг дастлабки баҳосини белгилашда бу баҳога ер участкасининг баҳоси ҳам киритилади, ер участкаси объектни сотиш бўйича савдо (ким ошди савдоси ёки танлов) ўтказиладиган бутун даврда унинг таркибий қисми ҳисобланади.

Умумий фойдаланишдаги ерлар (майдонлар, кучалар, ўтиш жойлари, йўллар, истироҳат боғлари, ҳиёбонлар, гулзорлар, чўмилиш жойлари, сув хавзалари, табиий едгорликлар, миллий ва дендрология боғлари, қўриқҳоналар, батаника боғларининг ерлар, шунингдек, соғломлаштириш ҳамда тарихий-маданий мақсаддаги ерлар ва шу кабилар сотилиши мумкин эмас.

Ер участкаларини сотиш, улар сотиладиган баҳо ва сотиш шартлари, эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқи билан сотилиши мумкин бўлмаган теграларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда аниқланади.

Ер участкасини тасарруф қилиш ҳуқуқи мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжатда қайд этилади.

Берилган ер участкаларидан фойдаланишга киришишга тегишли ер тузиш ташкилотлари томонидан участканинг чегаралари натурада белгиланиб, ердан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ордер асосида ҳужжатлар берилгандан кейин рухсат этилади.



III. ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ

ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ УСУЛЛАРИ


Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш усуллари Давлат мулки қўмитаси ва унииг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланади.


3.1. Давлатнинг барча корхоналари хусусийлаштириш усулига кўра икки гуруҳга ажратилади:

биринчи гуруҳ иқтисодиёт барча тармоқларининг ишловчилар сони 150 кишигача бўлган, асосан ким ошди савдолари, танловлар ёки биржа савдоларида сотиладиган майда корхоналарни ўз ичига олади. Давлат мулки қўмитаси томонидан қабул қилинган хусусийлаштириш усули тўғрисидаги қарор Давлат мулки қўмитасига қарашли ташкилотлар томонидан бажарилиши шартдир;

иккинчи гуруҳ, Дастурнинг 4, 2-бандида назарда тутилган исталган усулда ҳусусийлаштирилиши мумкин бўлган қолган барча корхоналарни ўз ичига олади.

Давлат мулки қўмитаси хусусийлаштириш объектиии сотиш тўғрисида ахборот билдириши эълон қилингунга қадар хусусийлаштиришнинг тармоқ ва маҳаллий дастурларига ўзгартириш ва қўшимчапар киритишга ҳақлидир.


3.2. Хусусийлаштиришнинг қуйидаги усулларидан фойдаланиш назарда тутилади:

хусусийлаштириш жараёнида ташкил этилган очиқ турдаги акционерлик жамиятлари акцияларини сотиш;

- давлат корхоналарини очиқ акционерлик жамиятларига айлантириш ва уларнинг акцияларини белгиланган тартибда сотиш;

- акционерлик жамиятлари бўлмаган корхоналарни танлов бўйича ва ким ошди савдосида сотиш;

- ишлаб турган, тугатилаётган ва тугатилган корхоналар мол-мулки (активларни, шунингдек, қурилиши тугалланмаган объектларни биржа савдоларида, ким ошди савдоларида ва танлов бўйича сотиш;

- давлат мулки ҳисоблаиган улуш (пай, акция)ларни ким ошди савдосида, танлов бўйича, шу жумладан, қатнашчиларнинг таркиби чекланган танлов бўйича сотиш.


3.3. Хусусийлаштириш жараёнида ташкил этилган очиқ турдаги акционерлик жамиятлари акцияларини сотиш.

Давлат ўз улушини сақлаб қоладиган очиқ турдаги акционерлик жамиятларининг устав сармоясини шакллантиришда асосан акцияларнинг қуйидаги тўртта пакети назарда тутилади:


давлатга тегишли;

меҳнат жамоаларига тегишли;

хорижий шерикка тегишли;

фонд биржаларида ва қимматли қоғозлар бозорларида, шу жумладан, чет элларда эркин сотишга мўлжалланган акциялар.

Давлат ва меҳнат жамоалари акциялари пакетининг улуши Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан белгиланади.

Фуқаролар ёки юридик шахслар томонидан сотиб олинган ёки текинга олинган ҳар қандай акцияларни мулкдор қонунчилик доирасида чеклашларсиз сотиши мумкин.

Қўшимча (иккиламчи) эмиссия ва акцияларни тарқатиш акционерлик жамиятлари томонидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.


3.4. Акционерлик жамиятлари бўлмаган корхоналарни танлов бўйича ва ким ошди савдосида сотиш.

Жисмоний ёки юридик шахслар томонидан ҳусусийлаштириш объектлари ҳусусий мулк қилиб сотиб олиниши ҳаридорлардан ҳусусийлаштирилаётган объектга нисбатан қандайдир шартларни бажариш талаб қилинган ҳолларда танлов бўйича сотиш ҳисобланади. Танлов шартлари Ўзбекистон Республикасида давлат корхоналарини танлов бўйича давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартибига мувофиқ белгиланади.


3.4.1. Ким ошди савдосида (танлов бўйича) ҳусусийлаштирилган давлат корхоналарининг эгалари бўлган жисмоний ва юридик шахсларга бу корхоналар эгаллаб турган ҳамда улар ҳарид қилган мулк таркибига кирмаган одамлар яшамайдиган хоналар, бинолар, иморатларни ижарага олиш бўйича узоқ муддатли (10 йилгача бўлган муддатга) шартномалар тузиш ҳуқуқи берилади. Юқорида кўрсатилган хоналар, бинолар, иморатларнинг ижара шартномаларини илгари тузилганларга нисбатан ўзгартиришга фақат томонларнинг келишувига кўра, агарда шартнома шартларида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, йўл қўйилади.

Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасининг хусусийлаштирилган объектлари эгалари шу корхоналар эгаллаб турган ер участкаларини мупк қилиб сотиб олиш ҳуқуқига эгадирлар.


3.4.2. Корхоналар ва ташкилотларнинг, шу жумладан, тугатилаётган ва тугатилган корхоналар ва ташкилотларнинг мол-мулки (активлари) ким ошди савдосида ва Республика кўчмас мулк савдоси биржасмда ҳамда унинг филиалларида Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланадиган Низомга мувофиқ сотилади.


3.4.3. Ишлаб турган давлат корхоналарининг мол-мулкини (активларини) сотиш фақат Давлат мулки қўмитасининг руҳсати билан у белгилаган тартибда сотилади.


3.4.4. Тугалланмаган қурилиш объектлари активларини ҳусусийлаштириш:

бу объектларнинг активларини биржа савдоларида, ким ошди савдоларида, танлов бўйича сотиш йўли билан;

кейинчалик акциялар сотиладиган давлат сармояси 100 фоиз бўлган очиқ акционерлик жамияти таъсис этиш йўли билан амалга оширилади. Тугалланмаган қурилиш объектларининг активларини сотишдан олинган пул даромадларини таксимлаш Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ амалга оширилади.



IV. ТАДБИРКОРЛИКНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРАЛАРИ


Хусусийлаштиришдан кейинги даврда корхоналарнинг барқарор ишлашини таъминлаш учун давлат қуйидаги чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқади;

махсус инвестиция фондлари ва банклар ташкил этади;

хусусийлаштиришдан тушган маблағларни жамлайди ва улардан хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантириш дастурини қўллаб-қувватлашда фойдаланади;

давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендларни корхона уларни техника билан қайта жиҳозлашга ва асосий фондларни янгилашга йўналтиради;

ҳалқ ҳўжалигининг бирмунча қулай тартибда давлат тасарруфидан чиқариладиган устувор тармоқларини аниқлайди;

барқарор ҳўжалик алоқаларига эга бўлган миллатлараро компаниялар, бирлашмалар ва тузилмаларни ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратади;

божҳона тўловларини ва солиқларнинг баъзи турларини пасайтириш ёки бекор қилиш, квоталаш ҳамда лицензиялаш ҳажмларини камайтириш тарзидаги турли имтиёзларни аниқлайди, белгилайди ва ҳоказо;

тадбиркорларни ҳуқуқий ва иқтисодий ҳимоя қилишни кафолатлайди.


4.2. Давлатга тегишпи акциялар бўйича

дивидендлардан фойдаланиш


Давлатга тегишли акциялар бўйича олинган дивидендлар 1994 йилда Давлат мулки қўмитаси томонидан, шартнома асосида, ташкил этилган акционерлик жамиятларини таъминлашга йўналтирилади.

Ушбу маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда улар белгиланган тартибда корхоналардан олиб қўйилади.



4.3. Молия-саноат гуруҳларини ташкил этиш


Турли ҳил молия-саноат гуруҳлари, бирлашмалари ва корпоцияларини ташкил этиш давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб қувватланади. Бундай тузилмалар МДҲ мамлакатлари ва жаҳон ҳамжамияти интеграцияси жараёнларини кучайтириш, ҳўжалик алоқалари учун зарур бўлган барча амалий хизматлар мажмуини кўрсатиши, уларнинг барқарор ва узоқ муддатли бўлишини таъминлаши, клиринг асосидаги ўзаро ҳисоб-китоблар масалаларини ҳал этиши керак.



4.4. Ҳалқ ҳўжалигининг устувор тармоқларини

қўллаб-қувватлаш


Ёқили-энергетика, кимё, кон қидириб топиш, пахтани қайта ишлаш мажмуилари тармоқлари бўйича, кўплаб инвестиция, шу жумладан, валюта маблағларини жалб этган ҳолда, давлат тасарруфидан чиқаришнинг махсус дастурлари тасдиқланмоғи. Ушбу тармоқларнинг хорижий инвестициялари учун имтиёзли тартиб белгиланади, инвесторларни жалб этишда давлат кафолатчи бўлади.



V. ҲУСУСИЙЛАШТИРИШНИНГ МИНТАҚАВИЙ

ВА ТАРМОҚ ДАСТУРЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ТАЛАБЛАР


Минтақавий ва тармоқ (вилоят, шаҳар, туман) дастурларига қўйиладиган умумий талаблар Давлат дастуридаи келиб чиқади ва қуйидагилардан иборат бўлади:


5.1. Хусусийлаштиришнинг минтақавий ва тармоқ дастурлари республика хусусийлаштириш дастурининг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда тузилиши керак.


5.2. Хусусийлаштиришнинг минтақавий ва тармоқ дастурларига атроф муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари албатта киритилиши керак, яъни ҳудудга экологик зарар етказадиган корхоналар ҳимоя иншоотларини яратиб, уларни ишга туширгандан кейингина ҳусусийлаштирилиши ёки бу корхона тугатилиб, унинг мулки қисмлаб ким ошди савдолари орқали ёки экология талабларини назарда тутган ҳолда танлов асосида сотилиши мумкин.


5.3. Хусусийлаштиришнинг ҳудудий ва тармоқ дастурлари асосий қоидаларининг рўебга чиқарилиши қонун бўйича ҳудуд ёки тармоқдаги давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёни учун масъул бўлган бўлинмалар ҳамда мансабдор шахсларнинг жавобгарлик тартиби асосида жадал ва сифатли амалга оширилиши лозим.

Хусусийлаштиришнинг минтақавий дастурлари ҳокимликлар томонидан ҳар йили Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда ишлаб чиқилиши ва қуйидагиларга қаратилган бўлиши керак:

бозор инфраструктурасининг янги субъектларини яратиш ва янги турдаги тадбиркорларни тарбиялаш;

маҳаллий бозорни товарлар ва хизматлар билан бойитиш;

минтақанинг ҳаётини таъминлаш ва ҳудуд манфаатларига алоқадор муаммоларни ҳал қилиш.

Хусусийлаштиришнииг маҳаллий дастурлари мазкур минтақанинг республика ҳалқ ҳўжалигидаги ижтимоий-иқтисодий ҳусусиятини ҳисобга олиши ва давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда ҳусусийлаштириш жараёнинииг ўзини амалга оширишда шу минтақада яшовчи аҳолининг барча қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаши керак.

Хусусийлаштиришнинг маҳаллий дастури муҳокамаси оммавий бўлиши, унинг лойиҳаси маҳаллий матбуот органларида эълон қилиниши, маҳаллий радио ва телевидение орқали эшиттирилиши, кўрсатилиши лозим.

Хусусийлаштиришнинг минтақавий ва тармоқ дастурлари қайта ўзгартирилиши лозим бўлган аниқ объектлар рўйхатини, уларни хусусийлаштиришдан кутилаётган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак.

Тармоқ дастурларини ишлаб чиқишда қуйидагилар назарда тутилиши зарур:

мавжуд аҳволни сифат ва миқдорий жиҳатдан таҳлил қилиш, бозор муносабатларига ўтиш шароитларидаги стратегия ҳамда тактикани белгилаш;

давлат тасарруфидан чикариладиган ва ҳусусийлаштириладиган корхоналар рўйхати;

ишлаб турган ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

бошқарувнинг иқтисодий ва шартномавий усулларига ўтиш масалаларини назарда тутган ҳолда акционерлик жамиятларининг намунавий уставидан фойдаланиш;

минтақанинг аа умуман республиканинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда давлат мулкини хорижий шериклар ва инвесторларга сотиш имкониятларига алоҳида эътибор бериш.

Хусусийлаштириш жараёнида корхоналарни бирлашмалар таркибидан, таркибий бўлинмаларнинг корхоналар таркибидан чиқиши тўғрисидаги қарор республика Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган низомга мувофиқ қабул қилинади.

Таркибий бўлинмаларнинг корхоналар таркибидан ажралиб чиқиши тўғрисидаги қарор технологик мажмуа бирлигини бузмаслиги керак.



ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИНИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИНГ ТАРМОҚ

ҲУСУСИЯТЛАРИ


1. Саноат


Йирик корхоналар асосан очиқ турдаги акционерлик жамиятлари тарзида ҳусусийлаштирилади.

Ўрта ва майда корхоналар ҳусусий мулк, жавбогарлиги чекланган жамият тарзида ҳусусийлаштирилиб, хорижий иивесторларга қўшма корхоналар ташкил қилиш учун тавсия этилади, акциялаштирилади.

Республика минтақалари учун ҳаётий муҳим маҳсулотларни ишлаб чиқаришда устуворликка эга бўлган кимё саноати корхоналари очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантирилади ёки танлов асосида мазкур ишлаб чиқаришни ривожлантириш ёки унинг самарадорлигини оширишнинг энг мақбул вариантини таклиф этган юридик ва жисмоний шахсларга танлов асосида сотилади.

Энергетика вазирлиги, "Ўртаосиёкўмир", Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси корхоналаринииг ҳалқ ҳўжалигини ёқкилғи-энергетика ва минерал ресурслар билан барқарор ҳамда узлуксиз таъминлаш бўйича уларга бўлган талаблар, уларни қазиб олиш ва қайта ишлаш устидан назоратнинг зарурлиги каби ҳусусиятларидан келиб чиқиб, ушбу босқичда уларнинг ёрдамчи ишлаб чиқариш бўлинмаларини давлат тасарруфидан чиқариб, улар учун махсус дастурлар ишлаб чиқиш, акцияларнинг назорат пакетини давлатда қолдириш мақсадга мувофиқдир.

Кимё ва пахтани қайта ишлаш корхоналари учун махсус дастурлар ишлаб чиқилади.



2. Қурилиш мажмуи, транспорт ва алоқа


Қурилиш мажмуи, транспорт ва алоқа давлат корхоналарини қайта ўзгартириш асосан очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш тарзида амалга оширилиб, акциялар меҳнат жамоалари аъзоларига, давлат тасарруфида бўлмаган жисмоний ва юридик шахсларга, хорижий фирма ва компанияларга тарқатилади. Акцияларни акционерлар ўртасида тақсимлашни, акцияларнинг назорат пакетини белгилашни Ўзбекистсн Республикаси Давлат мулки қўмитаси амалга оширади.

Тугалланмаган курилиш объектлари, қайси идорага қарашлилигидан қатъи назар, бошқа мол-мулк билан бир қаторда ким ошди савдосига ёки танлов бўйича сотишга қўйилади.

Монополияга қарши сиёсатнинг мақсадга мувофиқлиги ва унга риоя қилиш зарурлигини ҳисобга олиб, акциялардаги давлат улушини камайтириш ва уни фонд биржалари орқали эркин сотиш назарда тутилади.



3. Ижтимоий соҳа


Ижтимоий ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини қайта ўзгартиришнинг асосий шакллари жавобгарлиги чекланган жамият ҳусусий мулки ва очиқ турдаги акционерлик жамиятларидир.

Савдо ва маиший хизмат объектларини хусусийлаштиришда ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш, шунингдек, танлов асосида шу объектлар жойлашган ер участкаларини ҳусусий мулк қилиб сотиш назарда тутилади.



4. Деҳқончилик саноати мажмуи


Деҳқончилик саноати мажмуидаги қайта ўзгартиришлар шакли давлатда қоладиган ерга эгалик ҳукуқи билан белгиланади. Ер ижарадаги жамоаларга, уюшмаларга, деҳкон (фермер) ҳўжаликларига, фуқароларга боғ-узумчилик ҳўжаликлари аъзоларига, амалдаги қонунга мувофиқ етиштирилган маҳсулотга эгалик қилиш ҳуқуқи билан вақтинча ёки доимий фойдаланиш учун шартнома бўйича ажратилади.

Иқтисодиётнинг деҳкончилик жабҳасидаги давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш қуйидаги йўналишлар бўйича давом эттиралади:

жамоа ҳўжаликларида кооперациянинг бошланғич ҳусусиятини тиклаш. Жамоа аъзолари ишлаб чиқариш воситалари ва етиштириладиган маҳсулотларнинг эгалари бўладилар. Жамоа ҳар бир аъзосининг мулкдаги улушими аниқлаш (пай, акцияларни қайта тақсимлаш) бўйича низом ишлаб чиқилади;

давлат ҳўжаликларини жамоа ҳўжаликларига, акционерлик жамиятларига ва бошқа ташкилий-ҳуқукий шаклларга (мол-мулкни сотиб олиш ёки жамоага текин бериш асосида) айлантириш;

деҳқон (фермер) ҳўжаликларини йирик ҳўжаликлар (жамоа ҳўжаликлари, давлат ҳўжаликлари) билан интеграцияда ривожлантириш ва улар негизида деҳқонларнинг ижарадаги, кооператив ва ҳўжаликни юритишнинг бошқа шаклларидаги уюшмалари тарзидаги кўп укладли ҳўжаликларни ташкил этиш;

қишлок ҳўжалиги ҳом ашёси билан ишловчи давлатнинг қайта ишловчи корхоналарини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш.



VI. БОЗОР ИНФРАСТРУКТУРАСИ МУАССАСАЛАРИ

ТАРМОҒИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА

РИВОЖЛАНТИРИШ


Маданиятли бозор иқтисодиётига ҳос бўлган динамизм, ҳаракатчилик, юқори самарадорлик бозор инфраструктураси муассасалари тармоғи томонидан таъминланади. Бозорнинг ҳамма қатнашчилари: сотувчилар, ҳаридорлар ва воситачилар учун зарур бўлган оммавий хизматлар билан тез, ишончли, қулай ва арзон тарзда таъминлаш уларнинг вазифаси ҳисобланади. Бунга товарлар, акциялар ва кўчмас мулклар олди-соттиси, объектларни инвестициялаш, уларга кредит хизмати кўрсатиш, қимматли қоғозларни муомалага чиқаришни ва уларнинг ҳаракатини ташкил этиш киради. Юқорида қайд этилган ишларга бўлган эҳтиёжларни қондириш учун фонд, кўчмас мулк биржалари, инвестиция фондлари, ишлаб чиқариш воситалари сотиладиган улгуржи савдо корхоналари, ҳусусийлаштириш банки, универсал ахборот-телекоммуникация тизими жадал суръатда ташкил қилинади.



6.1. Универсал ахборот-телекоммуникация тизимини

ва депозитарийларни ташкил қилиш


Бозор иқтисодиётини барпо қилишда молия бозори энг муҳим аҳамиятлардан бирини касб этади. Иқтисодиётни таркибий қайта қуриш, бу жараёнда фуқароларнинг шахсан иштирок этишларини таъминлаш учун аҳоли ҳамда корхоналарнинг банд бўлмаган маблағларини сафарбар қилишнинг янги механизми зарур бўлади.

Қимматли қоғозларнинг маҳаллий минтақавий бозорларини ягона тизимга уюштирмш, уларнинг тузилмаларини бу тизим доирасида уйғунлаштириш, рўйхатга олиш, қимматли қоғозлар билан савдо қилиш, ҳисобга олиш ва ҳисоботнинг ягона коидаларини қарор топтириш ҳар бир инвесторга республикадаги исталган эмитентнинг ўзига зарур бўлган қимматли қоғозларини ҳарид қилишини таъминлайдиган ягона ахборот маконининг яратилишини талаб қилади.

Буларнинг барчаси оқибат натижада қимматли қоғозлар бозоридаги нарҳларнинг барқарорлашувини, талаб ва таклифлар мувозанатини назарда тутади.

Қимматли қоғозлар бозорида фондларнинг умумреспублика интеграциялашган тизими ва кўчмас мулк биржасининг тармоқланган минтақавий инфраструктураси, давлат назорати остида қимматли қоғозларни чиқариш жараёнлари билан қатнашиши зарурдир.

Қимматли қоғозлар бозорида содир бўлиши мумкин бўлган салбий ҳодисаларни бартараф этишнинг ижобий имкониятларини амалга ошириш мақсадида Давлат мулки қўмитаси ҳузурида Ўзбекистон умумдавлат ахборот-телекомуникация фонди тизими (УУТФТ)ни шакллантириш назарда тутилган. Тизим қимматли қоғозларнинг ликвид (нақд пулга айлантириладиган) бозорини таъминлаши, эмитентларга самарали ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун зарур бўладиган маблағларни қисқа муддатларда жалб қилишларига, инвесторларга эса ўз маблағларини фойдали тарзда жойлаштиришларига имконият яратиши керак. Фонд бозорининг қатнашчилари эмитент ва инвесторларнииг манфаатларини уйғунлаштиришдан тегишли даромадларни оладилар.

Бу улкан ахборот тизими электрон алоқа ёрдамида республиканинг вилоятлари, йирик шаҳарларини бир-бирлари билан боғлаши, битимлар тузиш вақтида эмитентлар, молиявий активлар олди-соттисининг нарҳлари ва ҳажмлари тўғрисида тўлиқ ахборот бериши керак.

Меҳанизмни ишлаб чиқиш ва амалда жорий қилиш икки боскичда амалга оширилади;

Биринчи босқичда қимматли қоғозларни дастлабки тарқатиш механизмининг яратилиши таъминланиши, қимматли қоғозларнинг республика ва минтақавий даражаларда электрон-ҳисоблаш тармоқлари ва депозитарийлар ёрдамида қимматли қоғозларнинг ҳаракатини таъминловчи электрон комплекслар билан талаб даражасида жиҳозлаш амалга оширилиши керак.

Иккинчи босқичда қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозори механизмининг шаклланиши таъминланади, бунинг учун куйидаглар зарур бўлади:

тегишли қонун ёки норматив ҳужжатлар билан қимматли коғозлар фонд муомаласининг ягона механизмини яратиш мақсадида фонд операцияларининг унификацияланган коидаларини тасдиқлаш;

барча даражаларни маҳаллий ҳисоблаш тармоқлари ва телекоммуникация асбоб-ускуналари тизимлари билан тўлиқ жиҳозлаш;

минтақа ва республика биржа ҳамда ким ошди савдоларида электрон савдоларини ташкил этиш;

минтақавий депозитарийларнинг марказий республика депозитарийси билан ўзаро алоқа тизимини ишлаб чиқиш;

инвестиция фондларининг бухгалтерия ҳисоби юритилишини назорат қилиш механизмини ишлаб чиқиш;

депозитарий маълумотларини ҳисобга олиш асосида ахборот-маълумотнома аналитик тизимини ишлаб чиқиш.

Депозитлар тармоқларини ташкил этиш қисқа муддатда қуйидагиларни амалга ошириш имконини беради:

акциялар ва бошқа қимматли қоғозларнинг нақд пулсиз эмиссиясини таъминлаш. Бу акциялаштирилаётган корхоналар маблағларини анча тежайди;

қимматли қоғозлар эмиссияси ҳажмлари, уларнинг муомалада бўлиши тўғрисида ягона ахборот базасини яратиш, фонд бозорининг аҳволи ва ривожланиш тенденцияларини назорат қилиш учун давлат органларини ахборот-маълумотнома материаллар билан таъминлаш;

акционерлар реестрини ягона технологик асосда юритишни ташкил этиш;

акцияларни дастлабки жойлаштиришни таъминлаш ва иккиламчи бозорнинг тезкор фаолият кўрсатиши учун шарт-шароитлар яратиш;

фонд биржасида ва биржадан ташқари операцияларда акцияларни ҳарид килиш сотишда солиштириш операцияларини битишув тузилгандан кейинги иш кунидан кечикмай бажарилишини таъминлаш;

қимматли қоғозлар эмиссияларини нақд пулсиз шаклда жойлаштиришда қалбакилик ва йўқолишдан юз фоиз кафолатлаш, фонд биржасида таъминланмаган ва рўйхатдан ўтказилмаган акцияларнинг пайдо бўлишидан тўлиқ ҳимоя қилишни назорат этиш;

мавжуд технологиялар ҳисобига қимматли қоғозларга эгалик қилишдан келиб чиқадиган ҳуқуқларни (сотиш, инъом қилиш, гаровга бериш, мерос килиб қолдириш кабиларни) амалга ошириш бўйича топшириқларни бажаришнинг оддий ва ишончли механизмини яратиш.

Депозитарий тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда тасдиқланади.



6.2. Республика фонд биржаси


Республика фонд биржаси бозор муносабатларини шакллантириш чора-тадбирларини амалда рўёбга чиқариш, иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, ҳусусий мулкни ҳимоя қилишни таъминлаш, тадбиркорликни рағбатлантириш, юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек, хорижий инвесторларга давлат мулкини ҳусусийлаштириш жараёнида бевосита қатнашиш учун имконият яратиш мақсадида ташкил этилади.

Куйидагилар биржанинг асосий вазифалари ҳисобланади:

қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, уларнинг бозор нарҳларини аниқлаш ва улар тўғрисидаги ахборотларни тегишли равишда тарқатиш, қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг малакасини юқори даражада тутиш;

юридик ва жисмоний шахсларга қимматли коғозлар ёрдамида зарур пул маблағларини жалб қилиш ва уларнинг айланувчанлигини тартибга солиш имкониятларини яратиш.

Биржа ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, уставга ва бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.



6.3. Реслублика кўчмас мулк савдоси биржаси


Республика кўчмас мулк савдоси биржаси кўчмас мулкнинг очиқ бозорини барпо қилиш, тадбиркорликни ва рақобатни рағбатлантириш, хусусийлаштириш жараёнини такомиллаштириш ва жадаллаштириш, юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек, хорижий фуқароларга мулкни хусусийлаштириш жараёнида бевосита иштирок этиш учун имконият яратиш мақсадида ташкил этилади.


Куйидагилар биржанинг асосий вазифалари ҳисобланади:

кўчмас мулк савдосини ташкил қилиш, бозор нарҳларини белгилаш ва улар тўғрисидаги ахборотии тегишли равишда тарқатиш орқали республиканинг барча минтақаларидаги ва унинг ташқарисидаги жисмоний ҳамда юридик шахслар билан фойдали тижорат битимларини тузиш учун шарт-шароитлар ташкил қилиш.

Биржа ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, уставга ва бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.



6.4. Ўзбекистон хусусийлаштириш банки


Тадбиркорларни, қайта ўзгартирилган ва хусусийлаштирилган корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Давлат мулки кўмитаси хусусийлаштириш тушумларидан тўпланган маблағларнинг бир қисмидан, шуниигдек, ҳалқаро хорижий ва республикадаги юридик ва жисмоний шахслар маблағларидан фойдаланиб, ҳалқаро хусусийлаштириш банки ("Ўзхусусийлаштиришбанкни ташкил қилади).

"Ўзхусусийлаштиришбанкининг:

хусусийлаштирилган мулк субъектлари, шу жумладан, хорижий инвесторларга қисми ёки тўлиқ тегишли бўлган субъектларга нисбатан инвестиция  кредит фаолияти билан шуғулланиши;

сармояни (давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан олинган маблағлар, акцияларни эркин сотишдан олинган даромадлар, давлатга тегишли акциялардан олинган дивидендлар, давлат мулкини ижарага беришдан олинган ижара тўловларининг бир қисмини) ҳалк ҳўжалигини таркибий қуриш дастури (топшириқда белгиланган тартибда тасдиқланган йўналиш ва объектлар бўйича қўйишни тартибга солиши;

хусусийлаштирилган корхоналарни суғурта қилинган мол-мулкни гаровга қўйиш ёки бошқа кафолатлар оркали кредит билан таъминлашни амалга ошириши;

уларнинг ҳалқаро фондлар ва хорижий инвесторлардан тушадиган мақсадли маблағларини тўплаши ҳамда улардан ҳусусийлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда фойдаланиши;

тезда самара берадиган, Ўзбекистоннинг экспорт имконияти ўсишига, импортнинг ўрнини босадиган ишлаб чиқаришларни барпо этиши;

корхоналарни сотиб олиш ҳисобига ҳосил бўладиган ва корхоналарни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган маблағлар улушини тўплаши ҳамда улардан белгиланган мақсадда фойдаланиши;

Жаҳон банки, Европа тикланиш ва таракқиёт банки, ҳалқаро валюта фонди ва бошқа ташкилотлар билан хусусийлаштириш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиши назарда тутилсин.



6.5. Инвестиция фондлари ва қимматли қоғозлар бозори


Оммавий хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг барча фукароларига корхоналар акцияларини ҳарид қилиш йўли билан мулкка эгалик ҳуқуқини таъминлаш имконини яратади.

Хусусийлаштириш қатнашчиларига танлов эркинлигини таъминлаш ва ўз маблағларини акцияларга муваффақиятсиз қўйишдан қутулиши мумкин бўлган йўқотишлар таваккалини камайтириш мақсадида тижорат асосида ўз акцияларини эркин сотиш учун тавсия қиладиган акционерлик жамиятлари билан муайян инвесторлар ўртасидаги воситачилар сифатида ишловчи инвестиция фондларининг тизими шакллантирилади.

Инвестиция фондларининг фаолияти руҳсатнома (лицензиялар) асосида амалга оширилади.

Инвестиция фондларини таъсис қилиш вв уларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тасдиқланадиган инвестиция фондлари тўғрисидаги махсус низом билан тартибга солиб борилади.

Давлат тузилмалари ва давлат тасарруфида бўлмаган юридик ҳамда жисмоний шахслар инвестиция фондларининг таъсисчилари бўлишлари мумкин.

Инвестиция фондларининг акциялари ва ҳусусийлаштирилаётган корхоналар акциялари билан амалга ошириладиган олди-сотди операцияларига солиқ солинмайди.

Барча турдаги инвестиция фондлари ўзлари чиқарган акцияларини Давлат мулки кўмитаси акционер ҳисобланувчи давлат акциялари улушига алмаштириш ҳуқуқига эга эмаслар. Давлат тасарруфида бўлмаган инвестиция фондлари миллий ва эркин алмаштириладиган валютада давлат акцияларини ҳарид қилишлари мумкин.



VII. АҲОЛИНИ МУАЙЯН ТАРЗДА

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ


Иқтисодий ислоҳотлар жараёнида аҳолининг турли қатламларини муайян тарзда ижтимоий ҳимоя қилишнинг ҳусусиятлари қуйидагилардан иборатдир:


1. Ижтимоий адолатни таъминлашга тақсимот жараёни ёрдамида эришилади. Бюджет маблағлари ҳисобига ёрдам кўрсатиб туриладиган аҳолининг энг муҳтож ва камҳарж қатламларини қўллаб-қувватлашнинг турли дастурларини ишлаб чиқиш.

Энг муҳим озик-овқат моллари, болалар ва кексалар учун мўлжалланган моллар учун давлат томонидан дотация берилади.


2. Хусусийлаштиришнинг бошланғич босқичида ҳомиладорларни, ногиронларни ишдан бўшатиш бўйича чеклашлар, ҳалқ истеъмол моллари ишлаб чиқарадиган корхонанинг йўналишини сақлаб қолиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан белгиланадиган энг кам иш ҳақидан паст бўлмаган даражада иш ҳақи тўланишини таъминлаш ва шу кабиларни назарда тутувчи аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари мажмуи.

Қўшимча ишчи ўринлари ташкил этиш, шунингдек, кадрларни қайта тайерлаш бўйича махсус дастурларни ишлаб чиқиш.


3. Ижтимоий ҳимоя қилишнинг уй-жойларни хусусийлаштиришда ифодаланган муайян йўналишлари. Уй-жойларни иш ҳақи маошларининг ягона тариф сеткаси билан лимитланган ўқитувчилар, фан, маданият, соғлиқни сақлаш ва бошқа бюджет ташкилотлари ҳодимларининг бепул олиши.


4. Меҳнат жамоаларининг қуйидагиларга бўлган ҳуқуқий устунлиги:


акцияларнинг имтиёзли пакетларига;

юқори даражада эскирган асосий фондларни бепул беришга;

корхонадаги ижтммоий инфраструктура объектларидан (ишхоналар, душхоналар, кийимхоналар, тиббий жойлар, профилакторийлар ва шу кабилардан) бепул (сотиб олмасдан) фойдаланиш имкониятига;

мол-мулкнинг сотиб олиш қийматидан асосий сотиб олишга корхонанинг ишлаб чиқариш фондидан қилинган ҳаражатлари ҳажмида чегиришга;

ер участкаларини савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари учун сотишга;

шахсий ёрдамчи ҳўжалик учун ер олишга;

қишлоқ ҳўжалигида давлат ҳўжаликлари, фермалар, борлар, узумзорлар ва шу кабилар мол-мулкини имтиёзли ҳусусийлаштириш имкониятига.


Мулкдорлар ўртасидаги мулкий низолар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ва норматив ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ва шартларда ҳал этилади.



VIII. ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИНИ

ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ҚОНУНЛАР ВА

НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ


Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини тартибга солувчи қатор қонун ва норматив ҳужжатларга мазкур Дастурнинг I-VII бўлимларига мувофиқ белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Жумладан, қуйидаги қонун ва низомлар ўзгартиришни ва қайта ишлашни талаб қилади:

"Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида", "Ижара тўғрисида", "Мулкчилик тўғрисида", "Корхоналар тўғрисида", "Чет эл инвестициялари тўғрисида", "Монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида", "Ҳўжалик жамиятлари ва ширкатлар тўғрисида", "Гаров тўғрисида", "Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида" янги қонунлар жорий қилиниши зарур. Улар орасида "Ҳўжалик субъектларининг синиши тўғрисида" ва бошқалар бор.

Республикамиздаги давлат тасарруфидан чиқариш ва ҳусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш бўйича низомлар, норматив ҳужжатлар тадрижий асосда, йўналишлар бўйича ишлаб чиқилмоқда ва тасдиқланмоқда.


8.1. Давлат корхоналарини хусусийлаштиришда таркибий сиёсатни амалга ошириш учун норматив базалар тайёрлаш.

Тегишли ҳужжатлар билан:

ҳусусийлаштирилиши керак бўлган корхоналарнинг давлат реестри, бошқарувнинг республика ва минтақавий тузилмаларини уюшмаларга ва ҳўжалик бирлашмаларининг бошқа шаклларига айлантириш, уюшмалар ва иттифоқларнинг уставларини Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқлаштириш, Ўзбекистон Республикаси бюджетидан маблағ билан таъминланадиган давлат корхоналари ва ташкилотлари рўйхати, ҳалқ ҳўжалиги тармоқларида ва нарҳ белгилаш соҳасида монополистик фаолиятни чеклаш тартиби тартибга солиб борилади.

Хусусийлаштиришнинг минтақавий дастурлари, улгуржи савдо тизими, давлат кадастрларининг ягона тизими, Холдинг компаниялари тўғрисидаги низом, пай ва акцияларни қайта тақсимлаш, ҳақиқий мулкдорларни аниқлаш тартиби тасдиқланади.


8.2. Давлат корхоналарини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантиришга доир чора-тадбирлар давлат мулки бўлган объектларнм давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, корхоналар акцияларини чиқариш ва сотиш, асосий фондларни ҳисобдан чиқариш, ёпиқ акционерлик жамиятларини уларнинг очиқ турларига айлантириш, алоҳида объектлар ва корхоналарни ҳўжалик жамиятлари ва ширкатлари таркибидан чиқариш тартибини, очиқ турдаги акционерлик жамиятининг намунавий Уставини белгилайди.


8.3. Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва кўчмас мулклар ҳамда ишлаб чиқариш воситалари бозорларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар:

(фонд, товар-ҳом ашё, кўчмас мулк) биржалари, инвестиция фондлари, қурилиши тугалланмаган объектларни сотиш бўйича танловлар тўғрисидаги низомларни;

ахборотларнинг республика телекоммуникация тизимини яратиш дастурини;

ҳўжалик субъектларининг синиши тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқишни назарда тутади.


8.4. Хорижий инвестицияларни хусусийлаштириш жараёнига жалб этиш. Бу ишда ютуқа эришиш учун хорижий фуқароларнинг келиши ва Ўзбекистон ҳудудида таришининг, хорижий инвестиция жалб этилган корхоналарни рўйхатдан ўтказишнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинади, хорижий юридик ва жисмоний шахслардан солиқ олиш тартибга солинади, уларнинг ҳусусийлаштиришда қатнашиши учун кенг имкониятлар очилади, "Хорижий инвестициялар тўғрисида"ги қонун такомиллаштирилади.


8.5. Тармоқ ҳусусиятига эга бўлган корхоналарни ҳусусийлаштиришнинг ўзига ҳос жиҳатлари Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан мустаҳкамланган тегишли дастурлар ва услубномаларда ҳисобга олинади.


8.6. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари акционерларнинг ҳуқуқларини ва ҳусусий жамғармаларни ҳимоя қилиш тартибини, корхоналарни хусусийлаштирилгандан кейин қўллаб-қувватлаш чоралари тизимини белгилайди.


8.7. Ислоҳот рояларини тарғиб қилиш ахборот воситалари орқали маҳаллий аҳолига ҳамда хорижий инвесторларга етказиладиган ислоҳотлар ва кенг кўламда хусусийлаштириш тўғрисидаги махсус ишлаб чиқилган дастурлар орқали амалга оширилади.



IX. ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИНИ

РЕКЛАМА-АХБОРОТ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ


Барча ахборот воситалари ва органлари Давлат мулки қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда куйидаги вазифаларни ҳал эта бориб, оммавий хусусийлаштириш дастурининг ҳар томонлама ёритилишини таъминлайдилар:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг хусусийлаштириш ва умуман иқтисодий ислоҳотлар дастури бўйича қарорларининг кенг ижтимоий қўллаб-қувватланишини таъминлаш.


2. Ўзбекистон Республикаси фуқаролармга уларнинг акциянер сифатидаги ҳуқуқлари ҳамда бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида Ўзбекистон учун хусусийлаштиришнинг умумий аҳамияти тўғрисида маълумотлар бериш.


3. Жойларда Давлатнинг хусусийлаштириш дастурини қўллаб-қувватлаётган тузилмалар ва ташкилотлар фаолияти тўғрисидаги ахборотлар.


4. Хусусийлаштириш дастурида қатнашиш шаклларини, бу жараённи ўтказиш меҳанизмларини, унда қатнашишда фуқаролар олдига қўйиладиган талабларни, ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини аҳолига тушунтириш.


5. Хусусийлаштирилган объектларни қўллаб-қувватлашга қаратилган жамоатчилик билан минтақа даражасидаги алоқаларни ташкил этишга оид ташаббусларга ёрдам бериш.


6. Қайта ўзгартиришларнинг бориши, марказдаги ва жойлардаги хусусийлаштиришнинг роли, ҳусусийлаштирилаётган корхоналарнинг акцияларини ҳарид қилиш тартиби, инвестиция фондлари, кўчмас мулк билан савдо килувчи биржалар, фонд биржалари, танлов ва ким ошди савдолари ўтказиладиган вақт ва жой ҳамда уларда сотишга қўйиладиган корхоналар тўғрисида маҳаллий ва хорижий матбуотда мунтазам равишда ахборотлар бериб бориш:

ҳамма даражадаги бюджетлардан дотация олувчи барча оммавий ахборот воситалари ўзларига берилаётган дотациянинг 20 фоизигача суммада мулкчиликнинг барча даражаларида ҳусусийлаштирилаётган объектлар тўғрисидаги ахборотларни текин эълон қилишга мажбурдирлар.

Мазкур дастурнинг барча бошқарув ва ҳокимият органлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.

Дастурни амалга ошириш жараёнида унга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.




























Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск