Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Давлат корхоналарини танлов бўйича хусусийлаштириш ҳақида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 23.09.1992 й. 443-сон қарорига 9-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 23 сентябрдаги

443-сон қарорига

9-ИЛОВА



Давлат корхоналарини танлов

бўйича хусусийлаштириш ҳақида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом танловларни ташкил этишнинг, уларда харидорлар қатнашишининг умумий қоидаларини, уларнинг таклифларини кўриб чиқиш тартибини, шунингдек, қабул қилинган қарорни тасдиқлаш тартибини ва хусусийлаштириладиган объектга эгалик қилиш ҳуқуқларини расмийлаштиришни белгилаб беради.


2. Танлов бўйича хусусийлаштириш деганда харидордан хусусийлаштириш объектига нисбатан муайян шартларни бажариш талаб этиладиган ҳолларда жисмоний ёки юридик шахсларнинг давлат мулкини хусусий мулк қилиб сотиб олиши тушунилади.

Танлов бўйича давлат мулкини сотиб олиш ҳуқуқи таклифлари танлов шартларига тўла жавоб берадиган ва энг юқори нархни таклиф этган харидорга берилади.


3. Танлов бўйича давлат мулкини сотиш ҳақидаги қарор Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси (бундан кейин  Давлат мулки қўмитаси деб аталади), унинг ҳудудий бошқармалари томонидан давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш комиссияси мазкур объектни хусусийлаштириш тадбирлари режасини тақдим этиш бўйича қабул қилинади.


4. Танлов бўйича қуйидагилар сотилади:

корхоналар, цехлар, ишлаб чиқаришлар, участкалар ҳамда ана шу корхонанинг мустақил корхоналарга ажратиладиган бошқа бўлинмалари;

асбобускуналар, бинолар, иншоотлар, лицензиялар, патентлар ҳамда корхоналар ва уларнинг бўлинмалари эгасининг қарорига кўра тугатилган моддий ва номоддий активлари;

тугалланмаган қурилиш объектлари.


5. Танлов бўйича объектлар хусусийлаштирилаётганда сотувчилар ва харидорлар ўз вакиллари (ишончли кишилари) орқали ҳаракат қилишлари мумкин.



II. ТАНЛОВЛАРНИ ЎТКАЗИШГА

ТАЙЁРГАРЛИК ВА УЛАРНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


6. Хусусийлаштириш объектларининг сотувчилари Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларидир (бундан кейин  "сотувчи" деб аталади).


7. Танлов бўйича давлат мулкини сотиш учун сотувчи бир йил муддатга тузиладиган доимий ишловчи танлов комиссиясини тузади.


8. Танлов комиссияси:

танлов бўйича сотиладиган сбъектлар ҳақидаги ахборотни эълон қилади;

танловда қатнашувчи харидорлардан таклифлар ва ҳужжатларни қабул қилади ва кўриб чиқади;

танлов ғолибини аниқлайди, унинг таклифи қабул қилинганлигинц ҳамда сотувчи билан хусусийлаштириладиган объектнинг олди-сотди шартномасини тайёрлаш ва имзолашга таклиф этилишини маълум қилган ҳолда ғолибга юбориладиган хат лойиҳасини тай^рлайди;

жамоатчиликни танлов якуни ҳақида хабардор қилади.


9. Танлов комиссияси 5 кишидан иборат бўлади. Танлов комиссияси таркибига албатта сотувчининг, хусусийлаштириладиган корхона (бўлинма), молия ва банк органларининг вакиллари киритилади.

Танлов комиссиясининг раиси сотувчининг вакили ҳисобланади,


10. Танлов комиссияси ўзининг иш регламентини мустақил равишда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Қарор танлов комиссияси аъзоларининг умумий -сонига нисбатан кўпчилик овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Овозлар тенг келиб қолган ҳолларда танлов комиссиясининг раиси ҳал қилувчи овозга эга бўлади.


11. Танлов комиссияси аъзоларига, шунингдек, жалб этилган ташкилотларга ва экспертларга шартнома бўйича сотувчининг маблағи ҳисобидан ҳақ тўланади.


12. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича комиссия танловни ташкил этиш учун сотувчига қуйидагиларни беради:

давлаг мулки объектини хусусийлаштириш бўйича тадбирлар режасини объектни аукционда сотиш ҳақидаги қарор, хусусийлаштириладиган мулкнинг дастлабки нархи ҳамда хусусийлаштириладигвн сбъект ҳақидаги бошқа ахборотлар билан биргаликда;

хусусийлаштириладиган объект, бўлинма меҳнат жамоаси умумий йиғилишининг объектни хусусий мулкка сотишга розилиги ҳаҚидаги баённомаси қароридан кўчирмани, меҳнат жамоаси имзо қўйган варақани;

аукцион ўтказиш ҳақидаги ахборот лойиҳасини;

тугатилган корхона активларини сотишда тугатиш комиссияси материалларини.


13. Дастлабки нарх танловнинг мажбурий шарти ҳисобланади. Танлов бўйича объектни сотиш шартларига қуйидагилар киритилиши мумкин:

хусусийлаштириш режасида белгиланган даврда корхона ихтисосини, товарлар, ишлар, хизматларнинг аниқ турларини ишлаб чиқариш ҳажмларини сақлаб қолиш;

ишчи ўринларини сақлаб қолиш ёки ўзгартириш;

муайян истеъмолчиларга маҳсулот етказиб бериш;

ишловчиларнинг меҳнат шароитини, экологик хавфсизликни яхшилаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш;

ходимларнинг ижтимоиймаиший таъминоти хусусиятлари;

ижтимоиймаиший йўналишдаги объектларни пул билан таъминлаш, уларнинг иш шароитларини сақлаш;

хусусийлаштириш режасида белгиланган муддатда (шу жумладан, у сотилган пайтдан бошлаб биринчи йил мобайнида) сотиб олинадиган объектга инвестициялар объектлари бўйича харидорнинг мажбуриятлари;

амалдаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбуриятлар.


14. Объектни сотиб олиш нархи танлов ғолибини аниқлаш мезонидир.


15. Олинган материаллар асосида танлов комиссияси танлов бўйича сотишга таклиф этиладиган давлат мулки объектлари бўйича ахборот тайёрлайди ва унинг танлов ўтказишнинг эълон қилинган кунидан камида бир ой олдин матбуотда эълон қилинишини ташкил этади.


16. Ахборот қуйидаги умумий маълумотларни ўз ичига олиши керак:

танлов шартлари ва танлов ғолибини аниқлаш мезонлари;

хусусийлаштириш объектининг дастлабки нархи;

тўлов шакли, агар сотувчи томонидан назарда тутилган бўлса тўлов муддатини узайтириш шартлари;

танлов қатнашчисининг сотиладиган объект билан олдинден танишиш тартиби;

танловда қатнашиш учун талабномалар, таклифлар ва бошқа ҳужжатларни қабул қилишнинг узил-кесил муддати;

хусусийлаштириш объектининг дастлабки нархига нисбатан 10 фоиз миқдорида гаров суммаси ва у ўтказилиши лозим бўлган ҳисоб счёти;

қатнашчиларнинг таклифлари ёзилган конвертларни очиш кучи, вақти ва ўрни;

танлов комиссияси боғланиш телефонининг номери.


17. Танлов бўйича сотилаётганда:


а) ахборотда корхоналар қўщимча равишда қуйидагича кўрсатилади:

хусусийлаштириладиган корхонанинг номи ва жойлашган ўрни;

ер участкасининг майдони;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар, товарлар, кўрсатиладиган хизматларнинг ҳажми ва асосий турлари;

корхонада ишловчиларнинг -сони ва таркиби;

гуруҳлар бўйича, шу жумладан, ноишлаб чиқариш мақсадидаги объектларнинг асосий фондлар рўйхати ва баҳолаш қиймати;

пул маблағларининг аҳволи;

моддий бойликларнинг захиралари;

корхонага тегишли қимматбаҳо қоғозлар ва бошқа корхоналар активларининг қанчалиги;

номоддий бойликларнинг қанчалиги (патентлар, савдо маркалари ва бошқалар);

корхона мажбуриятлари (савдо, бюджет, кредит);

бошланган инвестиция лойиҳалари, уларнинг смета қиймати ва қилинган харажатлар;

корхонанинг йиллик баланси ҳамда сўнгги йил ичида кўрилган фойда ва зарарлар ҳақида ҳисобот;

б) тугатилган корхона активлари  уларнинг асосий тавсифлари келтирилади.


18. Ахборот эълон қилинган пайтдан бошлаб танлов комиссияси барча юридик ва жисмоний шахсларга хусусийлаштириш объектлари билан олдиндан танишиш имконини беради.

Олдиндан танишиш учун таклифномалар миқдори сотувчилар томонидан белгиланадиган, лекин 500 сўмдан ошмайдиган ҳақ олиб берилади.

Сотувчи хусусийлаштириладиган объектни кўриб чиқиш ва танишиш учун шароит яратиб беришга мажбурдир.



III. ТАНЛОВЛАРДА ХАРИДОРЛАРНИНГ

ҚАТНАШИШ ШАРТЛАРИ


19. Танловда қатнашишга қонунчиликка биноан танловда қатнашиш учун ўз вақтида талабнома ва бошқа зарур ҳужжатларни топширган ва хусусийлаштириш объектининг дастлабки нархининг 10 фоизи миқдорида гаров суммаси тўлаган харидор деб топилган юридик ва жисмоний шахслар киритилади.

Танловларда хорижий юридик шахслар ва фуқароларнинг қатнашиш хусусиятлари амалдаги қонунчилик билан белгиланади.


20. Танловда қатнашиш учун танлов комиссияси номига қуйидаги ҳужжатлар топширилиши зарур:

мазкур Низомга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган шакллар бўйича танловда қатнашишга талабнома;

танлов шартлари ва танлов ғолибини аниқлаш мезонлари юзасидан алоҳида конвертга солинган ёзма тарздаги таклифлар;

танлов ҳақидаги ахборотда кўрсатилган сотувчининг ҳисоб счётига гаров суммаси тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Нодавлат юридик шахслар қўшимча равишда нотариал ёки рўйхатга олган орган томонидан тасдиқланган таъсис ҳужжатларининг нусхаларини топширадилар.


21. Белгиланган муддат тугагач, талабномалар ва ҳужжатларни қабул қилиш тўхтатилади.


22. Ҳужжатлар олингандан кейин танлов комиссияси талабнома берган кишига унинг танловда қатнашиши мумкинлиги ҳақида ёзма хабар юборади ва унда талабнома рўйхатга олинган кун кўрсатилади. Хабар юборилгандан кейин талабнома берган киши танлов қатнашчиси мақомини олади.


23. Танловда қатнашишга талабнома бқрган шахслар ҳақидаги маълумотлар эълон қилинмайди.


24. Танлов қатнашчиси ўз таклифини белгиланган танлов ўтказиш кунигача қайтариб олиш ҳуқуқига эга, бунинг учун у ёзма равишда хабар беради. Бундай ҳолда унга гаров суммаси қайтариб берилади.


25. Талабнома берувчига танловда қатнашиш учун розилик бермаслик мумкин, агар у:

Табнома берган шахс амалдаги қонунчиликка биноан харидор деб эътироф этилмаган бўлса;

талабнома берган шахс мазкур Низомда назарда тутилган мажбурий ҳужжатларни муддатида бермаган бўлса.

Юқорида айтилганлар рад жавоби учун асос бўлади.


26. Танлов ҳақидаги ахборот эълон қилинган пайтдан бошлаб танлов тамом бўлгунга қадар танлов қатнашчиларига ахборот алмашиниш ёки ўзи берадиган таклифлар ҳақидаги ахборотни бошқаларга айтиш ман этилади. Бу талабни бажармаслик танлов қоидаларини қўгюл равишда бузиш деб ҳисобланади.



IV. ХАРИДОРЛАРНИНГ ТАКЛИФЛАРИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


27. Харидорларнинг таклифлари танлов комиссияси томонидан белгиланган танлов шартларига ва танлов ғолибини аниқлаш мезонига асосан кўриб чиқилади.


28. Танлов шартлари барча қатнашчилар учун мажбурийдир, шартлари назарда тутилганидан анча сифатли бажариладиган таклифлар бошқа қатнашчиларга нисбатан устунлик бермайди.


29. Комиссия таклифлари танлов шартларига жавоб берадиган ва нархи энг баланд бўлган қатнашчини танлов ғолиби деб эълон қилади.


30. Икки ёки ундан зиёд қатнашчининг таклифлари танлов швртларини қондирса ва нархи энг баланд бўлса, улардан қайси бири талабномани олдин берган бўлса, ўша ғолиб бўлади.

Агар бу ҳам ғолибни аниқлай олмаса, танлов комиссияси ғолибни аниқлаш учун қуръа ташлайдм.


31. Белгиланган кун ва соатда танлов комиссиясининг мажлисида тушган таклифларнинг конвертлари очилади. Конкурс комиссияси барча қоидаларга риоя этилганлигини текширади, талаб этиладиган маълумотлар ва ҳужжатларнинг борйўқлигини аниқлайди, шу ишларнинг натижаларига кўра баённома тузилиб, унда тушган ҳамма таклифлар ва уларнинг танлов шартларига мослиги қайд этилади. Конвертлар танлов ҳақидаги ахборот эълон қилингандан сўнг бир ойдан кейин очилади.

Танлов шартларига жавоб бермайдиган таклифлар бундан кейинги танловда қатнашишга киритилмайди ва баёнйомада алоҳида қайд этилади.

Танловда қатнашиш учун берилган талабномаларни яшириш, якун чиқараётганда уларни ҳисобга олмаслик қонунчиликка мувофиқ маъмурий жазоланади. Жарима танлов комиссияси раисига солинади. Бундай ҳолда танлов натижалари ҳақиқий эмас деб топилади.


32. Таклиф солииган конвертлар очилаётганда ва улар эълон қилинаётганда танлов комиссиясининг рухсати билан танлов қатнашчилари ёки уларнинг бунга ишончномаси бўлган вакиллари қатнашишлари мумкин.


33. Қатнашчилардан ҳар бирининг танловда қатнашиш учун берган таклифлари билан танишиб чиқилгандан кейин танлов комиссиясининг ҳар бир аъзоси ўз танлови асосланган ёзма хулоса тузади.

Танлов ғолиби ҳақидаги қарор комиссия раиси томонидан конвертлар очилган кунда, танлов комиссияси аъзоларининг хулосалари асосида қабул қилинади.


34. Якуний баённомада танлов комиссиясининг қуйидаги шаклдаги хулосаси бўлади:


хусусийлаштириш объектининг номи;

танлов комиссиясининг таркиби;

танлов қатнашчилари тўғрисидаги маълумотлар;

танлов қатнашчиларининг таклифлари;

танлов комиссияси аъзоларининг танловни асослаб берган ёзма хулосаси;

танлов ғолибининг номи;

объектни сотиб олиш нархи, тўлов шакли.


Баённомага танлов комиссияси томонидан тайёрланган танлов ғолибига хат лойиҳаси -илова қилинади. -иловада унинг таклифлари қабул қилинганлиги ва сотувчи билан олди-сотди шартномасини имзолашга таклиф этилганлиги хабар қилинади.

Мазкур баённома ва ҳужжатлар тасдиқлаш учун сотувчига берилади.


35. Танлов комиссияси раисининг қарори сотувчи томонидан тасдиқлангандан кейин баённома нусхаси танлов қатнашчиларининг ҳар бирига юборилади. Танлов ғолибига сотувчининг унинг таклифи қабул қилинганлиги хабар қилиниб, сотувчи билан олди-сотди шартномасини имзолаш учун келишга таклиф юборилади.


36. Танлов комиссияси унга танловнинг ҳамма шартларини қондирувчи кўпи билан бир таклиф тушган ҳолларда танлов бўлмайди, деб эълон қилади. Танлов комиссияси танлов бўлмаганлиги эътироф этилганлиги ҳақида баённома тузади ва у сотувчи томонидан тасдиқланади. Берилган ҳужжатлар эса Давлат мулки қўмитасига, унинг ҳудудий бошқармасига қайтарилади.

Бундай ҳолда Давлат мулки қўмитаси (ҳудудий бошқармаси) корхонани хусусийлаштириш тадбирлари режасини бир ой муддатда қайта кўриб чиқишга мажбурдир.


37. Танлов натижаларига баённома олинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида қатнашчилар томонидан белгиланган тартибда норозилик билдирилиши мумкин.


38. Сотувчи 30 кун ичида танлов якунлари ҳақида матбуотда, махсус ахборочномада албатта ахборот эълон қилади,



V. ХУСУСИЙЛАШТИРИЛАДИГАН

ОБЬЕКТЛАРГА ЭГАЛИК ҲУКУҚЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ТАНЛОВ

ҚАТНАШЧИЛАРИ БИЛАН

ҲИСОБ-КИТОБЛАР


39. Сотувчи танлов ғолибига хат юборган пайтдан бошлаб 30 кундан кечикмаган муддат ичида сотувчи ва харидор ўртасида амалдаги қонунчиликка мувофиқ олди-сотди шартномаси тузилиши керак.


40. Агар танлов ғолиби кейинчалик олди-сотди шартномасини тузишдан бош тортса, у берган гаров суммаси сотувчида қолади. Бундай ҳолларда объектни сотиб олиш ҳуқуқини аввалги нархни таклиф этган танлов қатнашчиси олади. Агар бу қатнашчи ҳам олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортса танлов натижалари бекор қилинади.


41. Танлов якунлари бўйича тузиладиган олди-сотди шартномосида қуйидагилар кўрсатилади:

объектнинг номи;

объектни сотиб олиш нархи;

сотувчи, харидор (зарур ҳолларда воситачилар), уларнинг манзили ҳақида маълумотлар;

мулкнинг таркиби ва қиймати;

ер майдонидан фойдаланиш тартиби;

объектни бериш тартиби, тўлов шакли ва муддатлари;

объектдан бундан кейин фойдаланиш юзасидан томонларнинг ўзаро мажбуриятлари;

мазкур объект танлов бўйича сотилган шартлар ва уларнинг бузилиши учун томонларнинг масъулияти;

томонларнинг битишувига мувофиқ белгиланадиган бошқа шартлар.


42. Белгиланган муддатларга ва тўлов шаклига мувофиқ харидор давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларни аккумуляциялаш учун махсус счётга шартномада белгиланган хусусийлаштирилган объектнинг тўла қийматдаги суммасини ёки биринчи бадални, бўлиб-бўлиб тўлайдиган бўлса, гаров суммасини чиқариб ташлаб тўлайди. Харидор белгиланган суммани кўрсатилган муддатда тўламаган ҳолларда олди-сотди шартномаси бекор қилинади, берган гаров суммаси эса қайтарилмайди. Бундай ҳолларда объектни сотиб олиш ҳуқуқини аввалги нархни таклиф этган танлов қатнашчиси олади. Агар бу қатнашчи ҳам олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортса танлов натижалари бекор қилинади.


43. Объект сотиб олинаётганда харидор тўлаган гаров суммаси олди-сотди шартномаси бўйича тўлов суммасига қўшилади.

Танловнинг қолган барча қатнашчиларига гаров суммаси танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида қайтарилади.


44. Хусусийлаштириш объектига эгалик қилиш ҳуқуқи Давлат мулки қўмитаси, унинг ҳудудий бошқармаси мулкнинг янги эгасига мулкка эгалик қилиш учун давлат ордерини берган пайтдан бошлаб сотувчидан харидорга ўтади.



VI. ТАНЛОВ БЎЙИЧА ОБЪЕКТНИ СОТИШДАН

ОЛИНАДИГАН ТУШУМНИ АНИҚЛАШ


45. Танлов бўйича хусусийлаштириладиган объектни сотишдан олинадиган тушум харидорлардан, танлов қатнашчиларини хусусийлаштириш объекти билан олдиндан таништириш учун таклифномалардан тушган пул маблағлари ва белгиланган тартибда қайтарилмаган гаров суммалари ҳисобига ҳосил бўлади.



VII. ХУСУСИЙЛАШТИРИШ БИТИМЛАРИНИНГ

ҲАҚИҚИЙ ЭМАСЛИГИ ВА ТОМОНЛАРНИНГ

МАСЪУЛИЯТИ


46. Харидор тузилган олди-сотди шартларини ёки томонларнинг ўзаро мажбуриятлари ҳақидаги битишув қоидаларини бажармаган тақдирда у мулкка эгалик қилиш ордеридан суд йўли билан маҳрум қилиниши мумкин.


47. Танлов бўйича хусусийлаштириш битимларининг ҳақиқий эмас деб топилиши ҳақидаги низолар амалдаги қонунчиликка мувофиқ судда ёки ҳакамлик судида кўриб чиқилади.




























Время: 0.0393
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск