ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.07.2014 й. ПҚ-2200-сон "Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.2014 й.

N ПҚ-2200



ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИНИ КИЧИК

БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК

СУБЪЕКТЛАРИГА СОТИШ БОРАСИДАГИ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Давлат мулкидан оқилона ва самарали фойдаланишни, фойдаланилмаётган ҳамда қурилиши тугалланмаган давлат мулки объектларини, бўшаётган ер участкаларини замонавий рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш турларини ташкил этиш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳоли даромадларининг ўсишини таъминлаш учун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг раҳбарларига уларнинг балансида бўлган бино ва иншоотлар, бошқа давлат мулки объектларининг сақланиши, тегишли даражада авайлаб асралиши ва самарали фойдаланилишини таъминлаш бўйича қониқарсиз ишлаганликлари ва масъулиятсизлик билан қараганликлари кўрсатиб ўтилсин.

Давлат мулкини хусусийлаштириш ва бошқариш соҳасида қонунчилик бузилишига йўл қўйган Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бир қатор ҳудудий органлари раҳбарлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилганликлари, давлат мулки объектларини балансида сақловчи юздан ортиқ давлат ташкилотлари раҳбарларига нисбатан қаттиқ жиноий ва интизомий жазо чоралари қўлланилганлиги қайд этиб ўтилсин.


2. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда давлат мулки объектларининг ялпи инвентаризацияси ўтказилиб, унинг натижалари бўйича фойдаланилмаётган бино ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектларнинг рўйхати аниқланди.


3. Қуйидагилар:

фойдаланилмаётган ва қурилиши тугалланмаган, бузиб ташланадиган давлат мулки объектлари рўйхати 1-иловага* мувофиқ;

фойдаланилмаётган, 2014 йилда кимошди савдосида сотиладиган давлат мулки объектлари рўйхати 2-иловага* мувофиқ;

инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш ва янги иш ўринларини яратиш шарти билан 2014 йили танлов асосида "нулинчи" харид қиймати бўйича сотилиши лозим бўлган фойдаланилмаётган, шу жумладан, қурилиши тугалланмаган давлат мулки объектлари рўйхати 3-иловага* мувофиқ;

тадбиркорлик субъектларига янги ишлаб чиқаришлар, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси объектларини барпо этиш учун кичик саноат зонаси ташкил этилиши мўлжалланган, кейинчалик ўлчови ўртача 0,2-0,3 га. дан ажратиб бериладиган ер участкалари рўйхати 4-иловага* мувофиқ;

хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондига киритиладиган, шунингдек янада самарали фойдаланиш учун бошқа ташкилотларга тезкор бошқариш ва бепул фойдаланишга бериладиган давлат мулки объектлари рўйхати 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вазирликлар, идоралар, акциядорлик компаниялари, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ўн кун муддатда:

1-иловада* кўрсатилган давлат мулки объектларини бузиб ташлаб, бўшаган ер участкаларини маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг захира фондига топшириш;

2-иловага* киритилган фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари ва корхоналарни баҳолаб, кимошди савдосига қўйиш;

3-иловага* мувофиқ инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш ва янги иш ўринлари яратиш шарти билан давлат мулки объектларини "нулинчи" харид қиймати бўйича сотиш танловларини ўтказиш жадвалларини тасдиқласин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарлари зиммасига 1, 2 ва 3-иловаларга* киритилган давлат мулки объектларини ўз вақтида бузиб ташлаш ва кимошди савдосига қўйишни таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклатилсин.


5. Вазирликлар, идоралар, акциядорлик компаниялари, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат мулки объектларини балансида сақловчи ташкилот ва корхоналар:

икки ой муддатда 2 ва 3-иловаларда* кўрсатилган давлат мулки объектлари бўйича ер участкалари, бино ва иншоотларнинг кадастр ҳужжатлари тайёрланишини, шунингдек уларга бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

бир ой муддатда 5-иловада* кўрсатилган давлат мулки объектларини қолдиқ баланс қиймати бўйича жойлардаги тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига топшириб, уларнинг зиммасига зарур таъмирлаш ишларини ўтказиш ва мазкур объектлардан янада самарали фойдаланишни таъминлаш масъулиятини юкласин.

Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат мулки объектларини балансида сақловчи ташкилотлар раҳбарлари 2, 3 ва 5-иловаларда* кўрсатилган давлат мулки объектларининг янги мулкдорга топширилгунга қадар яхши сақланиши ва авайлаб асралиши учун шахсан жавобгар эканликлари ҳақида қатъий огоҳлантирилсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда 1-иловада* кўрсатилган давлат мулки объектлари бузиб ташланиши натижасида бўшаётган ер участкаларидан келгусида фойдаланиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда 4-иловада* кўрсатилган ер участкаларининг ўрнида ташкил этиладиган кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларини барча зарур муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилмаси билан жойлаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқсин;

кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларини жойлаштиришнинг ишлаб чиқилган лойиҳалари бўйича тадбиркорлик субъектларига янги иш ўринлари яратиш борасида инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан ўртача 0,2-0,3 га ер участкалари ажратиш бўйича танловлар ўтказишни ташкил қилсин;

"Ўзбекэнерго" ДАК, "Ўзтрансгаз" АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳаларга мувофиқ ўз маблағлари ҳисобидан зарур муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилмалар қурилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги икки ой муддатда кичик саноат зоналарини барпо этиш ва фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиб, тасдиқласин.


6-1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

хусусийлаштирилган корхоналарда хусусийлаштириш вақтида аниқланмаган давлат активлари, жумладан кўчар ва кўчмас мулк, мазкур корхонанинг (уларнинг ҳуқуқий ворисларининг) мулки ҳисобланади, Қонунга мувофиқ хусусийлаштириш мумкин бўлмаган объектлар бундан мустасно;

хусусийлаштириш вақтида тасарруф этмасдан фойдаланишга берилган корхона ҳудудида жойлашган кўчар ва кўчмас мулк мазкур корхонанинг (уларнинг ҳуқуқий ворисларининг) мулки ҳисобланади, Қонунга мувофиқ хусусийлаштириш мумкин бўлмаган объектлар бундан мустасно;

масъулияти чекланган жамиятлар ягона таъсисчи сифатида битта акциядордан иборат акциядорлик жамиятларига эга бўлишлари мумкин.

7. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиладиган бюджет ташкилотларининг давлат мулки объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш Қорақалпоғистон Республикасининг бюджети ва тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2012-2013 йилларда давлат мулкини хусусийлаштириш Дастури тўғрисида" 2012 йил 25 апрелдаги ПҚ-1743-сонли қарорида кўрсатилган давлат активларини сотиш муддати 2015 йилнинг охиригача узайтирилсин.


9. 2014 йилнинг 1 июлидан бошлаб давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартибини соддалаштиришга қаратилган қўшимча меъёр ва тадбирлар 6-иловага мувофиқ жорий этилсин.


10.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



*) 1 - 5-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2014 йил 3 июлдаги

ПҚ-2200-сонли қарорига

6-ИЛОВА



Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш

тартибини соддалаштиришга қаратилган

МЕЪЁР ВА ТАДБИРЛАР

3. Ошкора савдоларда давлат активларини сотиб олишга икки ой мобайнида талабнома тушмаган тақдирда, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган механизмга асосан нархни қадам-бақадам пасайтириб борилиши мумкин.

5. Давлат активларининг олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой давомида инвестор харид тўловларини тўлаган тақдирда, унга харид тўловлари суммасидан олди-сотди шартномаси тузилган санада кучда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш йиллик ставкаси миқдорида чегирма берилади.


6. Ошкора савдога қўйиладиган давлат активларининг бошланғич қийматини белгилаш мустақил нарх белгилаш ташкилоти томонидан ўрнатилган тартибда белгиланган қиймат бўйича амалга оширилади.


7. Давлат активларини сотишга уларни қисмларга ажратган ҳолда ва ортиқча ер участкаларини маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кейинчалик бу ерларда кичик саноат зоналари ташкил этиш ҳамда қонунчиликка мувофиқ назарда тутилган бошқа мақсадлар учун топшириш орқали йўл қўйилади.

10. Корхоналар ва объектларни хусусийлаштириш чоғида инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари белгиланган муддатларда бажарилмаган тақдирда, тузилган олди-сотди шартномалари белгиланган тартибда бекор қилиниб, кейинчалик объектлар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, рақобатдош, экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатишни ташкил этиш, шунингдек яратилган иш ўринларини инвестиция мажбуриятларини бажаришга киришилган пайтдан бошлаб йил давомида сақлаб қолиш юзасидан аниқ инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан янги хусусий мулкдорларга сотилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 14 июль, 28-сон, 337-модда






























Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск