ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.09.2011 й. 251-сон "Давлат мулки объектларидан оқилона фойдаланиш ва уларни тасарруф этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.09.2011 й.

N 251



ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИДАН

ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИ

ТАСАРРУФ ЭТИШНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектларидан оқилона фойдаланиш ва уларни тасарруф этишни, шу жумладан, уларни сотиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари бизнесини ривожлантириш учун уларнинг устав фондларига киритиш ёки уларга ижарага бериш йўли билан, таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини оқилона тасарруф этишни таъминлашга доир таклифларига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

кейинчалик оқилона фойдаланиш ва тасарруф этиш учун бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектларининг аниқланган рўйхати 1-иловага* мувофиқ;

бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектларидан оқилона фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш чора-тадбирлари дастури 2-иловага* мувофиқ белгилансин.


3. Бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектларидан келгусида оқилона фойдаланиш ва уларни тасарруф этишга доир таклифлар тайёрлаш бўйича ишчи комиссия (кейинги ўринларда Ишчи комиссия деб аталади) таркиби 3-иловага** мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2011 йил 1 декабргача 1-иловада* кўрсатилган объектларни улардан фойдаланишнинг замонавий талабларига мувофиқлиги юзасидан техник кўрикдан ўтказишни белгиланган тартибда таъминласин ҳамда ҳар бир объект бўйича улардан бундан кейин фойдаланиш имкониятлари, шу жумладан, фаолият йўналиши бўйича фойдаланиш имконияти ёхуд бузиб ташлаш зарурлиги тўғрисида хулоса берсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек объектларни балансда сақловчилар билан биргаликда 2012 йил 1 январгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекцияларининг тегишли хулосалари асосида:

объектлар базасида минтақаларни ривожлантиришнинг тасдиқланган дастурларига ва шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш учун уларнинг базасида кичик саноат майдончалари барпо этиш учун - муҳандислик-коммуникация тармоқлари мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда;

ёш оилалар ва вояга етган етим болалар учун турар жойларга, шунингдек бошқа ижтимоий инфратузилма объектларига қайта ихтисослаштириш учун - молиялаштириш манбалари мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда;

кейинчалик сотиш, ижарага бериш ёки тадбиркорлик субъектлари иштирокида ташкил этиладиган устав фондига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат улуши сифатида киритиш учун;

бўшаб қоладиган ер участкаларини кейинчалик маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфига берган ҳолда белгиланган тартибда бузиладиган объектларнинг рўйхатларини аниқлаб, улардан бундан кейин оқилона фойдаланиш ва тасарруф этиш бўйича Ишчи комиссияга асосли таклифлар киритсинлар.


6. Ишчи комиссия (Хўжаев) 2012 йил 1 февралгача бўлган муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифларини пухта ўрганиб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 1-иловада* кўрсатилган объектлардан келгусида самарали фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.

7. Белгилансинки, 1 ва 2-иловаларда* кўрсатилган объектларни бузиш ва балансдан ҳисобдан чиқариш бўшаб қоладиган ер участкалари маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берилган ҳолда, белгиланган тартибда балансда сақловчилар томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда амалга оширилади.


8. Бюджет маблағлари ва объектларни балансда сақловчиларнинг бюджетдан ташқари даромадлари, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадлари прогнози ошириб бажарилишидан олинган маблағлар, объектлар бузилганидан кейин қоладиган қурилиш материалларини сотишдан тушадиган маблағлар, шунингдек давлат мулкини сотишдан олинган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ихтиёрида қоладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекцияларининг хулосаларини олиш ва объектларни бузиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш манбалари этиб белгилансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Савдо-саноат палатаси, давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти манфаатдор органлари билан биргаликда бир ой муддатда ижарага бериш ёки сотиш учун тадбиркорлик субъектларига таклиф этилаётган фойдаланилмаётган бинолар ва хоналар, шунингдек қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича Интернет тармоғида ахборот базасини ташкил этсин ва уни доимий равишда янгилаб борсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



*) 1 - 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.

**) 3-илова берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 36-сон, 369-модда



















































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск