ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.12.1995 й. 448-сон "Айрим корхоналар ва мол-мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг баъзи масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.12.1995 й.

N 448



АЙРИМ КОРХОНАЛАР ВА МОЛ-МУЛКНИ

ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА

ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИНГ БАЪЗИ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Айрим корхоналар ва мол-мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг баъзи масалалари тўғрисида" 1995 йил 31 августдаги 119-1-сон Қарорини бажариш ҳамда давлат тасарруфидан чиқариш жараёнларини янада тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикасида давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жараёнларини чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари 1-иловага мувофиқ;

давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган, хусусийлаштирилмайдиган ва сотиб олинмайдиган корхоналар, объектлар, давлат мол-мулки гуруҳлари рўйхати 2-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган корхоналар, объектлар, давлат мол-мулки гуруҳлари рўйхати 3-иловага* мувофиқ;

Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан 1996 йилда давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган корхоналар, объектлар, давлат мол-мулки гурухлари рўйхати 4-иловага* мувофик;

иқтисодиёт тармоқлари ва минтақалар бўйича объектларни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда улардан тушадиган маблағлар юзасидан 1996 йилги топшириқлар 5 ва 6-иловаларга* мувофиқ;

республика вилоятлари бўйича ким ошди савдолари ва танловларда қурилиши тугалланмаган объектларни сотиш юзасидан 1996 йилги топшириқлар 7-иловага* мувофиқ;

1996 йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси объектларини ким ошди савдолари ва танловларда сотиш бўйича топшириқлар 8-иловага* мувофиқ.

Объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ҳамда уларни ким ошди савдоси, танловлар ва биржа савдоларида сотиш чоғида Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 31 июлдаги 273-ф-сон Фармойиши билан белгиланган маблағларни тўлаш, тақсимлаш, ҳисобга олиш ва уларнинг тушуми ва улардан фойдаланиш устидан назорат қилишнинг умумий қабул қилинган тартибларига қатъий риоя этилсин. Аралаш мулк объектларини ким ошди савдолари, танловлар ва биржа савдоларида сотиш чоғида давлатга қарашли бўлмаган мулк объектлари учун маблағларни тақсимлашнинг қайд этиб ўтилган Фармойишда назарда тутилган схемасига амал қилинсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1996 йилда илгари хусусийлаштирилган савдо, маиший хизмат кўрсатиш, матлубот кооперацияси объектлари жойлашган ер участкаларини уларнинг эгалари буюртманомаларига биноан 9-иловага* мувофиқ сотишни таъминласинлар.


3. Республика вилоятлари бўйича 1996 йилда ким ошди савдоси асосида ер майдонларини фуқароларга мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун сотиш топшириқлари 10-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Ер майдонларини ким ошди савдосида ҳақини бир йилдан кўп бўлмаган муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш йўли билан сотиб олишга рухсат берилсин.


4. Минтақаларнинг 1996 йилда 11-иловага* мувофиқ кичик ва хусусий корхоналар ташкил этиш тўғрисида таклифларига розилик берилсин.


5. Минтақалар ва халқ хўжалиги тармоқлари бўйича 1996 йилда акционерлик жамиятларига айлантирилаётган давлат корхоналари акцияларини чиқариш жадвали 12 ва 13-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига 4 - 13-иловаларга* мувофиқ рўйхатларга тузатиш киритиш ҳуқуқи берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Ҳукумат қарори қабул қилинишини талаб этувчи масалалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур Қарорни асос қилиб олган ҳолда 1996 йилда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг минтақавий дастурларини 20 кун муддатда ишлаб чиқсинлар ва Давлат мулки қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқлансинлар.


8. Белгилаб қўйилсинки, давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендлар 1996 йилда ривожлантириш ва техник қайта жиҳозлаш учун корхоналар ҳамда ташкилотларга йўналтирилади. Давлатга тегишли дивидендлардан белгиланган мақсадда фойдаланилишини назорат қилиш мулкнинг давлат улушларини бошқариш ҳуқуқи берилган тегишли вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар ва уюшмаларга юклансин.

Давлат мулки қўмитаси маблағлардан ноўрин фойдаланиш ҳолларини аниқлаганда, улар Давлат мулки қўмитаси томонидан қонунчилик билан белгиланган тартибда ундириб олинади.


9. Белгилаб қўйилсинки, ушбу Қарорнинг бажарилиши йилнинг биринчи чораги, ярим йили, 9 ойи ва умуман 1996 йил якунлари бўйича Давлат мулки қўмитаси (В.А. Чжен) томонидан тақдим этилган материалларга биноан Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқилади.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



*) 2 - 13-иловалар рус тилидаги матнда берилган.


































































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск