язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш/ Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.01.1993 й. 44-сон "Ўзбекбирлашув, "Ўзкооптайёрловсавдо" бирлашмаси ва "Ўзмевасабзавотузумсаноат" концерни бошқарувларининг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш масалалари бўйича таклифлари ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.01.1993 й.

N 44



ЎЗБЕКБИРЛАШУВ, "ЎЗКООПТАЙЁРЛОВСАВДО"

БИРЛАШМАСИ ВА "ЎЗМЕВАСАБЗАВОТУЗУМСАНОАТ"

КОНЦЕРНИ БОШҚАРУВЛАРИНИНГ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН

ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ҳақида"ги Қонунига мувофиқ ҳамда бозор муносабатларини кенг жорий этиш, корхоналар, хўжаликлар ва ташкилотларнинг ташаббускорлигини ва ишбилармонлигини ривожлантириш ва уларга мулкчиликнинг жамоа ҳамда хусусий шаклларини шаклантириш учун зарур шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштриш қўмитаси, Ўзбекбирлашув ва "Ўзкооптайёрловсавдо" бирлашмаси бошқарувларининг белгиланган тартибда кооператив мулкни бисқичма-босқич хўжалик юритишнинг хусусий ва бошқа шаклларга айлантириш ҳақидаги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" концернинг ўз савдо ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштриш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.

Ўзбекбирлашув, "Ўзкооптайёрловсавдо" бирлашмаси ва "Ўзмевасабзавотузумсаноат" концерни бошқарувларининг 1993 йил учун ташкилий тадбирлари 1-3 иловаларига* мувофиқ маъқуллансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги қарорларида белгиланган давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш масалалари бўйича меъёрий қоидалар ва имтиёзлар 1-3-иловаларга мувофиқ Ўзбекбирлашув, "Ўзкооптайёрловсавдо" ва "Ўзмевасабзавотузумсаноат" концернининг савдо ташкилотларига ҳам тааллуқлидир:

"Маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ҳамда умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон қарорида, шунингдек мазкур қарорни бажариш юзасидан Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги ва Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган меъёрий қоидалар ва йўриқномалар;

"Маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ҳамда умумий овқатланиш корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни жадаллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар ҳақида" 1993 йил 6 январдаги 3-сон қарори.


3. Белгилаб қўйилсинки, 1993 йилда қуйидагилар давлат тасарруфидан чиқарилмайди ва хусусийлаштирилмайди:

"Ўзмевасабзавотузумсаноат" концерни тизимида - мева сабзавот комбинатлари (МСК), мева-сабзавот омборлари, базалари ва музлатгичлари;

Ўзбекбирлашув тизимида - республика, вилоят ва туман улгуржи базалари, санаторийлари, дам олиш уйлари, болалар муассасалари, пионер лагерлари, шунингдек айрим тоғли жойларда ва уларга тенглаштирилган жойларда жойлашган савдо, умумий овқатланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва тайёрлаш ташкилотлари, шунингдек 4-иловага мувофиқ саноат корхоналари;

"Ўзкооптайёрловсавдо" бирлашмаси тизимида - музлатгичлар, мева-сабзавот маҳсулотлари ва бошқа хом ашё омборхоналари, ҳайвонот хўжаликлари, колхоз бозорлари, бўрдоқичилик хўжаликлари, мева-сабзавот, хом ашё ва улгуржи базалар, тайёрлов пунктлари, шунингдек 5-иловага мувофиқ саноат корхоналари.


4. "Ўзмевасабзавотузумсаноат" концерни, Ўзбекбирлашув ва "Ўзкооптайёрловсавдо" бирлашмаси 10 кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига давлат тасарруфидан чиқариш ва мулкчилик шаклини ўзгартириш назарда тутилган корхоналар (ташкилотлар)нинг объектлар бўйича рўйхатини топширсинлар.

Белгилансинки, матлубот кооперацияси корхоналари ва ташкилотларининг мулкини сотишдан тушган ҳамда мол-мулкни сотиб олишдан олинган маблағлар пайчиларда қолади ва у бюджетга ўтказилмайди.


5. "Ўзкооптайёрловсавдо" бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, идоралар (мулк эгалари), Қорақалғпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 1993 йилнинг 1 апрелига қадар деҳқон бозорларидаги савдо тармоқлари ва умумий овқатланиш тармоқларини хусусийлаштиришни ташкил этсин.

6. Ўзбекбирлашувга ва "Ўзкооптайёрловсавдо" бирлашмасига ўз тармоғларига қарашли корхоналар ва ташкилотларга, шунингдек хусусий корхоналар эгаларига хизмат кўрсатиш буйича тижорат кооператив банклари тузишга рухсат этилсин.


7. Шуни эътиборга олиш керакки, Ўзбекбирлашув ва "Ўзкооптайёрловсавдо" бирлашмаси бошқарувларининг кенгайтирилган мажлисларида Уставларга тегишли ўзгартишлар киритиш ва уларни кенгаш йиғилишларида кўриб чиқиш учун тақдим этиш ҳақида қарор қабул қилинган.


8. Мазкур қарорнинг бажарилиши учун шахсан жавобгарлик Ўзбекбирлашув, "Ўзкооптайёрловсавдо" бирлашмаси ва "Ўзмевасабзавотузумсаноат" концерни раҳбарларига (Волков, Қурбоновва ва Тошкенбоев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари зиммасига юклатилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А.Н. Возненко зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                      И. Каримов


*) 1 - 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 20 январдаги

44-сон қарорига

4-ИЛОВА



1993 йилда давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган

ва хусусийлаштирилмайдиган Ўзбекбирлашув

тизими корхоналарининг

РЎЙХАТИ


Нон заводлари

Чирчиқ озиқ-овқат комбинати

Савдо ускуналари заводи

Тошкент вилоятидаги ишлаб чиқариш комбинати

1 мшб ва ундан юқори қувватга эга бўлган консерва заводлари

Фарғона вилояти матлубот жамиятининг Қува қандолатчилик фабрикаси

Пиво заводлари

Вилоят деҳқончилик саноати комбинатлари

Ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқарувчи саноат бирлашмалари

Ғишт заводлари






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 20 январдаги

44-сон қарорига

5-ИЛОВА



1993 йилда мулкчиликнинг жамоа шаклидан

мулкчиликнинг бошқа турларига ўтказилмайдиган

"Ўзкооптайёрловсавдо" тизими корхоналарининг

РЎЙХАТИ


"Мўйна" республика бирлашмаси

Тошкентдаги улгуржи-савдо-ишлаб чиқариш корхонаси

0,5 мшб ва ундан юқори қувватга эга бўлган мева-сабзавот консервалари ишлаб чиқариш цехлари

Шуманайдаги Ош тузи ишлаб чиқариш корхонаси

Нукусдаги шолига ишлов бериш корхонаси

Тошкент вилоятидаги Қибрай мева-сабзавот консервалари ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш бирлашмаси

Тошкент вилояти мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчи "Соҳибкор" ишлаб чиқариш корхонаси

Тошкент вилояти Қибрай туманидаги пиёз қуритиш линияси

Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги паррандачилик фабрикаси

Ғузордаги жунга дастлабки ишлов бериш заводи

Намангандаги хонатлас шойи газламалари чиқарувчи цех

Самарқанд ва Навоий вилоятларидаги тикувчилик корхонаси