Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2002 й. 164-сон "Тошмаргёғ" ва "Янгийўлёғмой" акциядорлик жамиятларига инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.05.2002 й.

N 164


“ТОШМАРГЁҒ” ВА “ЯНГИЙЎЛЁҒМОЙ”

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИГА

ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ёғ-мой саноати корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, уларни бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ва самарадорлигини оширпш тармоқ корхоналарини техника билан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилишга инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ёғмойтамакисаноат" уюшмасининг, "Тошмаргёғ" акциядорлик жамияти ва "Янгийўлёғмой" акциядорлик жамияти акциядорларининг:

мазкур акциядорлик жамиятлари акцияларининг иккинчи эмиссиясини давлат активлари ва эълон қилинган акциялар ҳисобига чиқариш;

акциядорлик жамиятларининг жойлаштирилмаган ва қўшимча эмиссия қилинган акцияларини хорижий инвесторлар корхоналарни техника билан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш юзасидан инвестиция мажбуриятларини ўз зиммасига олган тақдирда уларга сотиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. "Тошмаргёғ" акциядорлнк жамияти ва "Янгийўлёгмой" акциядорлик жамияти акциялари улушларини тақсимлашнинг қуйидаги тартиби белгилансин:

давлат улуши - 10 фоиз;

меҳнат жамоаси улуши - кўпи билан 5 фоиз;

ғмойтамакисаноат" уюшмаси улуши - 15 фоиз;

акцияларнинг камида 70 фоизи фонд бозорида эркин сотилиши, шу жумладан камида 51 фоизи хорижий инвесторларга сотилиши керак.


3. Белгилаб қўйилсинки:

фонд бозорида эркин сотилиши керак бўлган жойлаштирилмаган ва янгидан эмиссия қилинган акциялар фақат тендер асосида сотилади;

тендер савдоларида потенциал инвесторлар фақат юридик шахслар шаклида иштирок этиши мумкин;

давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказишни ташкил этиш Тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясига юкланади, унинг таркибига "Ёғмойтамакисаноат" уюшмаси ҳамда "Тошмаргёғ" ва "Янгийўлёғмой" акциядорлик жамиятларининг раҳбарлари қўшимча равишда киритилади.


4. Қуйидагилар:

"Тошмаргёғ" акциядорлик жамияти ёки "Янгийўлёғмой" акциядорлик жамияти акцияларини сотиб олиш бўйича тендер савдоларида иштирок этиш учун потенциал хорижий инвестор "Ёғмойтамакисаноат" уюшмасига акциядорлик жамиятларини реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари муфассал баён этилган бизнес-режани тақдим этиш кераклиги;

"Тошмаргёғ" ва "Янгийўлёғмой" акциядорлик жамиятлари барча субъектлар-шериклар билан ўзаро муносабатларни шартнома асосида амалга ошириши, ишлаб чиқарилаётган ёғ-мой махсулотларининг асосий турларига корхоналар нархини белгиланган тартибда келишиши маълумот учун қабул қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

"Тошмаргёғ" акциядорлик жамияти ва "Янгийўлёғмой" акциядорлик жамияти акцияларини "Ёғмойтамакисаноат" уюшмасининг улушини 15 фоизгача етказиш учун ёғ-мой корхоналарининг акцияларини фонд биржасида сотиш чоғида юзага келган ўртача тармоқ коэффициентидан келиб чиқиб "Ёғмойтамакисаноат" уюшмасига сотсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, "Ёғмойтамакисаноат" уюшмаси, "Тошмаргёғ" ва "Янгийўлёғмой" акциядорлик жамиятларининг қатнашчилари мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирлардан келиб чиқиб, кўрсатилган акциядорлик жамиятларининг Кузатувчи кенгашлари таркибини белгиланган тартибда қайта сайлашни ва Бошқарувлари аъзоларини тасдиқлашни таъминласинлар.


7. "Тошмаргёғ" ва "Янгийўлёғмой" акциядорлик жамиятлари учун техник чигит етказиб беришни тақсимлашнинг амалдаги механизми, шунингдек пахта тозалаш заводлари, ёғ-мой корхоналари ва пахта хом ашёси топширувчи хўжаликлар ўртасидаги уч томонлама шартномалар асосида техник чигитни олиш, қайта ишлаш ва қайтариш механизми сақлаб қолинсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.Э. Усмонов ва Ў.Қ. Исмоилов зиммасига юклансин



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов
































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск