ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Умумий қоидалар /

Давлат улушларини ишончли бошқариш ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи ("олтин акция") бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 09.09.2011 й. 2263-сон билан рўйхатга олинган 11.08.2011 й. Молия вазирлиги 51-сон, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 01/12-18/05-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 9 сентябрда 2263-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги, Давлат мулкини

бошқариш давлат қўмитасининг

2011 йил 11 августдаги

51, 01/12-18/05-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат улушларини ишончли бошқариш

ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок

этиш махсус ҳуқуқи ("олтин акция") бўйича давлат

вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга

ошириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 январдаги ПФ-3202-сон "Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2007 йил 20 июлдаги ПФ-3897-сонқтисодиётнинг стратегик тармоқлари корхоналарини хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон "Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2007 йил 24 июлдаги 151-сон "Давлат томонидан акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи ("олтин акция")дан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги, 2012 йил 14 ноябрдаги 322-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги, 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2013 йил 11 июндаги 165-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ давлат улушини бошқариш ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлатнинг иштирок этиш махсус ҳуқуқи ("олтин акция")дан фойдаланиш фаолияти бўйича ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом давлат улуши ишончли бошқарувга берилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига берилган ҳоллар бундан мустасно) акциядорлик жамиятлари, масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятларга (кейинги ўринларда хўжалик жамиятлари деб юритилади) ҳамда давлатнинг иштирок этиш махсус ҳуқуқи ("олтин акция") киритилган акциядорлик жамиятларига татбиқ этилади.

2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


давлат вакили - Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси қарорига асосан тайинланган ва акциядорлик жамиятларида акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлатнинг иштирок этиш махсус ҳуқуқини ("олтин акция") қонунчилик асосида амалга оширувчи жисмоний шахс;

давлат улуши - давлатга тегишли бўлган акциядорлик жамиятлари акциялари ва масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар устав жамғармасидаги улушлар;


ишончли бошқарувчи - давлат улушини ишончли бошқариш шартномаси тузилган давлатнинг ишончли вакили, инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ёки тижорат банки;


хизматлар ҳақи тўлови - давлат улушини бошқариш бўйича қатъий белгиланган мукофот.



II. ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВЧИ ВА ДАВЛАТ

ВАКИЛИ ХИЗМАТЛАРИ ҲАҚИ ТЎЛОВИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ


3. Ишончли бошқарувчиларга хизмат ҳақини тўлаш учун маблағлар манбаи ҳисобот йилидаги давлат улуши бўйича давлат бюджетига тушган дивидендлар ҳисобидан шаклланади. Бунда, ҳисобот йилининг тўртинчи чораги учун хизмат ҳақи ҳисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи чорагида давлат бюджетида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида, ҳисобот йилида давлат бюджетига дивидендлар тушумидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Ишончли бошқарувчиларга хизмат ҳақини тўлаш учун мўлжалланган, ҳисобот йилида давлат бюджетига тушган давлат улуши бўйича дивидендлар етарли бўлмаганда ёки улар тушмаган (ҳисобланмаган) тақдирда, хизмат ҳақини тўлаш учун Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси умумий маблағларининг бир қисмидан фойдаланилади.

4. Ишончли бошқарувчиларга хизмат ҳақи Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бош бошқармасининг Тошкент шаҳридаги Ҳисоб-касса марказида хизмат ҳақини тўлаш учун очилган алоҳида субсчётидан амалга оширилади.

5. Марказ томонидан ҳар йили давлат улушларини бошқариш харажатлари сметаси лойиҳасини шартномалар ва давлат улушларини ишончли бошқарувга босқичма-босқич бериш ҳамда "олтин акция" киритиш графиги, шунингдек ишончли бошқарувчиларнинг чораклик ҳисоботлари асосида чоракларга бўлган ҳолда ишлаб чиқилади.

6. Марказ ишончли бошқарувчилар ва давлат вакилларига хизмат ҳақи тўловлари сметаси бўйича ҳисоб-китобларни 1 июлдан кечиктирмай келгуси йил давлат бюджети лойиҳасига киритиш учун Молия вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этади.

7. Ишончли бошқарувчилар Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб юритилади) томонидан тасдиқланган шакл ва муддатларда давлат улушларини бошқариш фаолиятлари тўғрисидаги ҳисоботларни Марказга топширади.

Давлат вакили бир пайтда давлат улушларининг ишончли бошқарувчиси ваколатларини бажарган тақдирда, ушбу ваколатлар ижроси тўғрисидаги алоҳида ҳисоботларни Давлат рақобат қўмитаси тасдиқлаган шакл ва муддатларда Марказга топширади.

8. Топширилган ҳисоботлар таҳлили асосида Марказ ишончли бошқарувчилар ва давлатнинг вакиллари хизмат ҳақи тўловлари бўйича сметани тўлаш манбаларини кўрсатган ҳолда тайёрлайди ва ҳисобот давридан кейинги иккинчи ойнинг 20-санасигача Молия вазирлигига тақдим этади.

Бунда, ҳисобот йилининг тўртинчи чораги бўйича ишончли бошқарувчилар хизмат ҳақи тўловлари сметаси улар томонидан белгиланган тартибда Марказга топширган йиллик ҳисоботлар асосида тайёрланади ва ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелигача Молия вазирлигига тақдим этилади.

Сметага фақат ҳисобот даври учун ишончли бошқарувчилар ва давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловлари киритилади, мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Тегишли ҳисобот даври учун тақдим этилган сметага киритилмаган ишончли бошқарувчилар ва давлат вакилларининг хизмат ҳақлари Марказ ва Молия вазирлиги томонидан амалга оширилмайди, мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Хизмат ҳақи тўловлари сметасининг ишончлилиги ва тўғри тузилиши учун Марказ жавобгар ҳисобланади.

9. Тақдим этилган смета асосида Молия вазирлиги 10 иш куни ичида ишончли бошқарувчилар хизмати ҳақлари тўлаш учун сметага киритилган хўжалик жамиятларидан давлат улуши бўйича тушган дивидендлар ҳисобидан Давлат рақобат қўмитаси субсчётига маблағларни ўтказади.

Давлат рақобат қўмитаси келиб тушган маблағларни Марказнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бош бошқармасининг Тошкент шаҳридаги Ҳисоб-касса марказидаги субсчётига ўтказади.

Марказ давлат улушларини бошқариш чораклик хизмат ҳақларини тўловини қуйидагича амалга оширади:

Молия вазирлиги томонидан Давлат рақобат қўмитасига давлат улушлари бўйича бюджетга тўланган дивидендларнинг қисми ҳисобидан ўтказилган ва Давлат рақобат қўмитаси томонидан Марказга йўналтирилган маблағлар ҳисобидан Марказ субсчётига тегишли маблағлар келиб тушган пайтдан эътиборан 10 банк иш куни ичида;

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси умумий маблағлари ҳисобидан Марказ субсчётига тегишли маблағлар келиб тушган пайтдан бошлаб 10 банк иш куни ичида, агар:

хизматлар ҳақини тўлашда давлат улуши бўйича дивидендлар етарли бўлмаса;

давлат улуши бўйича дивидендлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида кўрсатилган бошқа мақсадларга йўналтирилганда;

акциядорлик жамияти умумий йиғилиши (иштирокчилар йиғилиши) томонидан дивидендларни корхонани реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлашга йўналтириш бўйича қарор қабул қилинганда;

ҳисобот даврида ҳақиқатда жамият томонидан дивидендлар тўланмаганда;

акциядорлик жамияти томонидан "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 54-моддасига мувофиқ чекловлар сабабли дивидендлар тўлашнинг имконияти бўлмаганда;

масъулияти чекланган жамият томонидан "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига мувофиқ чекловлар сабабли фойдани тақсимлашнинг имконияти бўлмаганда.

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси умумий маблағлари ҳисобидан тўланиши лозим бўлган тегишли маблағлар Давлат рақобат қўмитаси томонидан хизматлар ҳақини тўлаш учун Марказнинг субсчётига ўтказилади.

10. Хизмат ҳақи тўловлари Марказ субсчётига ўтказилгандан кейин Марказ бу ҳақда, шунингдек шахсий ҳисобварақлари ёки ҳисоб-китоб варақлари тўғрисидаги маълумотни тақдим этиш ҳақида (тўлов биринчи марта амалга оширилаётган бўлса) ишончли бошқарувчилар ва давлатнинг вакилларини ёзма равишда хабардор қилади.

Ишончли бошқарувчилар ва давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини тўлаш Марказ томонидан уларнинг банкдаги шахсий ҳисобварақлари ёки ҳисоб-китоб варақларига тегишли маблағларни ўтказиб бериш йўли билан амалга оширилади.

11. Хизмат ҳақини тўлаш учун назарда тутилган, Марказ субсчётида 90 кундан ортиқ туриб қолган, ишончли бошқарувчилар ва давлатнинг вакиллари томонидан талаб қилинмаган ҳамда Марказга тегишли ҳужжатларни тақдим этмаганликлари сабабли уларнинг шахсий ҳисобварақлари ёки ҳисоб-китоб варақларига ўтказилмаган пул маблағлари Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига қайтарилади.

Бунда, хизмат ҳақи тўловларини тўлаш учун давлат бюджетидан юборилган маблағлар тўлалигича давлат бюджетига қайтарилиши лозим.

Агар ишончли бошқарувчилар ва давлатнинг вакиллари томонидан 90 кундан кейин хизмат ҳақи тўловини сўраб мурожаат қилинса, пул маблағлари тўлови мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.



III. ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВЧИЛАР ХИЗМАТИГА

ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ҲИСОБ-КИТОБЛАРИ


12. Агар улуш тўлиқ чорак давомида бошқарилмаган бўлса, ишончли бошқарувчиларга хизмат ҳақи улуш ҳақиқатда бошқарилган давр (ишончли бошқарув шартномаси кучга кирган вақтдан кунлар сони) учун ҳисобланади.


13. Стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларида инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга (тижорат банкларига) ҳисобот чораги учун давлат улушини бошқариш хизмати ҳақи тўлови энг кам иш ҳақининг тўрт баробарини мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган тегишли коэффициентларга кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.

Стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларида давлатнинг ишончли вакилларига ҳисобот чораги учун давлат улушини бошқариш хизмати ҳақи тўлови энг кам иш ҳақининг икки баробарини мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган тегишли коэффициентларга кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.


14. Стратегик аҳамиятга эга бўлмаган хўжалик жамиятларида инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга (тижорат банкларига) ҳисобот чораги учун давлат улушини бошқариш хизмати ҳақи тўлови энг кам иш ҳақининг икки баробарини мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган тегишли коэффициентларга кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.

Стратегик аҳамиятга эга бўлмаган хўжалик жамиятларида давлатнинг ишончли вакилларига ҳисобот чораги учун давлат улушини бошқариш хизмати ҳақи тўлови энг кам иш ҳақининг бир ярим баробарини мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган тегишли коэффициентларга кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.


15. Ишончли бошқарувчиларга ҳисобот чораги учун хизмат ҳақи тўлови қуйидаги ҳолларда амалга оширилмайди:

белгиланган муддатларда давлат улушини бошқариш фаолияти бўйича ҳисоботларни топширмаган ёки тўлиқ топширмаган ва дивидендларнинг тегишли қисмининг тўланганлиги тўғрисидаги тўлов топшириқномалари нусхаларини (агар тўловлар амалга оширилган бўлса) тақдим этмаган ҳолатда;

аввалги чоракка нисбатан давлат улушига ҳисобланган дивидендлар бўйича муддати ўтган қарздорлик кўпайганда;

ишончли бошқарув шартномаси кучга киргандан бошлаб олти ойдан ортиқ вақт ўтганда зарарлар мавжуд бўлса.


16. Қуйидаги ҳолларда ишончли бошқарувчиларга ҳисобот чораги учун хизмат ҳақи тўлови тегишли 0,6 пасайиш коэффициентига кўпайтирилади:

жамиятнинг давлат улушига ҳисобланган дивидендлардан муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлса;

жамият томонидан унинг бизнес-режасида назарда тутилган соф фойданинг чораклик прогноз кўрсаткичлари бажарилмаган бўлса.


IV. ДАВЛАТ ВАКИЛЛАРИ ХИЗМАТИГА

ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ҲИСОБ-КИТОБЛАРИ


18. Давлат вакиллари хизмат ҳақи тўлови шартнома кучга кирган пайтдан бошлаб ишланган кунларга мутаносиб равишда ҳисобланади.


19. Давлат активларини ишончли бошқаришни ҳам амалга оширувчи давлат вакилига ишончли бошқарувчилар учун ушбу Низомда назарда тутилган тартибда хизмат ҳақи тўланади.


20. Акциядорлик жамиятида фақат давлатнинг иштирок этиш махсус ҳуқуқи ("олтин акция")ни бошқаришни амалга оширувчи давлатнинг вакилларига улар томонидан Марказга йил якуни бўйича белгиланган тартибда ҳисобот топширилиб, қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида Акциядорларнинг умумий йиғилишларида ва Кузатув кенгашининг мажлисларида албатта шахсан қатнашишини инобатга олиб, бир йилда бир маротаба хизмат ҳақи тўланади.

21. Тўловлар Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси умумий маблағлари ҳисобидан акциядорлик жамияти жойлашган жойдан келиб чиқиб, қуйидаги формулалар бўйича амалга оширилади:

Т/р

Ҳудудлар номи


Давлат вакили хизмати

ҳақини тўлашнинг

ҳисоб-китоби


1.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти


(А + В) * 5 ЭКИҲ

2.

Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари


(А + В) * 4 ЭКИҲ

3.

Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятлари


(А + В) * 3 ЭКИҲ

4.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари


(А + В) * 2 ЭКИҲ

5.

Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилоятлари


(А + В) * 1 ЭКИҲ

6.

Тошкент шаҳри


(А + В) * 0,5 ЭКИҲ

Бунда:

А - давлат вакили иштирок этган ва овоз берган Кузатув кенгаши мажлислари сони;

Б - давлат вакили иштирок этган ва овоз берган Акциядорларнинг умумий мажлислари сони;

ЭКИҲ - смета тузилган даврдаги энг кам иш ҳақи.

Акциядорлик жамияти ва давлат вакили битта ҳудудда жойлашган тақдирда, хизмат ҳақи тўлови қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


(А + В) * 0,5 ЭКИҲ


22. Давлат вакилларига йил якуни бўйича хизмат ҳақи қуйидаги ҳолларда тўланмайди:

белгиланган муддатларда ҳисоботларни топширмаган ёки тўлиқ топширмаганда;

давлат вакили томонидан ҳисобот йили давомида давлат томонидан акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи ("олтин акция")дан фойдаланиш тартиби бўйича қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги аниқланганда. Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бартараф этилган тақдирда (агарда уларни бартараф этиш мумкин бўлса) ва давлат вакили томонидан хизмат ҳақи тўлаш шартларига риоя этилса, хизмат ҳақи кейинги йилдан бошлаб тўланади.






Низомга

1-ИЛОВА


Стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик

жамиятларининг устав фондларидаги давлат

улушларини ишончли бошқариш фаолияти

хизмат ҳақи тўловини белгиловчи

КОЭФФИЦИЕНТЛАР

Т/р

Ишончли бошқарувга берилган давлат улушининг

номинал қийматдаги миқдори (млн сўм)


Коэффициент


1.

500 гача


5,0

2.

700 гача


5,5

3.

900 гача


6,5

4.

1100 гача


7,5

5.

1300 гача


8,5

6.

1500 гача


9,5

7.

1700 гача


10,5

8.

1900 гача


11,5

9.

2100 гача


12,5

10.

2300 гача


13,5

11.

2500 гача


14,0

12.

2700 гача


14,5

13.

2900 гача


15,0

14.

3100 гача


15,5

15.

3300 гача


16,0

16.

3500 гача


16,5

17.

3700 гача


17,0

18.

3900 гача


17,5

19.

4100 гача


18,0

20.

4100 дан кўп


18,5

           





Низомга

2-ИЛОВА


Стратегик аҳамиятга эга бўлмаган хўжалик

жамиятларининг устав фондларидаги давлат

улушларини ишончли бошқариш фаолияти

хизмат ҳақи тўловини белгиловчи

КОЭФФИЦИЕНТЛАР

      

Т/р

Ишончли бошқарувга берилган давлат улушининг

номинал қийматдаги миқдори (млн сўм)


Коэффициент


1.

500 гача


4,5

2.

700 гача


5,0

3.

900 гача


5,5

4.

1100 гача


6,0

5.

1300 гача


6,5

6.

1500 гача


7,0

7.

1700 гача


7,5

8.

1900 гача


8,0

9.

2100 гача


8,5

10.

2300 гача


9,0

11.

2500 гача


9,5

12.

2700 гача


10,0

13.

2900 гача


10,5

14.

3100 гача


11,0

15.

3300 гача


11,5

16.

3500 гача


12,0

17.

3700 гача


12,5

18.

3900 гача


13,0

19.

4100 гача


13,5

20.

4100 дан кўп


14,0

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 37-сон, 384-модда










































Время: 0.0087
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск