Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.09.2007 й. 193-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.09.2007 й.

N 193



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қтисодиётнинг стратегик тармоқлари корхоналарини

хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга

доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2007 йил 20 июлдаги ПФ-3897-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётнинг стратегик тармоқлари корхоналарини хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 20 июлдаги ПФ-3897-сон Фармонига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат томонидан акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи ("олтин акция")дан фойдаланиш тартиби тўғрисида" 2007 йил 24 июлдаги 151-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 12 сентябрдаги

193-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарорига 1-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 32-модда):

а) III бўлим номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Кузатувчи кенгаш аъзоларини сайлаш ва тайинлаш";

б) 5-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи - тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"Акциядорлик жамиятига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хусусийлаштириладиган акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи ("олтин акция")ни жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда:

Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси қарори асосида кузатувчи кенгаш таркибига давлат вакили тайинланади;

илгари жамият уставида белгиланган кузатувчи кенгаш аъзолари сони унинг таркибига тайинланган давлат вакилини киритишни ҳисобга олган ҳолда кўпайтирилади";

в) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши аъзолари таркибига сайланган шахслар чекланмаган ҳолда қайта сайланишлари мумкин.

Кузатувчи кенгашнинг сайланган аъзосининг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра;

давлатнинг тайинланган вакилининг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш Давлат мулки қўмитаси таклифи бўйича Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси қарорига кўра амалга оширилади";

г) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Давлат улуши устав фондининг 25 фоизидан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятидаги давлат ишончли вакили, шунингдек давлат вакили лавозимига кўра акциядорлик жамияти Кузатувчи кенгаши аъзоси ҳисобланадилар, акциядорларнинг умумий йиғилишида сайланмайдилар (қайта сайланмайдилар).

Давлат айни бир пайтда "олтин акция"га ҳамда акциядорлик жамиятининг 25 фоиздан ортиқ бўлмаган оддий акцияларига эгалик қилган тақдирда давлат вакили "олтин акция" эгаси бўлган давлат ваколатларини амалга ошириш билан бир қаторда давлат активларининг ишончли бошқарувчиси ваколатларини ҳам бажаради";

д) 12 ва 18-бандларга "сайланган" сўзидан кейин "(тайинланган)" сўзи қўшилсин;

е) 20-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Кузатувчи кенгашнинг акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи ("олтин акция")дан фойдаланаётган давлат вакили иштирокисиз қабул қилинган қарорлари, шунингдек давлатнинг ушбу вакили томонидан "вето" қўйилган қарорлари ижро этилмайди";

ж) 26-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Кузатувчи кенгашнинг ёхуд акциядорлар умумий йиғилишининг акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи ("олтин акция")дан фойдаланаётган давлат вакили томонидан "вето" қўйилган қарорлари ижро этилмайди".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 25 июндаги 295-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 61-модда):

а) 2-бандда:

олтинчи хатбошига "бошқарувчи компанияларнинг" сўзларидан кейин "акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи ("олтин акция")дан фойдаланаётган давлат вакилларининг" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:

"акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи ("олтин акция")дан фойдаланаётган давлат вакилларини тайинлаш ва озод қилиш";

б) 2-иловада:

5-бандда:

олтинчи хатбошига "бошқарувчи компанияларнинг" сўзларидан кейин "акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи ("олтин акция")дан фойдаланаётган давлат вакилларининг" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:

"акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи ("олтин акция")дан фойдаланаётган давлат вакилларини тайинлаш ва озод қилиш";

6-бандда:

иккинчи хатбошига "давлатнинг ишончли вакилларини" сўзларидан кейин "давлат улуши профессионал бошқарувчи компанияларга берилгунгача бўлган муддатга" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи ("олтин акция")дан фойдаланаётган давлат вакилларини тайинлаш ва озод қилиш";

учинчи - саккизинчи хатбоши тегишли равишда тўртинчи - тўққизинчи хатбоши ҳисоблансин;

7-банднинг учинчи хатбошига "давлатнинг ишончли вакилларини" сўзларидан кейин "шунингдек акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи ("олтин акция")дан фойдаланаётган давлат вакилларини" сўзлари қўшилсин;

8-банднинг иккинчи хатбошига, 11-банднинг иккинчи - тўртинчи хатбошига "давлатнинг ишончли вакилларини" сўзларидан кейин "шунингдек акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи ("олтин акция")дан фойдаланаётган давлат вакилларини" сўзлари қўшилсин;

12-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"давлатнинг ишончли вакиллари, бошқарувчи компаниялар ҳамда акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи ("олтин акция")дан фойдаланаётган давлат вакиллари томонидан тақдим этиладиган ҳисоботлар (ахборотлар)ни йиғиш, тартибга келтириш ва ишлаш";

бешинчи хатбошига "давлатнинг ишончли вакилларининг" сўзларидан кейин "шунингдек акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи ("олтин акция")дан фойдаланаётган давлат вакилларининг" сўзлари қўшилсин;

еттинчи хатбошига "бошқарувчи компаниялар" сўзларидан кейин "шунингдек акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи ("олтин акция")дан фойдаланаётган давлат вакиллари" сўзлари қўшилсин;

саккизинчи хатбошига "ҳисоботлари" сўзидан кейин "шунингдек акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи ("олтин акция")дан фойдаланаётган давлат вакилларининг ўз ваколатларини амалга ошириш бўйича ҳисоботлари" сўзлари қўшилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 37-38-сон, 386-модда.








































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск