Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.2004 й. 433-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларини хусусийлаштириш бюросининг фаолиятини тўхтатиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.09.2004 й.

N 433



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНКЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ

БЮРОСИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ТЎХТАТИШ ТЎҒРИСИДА


Молиявий секторни институционал ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан келишув бўйича 2004 йил 31 мартда тугалланганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Молия вазирлиги ҳузуридаги Банкларни хусусийлаштириш бюросини тугатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Банкларни хусусийлаштириш бюросини тугатишга доир зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.


2. Банклар акцияларининг давлатга тегишли пакетларини потенциал инвесторларга сотиш бўйича давлат тендер комиссияси тугатилсин, унинг функциялари Давлат мулкини сотишда тендер савдолари ўтказиш бўйича давлат комиссиясига юклансин.

3. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида Молиявий секторни институционал ривожлантириш лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси банкларини хусусийлаштириш тадбирларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 19 февралдаги 82-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Банклар акцияларининг давлатга тегишли пакетларини потенциал инвесторларга сотиш бўйича давлат тендер комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 3 майдаги 205-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 9, 93-модда.






























Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск