Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.1995 й. 221-сон "Давлат корхоналарини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантиришга оид ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.06.1995 й.

N 221


ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИНИ ОЧИҚ

ТУРДАГИ АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТЛАРИГА

АЙЛАНТИРИШГА ОИД ТАШКИЛИЙ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мулки бўлган корхоналарни акциялаштиришни жадаллаштириш ва қимматли қоғозлар бозорини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1995 йил 12 июндаги ПФ-1164-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат корхоналарини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш Тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда давлат корхонасини қайта ташкил этиш натижасида тузилган очиқ турдаги акционерлик жамиятининг Намунавий уставини, шунингдек, хусусийлаштиришнинг Намунавий режасини икки қафта муддатда тасдиқлансин.


2. Иқтисодиёт тармоқлари бўйича қайта ташкил этилаётган давлат корхоналари акцияларини чиқаришнинг 1995 йил учун жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин. Хўжалик уюшмаларининг (корпорациялар, концернлар ва корхоналар бошқа бирлашмаларининг) рақбарлари акциялар чиқаришнинг объектлар бўйича ишлаб чиқилган жадвалини бир қафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига тақдим этсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги, қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шақар қокимлари хўжалик уюшмалари ва ташкилотлари билан биргаликда 1, 2-иловалар талабларига мувофиқ давлат корхоналарини акционерлик жамиятларига айлантирилишини, уларнинг ва акциялар чиқарилишининг рўйхатдан ўтказилишини таъминласинлар.

6.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва "Вақт" Миллий депозитарийси киска муддатларда Миллий депозитарийнинг қудудий филиалларини ва рўйхатдан ўтказиш пунктларини кўпайтириш чора-тадбирларини кўрсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ ққмитаси билан биргаликда қийматли қоғозлар билан операциялардан солиқ олиш Тартибини икки қафта муддатда тасдиқлансин ва манфаатдор ташкилотларга етказсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлиги республика акционерлик жамиятлари акциялари бўйича хорижий юридик ва жисмоний шахслар олишган дивидендларни репатриация қилиш тартиби тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ва Марказий банки ўн кун муддатда, халқаро молия институтлари тавсияномаларини хисобга олган қолда, инвестиция фондлари тўғрисида Низом лойиқасини ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар. Хусусийлаштирилган корхоналар акцияларининг 30 фоизгачасини, уларнинг номинал қиймати бўйича, инвестиция фондларига ажратиш назарда тутилсин, бунда улар битта инвестиция фондига 10 фоиздан ошмаслиги керак.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В. А. Чжен зиммасига юклансин.

Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1995 йилнинг октябрида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов



*) 2-илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1995 й., N 6, 21-модда.






























Время: 0.0118
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск