Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.06.1995 й. ПФ-1164-сон "Давлат мулки бўлган корхоналарни акциялаштиришни жадаллаштириш ва қимматли қоғозлар бозорини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

12.06.1995 й.

N ПФ-1164



ДАВЛАТ МУЛКИ БЎЛГАН

КОРХОНАЛАРНИ АКЦИЯЛАШТИРИШНИ

ЖАДАЛЛАШТИРИШ ВА ҚИММАТЛИ

ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистонда давлат корхоналарини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш суръатларини жадаллаштиришни амалга оширишга имкон берадиган норматив-ҳуқуқий база яратилди. Ҳукумат томонидан Давлат хусусийлаштириш дастури тасдиқланган, унда қонунда белгиланган ёндашувлар аниқлаштирилган, мақсадлар, устуворликлар белгиланган, тармоқлар ва худудлар бўйича хусусийлаштиришга доир топшириқлар берилган.

Ҳозирги вақтга келиб республикада уч мингдан кўпроқ давлат корхоналари акциялаштирилган. Ушбу жараёнлар "Ўзбекенгилсаноат", "Ўзгўштсутсаноат" уюшмаларида, шунингдек, Андижон, Самарқанд вилоятларида ва Тошкент шаҳрида фаол амалга оширилмоқда. Бир қатор акциялаштирилган корхоналарнинг ҳатто қисқа муддатдаги фаолияти ҳам улар ишининг анча яхшиланганидан, акционерлар даромадларининг кўпайганлигидан, мулкдорлик туйғусининг, ижодий ва меҳнат потенциалининг сафарбарлиги ошганлигидан далолат бермоқда.

Бироқ бир қатор вазирликлар, идоралар, концернлар ва уюшмаларнинг раҳбарлари янгиликка интилмаяптилар ҳамда корхоналарни акциялаштириш жараёнининг Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар дастурини амалга оширишдаги муҳим роли ва аҳамиятини тушуниб етмаяптилар. Корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда маъмурий-бошқарув ходимлари орасида ҳанузгача сақланиб қолган бошқарувнинг маъмурий буйруқбозлик тизими пайдо қилган боқимандалик кайфияти акциялаштириш муддатларини чўзиб юборишнинг ва баъзан уни эътироф этмасликнинг асосий сабабларидан бири ҳисобланади.

Бу холат давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга ҳар томонлама кўмаклашишга, ушбу жараёнларни жадаллаштириш бўйича зарур тушунтириш ва оператив ишларни таъминлашга даъват этилган бир қатор давлат муассасалари ишларида чуқур илдиз отган бюрократизм оқибатида ҳам кучаймоқда. Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва шу кабилар бир қатор бўлинмаларининг масъул ходимлари кўпинча бюрократизм ва сансалорликка йўл қўйишмоқда, акциялаштирилаётган корхоналарнннг таъсис ҳужжатларини ўз вақтида кўриб чиқишда сунъий тўсиқлар вужудга келтиришмоқда, бу билан акционерлик жамиятларини шакллантириш муддатларини чўзиб юборишмоқда.

Давлат мулки бўлган корхоналарни акциялаштиришнинг ташкилий механизмлари етарли даражада ишлаб чиқилмаган, бу эса баъзан ушбу ғоят муҳим ишни амалга оширишда суиистеъмолчилик холларига олиб келмоқда. Қимматли қоғозлар бозори суст ривожланмоқда, қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозори эса амалда ташкил зтилмаган.

Вазирликлар, идоралдр, концернлар, корпорациялар ва уюшмалар, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар раҳбарларининг ҳаммаси ҳам давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, қимматли қоғозлар бозори ва умуман бозор инфраструктурасини ривожлантириш масалалари билан шахсан шуғулланмаяптилар.

Буларнинг барчаси монопол тузилмаларни тарқатиб юбориш йўлида кўплаб тўсиқлар пайдо бўлишига, бошқарувнинг ҳамда моддий ресурслар ва молия маблағларини тақсимлашнинг марказлашгак тизими сақланиб қолишига олиб келмоқда.

Натижада "Ўзмашсаноат" уюшмаси, "Ўзавтойўл" давлат концерни, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси, "Ўзбалиқ" давлат корпорацияси, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси, "Ўзқурилишматериаллари" давлат концерни, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги таркибига кирувчи, шунингдек Наманган, Сирдарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги давлат корхоналарини акциялаштириш жараёни асоссиз равишда чўзиб юборилмоқда.

Давлат мулки бўлган корхоналарни акциялаштиришни жадаллаштириш, бу жараёнга республика аҳолисини кенг жалб қилиш, қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш мақсадида:


1. Вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларининг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш соҳасида амалда бўлган қонунчилик ва норматив ҳужжатларга сўзсиз риоя қилиш бўйича ишлари қониқарсизлиги қайд этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда давлат корхоналарини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантйришнинг тартиб-қоидаларини мумкин қадар соддалаштириш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш муддатларини қисқартиришни, ташкил қилинган акционерлик жамиятларининг акцизлари ва сертификатларини ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш ва чиқариш учун худудий, тармоқ ва ишлаб чиқариш бўлинмалари раҳбарларининг жавобгарлигини назарда тутувчи ягона тартибни тасдиқласин. Бунда қуйидагилардан келиб чиқилсин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси давлат корхоналарини акционерлик жамиятларига айлантириш жараёнига ташкилий раҳбарликни ва уни мувофиқлаштиришни амалга оширади;

Давлат мулки қўмитаси ёки унинг худудий бошқармаси давлат корхонаси негизида ташкил этиладиган акционерлик жамиятининг таъсисчиси ҳисобланади;

давлат корхонасини акционерлик жамиятига айлантириш жараёнида рўйхатдан ўтказиш йиғимлари ва бошқа тўловлар ундирилмайди.


3. Аҳолини давлат корхоналарини акциялаштиришга кенг жалб қилиш ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш мақсадида, аҳолининг пул маблағларини бир жойга жамловчи ва акцияларнинг барқарор даромад беришини таъминловчи инвестиция фондлари тармоқларини ташкил этиш зарур деб ҳисоблансин.

Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари инвестиция фондларига зарур биноларни муайян мақсадда ажратиш, аудиторлик фирмалари тармоғини ривожлантиришни рағбатлантириш, инвестиция фондларини ахборот билан таъминлаш ва улар учун мутахассислар тайёрлаш йўли билан инвестиция фондлари ташкил этилиши ва уларнинг фаолият кўрсатишига ҳар томонлама кўмаклашсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

бир ҳафта муддатда 1995 йил учун иқтисодиёт тармоқлари бўйича қайта ўзгартирилаётган давлат корхоналарининг акцияларини чиқариш жадвалини;

икки хафта муддатда қонун бузилишлари ва суиистеъмолчиликларни истисно қилиш механизмини назарда тутган ҳолда инвестиция фондлари тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.


5. Иқтисодиёт тегишли тармоқларининг давлат корхоналарини акционерлик жамиятларига айлантириш жараёни тартиби ва муддатларига сўзсиз риоя қилиниши учун шахсий жавобгарлик Вазирлар Маҳкамаси мажмуилари, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги раҳбарлари зиммасига юклансин.


6. Белгилаб қўйилсинки:

қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширувчи "Тошкент" республика фонд биржасининг, Миллий депозитарий ва инвестиция фондларининг ўз инфраструктурасини ривожлантиришга ва рекламага йўналтириладиган фойдасидан 1996 йил 1 январгача солиқ олинмайди.


7. Оммавий ахборот воситалари акционерлик жамиятлари ва қимматли қоғозлар бозори ривожлантирилиши билан боғлиқ масалаларни кенг ёритсинлар, қимматли коғозлар билан муваффақиятли ишловчи корхоналар тажрибаси ёйилишига кўмаклашсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига ва норматив ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов










































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск