ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.1993 й. 402-сон "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнининг самарали ташкил этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.08.1993 й.

N 402



ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИНИНГ

САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИНИ

ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнининг самарали ташкил этилишини таъминлаш, кўп укладли иқтисодиётни шакллантиришни давом эттириш, корхоналар ва ташкилотларни хусусийлаштиришдан меҳнат жамоалари ва жисмоний шахсларнинг манфаатдорлигини ошириш, ушбу соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, тартибни бузишлар ва суиистеъмолларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика комиссияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг халқ хўжалиги тармоқларида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш қандай бораётганлиги тўғрисидаги ҳисоботлари эшитилганлиги, мулкчилик шаклларини ўзгартириш бўйича ишларни амалга оширишга халақит бераётган сабаблар аниқланганлиги, ушбу жараённи жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзлари раҳбарлик қилаётган тармоқларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни ташкил этиш бўйича республика Ҳукумати қарорларининг бажарилишини таъминламаганлиги, қуйи таркибий бўлинмаларнинг иши устидан зарур назоратнинг йўқлиги, ушбу соҳалардаги жиддий камчиликлар ва бузилишларни бетараф қилиш бўйича амалий чоралар кўрмаганлиги учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги Коммунал мулкчилик ва хусусийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи И.И. Емельянов, "Тошкентсавдо" концерни раиси Р.Ю. Ўрозбоев, "Тошшаҳармаишийхизмат" уюшмаси раиси А.Д. Азимовларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолиш-қолмасликлари тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш ва ҳал қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раиси Ш.Р. Ғафуров, "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси бошқаруви раиси М.З. Усмонов, "Ўзмаишийхизмат" уюшмаси раиси З.Т. Собиров ва Тошкент шаҳар ҳокими А.И. Фозилбеков ўртоқларга топширилсин.

"Ўзбексавдо" давлат уюшмаси раиси М.З. Усмонов "Ўзмаишийхизмат" уюшмаси раиси З.Т. Собиров ўртоқлар улар раҳбарлик қилаётган тизимдаги объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини амалга ошириш учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсинлар.

Давлат мулки қўмитаси (ўртоқ Ғафуров), "Ўздавжамғарма" (ўртоқ Раҳимжонов), Тошкент шахар (ўртоқ Хўжаев), Хоразм (ўртоқ Дўсчонов), Тошкент (ўртоқ Раҳимбоев), Наманган (ўртоқ Нажмиддинов ва Андижон (ўртоқ Алимов) вилоятлари ҳокимлари ўринбосарларининг эътиборлари Вазирлар Маҳкамасининг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича илгари қабул қилинган қарорларининг бажарилишини таъминлаш юзасидан улар томонидан етарли чора-тадбирлар кўрилмаётганлигига қаратилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон ва 1993 йил 20 январдаги 44-сон қарорларида назарда тутилганларга қўшимча равишда маҳаллий саноат, маиший хизмат кўрсатиш, савдо ва умумий овқатланиш, матлубот кооперациясм корхоналарини мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш бўйича 1993 йил учун белгиланган ташкилий чора-тадбирлар 1-5-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


3. "Ўзбексавдо" уюшмаси, Ўзбекбирлашув ҳамда "Ўзкооптайёрловсавдо" бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва "Ўздавжамғарма" билан биргаликда йирик улгуржи базаларни ҳамда савдо корхоналарини 1993 йилда мулкчиликнинг акционерлик, ижара ва аралаш шаклларига айлантириш бўйича аниқ чора-тадбирларни 6-иловага мувофиқ амалга оширсинлар.


4. Маҳаллий саноат, маиший хизмат кўрсатиш, савдо ва умумий овқатланиш, матлубот кооперацияси, "Ўзкооптайёрловсавдо" бирлашмаси ҳамда "Ўзмевасабзавотузумсаноат" концерни объектларини сотиб олувчи нодавлат юридик ва жисмоний шахсларга, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштирмшнинг шаклларидан қатъи назар, 7-иловага мувофиқ қўшимча имтиёзлар берилсин.

6. Давлат мулки қўмитасининг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари 8 ва 9-иловаларга мувофиқ қўшимча 66 нафар ходимлар билан мустаҳкамлансин. Ҳудудий бошқармаларнинг намунавий тузилмасига 10-иловага мувофиқ қисман ўзгартиришлар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Давлат мулки қўмитасининг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ходимлари сони қўшимча кўпайишини ҳисобга олган ҳолда уларни республика бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминласин;

10 кун муддатда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда Давлат мулки қўмитаси марказий аппаратини ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларини техник жиҳозлаш учун маблағ, шу жумладан валюта ажратиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

"Ўзбексавдо" давлат уюшмаси, "Ўзмаишийхизмат" уюшмаси билан биргаликда жорий йилнинг тўққиз ойи иш якунлари бўйича савдо, маиший хизмат кўрсатиш корхоналарининг молиявий аҳволини таҳлил қилиб чиқсин ҳамда зарар кўриб ишловчи ишлаб чиқариш объектларини тугатиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсин;

"Ўзшартномасавдо", "Ўзбексавдо" давлат уюшмалари, "Ўзмаишийхизмат" уюшмаси "Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси, Ўзбекбирлашув, "Ўзкооптайерловсавдо" бирлашмаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига ушбу тизимларнинг хусусийлаштирилаётган корхоналарига зарур асбоб-ускуналар ва моддий-техника ресурсларини сотиб олишлари учун Ҳукумат заҳира жамғармасидан бир йўла молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисида таклифлар киритсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари:

уй-жой фондини хусусийлаштиришни жорий йилнинг III чорагида ниҳоясига етказсинлар;

"Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинишидан олдин мулкчилик шаклини ўзгартирган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни жорий йилнинг 15 сентябригача Давлат мулки қўмитаси органларида қайта расмийлаштиришни таъминласинлар. Кўрсатиб ўтилган санадан кейин ушбу объектларни мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш тўғрисида ҳокимликлар томонидан қабул қилинган қарорлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

10. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган ҳамда унинг мулки ҳисобланган давлат мулкини хусусийлаштириш ва мулкий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш вазифалари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги зиммасига юклатилсин.

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ҳамда манфаатдор идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатларда мавжуд бўлган ҳамда шакллантирилаётган мулки (элчихоналар, ваколатхоналар, савдо ваколатхоналари, корхоналар, ташкилотлар ва ҳоказолар) тўғрисида ҳисобот шаклини ишлаб чиқсин.


11. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда олий таълим тизимида давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш соҳаси бўйича ўқув курси дастурини ишлаб чиқсин.


12. Ўздавтелерадио, оммавий ахборот воситалари Ўзбекистондаги ва хорижий мамлакатлардаги хусусийлаштириш жараёнларини мунтазам ёритиб борсинлар, матбуот саҳифалаларида хусусийлаштириш бўйича чет эллик мутахассислар ва экспертларнинг чиқишларини уюштирсинлар, ижобий тажрибаларни кенг тарғиб қилсинлар.


13. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Т.М. Мирёқубов ва Б.С. Ҳамидов ўртоқлар зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                         И.Каримов



*) Иловалар берилмаган.






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 11 августдаги

402-сон қарорига

7-ИЛОВА



Маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат

кўрсатиш, давлат савдоси, умумий овқатланиш,

матлубот кооперацияси ҳамда "Ўзмевасабзавотузумсаноат"

давлат концерни корхоналарини давлат тасарруфидан

чиқариш ва хусусийлаштиришда бериладиган

ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗЛАР


1. Давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши керак бўлган маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ва умумий овқатланиш, матлубот кооперацияси корхоналари мулки қийматини белгилашда бериладиган қўшимча имтиёзлар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 6 январдаги 3-сон қарорига 1-иловадаги 2-4-бандларда назарда тутилган имтиёзлар жисмоний ва нодавлат юридик шахсларга жорий этилсин;

хусусийлаштирилаётган объектларни сотиб олиш муддатини, биринчи бадал миқдорини кейинчалик ҳеч қандай индексациялашсиз сотиб олиш қийматининг 10 фоизи (акционерлик жамиятларига айлантириш ҳолларидан ташқари) қилиб белгилаган ҳолда, беш йилдан ўн йилгача узайтиришга рухсат этилсин;

қиймати 20 млн сўмдан ортиқ бўлган объктларни бир йўла сотиб олишда чегириш миқдори сотиб олиш миқдорининг 15 фоизигача оширилсин;

обеъктларни сотиш қийматлари белгиланаётганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 июндаги 261-сон қарорининг амал қилиши 1993 йилда хусусийлаштирилаётган корхоналарга жорий қилинмасин;

Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 6 январдаги 3-сон қарорига 1-илованинг 3-бандидаги учинчи хат бошининг сотиб олинаётган мулкнинг дастлабки қийматини ўз айланма маблағларини тўлдириш учун Молия вазирлиги томонидан берилган имтиёзли кредитлар суммаси миқдорига камайтириш бёйича қисмининг амал қилиши жорий этилсин.

3. Хусусийлаштирилган корхоналар ходимларининг ихтиёрий бадаллари ҳисобига балансдан ташқари кредит фондлари ташкил этилишига рухсат берилсин, бунда уларнинг манбалари тўғрисида декларация тақдим этилиши талаб этилмайди.


4. Белгилансинки, "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув, "Ўзкооптайёрловсавдо" бирлашмаси, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" концернининг рентабеллиги даражаси 2 фоизгача бўлган хусусийлаштирилган корхоналари, "Ўзмаишийхизмат" уюшмаси ҳамда "Маҳаллий саноат" давлат корпорациясининг рентабеллик даражаси 10 фоизгача бўлган корхоналари учун 1993 йил охиригача солиқ олинадиган даромад ходимларга энг кам иш ҳақи тўлашни кафолатлайдиган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди суммаси миқдорида камайтирилади.

8. Белгилаб қўйилсинки, хусусийлаштирилган объектларнинг молияғхўжалик фаолиятини текшириш, тафтиш қилиш бир йилда кўпи билан бир марта амалдаги қонунчиликка мувофиқ фақат солиқ органлари томонидан амалга оширилади.








































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск