Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 28.03.2007 й. 1668-сон билан рўйхатга олинган ДМБДҚ 12.02.2007 й. 01/12-18/03-сон ва МВ 20-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 28 мартда 1668-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат мулки қўмитаси ва

Молия вазирлигининг

2007 йил 12 февралдаги

01/12-18/03, 20-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Устав капиталида давлат акциялари пакети

(улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда

ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари

рўйхатига аудиторлик ташкилотларини

киритиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сон "Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 11 июндаги 165-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ аудиторлик ташкилотларини устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига киритиш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига (кейинги ўринларда - Рўйхат) аудиторлик ташкилотларини киритиш учун танлов мазкур Низом билан белгиланган талабларга жавоб берувчи ва барча хўжалик юритувчи субъектларда аудиторлик текширувини ўтказиш ёки ташаббус тарздаги ва банклар, суғурта ташкилотлари ва акциядорлик жамиятларидан ташқари хўжалик юритувчи субъектларда мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотларининг аризалари асосида амалга оширилади.

2. Танловда иштирок этиш учун талаблар танловда иштирок этадиган барча аудиторлик ташкилотлари учун ягона ҳисобланади.


3. Танловда қатнашадиган аудиторлик ташкилотлари ҳар йили 1 февралдан 25 февралгача Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказига (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ушбу Низомнинг иловасидаги шаклга мувофиқ аризани тақдим этади.

Белгиланган муддатда тақдим этилмаган ариза кўриб чиқилмайди.


II. АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИНИ

ТАНЛАШ МЕХАНИЗМИ


4. Аудиторлик ташкилотларининг аризаларини кўриб чиқиш учун Марказ ва Молия вазирлиги ходимларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилади. Ишчи гуруҳнинг таркиби ва иш регламенти Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан буён матнда Давлат рақобат қўмитаси деб юритилади) ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.

5. Ишчи гуруҳ ҳар йили 1 мартга қадар аудиторлик ташкилотлари томонидан тақдим этилган аризаларни кўриб чиқади, мазкур Низом талабларига жавоб берувчи аудиторлик ташкилотларини аниқлайди ва ҳар йили Давлат рақобат қўмитаси ва Молия вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланадиган Рўйхатни тузади.

6. Ҳар йили тасдиқланадиган аудиторлик ташкилотларининг рўйхати оммавий ахборот воситалари, шунингдек Давлат рақобат қўмитаси, Марказ ва Молия вазирлигининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

7. Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарнинг бошқарув органлари аудиторлик ташкилотини танлов асосида тасдиқланган Рўйхатдан танлаб оладилар.


8. Рўйхатга киритилмаган ёки Рўйхатга киритилгандан кейин мазкур Низом талабларига номувофиқ бўлган аудиторлик ташкилотлари томонидан устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда аудиторлик текширувларини ўтказишга йўл қўйилмайди.


9. Аудиторлик ташкилоти мазкур Низом талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда аудиторлик ташкилоти номувофиқлик юзага келган пайтдан бошлаб 10 кунлик муддат ичида Марказга уни Рўйхатдан чиқариш тўғрисида ариза тақдим этади.

10. Марказ ва Молия вазирлигининг мониторинги давомида аудиторлик ташкилотининг мазкур Низом талабларига номувофиқлиги аниқланган тақдирда ушбу аудиторлик ташкилоти Рўйхатдан чиқарилади ва номувофиқлик аниқланган кундан бошлаб кейинги Рўйхат тасдиқланадиган кунга қадар такроран Рўйхатга киритиш учун ариза бериш ҳуқуқига эга бўлмайди.

11. Ишчи гуруҳ хулосасига кўра аудиторлик ташкилотини Рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Молия вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланади ва оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, Давлат рақобат қўмитаси, Марказ ва Молия вазирлигининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.


III. ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН

АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


12. Танловда иштирок этиш учун аудиторлик ташкилотига қуйиладиган талаблар:

а) барча хўжалик юритувчи субъектларда аудиторлик текширувини ўтказиш ёки ташаббус тарздаги ва банклар, суғурта ташкилотлари ва акциядорлик жамиятларидан ташқари хўжалик юритувчи субъектларда мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг мавжудлиги;

б) аудиторлик ташкилоти раҳбари ва штатдаги аудиторларда амалда бўлган аудиторлик сертификатларининг (ариза берилган пайтда) мавжудлиги;

в) аудиторлик фаолияти соҳасида камида 2 йиллик тажрибага эга бўлиши;

г) аудиторлик ташкилотида қимматли қоғозлар бозори соҳасида малакага эга бўлган камида битта мутахассиснинг мавжудлиги (малака мазкур ихтисослик бўйича маълумотга эга бўлиши ёки қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака аттестатининг мавжудлиги ёки ушбу соҳада иш тажрибасига эга бўлиши билан тасдиқланади);

д) аудиторлик ташкилоти жавобгарлигининг суғурта полисининг мавжудлиги;

е) 4-сонли аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти "Аудиторлик ташкилотларининг ички стандартларига қўйиладиган талаблар"га (рўйхат рақами 1624, 2006 йил 25 сентябрь) мувофиқ ички стандартларнинг мавжудлиги.


IV. ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН

АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН

ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


13. Танловда иштирок этиш учун аудиторлик ташкилоти қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

қимматли қоғозлар бозори ихтисослиги бўйича маълумоти тўғрисида диплом нусхаси ёхуд қимматли қоғозлар бозори соҳасида малакага эга эканлигини тасдиқловчи меҳнат дафтарчасидан кўчирма;

аудиторлик ташкилоти жавобгарлигининг суғурта полисининг нусхаси;

аудиторлик ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган ички стандартлар рўйхати.

Ушбу ҳужжатлар бир нусхада тақдим этилади. Аудиторлик ташкилотидан мазкур Низомда кўрсатилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

13-1. Марказ мазкур Низомнинг 12-банди:

"а" ва "б" кичик бандларида кўрсатилган ахборотларни Молия вазирлигидан;

"г" кичик бандида кўрсатилган қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака аттестатининг мавжудлиги тўғрисидаги ахборотларни Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказидан белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади.





Низомга

ИЛОВА


Давлат активларини

бошқариш маркази

_________________________

_________________________

_____________________ дан



АРИЗА


Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига киритишга.

Ариза берувчи: _________________________________________________

                            (аудиторлик ташкилотининг уставига асосан тўлиқ номи кўрсатилади)


Ариза берувчининг почта манзили: _______________________________

____________________________________________________________________

Телефон: ____________, Факс: _____________ Е-mail ________________


Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг рақами ва санаси:

Серия: _________, рақами:__________, "___" ___________ 20__ й.


Аудиторлик ташкилоти раҳбарининг Ф.И.О., малака сертификати рақами, санаси:

_____________________, рақами: ______, "___" ____________ 20__ й.

Аудиторлик ташкилотининг штатидаги аудиторларнинг Ф.И.О., малака сертификати рақами, санаси:

_____________________, рақами: ______, "___" ____________ 20__ й.

_____________________, рақами: ______, "___" ____________ 20__ й.

_____________________, рақами: ______, "___" ____________ 20__ й.

_____________________, рақами: ______, "___" ____________ 20__ й..


Аудиторлик ташкилотининг штатидаги қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг Ф.И.О., малака аттестати рақами, санаси:

_____________________, рақами: ______, "___" ____________ 20__ й.

_____________________, рақами: ______, "___" ____________ 20__ й.


Илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:


1. Қимматли қоғозлар бозори ихтисослиги бўйича маълумоти тўғрисида диплом нусхаси ёхуд қимматли қоғозлар бозори соҳасида малакага эга эканлигини тасдиқловчи меҳнат дафтарчасидан кўчирма.


2. Аудиторлик ташкилоти жавобгарлигининг суғурта полисининг нусхаси.


3. Ички стандартлар рўйхати


_____________________



Аудиторлик ташкилоти раҳбарининг Ф.И.О., имзо ва имзоланган сана (муҳр билан тасдиқланади (муҳр мавжуд бўлган тақдирда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 13-сон, 128-модда.









































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск