ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Хусусийлаштирилган корхоналарни бошқариш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2006 й. 215-сон "Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.10.2006 й.

N 215



УСТАВ ФОНДИДА ДАВЛАТ УЛУШИ

БЎЛГАН КОРХОНАЛАРНИНГ САМАРАЛИ

БОШҚАРИЛИШИНИ ВА ДАВЛАТ МУЛКИНИНГ

ЗАРУР    ДАРАЖАДА    ҲИСОБГА    ОЛИНИШИНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сон ва "Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, инвестицияларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Давлат корхоналари тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;

Акциялар (улушлар) давлат пакетларини ишончли бошқарувга бериш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

икки ой муддатда Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Республика бизнес-мактабида корхоналарнинг стратегик режалаштириш, молия менежменти, сотиш бозорини сегментлаштириш масалалари ва бошқа йўналишлар бўйича ўрта ва юқори бўғин менежерларини, шунингдек корхоналарнинг ички аудити хизматлари ходимларини тайёрлаш бўйича ўқув-амалий дастурни жорий этсин;

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат корхоналари ва муассасаларини ҳисобга олиш ва уларнинг реестрини юритиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарорнинг асосий қоидалари бўйича кенг тушунтириш ишларини ташкил қилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 32-модда) 5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


6. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 16 октябрдаги

215-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Акциядорлик жамиятларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 22 августдаги 361-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 8-сон, 31-модда) 1-бандининг тўртинчи хат боши, шунингдек қарорга 5-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "1999-2000 йилларда хусусийлаштиришни чуқурлаштириш ва давлат мулкини сотишдан давлат бюджетига маблағлар тушишини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорига 8-илова 8-бандининг "г" кичик банди.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида" 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 30-модда) 6-илова II бўлимининг 8-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 32-модда) 5-илова 3-бандининг "е" кичик банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 25 июндаги 295-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 61-модда) 3-илованинг 1-банди.






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 16 октябрдаги

215-сон қарорига

5-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусийлаштирилган

корхоналарни корпоратив бошқаришни

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2003 йил 19 апрелдаги 189-сон Қарорига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР

2. 3-илова 9-бандининг ўн иккинчи хат боши чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 42-сон, 417-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 10, 77-модда.


































































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск