ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Хусусийлаштирилган корхоналарни бошқариш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.04.2003 й. 189-сон "Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.04.2003 й.

N 189



ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН

КОРХОНАЛАРНИ КОРПОРАТИВ

БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 24 январдаги ПФ-3202-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда хусусийлаштирилган корхоналарда корпоратив бошқариш принципларини янада жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирлар Маҳкамаси Комплекслари Хусусийлаштирилган корхоналарни бошқаришни такомиллаштириш масалалари бўйича махсус комиссия, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда 2003 йил 1 июлгача бўлган муддатда уюшмалар, корпорациялар, компаниялар, бошқа хўжалик бирлашмаларининг таъсис ҳужжатларини Президентнинг 2003 йил 24 январдаги ПФ-3202-сон Фармони талабларига мувофиқлаштирсинлар, бунда уларнинг таркибига кирувчи корхоналарнинг амалий фаолиятига асоссиз аралашиш имконини берувчи қоидалар истисно этилишини назарда тутсинлар.

Зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасига Ҳукуматнинг алоҳида хўжалик бирлашмалари фаолиятини ташкил этиш масалаларини тартибга солувчи қарорларига ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар тақдим этилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

2003-2004 йилларда акциялар (улушлар, пайлар)нинг давлат пакетларини танлов асосида профессионал бошқарувчи компанияларга ишончли бошқарувга босқичма-босқич бериш жадвалини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

2003 йил 1 июлгача мулкида давлат улуши 26 фоизни ва ундан кўпроқни ташкил этадиган акциядорлик жамиятларининг давлат активларини бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакиллари билан акциядорлик жамиятлари профессионал бошқарувчи компанияларга ишончли бошқарувга берилган муддатгача амал қиладиган шартномалар тузсин;

зарурат бўлганда акциядорлик жамиятларининг устав фондидаги 25 фоиз ва ундан кам миқдордаги давлат активларини бошқариш юзасидан ишончли бошқарувчилар билан тузилган шартномаларни Вазирлар Маҳкамасининг "2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида" 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорига мувофиқ улар биржа ва биржадан ташқари бозорларда тўлиқ сотилгунгача бўлган даврга узайтирсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

тафтиш комиссияси аъзолари ўз фаолиятининг уларнинг ушбу акциядорлик жамиятларидаги ёллаш бўйича меҳнат фаолияти билан бирга қўшиб олиб борилишига йўл қўйилмайди;

акциялар (улушлар, пайлар)нинг давлат пакетлари қийматини баҳолаш, якка тартибдаги лойиҳалар бўйича хусусийлаштириладиган корхоналардан ташқари, баҳолаш ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади ва уларни сотишда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан бошланғич нарх сифатида белгиланади;

республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги акциялар (улушлар)нинг давлат пакетлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг ёки Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акцияларнинг давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси қарорига биноан ишончли бошқарувга берилади;

акциялар (улушлар, пайлар)нинг давлат пакетларини бошқариш харажатлари акциялар (улушлар, пайлар)нинг давлат пакетлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушган дивидендларнинг бир қисми ҳисобига, улар бўлмаганда эса - Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси ҳисобига амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда давлат активларини бошқариш хизматларига ҳақ тўлаш тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.

5. Белгилансинки, 2003 йил 1 февралдаги ҳолатига кўра устав фонди Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича 50 минг АҚШ долларидан кам миқдорда бўлган илгари ташкил этилган акциядорлик жамиятлари 2004 йил 1 январгача ўз устав фондларини қайта рўйхатдан ўтказиш санасида кўрсатиб ўтилган суммадан кам бўлмаган миқдорга келтиришлари ёхуд белгиланган тартибда бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга айлантирилиши шарт.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И.Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 19 апрелдаги

189-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Акциялар пакетларини жойлаштиришни такомиллаштириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ролини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарорининг 3 ва 5-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида ташкил этилган акциядорлик жамиятлари устав жамғармасидаги давлат улуши тўғрисида" 1998 йил 30 июндаги 272-сон қарорининг 1-банди иккинчи ва учинчи хатбоши ҳамда 4-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 июлдаги 257-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 7-сон, 35-модда):

а) қарорнинг 1-банди ва қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 2-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

в) қарорнинг 3-банди ва қарорга 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 4, 32-модда.












































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск