Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи раҳбарини ёллаш тўғрисидаги Намунавий меҳнат шартномаси (ЎзР ВМ 19.04.2003 й. 189-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 19 апрелдаги

189-сон қарорига

4-ИЛОВА



Акциядорлик жамияти ижро этувчи

органи раҳбарини ёллаш тўғрисидаги

НАМУНАВИЙ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ


1. "_____________" акциядорлик жамияти номидан, кейинчалик "Жамият" деб юритиладиган акциядорлик жамияти Устави асосида иш кўрувчи Кузатувчи кенгаш раиси бир томон бўлиб ва кейинчалик "Директор"*) деб юритиладиган _______________ иккинчи томон бўлиб қуйидагилар тўғрисида мазкур меҳнат шартномасини туздилар:



2. Умумий қоидалар.


2.1. Директор _________________________________________ жамиятнинг

(фамилияси, исми, отасининг исми)

раҳбарлик қилувчи ижро этувчи органига ___________________________

(Уставга мувофиқ лавозим номи)

лавозимига ишга қабул қилинади.


2.2. Шартнома асосий иш жойи бўйича шартнома ҳисобланади.


2.3. Шартнома бир йил муддатга тузилади.

Амалда бўлиш муддати тамом бўлгандан сўнг меҳнат шартномаси навбатдаги йилга узайтирилиши ёки янги бир йил муддатга тузилиши мумкин. Меҳнат шартномаси янги муддатга тузилаётганда унинг шартлари мазкур меҳнат шартномаси шартларидан фарқ қилиши мумкин.


2.4. Синов муддати - ___________________________________________ ой.

(давом этиши ёки синовсиз)


2.5. Мазкур меҳнат шартномаси бўйича _____________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми)


жамият директорининг лавозим мажбуриятларини бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олади, Жамият эса унинг ишлаши учун зарур бўлган шарт-шароитлар билан таъминлаш, иш ҳақи тўлаш ва ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига ва мазкур Меҳнат шартномасига мувофиқ имтиёзлар бериш мажбуриятини зиммасига олади.


2.6. Директор ўз фаолиятида амалдаги қонун ҳужжатларига, Жамият уставига, Акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият Кузатувчи кенгашининг қарорларига амал қилади. Директор лавозими бўйича Жамият коллегиал ижро этувчи органининг (Жамиятнинг яккабошчилик асосида иш кўрувчи ижро этувчи органининг) раҳбари ҳисобланади.


2.7. Директор ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ва мажбуриятларини бажаришда Жамият манфаатларини кўзлаб иш кўриши ва Жамиятга нисбатан ўз мажбуриятларини ҳалол ва оқилона бажариши керак.



3. Директорнинг мажбуриятлари.


Директор қуйидагиларга мажбур:


3.1. Ўз ваколати доирасида Жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш, фақат Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Кузатувчи кенгаш ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.


3.2. Акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши қарорлари бажарилишини ташкил этиш;


3.3. Акциядорлар йиғилишига ва Жамиятнинг Кузатувчи кенгашига йиллик бизнес-режа бажарилишининг бориши тўғрисидаги чораклик ҳисоботларни, шунингдек ўз ваколатига тегишли бўлган ишларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотларни белгиланган муддатларда тақдим этиш;


3.4. Жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режалар ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилиш, уларнинг бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;


3.5. Жамиятнинг шартнома мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш;


3.6. Ишлаб чиқаришни ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун зарур бўлган миқдорда фойда олинишини таъминлаш;


3.7. Жамият фаолиятида қонунийликни таъминлаш;


3.8. Жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ташкил этилишини, унинг зарур ҳолатда бўлиши ва ишончлилигини таъминлаш, йиллик ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботларнинг тегишли органларга, шунингдек, акциядорларга, кредиторларга ва бошқа маълумотларни олувчиларга жўнатиладиган Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;


3.9. Жамият тафтиш комиссияси ва Жамият аудиторининг талабига кўра Жамият молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тўсиқсиз тақдим этиш;


3.10. Давлат статистика ҳисоботлари тўлиқлигини ва уларнинг тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;


3.11. Ишлаб чиқариш бирликлари, цехлар ва Жамиятнинг бошқа таркибий бўлинмаларининг самарали ҳамкорлик қилишини таъминлаш;


3.12. Жамиятнинг тижорат сири бўлган ахборотни сақлаш, агар бундай ахборотни учинчи шахсларга бериш унинг вазифалари доирасига кирмаса. Жамиятнинг тижорат сири бўлган маълумотлар рўйхати Кузатувчи кенгаш томонидан белгиланади;


3.13. Хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборотнинг жамият ходимлари томонидан сақланишини таъминлаш;


3.14. Жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, Жамият номидан ҳужжатларни ва ижро этувчи орган йиғилишлари протоколларини имзолаш;


3.15. Жамиятни малакали кадрлар билан таъминлаш, Жамият ходимларининг билими, малакаси, тажрибаси ва қобилиятларидан яхшироқ фойдаланиш чора-тадбирларини кўриш;


3.16. Меҳнат ва технология интизоми сақланишини, ижтимоий кафолатларга риоя этилишини ва Жамият ходимлари меҳнати муҳофаза қилинишини таъминлаш;


3.17. Иш берувчининг вакиллари жамоа музокараларида қатнашишини таъминлаш. Жамоа шартномалари ва битимларини тузишда иш берувчи сифатида иш кўриш. Жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш;


3.18. Узоқ муддат давом этадиган хизмат сафарларини ва таътиллардан фойдаланиш вақтини Кузатувчи кенгаш билан келишиб олиш. Узоқ вақт бўлмайдиган шахснинг вазифаларини бажарувчи шахс тўғрисида Кузатувчи кенгашни хабардор қилиш;


3.19. _______________________________________ (бошқа мажбуриятлар);


3.20. _______________________________________ (бошқа мажбуриятлар).



4. Жамиятнинг мажбуриятлари.


Жамият қуйидагиларга мажбур:


4.1. Қонун, жамият Устави ва мазкур меҳнат шартномасида Директор ваколатига тегишли деб топилган фаолиятга аралашмаслик;


4.2. Мазкур меҳнат шартномаси шартларига қатъий амал қилиш;


4.3. Директор ўз мажбуриятларини самарали бажариши ва ҳуқуқларини амалга ошириши учун уни зарур воситалар ва материаллар билан таъминлаш;


4.4. ________________________________________ (бошқа мажбуриятлар);


4.5. ________________________________________ (бошқа мажбуриятлар).



5. Директорнинг ҳуқуқлари.


Директор қуйидаги ҳуқуқларга эга:


5.1. Қонун, Жамият Устави ва мазкур меҳнат шартномасида унинг ваколатига тегишли деб топилган Жамият жорий фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалаларни мустақил равишда ҳал этиш;


5.2. Жамият номидан ишончномасиз иш кўриш, шу жумладан бошқа ташкилотлар ва органлар билан ўзаро ҳамкорликда унинг манфаатларини ҳимоя қилиш, банк муассасаларида ҳисоб-китоб рақамлари ва бошқа ҳисоб рақамлари очиш, битишувлар тузиш, фақат Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатувчи кенгаш ваколатига киритилган битишувлар тузиш бундан мустасно, Жамият Уставида келишиб олинган доирада мол-мулк ва пул маблағларини тасарруф этиш, шартнома ва контрактлар тузиш, ишончномалар бериш ва ёзишмалар олиб бориш;


5.3. Жамият тузилмаси ва штат жадвалини тасдиқлаш, ходимлар билан меҳнат шартномалари тузиш ҳамда уларни бекор қилиш;


5.4. Жамоа музокараларида ва жамоа шартномаларини тузишда Жамият номидан иш кўриш;


5.5. Ўз ваколатига киритилган масалалар бўйича Жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;


5.6. Жамият ходимларини рағбатлантириш;


5.7. Жамият ходимларидан ички тартиб қоидалари, Жамиятда амалда бўлган бошқа қоидаларнинг, шунингдек меҳнат шартномаси шартларининг бажарилишини талаб қилиш. Жамият ходимлари томонидан меҳнат интизоми бузилган ҳолларда Жамият ходимларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш;


5.8. Жамият ходими билан меҳнат шартномаси тузишда ходим учун Жамиятнинг хизмат ва тижорат сири ҳисобланган маълумотлар ҳажми ва таркибини аниқлаш;


5.9. ______________________________________________ (бошқа ҳуқуқлар);


5.10. _____________________________________________ (бошқа ҳуқуқлар).



6. Жамиятнинг ҳуқуқлари.


Жамият қуйидаги ҳуқуқларга эга:


6.1. Директорнинг амалдаги қонун ҳужжатларига, Жамият уставига, акциядорлар йиғилишлари ва Жамият Кузатувчи кенгаши қарорларига риоя этишини назорат қилиш;


6.2. Директордан мазкур меҳнат шартномаси бўйича мажбуриятларни ҳалол ва тўла ҳажмда бажаришни талаб қилиш;


6.3. Директорни рағбатлантириш;


6.4. Директорга интизомий жазо бериш;


6.5. _____________________________________________ (бошқа ҳуқуқлар);


6.6. _____________________________________________ (бошқа ҳуқуқлар).



7. Меҳнатга хақ тўлаш. Таътил бериш.

Директорнинг ижтимоий-маиший таъминоти.


Мазкур меҳнат шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажарганлик учун директорга:


7.1. Бир ойда _________ сўм миқдорида лавозим маоши тўланади.

Жамият бўйича умуман, шу жумладан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган энг кам ойлик иш ҳақи оширилиши муносабати билан Директорнинг лавозим маоши иш ҳақи ошишининг умумий коэффициентига ўзгаради.


7.2. Жамият Кузатувчи кенгаши билан келишган ҳолда:

лавозим маошининг ____________ фоизи миқдорида мукофот;

__________ сўм миқдорида ёки лавозим маошининг ________ фоизи миқдорида иш якунлари бўйича хақ тўлаш;

__________ сўм миқдорида ёки лавозим маошининг ________ фоизи миқдорида ҳар йилги таътилга моддий ёрдам кўрсатиш;


7.3. Жамиятда амалда бўлган қоидалар билан назарда тутилган бошқа тўловлар ва ҳақлар;


7.4. Директорга муддати _________ иш куни бўлган ҳар йилги ҳақ тўланадиган таътил белгиланади;


7.5. Мазкур меҳнат шартномаси амалда бўлган даврда Директор вафот этган ҳолларда унинг оиласига лавозим маошининг ________ миқдорида бирйўла нафақа берилади.


7.6. Мазкур меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда Жамият Кузатувчи кенгаши томонидан Директорга ишдан бўшатиш нафақаси тўлаш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин. Ишдан бўшатиш нафақаси тўлаш шартлари ва унинг миқдори Директорнинг Жамиятдаги иш муддати узунлигига ва мазкур меҳнат шартномаси бекор қилиниши сабабларига кўра Жамият Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланади.



8. Меҳнат шартномасининг бошқа шартлари.


8.1. Директорнинг бошқа корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ўриндошлик тарзида лавозимни эгаллашига фақат Жамият Кузатувчи кенгашининг розилиги билан йўл қўйилади, у бундай ўриндошликни бир ҳафта муддатда кўриб чиқиши керак;


8.2. Директор ўзининг айбли ҳаракатлари (ёки ҳаракатсизлиги) билан жамиятга етказилган зарар учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб беради;


8.3. Мазкур меҳнат шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар меҳнат шартномаси томонларининг келишувига кўра қуйидаги ҳолларда киритилиши мумкин:

амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилганда;

Жамият Устави ўзгарганда;

мазкур меҳнат шартномаси томонларидан хоҳлаган бирининг ташаббуси билан.

Ўзгартириш ва қўшимчалар мазкур меҳнат шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланадиган ёзма ҳолдаги қўшимча келишув билан расмийлаштирилади.


8.4. Мазкур меҳнат шартномасига доир низолар ва англашилмовчиликлар томонларнинг келишувига кўра, келишувга эришилмаган ҳолларда эса амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади;


8.5. ______________________________________________ (бошқа шартлар);


8.6. ______________________________________________ (бошқа шартлар).



9. Меҳнат шартномасини тўхтатиш.


9.1. Мазкур меҳнат шартномаси унинг муддати тугаши билан тўхтатилади;


9.2. Мазкур меҳнат шартномаси:


9.2.1 Директор томонидан:

мазкур меҳнат шартномаси бўйича мажбуриятлар унинг томонидан тўлиқ ҳажмда бажарилишига тўсқинлик қилувчи касаллик ёки ногиронлик ҳолларида;

мазкур меҳнат шартномаси бўйича мажбуриятлар Жамият томонидан бузилган ҳолларда;

бошқа узрли сабабларга кўра муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин;


9.2.2 Жамият томонидан:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида назарда тутилган асосларга кўра;

Акциядорлар умумий йиғилиши ёки Кузатувчи кенгаш қарорига кўра (агар жамият уставида унга бундай ҳуқуқ берилган бўлса), шу жумладан акциядорларнинг ҳуқуқлари бузилганда, корхонанинг молия-хўжалик фаолияти жиддий равишда ёмонлашганда, маҳсулотларни сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳажмлари асоссиз қисқартирилганда, Жамиятнинг иқтисодий ночорлиги (банкротлиги) белгилари мавжудлиги ёки унинг пайдо бўлиш хавфи бўлганда, давлат бюджети олдида барқарор қарздорлик пайдо бўлганда муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.


9.3. _______________________________ (тўхтатишнинг бошқа шартлари);


9.4. _______________________________ (тўхтатишнинг бошқа шартлари).


Мазкур шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилди. Биринчи нусхаси Жамиятда, иккинчиси Директорда сақланади.

Акциядорлик жамияти

Кузатувчи кенгаши

раиси


Директор

"_______________________________"



_______________________________

(имзо)


_______________________________

(имзо)


________ йил "___" ______________

________ йил "___" ______________


Муҳр



----------------------------------------

*) Ижро этувчи орган раҳбари - Бош директор, бош менежер ёки Жамият Уставига мувофиқ раҳбар ҳисобланадиган мансабдор шахснинг бошқа номи.


































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск