язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Интеллектуал мулк/ Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ (ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси)/ Саноат мулки объекти патентининг амал қилишини тиклаш Қоидалари (АВ томонидан 07.04.2009 й. 1937-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг 11.03.2009 й. 33-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 7 апрелда 1937-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат патент идораси

директорининг

2009 йил 11 мартдаги

33-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Саноат мулки объекти патентининг

амал қилишини тиклаш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 йил, 19-сон, 143-модда) (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) мувофиқ саноат мулки объекти патентининг амал қилишини тиклаш тартибини белгилайди.



1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Қонуннинг 28-1-моддасига мувофиқ патентни ўз кучида сақлаб турганлик учун патент божи белгиланган муддатда тўланмаганлиги сабабли амал қилиши тугатилган саноат мулки объекти патентининг (бундан буён матнда Патент деб юритилади) амал қилиши патент эгасининг илтимосномасига кўра тикланиши мумкин.


2. Саноат мулки объекти патентининг амал қилишини тиклаш тўғрисидаги илтимоснома Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) патентнинг амал қилиши тугатилган санадан эътиборан уч йил муддат ичида, бироқ патентнинг Қонунда назарда тутилган амал қилиш муддати тугагунга қадар топширилиши мумкин.

3. Патентнинг амал қилишини тиклаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда патент божи тўланади.


4. Патентнинг амал қилишини тиклашга доир ишларни юритиш мустақил равишда патент эгаси ёки патент вакили томонидан амалга оширилади.



2-§. ИЛТИМОСНОМАНИ

БЕРИШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ


5. Патентнинг амал қилишини тиклаш тўғрисидаги илтимоснома мазкур Қоидаларга иловада келтирилган шакл бўйича тақдим этилади.

Илтимоснома патент эгаси ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Юридик шахс номидан илтимоснома лавозими кўрсатилган ҳолда раҳбар томонидан имзоланади. Имзо муҳр билан тасдиқланади.


6. Патент эгасининг патентнинг амал қилишини тиклаш тўғрисидаги илтимосномасига патентнинг амал қилишини тиклаш учун белгиланган миқдорда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ патент эгаси томонидан, шунингдек тегишли йилда патентни ўз кучида сақлаб туриш учун патент божи тўланиши ҳамда бу ҳақда ҳам илтимосномага тегишли ҳужжат илова қилиниши лозим.

Патентнинг амал қилишини тиклаш ва патентни ўз кучида сақлаб туриш учун бож тўланганлик ҳолати битта тўлов ҳужжати билан тасдиқланиши мумкин.

Белгиланган миқдорда патент божлари тўланганлигини тасдиқловчи юқорида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда, илтимосномани кўриб чиқишга доир юридик аҳамиятга эга ҳаракатлар амалга оширилмайди.


7. Зарурият бўлганида илтимосномага вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ишончнома, шунингдек ворислик ҳуқуқи ёки меросга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.


8. Илтимоснома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентликка бевосита берилади ёки почта орқали юборилади.

9. Илтимоснома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида барча керакли ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларни ушбу Қоидаларнинг 1 - 8-бандларида белгиланган талабларга мос келиши текширилади.


10. Ушбу Қоидаларнинг 5 - 7-бандларида кўрсатиб ўтилган керакли ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ва/ёки нотўғри расмийлаштирилган тақдирда, патент эгасига ёки унинг вакилига мавжуд бўлмаган ва/ёки тузатилган ҳужжатларни сўровнома жўнатилган санадан бошлаб уч ой ичида тақдим этиш зарурлиги тўғрисида сўровнома юборилади. Бунда илтимосномани кўриб чиқишнинг белгиланган муддатининг ўтиши етишмаётган ёки тузатилган ҳужжатларнинг охиргиси келиб тушгунга қадар тўхтатиб турилади.


11. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг талабларига мос келганида патентнинг амал қилиши тикланади.

Патентнинг амал қилишини тиклаш тўғрисидаги маълумотлар тегишли Давлат реестрига киритилади ва Агентликнинг расмий ахборотномасида эълон қилинади. Патент эгасига ёки унинг вакилига патентнинг амал қилиши тикланганлиги тўғрисида билдиришнома юборилади.

12. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг талабларига мос келмаганида, шунингдек тузатилган ёки етишмаётган ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда Агентлик патент эгасига ёки унинг вакилига илтимосномани қаноатлантириш рад этилганлиги тўғрисида рад этиш асослари кўрсатилган билдиришнома юборади.




Қоидаларга

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

Интеллектуал мулк агентлиги

100000, Тошкент шаҳри,

Мустақиллик хиёбони, 59-уй

_____________________________

(Ф.И.О. ёки юридик шахснинг номи)

Манзил _____________________

Телефон _____________________



ИЛТИМОСНОМА

-

ихтирога

-

фойдали моделга

-

саноат намунасига (кераклиси [x] билан белгилансин)

________ - рақамли патентнинг амал қилишини тиклаб беришингизни сўрайман.


Патентнинг амал қилиши патентни ўз кучида сақлаб туриш учун патент божи тўланмаганлиги сабабли тугатилган.



Илова қилинаётган ҳужжатлар (кераклиси [x] билан белгилансин)


-

патентнинг амал қилишини тиклаш учун бож ҳамда тегишли йилда патентни ўз

        кучида сақлаб туриш учун патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

-

меросга бўлган ҳуқуқни ёки ворислик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;

-

ишларни юритиш учун ишончнома.


Патент эгаси                                       _______________________________

                                                                                            (лавозими, Ф.И.О., имзо)


Сана _________                     (М.Ў.)



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 193-модда.