ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 1993-1995 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 22.12.1995 й. 179-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

22.12.1995 й.

N 179-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги Қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:

IV. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 338-модда):


1. 28-моддаси қуйидаги мазмундаги "л" ва "м" бандлар билан тўлдирилсин:

"л) ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган артистларга - энг кам ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;

м) театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимларига, театр ва мусиқа санъати ижодий ходимларини тайёрловчи ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерларига, Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган рўйхатга кўра - энг кам ойлик иш ҳақининг - 50 фоизи".


2. 52 ва 53-моддалари қуйидаги мазмунда таҳрир этилсин:


"52-модда. Ишламайдиган пенсионерларга пенсияларни тўлаш


Ишламайдиган пенсионерларга пенсияларни улар истиқомат қилиб турган жойдаги ижтимоий таъминот органлари тўлайди.


53-модда. Ишлаб турган пенсионерларга пенсияларни тўлаш


Ишлаб турган пенсионерларга пенсиялар уларнинг иш жойида, Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади".


3. 58-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Пенсионер (боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олаётган пенсионердан ташқари) ишга кирган тақдирда ўзи истиқомат қилиб турган жойдаги ижтимоий таъминот бўлимини бундан хабардор қилиши шарт".


V. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда) 389-моддаси иккинчи қисмидан "164-моддасининг тўртинчи қисми, 165-моддасининг учинчи қисми, 166-моддасининг тўртинчи қисми" деган сўзлар ҳамда "168-моддасининг тўртинчи қисми, 169-моддасининг тўртинчи қисми" деган сўзлар чиқариб ташлансин. Шу қисмдаги "178, 182-моддалари" деган сўзлар "178-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


VI. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган "Қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялардан олинадиган солиқ тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 132-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,1995 йил, N 9, 193-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда):


1. 171-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"171-модда. Валюта ва экспорт-импорт операцияларини

амалга ошириш тартибини бузиш


Валюта операцияларини амалга оширувчи корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва банклар ходимларининг чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг ваколат берилган банклардаги валюта счётларига яшириб қолиш мақсадини кўзламай туриб, вақтида ёхуд тўлиқ ўтказмасликлари -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Валюта тушумининг бир қисмини Қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ва миқдорларда мажбурий сотишдан бўйин товлаш -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишнинг белгиланган тартибини бузиш -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади".


2. 245-модданинг биринчи қисмидаги "170, 171, 173-моддалари" деган сўзлар "170-моддалари, 171-моддасининг биринчи қисми, 173- моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 264-модданинг биринчи қисмидаги "168, 172" рақамлари "168-моддалари, 171-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 172" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси" 1995 й., N 12, 269-модда









































Время: 0.1385
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск