ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Кон-кариндошлик. Болаларнинг насл-насабини белгилаш. Алимент мажбуриятлари. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш /

Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдини юритиш ва васий ёки ҳомий томонидан ўз мажбуриятларини бажариши тўғрисида ҳисобот тақдим этиш тартиби ҳақида Низом (ЎзР ВМ 22.09.2014 й. 269-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 22 сентябрдаги

269-сон қарорига

3-ИЛОВА


Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг

шахсий ҳужжатлари йиғмажилдини юритиш ва васий

ёки ҳомий томонидан ўз мажбуриятларини бажариши

тўғрисида ҳисобот тақдим этиш тартиби ҳақида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига, "Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини юритиш ва васий ёки ҳомий томонидан ўз мажбуриятларини бажариши тўғрисида ҳисобот тақдим этиш тартибини белгилайди.


2. Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини юритиш, васий ёки ҳомий томонидан ўз мажбуриятларини бажариши тўғрисида ҳисобот тақдим этиш қуйидагиларни таъминлаш мақсадида амалга оширилади:

васийликдаги ёки ҳомийликдаги ҳамда васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг зарур ҳужжатларини тайёрлаш ва уларни жойлаштириш;

васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар базасини юритиш;

васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар тўғрисидаги, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулки ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш учун туман (шаҳар) ҳокимлигининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбасига тақдим этиш;

васийлар ва ҳомийлар мажбуриятларининг бажарилишини, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг таъминоти, уларга тарбия ва таълим бериш шароитларини, шунингдек мол-мулки сақланишини назорат қилиш.



II. ВАСИЙЛИК ЁКИ ҲОМИЙЛИКДАГИ

ШАХСЛАРНИНГ ШАХСИЙ ҲУЖЖАТЛАР

ЙИҒМАЖИЛДИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


3. Васийлик ва ҳомийлик органи васийлик ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳар бири учун шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантиради.


4. Васийлик ёки ҳомийликдаги вояга етмаганларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида қуйидаги ҳужжатлар сақланади:

а) туғилганлик ҳақида гувоҳнома ёки паспорт, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи томонидан берилган туғилиш тўғрисидаги ёзувлар дафтаридан кўчирма;

б) болага васийлик ёки ҳомийликнинг белгиланиши ҳақидаги туман, шаҳар ҳокимининг қарори, васийлик ва ҳомийлик органининг васий ёки ҳомийнинг тайинланиши ҳақидаги хулосаси ёки етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган муассасаларга берилган йўлланма нусхаси;

в) боланинг ота-она қарамоғидан маҳрум этилганлигини ёки бола тарбиясида иштирок этиш имкони йўқлигини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатларнинг бири:

ота-онани ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ёки ота-оналик ҳуқуқини чеклаш, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш, бедарак йўқолган ёки вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги суд қарори;

ота-онанинг, ёлғиз ота ёки онанинг ўлими ҳақидаги гувоҳнома;

боланинг топиб олинганлиги (ташлаб кетилганлиги) ҳақидаги ички ишлар органи ёки васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан берилган ҳужжат;

ота-онанинг (ёлғиз ота ёки онанинг) боланинг фарзандликка олинишига розилиги тўғрисида белгиланган тартибда расмийлаштирилган аризаси;

ота-онанинг жиноят содир этилганлиги бўйича гумон қилинувчи ва айбланувчи шахс сифатида тергов ҳибсхонасида ёки озодликдан маҳрум этиш шаклидаги жазони ижро этиш муассасаларида эканлиги ҳақидаги маълумотнома;

ота-онанинг озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинганлиги тўғрисида суд қароридан нусха;

г) тиббий ҳужжатлар, шу жумладан, васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг соғлиғи тўғрисида тиббий-маслаҳат комиссиясининг хулосаси, шунингдек психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосаси (имконияти чекланган шахслар учун);

д) васий ёки ҳомийнинг васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг мол-мулкини сақлаш, фойдаланиш ва ушбу мол-мулкни бошқариш тўғрисида васийлик ва ҳомийлик органи раҳбари томонидан тасдиқланган, ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ шакл бўйича йиллик ҳисоботлари.


5. Муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган фуқаролар, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли фуқароларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида қуйидаги ҳужжатлар бўлади:

а) паспорт нусхаси;

б) фуқарони муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги суднинг қарори;

в) шахсга васийлик ёки ҳомийликнинг белгиланиши ҳақидаги туман (шаҳар) ҳокимининг қарори;

г) тиббий ҳужжатлар, шу жумладан, васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг соғлиғи тўғрисида тиббий-маслаҳат комиссиясининг хулосаси;

д) васий ёки ҳомийнинг васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг мол-мулкини сақлаш, ундан фойдаланиш ва ушбу мол-мулкни бошқариш тўғрисида васийлик ва ҳомийлик органи раҳбари томонидан тасдиқланган, ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ шакл бўйича йиллик ҳисоботлари (муомалага лаёқатсиз фуқаролар учун).


6. Васийлик ёки ҳомийликдаги шахсларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қуйидаги ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда қўшимча равишда киритилади:

а) уй дафтаридан кўчирма ёки васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг турар жойидан оила аъзолари ҳақидаги маълумотнома;

б) турар жой ва бошқа кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (эгалик ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома, турар жойни ижарага бериш шартномаси, ордери);

в) васийлик ёки ҳомийликдаги шахсга тегишли мол-мулкининг рўйхати ва мол-мулкнинг сақланиши учун жавобгар шахслар тўғрисидаги маълумотлар;

г) васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг турмуш шароитларини текширувдан ўтказиш далолатномаси;

д) васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг номига банкда ҳисоб рақамини очиш тўғрисидаги шартнома;

е) ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлари ва уларнинг яшаш (турар) жойлари ҳақидаги маълумотлар;

ж) суднинг алиментлар ундириш тўғрисидаги қарори, нафақа олувчи васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг пенсия гувоҳномаси;

з) тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг ногиронликни белгилаш тўғрисидаги қарори, ногиронлиги бўлган шахснинг реабилитация дастури;

и) васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг даромадларини тақсимлаш ҳақидаги васийлик ва ҳомийлик органининг рухсатномаси;

к) васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг эҳтиёжлари учун пул маблағларининг сарфланиши тўғрисидаги васий ёки ҳомийларнинг ҳисоботи ва сарф-харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

л) васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг манфаати учун тузилган шартномалар;

м) меросга эга бўлиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

н) иш (ўқиш) жойидан маълумотнома;

о) васий ёки ҳомий бўлиш ёки болани оилага тарбияга олиш истагини билдирган шахсларнинг васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг тиббий ташхисидан хабардорлиги тўғрисида маълумотлар;

п) ўн ёшга тўлган васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг унга нисбатан васий ёки ҳомий тайинлашга розилиги (аризаси).


7. Васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида ҳужжатларнинг асл нусхалари, қайта берилган ҳужжатлар (дубликатлар), ҳужжатларнинг нусхалари, шунингдек қонунда белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган ҳужжатлар киритилади.


8. Васийлик ёки ҳомийликдаги шахсга тааллуқли бўлган янги маълумотлар аниқланганда, тегишли ҳужжатлар шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшилади ва маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритилади.


9. Васийлик ёки ҳомийликдаги шахсларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини юритиш, сақлаш ва ҳужжатларнинг рўйхатини тузиш ишлари васийлик ва ҳомийлик органининг мутахассиси томонидан амалга оширилади.


10. Васийлик ёки ҳомийликдаги шахсларга тегишли, ушбу Низом 4-бандининг "а", "в" кичик бандида, 6-бандининг "б", "в", "д", "м" кичик бандларида қайд этилган ҳужжатлар (мавжуд бўлган ҳолда) туман, шаҳар ҳокимининг васийлик ёки ҳомийликни белгилаш тўғрисидаги қарори чиққандан сўнг уч кун мобайнида васий ёки ҳомийга имзо қўйдирган ҳолда топширилади. Васийлик ва ҳомийлик тугатилгандан сўнг васий ёки ҳомий томонидан ҳисобот ва тегишли ҳужжатлар васийлик ва ҳомийлик органига топширилади.


11. Васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг турар жойи ўзгарган тақдирда васий ёки ҳомий томонидан берилган маълумотларга кўра мазкур шахс муқаддам яшаган жойидаги васийлик ва ҳомийлик органи шахснинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини уч кун мобайнида янги турар жойидаги васийлик ва ҳомийлик органига жўнатади. Янги турар жойдаги васийлик ва ҳомийлик органи васийлик ва ҳомийликдаги шахснинг ҳужжатларини қабул қилгандан сўнг бир кун мобайнида мазкур шахсни белгиланган тартибда рўйхатга олиши шарт.


12. Вояга етмаганни етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган муассасадан шу турдаги бошқа муассасага ўтказишда унинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилди мазкур муассаса раҳбарига имзо қўйдирилган ҳолда топширилади. Ҳужжатларнинг нусхалари васийлик ва ҳомийлик органида сақланади.


13. Вояга етмаган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган муассасадан васийлик ёки ҳомийликка берилганда шахсий ҳужжатлар йиғмажилди боланинг янги яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органига юборилади.


14. Вояга етмаган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган муассасадан чиқарилгандан кейин боланинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилди унинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органига юборилади.


15. Вояга етмаган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган муассасадан чиқарилгандан кейин, шунингдек васийлик ёки ҳомийлик тугатилганда унга қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

паспорт;

тиббий маълумотномалар, шу жумладан, васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг соғлиғининг ҳолати тўғрисида тиббий-маслаҳат комиссиясининг хулосалари, шунингдек психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосаси (имконияти чекланган шахслар учун);

таълим муассасасидан таълим олганлиги ҳақида маълумотнома;

турар жойи, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошларининг мавжудлиги ҳақидаги ҳужжатлар;

мол-мулкка, пул маблағларига бўлган ҳуқуқи, турар жойга эгалик ҳуқуқи ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган муассасада бўлганлиги тўғрисидаги маълумот;

пенсия гувоҳномаси (мавжуд бўлганда).


16. Васийлик ёки ҳомийликдаги вояга етмаган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган муассасага топширилганда васийлик ва ҳомийлик органи:

а) шахсий ҳужжатлар йиғмажилдидаги ҳужжатлар рўйхатини, шунингдек васийлик ва ҳомийлик органининг раҳбари ҳамда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган муассаса томонидан имзоланадиган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини топшириш далолатномасини тузади;

б) шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида сақланаётган ҳужжатларни етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган муассаса раҳбарига рўйхат бўйича топширади;

в) васийлик ёки ҳомийликдаги шахсни етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган муассасага юбориш ҳамда шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини топшириш далолатномасини ва ҳужжатлар рўйхатини сақлайди.


17. Васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган ҳамда васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан ҳисобга олинган шахслар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар васий ёки ҳомий этиб тайинлангандан сўнг васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида сақланади.



III. ВАСИЙ ЁКИ ҲОМИЙ ТОМОНИДАН

ЎЗ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БАЖАРИШИ

ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ


18. Васий ва ҳомий ўз мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботни ҳар йили ўнинчи январгача васийлик ва ҳомийлик органига тақдим этади.


19. Васий ёки ҳомийнинг ҳисоботида қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсга тегишли бўлган ва сақлаш учун топширилган мол-мулкнинг сақланаётган жойи ва унинг ҳолати ҳақидаги маълумотлар;

васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати билан васийлик ёки ҳомийликдаги шахсга тегишли мол-мулкнинг бегоналаштирилиши ҳақидаги маълумотлар (шундай ҳолатлар мавжуд бўлса);

мол-мулк, шу жумладан, бегоналаштирилган мол-мулк эвазига сотиб олинган мол-мулк тўғрисидаги маълумотлар;

йил давомида васийлик ёки ҳомийликдаги шахс томонидан олинган даромад тўғрисида, даромад манбаи, вақти ва миқдори кўрсатилган маълумотлар;

олинган даромадлар ҳисобига васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг эҳтиёжлари учун сарфланган маблағлар тўғрисидаги маълумотлар;

васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати билан васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг мол-мулки ҳисобидан қилинган харажатлар ҳақидаги маълумотлар;

васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсни тарбиялаш, унга таълим бериш, соғлиғини муҳофаза қилиш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақидаги маълумотлар.


20. Васий ёки ҳомийнинг ҳисоботи васийлик ва ҳомийлик органининг раҳбари томонидан тасдиқлангандан кейин васийлик ва ҳомийлик органи ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили иштирокида васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг мол-мулки рўйхатидан яроқсиз ҳолатга келган мол-мулкнинг номлари (улар мавжуд бўлган ҳолларда) чиқарилади ва рўйхатга тегишли ўзгартиришлар киритилади.


21. Васийлик ва ҳомийлик органи васийлик ёки ҳомийликдаги шахсларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини сақлашда ундаги маълумотларнинг маҳфийлигини таъминлайди.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Васийлик ёки ҳомийлик тугатилиши билан шахсий ҳужжатлар йиғмажилди васийлик ва ҳомийлик органининг архивига сақлаш учун топширилади.

Васийлик ёки ҳомийликдаги шахсларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилди васийлик ва ҳомийлик органининг архивида 75 йил мобайнида сақланади.


23. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

_________________________________

(Васийлик ва ҳомийлик органи раҳбарининг

Ф.И.О. ва имзоси)


М.Ў.

201__ йил "___" ______________

(ҳисобот тузилган сана)

Васийлик ва ҳомийликдаги шахсларга тегишли

турар жой ва бошқа мол-мулкнинг сақланиши

ҳолати тўғрисида васий ёки ҳомийларнинг

___________ йил учун

ҲИСОБОТИ

  

1. Ҳисобот тақдим этилди



(васий, ҳомий ёки тутинган ота-онанинг тўлиқ яшаш манзили)

манзили бўйича истиқомат қилувчи


Паспорт рақами ва серияси:


Паспорт ким томонидан ва қачон берилган:


Туғилган санаси


, туғилган жойи


      

Телефон рақами


Иш жойи ва лавозими


     

2. Ҳисобот етим бола, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола (муомалага лаёқатсиз фуқаро)

       

       

(етим бола, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола (муомалага лаёқатсиз фуқаронинг Ф.И.О.)

га тегишли турар жой ва бошқа мол-мулкнинг ҳолати ва сақланиши тўғрисида тузилди.


3. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола (муомалага лаёқатсиз фуқаро)ни жойлаштириш вақти ва шакли

         

4. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола (муомалага лаёқатсиз фуқаро)нинг яшаш (турар) манзили

      

    

5. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола (муомалага лаёқатсиз фуқаро)га тегишли турар жой ва бошқа мол-мулк тўғрисида маълумотлар

            

Т/р

Мол-мулкнинг

тури ва номи


Асосий

харидлар*


Манзили


Майдони

(кв. м)


Мол-мулкка эгалик

қилиш ҳуқуқининг давлат

рўйхатидан ўтказилганлиги

тўғрисидаги маълумотлар


1.

Ер участкаси**






2.

Турар жой (квартира)






3.

Хонадон, дала ҳовли






4

Транспорт воситалари






5

Банк ҳисоб рақами






6.

Бошқалар






        

*) Асосий харидлар (сотиб олиш, ҳадя, алмашиш, мерос ва бошқалар), шунингдек тегишли шартнома ёки далолатнома реквизитлари (санаси, тартиб рақами) кўрсатилади.

**) Ер участкасининг тури (хусусий уй-жой қурилиши, дала ҳовли, боғ, томорқа учун ва бошқалар) кўрсатилади.


6. Кўчмас мулкнинг, шу жумладан, турар жойнинг сақланиши ва ҳолати тўғрисидаги маълумотлар

    

Т/р

Мол-мулкнинг тури


Мол-мулк таркибининг

ўзгариши*


Изоҳ**


1.

Ер участкаси**




2.

Турар жой (квартира)




3.

Хонадон, дала ҳовли




4.

Транспорт воситалари




5.

Банк ҳисоб рақами




6.

Бошқалар




          

*) Кўчмас мулк таркибидаги ўзгаришлар тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган маълумотлар кўрсатилади.

**) Васийлик ва ҳомийлик органларининг етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола (муомалага лаёқатсиз фуқаро)га тегишли турар жойни ўрганиш натижаси бўйича тузилган далолатномаларнинг реквизитлари (санаси, тартиб рақами) кўрсатилади.


7. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола (муомалага лаёқатсиз фуқаро)га тегишли мол-мулкдан, жумладан турар жойдан тушаётган маблағлар тўғрисидаги маълумотлар:

    

Т/р

Даромадлар

манбаининг номи


Манзили


Даромад

суммаси

(сўм)


Асос*


Банк

реквизитлари,

шахсий ҳисоб

рақами**


1.

Ер участкаси






2.

Турар жой (квартира)






3.

Хонадон, дала ҳовли






4.

Транспорт воситалари






5.

Банк ҳисоб рақами






6.

Бошқалар (алимент, нафақа)






7.

Ҳисобот давридаги жами даромад






      

*) Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола (муомалага лаёқатсиз фуқаро)га тегишли мулкни қонунчиликка мувофиқ сотишга рухсат берувчи васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан берилган далолатномаларнинг реквизитлари (санаси, тартиб рақами) ва мулкнинг уларнинг тасарруфидан чиқарилиши ҳақидаги шартнома реквизитлари кўрсатилади.

**) Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола (муомалага лаёқатсиз шахс)га тегишли мулкдан олинаётган маблағларни қабул қилаётган банкнинг реквизитлари, болаларнинг шахсий ҳисоб рақами кўрсатилади.


8. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола (муомалага лаёқатсиз фуқаро)га тегишли турар жой ва бошқа мол-мулк ҳисобидан қилинган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар

      

Т/р

Харажат турлари


Қиймати

(сўм)


Сана*


1.

Мажбурий бадаллар ва мажбурий тўловлар - ҳисобот даври учун жами




2.

Турар жойни таъмирлаш:

1)

2)

Ҳисобот даври учун жами




3.

Бошқа харажатлар

1)

2)

Ҳисобот даври учун жами




4.

Ҳисобот даври учун жами харажатлар




        

*) Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола (муомалага лаёқатсиз фуқаро)нинг шахсий ҳисоб рақамидан пул маблағлари олинган сана ва ушбу маблағлар ҳисобига бажарилган харажатлар санаси кўрсатилади.


9. Ушбу ҳисоботнинг 7, 8-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар нусхаси ҳисоботга илова қилиниши зарур.


          




(ҳисобот тузган шахснинг Ф.И.О.)


(имзо)

     





Низомга

2-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

_________________________________

(Васийлик ва ҳомийлик органи раҳбари

Ф.И.О. ва имзоси)

        


20__ йил "___" ______________

Васийнинг ёки ҳомийнинг ўз мажбуриятларини

бажариши юзасидан 20____ йилда амалга

оширилган ишлар бўйича

ҲИСОБОТНИНГ НАМУНАСИ



Мен, _____________________________________, _____ йил ______да ________________ туман (шаҳар) ҳокимининг (ХТМФМТТЭБнинг) ___-сон қарори (контракт шартномаси) билан вояга етмаган ______________________

____________________________________________ устидан васий (ҳомий) этиб тайинланганман (оилага тарбияга олганман).

20___ йилда васийлигимдаги (ҳомийлигимдаги, тарбиямдаги) вояга етмаган ___________________________________ни тарбиялаш, соғлиғини муҳофаза қилишга доир қуйидаги ишларни амалга оширдим:

Васийлигимдаги (ҳомийлигимдаги, тарбиямдаги) _____________________

_______________________________ ҳозирги кунда соғлом (носоғлом), диспансер ҳисобида турмайди (туради), туман (шаҳар) тиббий ҳудудий бирлашмаси томонидан ташкил этилган тор доирадаги мутахассислар томонидан 20____ йилда тиббий кўрикдан ўтказилди, даволанди ____________________ тумани (шаҳар)даги ______-сон мактаб, __________________________ академик лицей (коллеж)нинг ______-синфида (босқичида) таълим олади. Вояга етмаган учун ____________ сўм миқдорида нафақа тайинланган. Вояга етмаган


нинг отаси

(Ф.И.О)



йилда, онаси




(Ф.И.О)

________ йилда вафот этган (ота-она ҳуқуқидан маҳрум этилган, қаердалиги номаълум, фарзанди тарбиясида иштирок этмайди). Вояга етмаган ________________________________ билан ўзаро муносабатларимиз яхши (яхши эмас), оила аъзоларим билан муносабатлари яхши (яхши эмас), ________________ тўгарагига қатнашади, спортнинг _________________ тури билан шуғулланади, спорт мусобақалари, танловлар, олимпиадаларда иштирок этади (этмайди), таълим муассасасининг жамоа ҳаётида фаол иштирок этади.


Вояга етмаган ___________________________________га тегишли бўлган ______________________________________________________________________да жойлашган уй-жой, бошқа мол-мулк тўлиқ сақланмоқда.


        




(Васий (ҳомий, тарбияга олган)нинг Ф.И.О.)


(имзо)

   

   

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 29 сентябрь, 39-сон, 490-модда
























Время: 0.0077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск