Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Никоҳ ва оила /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2010 й. 164-сон "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.2010 й.

N 164


ЕТИМ БОЛАЛАР ВА ОТА-ОНА ҚАРАМОҒИДАН

МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИ ТУРАР ЖОЙЛАР

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни турар жойлар билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга турар жойлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан мақсадли коммунал уй-жой фондидаги уйлардан ёки вақтинча фойдаланилмаётган, давлат мулки бўлган ётоқхоналардаги, уй-жойлардаги ҳамда кўп квартирали уйлардаги бўш турган квартиралардан берилади.


3. Белгилаб қўйилсинки, бўш турган турар жой бўлмаганда, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун ижтимоий норма доирасида уй-жой майдони бўлган турар жойни сотиб олиш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ёки тегишли ҳокимликларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан мақсадли трансферт, шу жумладан, бюджет маблағлари берилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун турар жойлар сотиб олиш учун мақсадли трансфертлар, шу жумладан, бюджет маблағлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

4. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва давлат бошқа ташкилотлари фойдаланилмаётган ётоқхоналар, уй-жойлар ва кўп квартирали уйлардаги бўш турган квартираларнинг улар негизида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун оилавий ётоқхоналар ва квартиралар ташкил этиш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига фойдаланиш учун берилишини ёки уларнинг балансига ўтказилишини белгиланган тартибда таъминласинлар.

Хўжалик бошқаруви органлари, тадбиркорлик субъектлари, бошқа юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрий тузиладиган бепул фойдаланиш, ҳадя қилиш шартномалари ёки бошқа шартномалар асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига уй-жойларни, кейинчалик уларни етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга бериш учун фойдаланишга бериши ёки ушбу органлар мулкига ўтказиши мумкин.

Бунда ушбу қарорга мувофиқ бепул бериладиган уй-жойлар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ юридик шахсларга солинадиган фойда солиғи ва қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ олиш объекти ҳисобланмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга бериш учун мўлжалланган турар жойларнинг қатъий ҳисоби олиб борилишини ҳамда уларни турар жойлар билан таъминлаш тўғрисидаги ҳужжатларнинг ўз вақтида ва холисона кўриб чиқилиши юзасидан назоратни;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга турар жойлар беришда қонун ҳужжатлари ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя этилишини таъминласинлар.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июндаги 325-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 6-сон, 34-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси коммунал уй-жой фонди тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Арипов ва Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 2 августдаги

164-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июндаги

325-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон

Республикаси коммунал уй-жой фонди

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар коммунал уй-жой фонди уйларидаги турар жойлар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминланади".


2. Жон бошига ўртача ойлик даромади энг кам иш ҳақидан паст бўлган тақдирда ижарага олиш шартномаси бўйича коммунал уй-жой фондидан турар жой бериладиган фуқаролар тоифалари рўйхатининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 31-сон, 260-модда.



































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск