Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Никоҳ ва оила /

Меҳрибонлик уйи тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.10.2008 й. 230-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 17 октябрдаги

230-сон қарорига

ИЛОВА


Меҳрибонлик уйи тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Меҳрибонлик уйларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти, шунингдек уларда тарбия-таълим жараёнини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Меҳрибонлик уйи етим болалар ва ота-онасининг қаровисиз қолган болалар учун давлат тарбия муассасасидир.


3. Меҳрибонлик уйи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ўз уставига амал қилади.


4. Қуйидагилар Меҳрибонлик уйининг асосий вазифалари ҳисобланади:

етим болалар ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни (кейинги ўринларда "тарбияланувчилар" деб аталади) тарбиялаш, камол топтириш ва қўллаб-қувватлаш;

тарбияланувчиларни тўлиқ руҳий соғломлаштиришга, ижтимоий мослаштиришга ва жамиятга уйғунлаштиришга кўмаклашадиган, уларнинг сифатли таълим ва тарбия олиши, шунингдек уларнинг ижодий ва интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш учун уй шароитига энг кўп даражада яқинлаштирилган муҳитни яратиш;

тарбияланувчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш;

тарбияланувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи, психологик ва жисмоний ривожланиши ҳимоя қилинишини таъминлаш.



II. МЕҲРИБОНЛИК УЙИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


5. Меҳрибонлик уйи Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ташкил этилади.


6. Меҳрибонлик уйи муассаса шаклида ташкил этилади ва тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигида юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилади.


7. Меҳрибонлик уйи устави халқ таълимининг тегишли органи томонидан тасдиқланади.

Меҳрибонлик уйининг намунавий устави Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.


8. Меҳрибонлик уйлари қуйидаги типларга бўлинади:

а) мактабгача Меҳрибонлик уйи (3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун);

б) Меҳрибонлик уйи (мактабгача ва мактаб ёшидаги ёки фақат мактаб ёшидаги болалар учун);

в) махсус коррекцион Меҳрибонлик уйи (жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун).

Меҳрибонлик уйи типи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.


9. Меҳрибонлик уйлари фаолиятини мувофиқлаштириш халқ таълимининг тегишли органлари томонидан амалга оширилади.


10. Меҳрибонлик уйи банк ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган муҳрга, ўз номи ёзилган штамп ва бланкаларга эга бўлади.



III. МЕҲРИБОНЛИК УЙИГА

БОЛАЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


11. Болалар Меҳрибонлик уйига йил мобайнида ота-оналари вафот этган, улар ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган, уларнинг ота-оналик ҳуқуқлари чекланган, ота-оналар ҳуқуқий лаёқатсиз деб эътироф этилган, ота-оналар касал бўлган, ота-оналар узоқ муддат бўлмаган, ота-оналар болаларни тарбиялашдан ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бош тортган, шу жумладан, ота-оналар ўз болаларини тарбия муассасаларидан, даволаш муассасаларидан, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасаларидан ва шунга ўхшаш муассасалардан олишни рад этган ҳолларда, шунингдек болалар ота-оналарининг қаровисиз қолган бошқа ҳолларда қабул қилиниши керак.


12. Меҳрибонлик уйига 3 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар қабул қилинадилар.

Жисмоний ёки психологик жиҳатдан нуқсонлари бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болалар ихтисослаштирилган таълим муассасаларига (мактаб-интернатларга) ёки махсус коррекцион Меҳрибонлик уйларига белгиланган тартибда юборилади.


13. Меҳрибонлик уйига кам таъминланган, кўп болали оилаларнинг болалари, фақат отаси ёки онаси бор бўлган болалар ушбу оилаларни бир йилгача муддатда ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида вақтинчалик қабул қилинади. Уларнинг бундан кейин Меҳрибонлик уйида бўлиши тарбияланувчи яшайдиган жой бўйича васийлик ва ҳомийлик органининг хулосасига кўра туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан белгиланади.


14. Меҳрибонлик уйидаги тарбияланувчилар сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан, санитария ва гигиена нормаларига мажбурий риоя қилган ҳолда белгиланади, лекин тарбияланувчиларнинг сони 140 нафардан ошмаслиги керак.


15. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳар хил ёки бир хил ёшдаги тарбияланувчилар гуруҳларига бирлаштирилади. 7 ёшгача бўлган турли ёшдаги болалар гуруҳларида тарбияланувчилар сони 10 нафар этиб белгиланади, бир хил ёшдаги тарбияланувчилар гуруҳларида эса: 4 ёшгача бўлган болалар - 8 нафар, 4 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар гуруҳида эса - 12 нафар бола бўлади; тарбияланувчилар гуруҳларидаги ўқувчилар сони I - IX синфларда - 17 киши бўлиши лозим.

Меҳрибонлик уйида коррекцион гуруҳлар ташкил этилиши мумкин.

Тарбияланувчиларни коррекцион гуруҳларга йўллаш фақат тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг хулосаси асосида амалга оширилади.


16. Меҳрибонлик уйига йўллаш тарбияланувчи яшайдиган жой бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида Меҳрибонлик уйи унинг тасарруфида бўлган халқ таълими тегишли органлари томонидан амалга оширилади.


17. Меҳрибонлик уйига юбориладиган ҳар бир бола учун васийлик ва ҳомийлик органи томонидан, бир Меҳрибонлик уйидан бошқасига ўтказишда эса - Меҳрибонлик уйи маъмурияти томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) Меҳрибонлик уйига йўлланма;

б) туман (шаҳар) ҳокимининг болани Меҳрибонлик уйига жойлаштириш ҳақидаги қарори (қарорда балоғатга етмаган бола, унинг оиласи, тураржой майдони болага бириктирилганлиги тўғрисидаги аниқ қайднома билан биргаликда тураржой майдони мавжудлиги тўғрисидаги далилли ва тўлиқ маълумотлар бўлиши керак);

в) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, гувоҳнома бўлмаган тақдирда - боланинг ёшини аниқлайдиган тиббий экспертиза хулосаси;

г) анализлар натижалари ва тиббий-психологик-педагогик хулосаси илова қилинган ҳолда боланинг психик ва жисмоний соғлиғи ҳақидаги тиббий ҳужжатлар (тиббий текширишлар натижалари илова қилинган ҳолда);

д) маълумоти ҳақидаги ҳужжат (мактаб ёшидаги болалар учун);

е) ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳақидаги маълумотлар (ота-оналарнинг паспортлари нусхалари ёки уларнинг вафоти ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, суднинг ҳукми ёки қарори, ота-онасининг сурункали касаллиги ёки қидирувда эканлиги ҳақидаги, ота-онасининг йўқлиги ёки уларнинг ўз фарзандларини тарбиялай олмаслиги ҳақидаги бошқа ҳужжатлар, шунингдек ота-оналарнинг яшаш жойи тўғрисида маълумотнома);

ж) боланинг турмуш шароити ва тарбияси ҳақидаги текширув далолатномаси;

и) боланинг ота-онасидан қолган мол-мулки (агар бор бўлса) рўйхати, ушбу мол-мулкнинг қаерда жойлашганлиги, уни сақлаш учун қандай чоралар кўрилганлиги ва уларни сақлаш учун жавобгар шахслар ҳақидаги маълумот;

к) болага тураржой бириктирилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (далолатнома, уй дафтари, тураржой чизмаси нусхалари, тураржойнинг эгаси ва хусусийлаштирилганлиги ҳолати тўғрисида туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимидан маълумотнома);

л) пенсия олувчи болаларнинг пенсия дафтарчаси, бола фойдасига алимент ундириш ҳақидаги суд қарори, омонат дафтарчаси.

Болани мазкур Низомнинг 13-бандига мувофиқ Меҳрибонлик уйига жойлаштиришда юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга ота-онанинг аризаси, тураржойи ва оила аъзолари ҳақидаги маълумотномалар тақдим этилади. Бу ҳолда ушбу банднинг "з", "и", "л" кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмайди.


18. Бир оиланинг аъзолари бўлган болалар ёки қариндошлар бир муассасага юборилади. Тиббий ёки бошқа сабабларга кўра ушбу болаларни алоҳида тарбиялаш ва жойлаштириш керак бўлган ҳоллар бундан мустасно.


19. Тарбияланувчиларни мактабгача тарбия Меҳрибонлик уйидан мактаб ёшидаги болалар учун Меҳрибонлик уйига ўтказиш 1 июндан 25 августга қадар амалга оширилади.

Тарбияланувчиларни соғлиқни сақлаш муассасаларидан Меҳрибонлик уйига қабул қилиш мажбурий тартибда, бола 3 ёшга тўлгандан сўнг ушбу Низомнинг 17-бандига мувофиқ амалга оширилади.



IV. МЕҲРИБОНЛИК УЙИНИНГ

ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ


20. Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг таълими, тарбияси ва таъминоти тўлиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади.


21. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилишининг ўртача суткалик мақбул меъёрларига мувофиқ озиқ-овқат, шунингдек ушбу Низомга иловага мувофиқ норма бўйича кийим-бош, пойабзал, юмшоқ жиҳозлар билан таъминланадилар.


22. Меҳрибонлик уйи маъмурияти тарбияланувчилар ушбу Меҳрибонлик уйида бўлишининг биринчи йили мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, ота-онасининг қаровисиз қолган, уй-жой майдонига эҳтиёжманд бўлган тарбияланувчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.


23. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Меҳрибонлик уйларининг эҳтиёжманд тарбияланувчиларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уй-жой билан таъминлашлари керак.


24. Меҳрибонлик уйи маъмурияти тарбияланувчиларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига киришига ёрдам беради.


25. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига ўқишга кирган тақдирда Меҳрибонлик уйи маъмурияти тарбияланувчига васийлик қилишни бундан кейин мазкур таълим муассасасига бериш учун тарбияланувчи ўқишга кирган таълим муассасаси жойлашган жой бўйича васийлик ва ҳомийлик органини хабардор қилади.


26. Тарбияланувчилар Меҳрибонлик уйи маъмурияти билан келишув асосида, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлагунга қадар, агар мазкур таълим муассасасида ётоқхона бўлмаса ҳамда мазкур таълим муассасаси ва Меҳрибонлик уйи битта аҳоли пунктида жойлашган бўлса, Меҳрибонлик уйида яшаш ҳуқуқига эгадирлар.


27. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг дам олиш ёки байрам кунларида, таътил вақтида Меҳрибонлик уйига келадиган тарбияланувчилари - ўқувчилари, маъмурият билан келишув асосида, яшаш учун қабул қилинадилар.


28. Тарбияланувчилар қонун ҳужжатларига, ахлоқий ва одоб-ахлоқ нормаларига, Меҳрибонлик уйининг ички тартиб-қоидаларига риоя қилишга; билимларни, амалий кўникмаларни, касб маҳоратини мунтазам ва пухта эгаллашга, ўзларининг умумий ва маданий савиясини ошириб боришга мажбур.


29. Меҳрибонлик уйидан чиқаришда тарбияланувчиларга қуйидаги ҳужжатлар берилади:

а) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, 16 ёшга тўлганларга эса паспорт ҳам;

б) Меҳрибонлик уйида бўлганлик ҳақида маълумотнома;

в) соғлиғи ҳақида маълумотнома (тиббий ҳужжатлар);

г) маълумоти тўғрисида ҳужжат (мактаб ёшидаги болалар учун);

д) ота-онаси ва бошқа яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотлар.

Боланинг мол-мулкка, пул маблағларига, тураржойга (ўзи ёки ота-онасига қарашли бўлган) эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, пенсия ва омонат дафтарчалари, алиментлар ундириш тўғрисидаги ижро варақаси ва шахсий ҳужжатлар йиғмажилдидаги бошқа ҳужжатлар ҳам берилади.


30. Тарбияланувчиларнинг битириши тўғрисидаги қарор коллегиал орган - Меҳрибонлик уйи Кенгаши томонидан қабул қилинади ва Меҳрибонлик уйи тасарруфида бўлган халқ таълими тегишли органи томонидан тасдиқланади.


31. Тарбияланувчиларнинг ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан бундан кейин тарбиялаш учун қайтарилиши ушбу Низомнинг 29-бандига мувофиқ амалга оширилади. Боланинг ёшидан, йил вақтидан ва қайтиш ҳолатларидан қатъи назар, бола яшайдиган жой бўйича васийлик ва ҳомийлик органининг хулосасига мувофиқ чиқарилган ҳокимнинг қарори тарбияланувчининг қайтиши учун асос ҳисобланади.


32. Меҳрибонлик уйи директори тарбияланувчиларни қабул қилиш ва уларни Меҳрибонлик уйидан чиқариш учун ушбу Низом талабларига мувофиқ шахсан жавоб беради.



V. МЕҲРИБОНЛИК УЙИДА

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


33. Тарбияланувчиларни ўқитиш яқин-атрофда жойлашган умумтаълим ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларида амалга оширилади.

Ҳар бир босқичда ўқиш ёши ва ўқишнинг қанча давом этиши Меҳрибонлик уйи ёки тарбияланувчи ўқиётган бошқа таълим муассасасининг уставида белгиланади. Ҳар бир босқичда ўқишнинг қанча давом этиши тўғрисидаги хулоса Меҳрибонлик уйи раҳбари иштирокида тарбияланувчи ўқиётган таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарори билан қабул қилинади.


34. Тарбияланувчилар билим олаётган таълим муассасаларининг ўқув-тарбиявий ва бошқа масалалари Меҳрибонлик уйи педагогик жамоаси билан яқин ҳамкорликда ҳал қилинади.


35. Меҳрибонлик уйидаги таълим-тарбия, маънавий-ахлоқий ишлар таълим ва тарбиянинг инсонпарварлик, демократик ва дунёвий тамойиллари асосида қурилади.


36. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларнинг умумий ўрта таълим давлат стандартларига мувофиқ фанларнинг асослари бўйича мунтазам билим, малака ва кўникмаларни эгаллаб олишига кўмаклашади, шунингдек миллий ва умуминсоний маънавий қадриятлар асосида маънавий-ахлоқий фазилатлар шаклланиши, ижодий қобилиятлар, меҳнат кўникмалари, атроф-муҳитга ва касб танлашга онгли муносабатда бўлишнинг ривожланиши учун шарт-шароитлар яратади.


37. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларнинг интеллектуал, ахлоқий, жисмоний ва қувноқ ривожланиши, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш учун энг кўп даражада қулай шарт-шароитлар яратади.

Таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда тарбияланувчиларнинг психологик-педагогик хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда тарбиянинг мақбул технологиялари, шакллари ва усуллари танланади.


38. Мактабгача Меҳрибонлик уйи, шунингдек Меҳрибонлик уйининг мактабгача гуруҳлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган мактабгача таълим ташкилотлари учун давлат таълим талаблари бўйича ишлаб чиқилган таълим-тарбия дастурига мувофиқ амалга оширадилар.

39. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган тарбияланувчиларнинг таълим-тарбия жараёни ривожланишидаги нуқсонларга мувофиқ таълим ва тарбиянинг махсус дастурлари бўйича ташкил этилади.


40. Тарбияланувчиларнинг индивидуал, таълим-ривожлантирувчи эҳтиёжларини қондириш, уларнинг истеъдод ва қобилиятларини ривожлантириш, шунингдек кейинчалик касбга йўналтириш учун уларнинг қизиқишлари ва мойилликларини аниқлаш, бўш вақтларини ва дам олишини ташкил қилиш мақсадида Меҳрибонлик уйида ҳам муассасанинг маблағлари, ҳам бошқа маблағлар ҳисобига турли клублар, секциялар, тўгараклар, студиялар ташкил этилади.

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари маданий-эстетик, табиий-илмий, техник, спорт ва бошқа йўналишлардаги мактабдан ташқари таълим муассасалари ишларида қатнашишлари мумкин.


41. Тарбияланувчиларнинг маданий-оммавий, спорт ва меҳнат фаолиятининг турли шаклларида қатнашиши ташаббускорлик, мустақиллик ва виждонийлик тамойиллари асосида амалга оширилади.


42. Болага нисбатан дўстона муносабатлар муҳитини яратиш ва ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Меҳрибонлик уйида болалар бирлашмалари ташкил қилиниши мумкин.


43. Таътил вақтида болаларнинг дам олиши Меҳрибонлик уйига қарайдиган шаҳар ташқарисидаги оромгоҳларда, дала ҳовлиларда, шунингдек туристик, спорт, соғломлаштириш оромгоҳларида, дам олиш уйларида, санаторийларда ташкил этилади.


44. Таълим, меҳнат, дам олиш ва турли тадбирларнинг тиббий-педагогик жиҳатдан ўзаро асосли боғлиқлигини таъминлайдиган кун тартиби тарбияланувчиларнинг Меҳрибонлик уйида кеча-кундуз бўлишларини ҳисобга олган ҳолда тузилади.



VI. ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК

ПЕДАГОГИК КЎМАКЛАШИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


45. Тарбияланувчилар, педагоглар, тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босадиган шахсларга ижтимоий, психологик-педагогик ёрдам бериш мақсадида Меҳрибонлик уйида ижтимоий-психологик ва педагогик кўмаклашиш хизмати (кейинги ўринларда "хизмат" деб аталади) ташкил этилади.

Хизмат мутахассислар - Меҳрибонлик уйи ходимлари: ижтимоий ходим, психолог, врач, дефектолог, катта вожатий, кутубхоначидан иборат бўлади. Хизматга махсус ходим - ижтимоий муҳофаза бўйича директор ўринбосари бошчилик қилади.


46. Хизмат ходимлари:

тарбияланувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ва уларнинг мол-мулкини ҳимоя қиладилар;

тарбияланувчилар билан диагностик, психологик-профилактик, коррекцион, маслаҳат бериш ва реабилитация ишларини олиб борадилар;

Меҳрибонлик уйининг тарбияланувчилари, педагоглари, маъмурияти ва бошқа ходимлари билан психологик-профилактик маслаҳат бериш, таълим (семинарлар, тренинглар) ишларини олиб борадилар;

тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан маслаҳат бериш ва реабилитация ишларини олиб борадилар.


47. Хизматнинг ходимлари қуйидаги йўналишлар бўйича иш олиб борадилар:

а) тарбияланувчиларнинг ижтимоий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида:

тарбияланувчининг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини ўрганиш ва унинг ижтимоий мақоми барқарорлигини аниқлаш;

тарбияланувчиларнинг мулкий ва номулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;

даъво бўйича иш олиб бориш ва етишмаётган ҳужжатларни тўплаш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган тарбияланувчилар ва уларнинг мол-мулкига нисбатан қонун бузилишига йўл қўяётган шахслар жавобгарликка тортилишига кўмаклашиш;

ота-оналарни аниқлаш ва улар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш;

тарбияланувчиларнинг манфаатларини кўзлаб суд мажлисларида қатнашиш;

ижтимоий билимлар, ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш кўникмаларини шакллантириш бўйича тарбияланувчилар орасида таълим-тарбия ишларини ташкил этиш;

б) боланинг Меҳрибонлик уйида яшашга мослашиш учун зарур бўлган имкониятларини аниқлаш ва ривожлантириш, тарбияланувчиларнинг хулқ-атворидаги чекинишлар профилактикаси соҳасида:

ижтимоий ривожланиш ва (ёки) реабилитацияни тузатишга эҳтиёжманд бўлган тарбияланувчилар тоифасини аниқлаш;

камол топишнинг тиббий-ижтимоий ва психологик-педагогик муаммолари ташхиси;

тарбияланувчини камол топтириш ва реабилитация қилишнинг шахсий дастурини тузиш;

шахснинг камол топиши ва унинг жамиятга реабилитациясининг ижтимоий-педагогик шарт-шароитлари яратилишига кўмаклашиш (педагог ходимлар, тенгдошлар гуруҳлари, дўстлар билан иш олиб бориш);

тарбияланувчиларни касбга йўллаш;

тарбияланувчиларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш;

тарбияланувчиларда ўз тақдири учун масъулият туйғусини шакллантириш;

в) тарбияланувчиларни жойлаштиришнинг муқобил шакллари соҳасида:

тарбияланувчини мустақил ҳаётга тайёрлаш;

ота-оналарни ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни тарбияланувчини оилага қабул қилишга тайёрлаш;

тарбияланувчини ўз оиласига қайтаришга тайёрлаш ва қайтариш;

тарбияланувчини фарзандликка олган оилада яшашга тайёрлаш.


48. Тарбияланувчи Меҳрибонлик уйи ҳаётига тўлақонли киришиб кетишини ва кейинчалик унинг жамиятга ижтимоий мослашишини таъминлаш учун ижтимоий ходим, психолог, педагог-тарбиячи ва врач томонидан биргаликда тарбияланувчи билан шахсий коррекцион-тарбия ишларини олиб бориш дастури ишлаб чиқилади.



VII. МЕҲРИБОНЛИК УЙИ ХОДИМЛАРИ


49. Педагог ходимлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда контракт асосида қабул қилинади.


50. Тиббий хизмат кўрсатиш Меҳрибонлик уйининг тиббиёт ходимлари томонидан (тегишли соғлиқни сақлаш муассасаларидан мутахассисларни жалб этган ҳолда) амалга оширилади, улар (маъмурият билан бир қаторда) тарбияланувчиларнинг саломатлиги ва жисмоний ривожланиши, овқатланиш тартиби ва сифати, даволаш-профилактика тадбирларини ўтказиш ва санитария-гигиена нормаларига риоя қилиш учун жавоб берадилар.

Меҳрибонлик уйида даволаш-маслаҳат ёрдами ва ўтказилган даволаш-соғломлаштириш тадбирлари таҳлили тегишли соғлиқни сақлаш органлари томонидан амалга оширилади.


51. Меҳрибонлик уйида таълим-тарбия жараёнини психологик таъминлашни психолог амалга оширади.


52. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини ижтимоий муҳофаза қилиш ва ижтимоий кузатиб бориш ижтимоий соҳа органи ходими томонидан амалга оширилади.


53. Меҳрибонлик уйи маъмурияти педагог, тиббиёт ва ижтимоий соҳа ходимларининг педагогик, касбий ва психологик маҳорати доимий равишда такомиллаштириб борилиши, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш учун жавоб беради.


54. Меҳрибонлик уйининг педагог ва тиббиёт ходимлари малакасини ошириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


55. Меҳрибонлик уйининг педагог ва тиббиёт ҳамда бошқа ходимлари Меҳрибонлик уйининг уставига, ички тартиб-қоидаларига риоя қилиши, касбий ахлоқ-одобга қатъий риоя этиши, таълим-тарбия жараёнининг юқори самарадорлигини таъминлаши, тарбияланувчиларни ижтимоий-психологик ва тиббий жиҳатдан кузатиб бориши, ўз касбий малакасини мунтазам ошириши шарт.


56. Меҳрибонлик уйи ходимларининг лавозим бўйича ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, раҳбарларининг лаёқати ва функциялари қонун ҳужжатларида, шунингдек Меҳрибонлик уйи уставида белгиланади.



VIII. МЕҲРИБОНЛИК УЙИНИ БОШҚАРИШ


57. Меҳрибонлик уйини бошқариш демократия, ошкоралик принциплари асосида ва Меҳрибонлик уйи жамоаси билан жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлигида амалга оширилади.

Меҳрибонлик уйи Кенгаши таълим-тарбия жараёнини ташкил этишга кўмаклашади.

Меҳрибонлик уйи Кенгашининг функциялари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Намунавий уставда ва Меҳрибонлик уйи уставида белгиланади.


58. Меҳрибонлик уйи Кенгаши фаолият йўналиши бўйича методик бирлашмаларга бирлашади.


59. Меҳрибонлик уйида жамоанинг умумий йиғилиши (конференция), педагогик кенгаш фаолият кўрсатиши мумкин.


60. Меҳрибонлик уйига бевосита раҳбарликни директор амалга оширади. Директорни ишга қабул қилиш  Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли халқ таълими органлари томонидан амалга оширилади.

Меҳрибонлик уйи директори лавозимига қўйиладиган малака талаблари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

Директор Меҳрибонлик уйидаги таълим-тарбия жараёнларининг аҳволи ва фаолият учун тўлиқ жавоб беради.


61. Директор Меҳрибонлик уйи номидан иш олиб боради, унинг манфаатларини ифодалайди, Меҳрибонлик уйининг мол-мулкини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этади ва шартномалар тузади.

Директор:

Меҳрибонлик уйи ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарор қабул қилади ҳамда Меҳрибонлик уйига юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўз ўринбосарларининг ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ваколатларини ва жавобгарлик даражасини белгилайди;

ўз ваколатлари доирасида Меҳрибонлик уйининг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

тегишли халқ таълими органларига моддий-техник базани мустаҳкамлашга, тарбия ва таълим ишларини такомиллаштиришга, малакали педагог кадрлар билан таъминлашга йўналтирилган масалаларни ҳал этиш ҳамда Меҳрибонлик уйи фаолиятининг бошқа масалалари бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритади;

педагогик ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


62. Ҳар бир Меҳрибонлик уйида Ҳомийлик кенгаши тузилади. Меҳрибонлик уйи фаолиятини жамоатчилик асосида самарали бошқаришни таъминлаш, уни моддий-техник жиҳозлашга, хўжалик фаолиятига, таълим-тарбия жараёнини методик ва кадрлар билан таъминлашга, кадрлар тайёрлаш сифатини оширишга тааллуқли муҳим вазифаларга кўмаклашиш ва уларни ҳал этиш унинг мақсади ҳисобланади.

Ҳомийлик кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасдиқлаган Намунавий низом асосида амалга оширади.



IX. МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


63. Меҳрибонлик уйининг моддий-техник базаси зарур иморатлар, спорт иншоотлари, коммуникациялар, асбоб-анжомлар, транспорт воситалари ва ўқитишда, тарбиялашда ҳамда таълим-тарбия соҳасидаги бошқа вазифаларни ҳал этишда фойдаланиладиган бошқа мол-мулкдан иборат бўлади.

Меҳрибонлик уйи бинолари техника хавфсизлиги қоидаларига ҳамда санитария-гигиена нормаларига мувофиқ жиҳозланади ва улардан фойдаланилади.


64. Меҳрибонлик уйини маблағ билан таъминлаш белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий эҳсонлари ва мақсадли бадаллари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


65. Меҳрибонлик уйи тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.


66. Бюджет маблағларини сарфлаш тасдиқланган харажатлар сметасига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади.

Меҳрибонлик уйи қўшимча манбалар орқали олинган маблағлардан мустақил равишда фойдаланади. Бу тўғридаги қарор Меҳрибонлик уйи Кенгаши томонидан қабул қилинади.


67. Йил охирида ҳосил бўладиган пул маблағлари қолдиқлари, олинган манбаларидан қатъи назар, олиб қўйилмайди ва Меҳрибонлик уйи хоҳишига биноан, қонун ҳужжатларига мувофиқ сарфланади.


68. Штатлар жадвали қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда намунавий штатларга мувофиқ тузилади.


69. Меҳрибонлик уйи ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


70. Меҳрибонлик уйи давлат ваколатли органлари томонидан белгиланган молия ва статистика ҳисоботларини юритади.


71. Меҳрибонлик уйининг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади.



X. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


72. Меҳрибонлик уйи қонун ҳужжатларига мувофиқ, ҳозирги замон етимлик муаммолари бўйича халқаро фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга.


73. Меҳрибонлик уйини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.





Меҳрибонлик уйи

тўғрисидаги низомга

ИЛОВА



Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини кийим-бош,

пойабзал ва юмшоқ жиҳозлар билан таъминлаш

НОРМАЛАРИ

Т/р

Кийим-бош, пойабзал ва юмшоқ жиҳозлар номи

Ўлчов бирлиги

Мактаб ёшидаги бир нафар тарбияланувчи учун

Мактабгача ёшдаги бир нафар тарбияланувчи учун

сони

фойдаланиш муддати (йил)

сони

фойдаланиш муддати (йил)

ўғил болалар учун

қиз болалар учун

Кийим-бошлар

1.

Қишки пальто/куртка

та

1

1

2

1

2

2.

Мавсумий пальто, куртка

та

1

1

2

1

2

3.

Мактаб формаси

тўплам

1

1

1

-

-

4.

Ўғил болалар учун костюмлар (галстук билан)

тўплам

2

-

2

2

2

5.

Жун костюм (байрам учун)

тўплам

1

-

2

1

2

6.

Ўғил болалар учун ип газламадан мактаб кўйлаклари

та

3

-

1

-

-

7.

Ўғил болалар учун ип газламадан устки кўйлак

та

3

-

1

3

1

8.

Қизлар учун кўйлак (юбка, блузка)

та

-

3

1

3

1

9.

Қизлар учун уй халатлари/кўйлаклари

та

-

2

1

2

1

10.

Қишки кўйлак (байрам учун)

та

-

1

1

1

1

11.

Жун свитерлар (жемперлар)

та

2

2

2

2

2

12.

Ёзги кўйлаклар (байрам учун)

та

-

3

1

3

1

13.

Ёзги бош кийим

та

1

1

1

1

1

14.

Қишки бош кийим

та

2

2

1

2

1

15.

Қизлар учун трико ва шим

та

-

4

1

4

1

16.

Дастрўмоллар

та

6

6

1

6

1

17.

Ўғил болалар учун шим камари

та

1

-

1

-

-

18.

Шарф

та

1

1

2

1

2

19.

Қўлқоплар

жуфт

2

2

1

2

1

20.

Ички кўйлак

тўплам

4

4

2

5

2

21.

Спорт формаси, кроссовка

тўплам

1

1

1

1

1

22.

Бюстгалтер

та

-

3

1

-

-

23.

Калта спорт иштони

та

2

2

1

1

1

24.

Майкалар

та

4

4

1

4

1

25.

Ип пайпоқлар, гольфлар

жуфт

5

5

1

6

1

26.

Жун пайпоқлар, гольфлар

жуфт

5

5

1

6

1

27.

Ботинкалар, туфлилар

жуфт

3

3

1

3

1

28.

Шиппаклар

жуфт

2

2

1

2

1

29.

Қишки этиклар, ботинкалар

жуфт

1

1

1

1

1

30.

Калишлар

жуфт

1

1

1

1

1

31.

Ярим жун спорт костюми

та

1

1

1

1

1

32.

Тунги пижамалар

та

2

1

1

2

1

33.

Колготкалар

та

-

5

1

6

1

34.

Чўмилиш кийимлари

та

1

1

1

1

1

35.

Резина шапка

та

1

1

2

1

1

36.

Иш кийими

тўплам

1

1

2

1

1

37.

Портфеллар, сумкалар

та

1

1

1

-

-

38.

Шахсий буюмларни сақлаш учун рюкзак/сумка

та

1

1

3

1

5

Юмшоқ жиҳозлар

39.

Чойшаб

та

3

1

5

1

40.

Кўрпа чойшаби

та

2

1

2

1

41.

Ёстиқ жилди

та

3

1

4

1

42.

Сочиқ

та

2

1

2

1

43.

Пахмоқ сочиқ

та

2

1

2

1

44.

Жун ёки пахтали адёл

та

1

6

1

6

45.

Пахмоқ адёл

та

1

3

2

3

46.

Тўшак

та

1

4

2

3

47.

Момиқли ва патли ёстиқ

та

1

6

2

4

48.

Катта чойшаб

та

1

3

1

3

49.

Каравот ёнига тўшаладиган гиламча

та

1

4

1

4


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 43-сон, 435-модда.










































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск