Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Адлия вазирининг 31.12.2014 й. 315-мҳ-сон “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Буйруғи (АВ томонидан 31.12.2014 й. 2420-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.12.2014 й.

N 2420-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

31.12.2014 й.

N 315-мҳ


БУЙРУҒИ



Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник

расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 декабрдаги 328-сон "Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 1 февралдаги 29-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2420, 2013 йил 1 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Саъдуллаев) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари М. Икрамов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                          Н. Йўлдошев






Буйруққа

ИЛОВА



Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник

расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 20-1-бандда:

биринчи хатбоши "унинг" деган сўздан кейин "(ёки унинг қисмларининг)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбоши "лойиҳаларга" деган сўздан кейин "(ёки унинг қисмларига)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 54-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"лойиҳанинг муҳокамадан ўтказилганлиги ва унинг натижалари ҳақидаги маълумотлар (агар лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 декабрдаги 328-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига мувофиқ муҳокама қилиниши керак бўлса);";

олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишинча еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. 71-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"71. Тақдим этилган лойиҳа қуйидаги ҳолларда адлия бошқармалари томонидан 2 иш куни ичида хулосасиз мазкур Йўриқноманинг 1 ёки 1-1-иловаларига мувофиқ шаклдаги кузатув хати орқали ҳуқуқий экспертиза ўтказилмасдан ишлаб чиқувчига қайтарилади:

лойиҳа норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлмаса;

лойиҳа барча манфаатдор органлар томонидан уларнинг биринчи раҳбарлари (истисно ҳолларда - уларнинг биринчи ўринбосарлари) даражасида келишилмаган бўлса;

лойиҳага мазкур Йўриқноманинг 68-бандида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса;

маълумотномада лойиҳанинг муҳокамадан ўтказилганлиги ва унинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар (агар лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 декабрдаги 328-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига мувофиқ муҳокама қилиниши керак бўлса) акс эттирилмаган бўлса.".


4. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ мазмундаги 1-1-илова билан тўлдирилсин:






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан

қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник

расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

1-1-ИЛОВА


Намуна

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

ADLIYA VAZIRLIGI


SIRDARYO VILOYAT

ADLIYA BOSНQARMASI




MINISTRY OF JUSTICE OF TНE

REPUBLIC OF UZBEKISTAN


DEPARTMENT OF JUSTICE

OF SYRDARYA REGION

120100, Гулистон шаҳри,

Ал-Хоразмий кўчаси, 24-уй.

Tел: (3672) 25-00-93, Факс: 25-09-69

Электрон почта: sirdaryo @minjust.gov.uz


24, Al-Нorazmy Street,

Gulistan city, 120100

Phone: (3672) 25-00-93, Fax: 25-09-69

e-mail: sirdaryo @minjust.gov.uz

             




2015 йил 9 январь 02/2166-сон

Сирдарё вилоят ҳокими О. Ашурматовга

    

Сизнинг 2015 йил 7 январдаги

1-98-сонли хатингизга


              

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ҳокимининг "2015 йил учун бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорларини белгилаш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 декабрдаги 328-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига зид равишда, Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталида муҳокама қилиш учун жойлаштирилмаганлиги туфайли, ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қайтарилмоқда.

Лойиҳа белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталида тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш учун жойлаштирилиши, шунингдек муҳокама иштирокчиларининг тақдим этган таклифлари умумлаштирилиб, кўриб чиқилгандан сўнг адлия бошқармасига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун қайта тақдим этилиши лозим.


Илова: қарор лойиҳаси ___ варақда.".



Бошқарма бошлиғи                                                                 А. Тошқулов".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 31 декабрь, 52 (I)-сон, 652-модда




























Время: 0.0228
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск