язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар/ Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш/ Адлия вазирининг 12.06.2014 й. 158-мҳ-сон "Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.06.2014 й. 2420-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.06.2014 й.

N 2420-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

12.06.2014 й.

N 158-мҳ


БУЙРУҒИ



Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник

расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 1 февралдаги 29-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2420, 2013 йил 1 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (О. Ҳакимов) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Саъдуллаев) ушбу буйруқнинг барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари М. Икрамов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                      Н. Йўлдошев







Буйруққа

ИЛОВА



Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник

расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қуйидаги мазмундаги 20-1-банд билан тўлдирилсин:

"20-1. Лойиҳада унинг расман эълон қилингандан сўнг ёхуд бошқа кечроқ муддатда кучга кириши тўғрисида банд киритилиши лозим.

Бунда, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик субъектларига янги юридик мажбуриятлар юклатишни назарда тутадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектларига юридик жавобгарликнинг янги чораларини белгилайдиган нормалар мавжуд бўлган лойиҳаларга, расман эълон қилингандан уч ой ўтгач кучга киритилиши тўғрисида банд киритилади.".


2. 69-банддаги "ўн кун" деган сўзлар "уч кун" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 72-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг лойиҳалари 2 иш куни ичида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.".


4. Қуйидаги мазмундаги 74-1-банд билан тўлдирилсин:

"74-1. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига тегишли лойиҳа унда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик субъектларига янги юридик мажбуриятлар юклатишни назарда тутадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектларига юридик жавобгарликнинг янги чораларини белгилайдиган нормалар мавжудлиги бўйича ўрганилади.".


5. 84-банднинг иккинчи хатбошисидаги "4 ва 5-иловаларида" деган сўзлар "4, 4-1 ва 5-иловаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. Йўриқномага 4-илованинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу қарор қабул қилингандан сўнг расмий нашрларда эълон қилиниши, расмий веб-сайтда жойлаштирилиши (расман эълон қилингандан кейин икки кундан кечикмай), Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1856, 2008 йил 10 сентябрь) мувофиқ 3 кун ичида давлат ҳисобига олиш учун қоғоз ва электрон шаклларда адлия бошқармасига тақдим қилиниши лозимлиги маълумот тариқасида маълум қилинади.".


7. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ мазмундаги 4-1-илова билан тўлдирилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА


"Маҳаллий давлат ҳокимияти

органлари томонидан қабул

қилинадиган норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш,

юридик-техник расмийлаштириш

ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

4-1-ИЛОВА



НАМУНА

O`ZBEKISTON

RESPUBLIKASI

ADLIYA VAZIRLIGI


SIRDARYO VILOYAT

ADLIYA BOSНQARMASI

MINISTRY OF JUSTICE

OF TНE REPUBLIC

OF UZBEKISTAN


DEPARTMENT OF JUSTICE

OF SYRDARYA REGION

120100, Гулистон шаҳри,

Ал-Xoразмий кўчаси, 24-уй.

Teл: (3672) 25-00-93, Фaкс: 25-09-69

Электрон почта: sirdaryo@minjust.gov.uz


24, Al-Нorazmy Street,

Gulistan city, 120100

Phone: (3672) 25-00-93, Fax: 25-09-69

e-mail: sirdaryo@minjust.gov.uz

       

             

2014 йил 9 январь 02/2166-сон

Сирдарё туман ҳокими

Б. Сувоновга

Сизнинг 2014 йил 7 январдаги

1-98-сонли хатингизга


        

      

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси "Туман аҳолисининг бандлигини таъминлаш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Сирдарё туман халқ депутатлари Кенгаши қарори лойиҳасининг қонун ҳужжатларига ва қонунчилик техникаси қоидаларига номувофиқлигини билдиради.

Қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича хулосада кўрсатиб ўтилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг сессия муҳокамасига киритилиши лозим.

Ушбу қарор қабул қилингандан сўнг расмий нашрларда эълон қилиниши, расмий веб-сайтда жойлаштирилиши (расман эълон қилингандан кейин икки кундан кечикмай), Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1856, 2008 йил 10 сентябрь) мувофиқ 3 кун ичида давлат ҳисобига олиш учун қоғоз ва электрон шаклларда адлия бошқармасига тақдим қилиниши лозимлиги маълумот тариқасида маълум қилинади.


Илова: қарор лойиҳаси, ҳуқуқий экспертиза натижалари бўйича хулоса ___ варақда.



Бошқарма бошлиғи                                                           А. Тошқулов"



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 16 июнь, 24-сон, 297-модда