Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Адлия вазирининг 18.02.2014 й. 38-мҳ-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва тарқатиш, қонун ҳужжатлари маълумотлари электрон базалари яратиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.02.2014 й. 2290-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.02.2014 й.

N 2290-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

18.02.014 й.

N 38-мҳ


БУЙРУҒИ



"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва тарқатиш,

қонун ҳужжатлари маълумотлари электрон базалари яратиш

қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 й., 12-сон, 333-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 329-модда)га асосан БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 12 декабрдаги 264-мҳ-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва тарқатиш, қонун ҳужжатлари маълумотлари электрон базалари яратиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2290, 2011 йил 12 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 50-сон, 520-модда)га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами - Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи Н. Жўраев зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                   Н. Йўлдошев






Буйруққа

ИЛОВА



"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва тарқатиш,

қонун ҳужжатлари маълумотлари электрон базалари

яратиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги

буйруққа киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Буйруқнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 й., 12-сон, 333-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 329-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 304-сон "Қонун ҳужжатларини туркумлашни такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 йил, 8-сон, 47-модда)га мувофиқ буюраман:".


2. Қоидаларда:


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 й., 12-сон, 333-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 329-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 304-сон "Қонун ҳужжатларини туркумлашни такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 йил 8-сон, 47-модда) мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва тарқатиш, шунингдек қонун ҳужжатлари маълумотлари электрон базалари (қонун ҳужжатларининг электрон маълумот тизимлари) яратиш тартибини белгилайди.";


б) 2-банддаги "25-моддасига" деган сўзлар "29-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 3-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


г) қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан таъсис этилган таъсис ҳужжатларида уларда кўрсатиб ўтилган органлар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расман эълон қилиш назарда тутилган оммавий ахборот воситалари уларнинг расмий нашрлари ҳисобланади.

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами"да расман эълон қилингунга қадар ўзларининг расмий нашрларида эълон қилган тақдирда бу ҳақда эълон қилинган кундан кечикмай, расмий нашр реквизитларини кўрсатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига маълум қиладилар.";


д) ўзбек тилидаги матннинг 6-банди иккинчи хатбошисидаги "тадрижий" деган сўз "хронологик" деган сўз билан алмаштирилсин;


е) ўзбек тилидаги матннинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Расмий нашрларда эълон қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу ҳужжатни қабул қилган орган томонидан расман юборилган (расмий тарқатма) норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнига мувофиқ бўлиши керак.";


ж) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ҳажми катта бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матни расмий даврий нашрларга киритилмаслиги мумкин. Бунда улар расмий даврий нашрларга илова кўринишида ёки уларни қабул қилган органлар томонидан алоҳида нашр шаклида эълон қилиниши керак.";


з) 14-банд "норасмий" деган сўздан кейин "босма" деган сўз билан тўлдирилсин;


и) 15-банддаги "21-моддасида" деган сўзлар "25-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


к) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий веб-сайтга норматив-ҳуқуқий ҳужжат расман эълон қилингандан кейин икки кундан кечикмай жойлаштирилиши керак.";


л) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Ўзбекистон Республикаси ҚҲММБга:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари;

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг қарорлари;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари матнлари киритилади.

ҚҲММБга судларнинг қарорлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар матнлари ҳам киритилиши мумкин.";


м) 28-банддаги "қўлланмаси ва алфавит предметли" деган сўзлар "маълумотномаси ва алифбо-предметли" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


н) 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатни расмий нашрларда эълон қилишда унинг матнида норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий тарқатмасига таққослаганда хатоларга, матбаа хатосига, бошқа ноаниқликларга йўл қўйилган тақдирда, улар аниқлангандан кейин нашрнинг энг яқиндаги сонида тегишли тузатишлар эълон қилинади.

Агар кодекслар ва қонун ҳужжатлари тўпламларининг расмий нашрларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинишининг расмий манбаи билан таққослаганда хатоларга, матбаа хатоларига, бошқа ноаниқликларга йўл қўйилган тақдирда ношир томонидан улар аниқланган кундан бошлаб 30 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатда республика даврий нашрларида (газеталар, журналлар ва шу кабиларда) тегишли тузатишлар эълон қилинади.

Агар норасмий нашрларда (газеталар, журналлар ва шу кабиларда) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинишининг расмий манбаи билан таққослаганда хатоларга, матбаа хатоларига, бошқа ноаниқликларга йўл қўйилган бўлса, ношир томонидан улар аниқланган кундан бошлаб 30 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатда республика даврий нашрларида (газеталар, журналлар ва шу кабиларда) ёки норасмий нашрнинг навбатдаги сонини эълон қилишда (чиқаришда) тегишли тузатишлар эълон қилинади.

Агар қонунчилик маълумотлари электрон базаларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинишининг расмий манбаи билан таққослаганда хатоларга, матбаа хатоларига, бошқа ноаниқликларга йўл қўйилган тақдирда, улар дарҳол бартараф этилиши керак.".


3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 24 февраль, 8-сон, 83-модда


































Время: 0.0083
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск