Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.07.2013 й. ПҚ-2003-сон "Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.07.2013 й.

N ПҚ-2003



ҚОНУНЛАРНИНГ ҲАВОЛАКИ

НОРМАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА

ҚАРАТИЛГАН НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

ВА БОШҚА ҲУЖЖАТЛАРНИ ИШЛАБ

ЧИҚИШ РЕЖАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Кейинги йилларда демократик ислоҳотларнинг самарали ҳуқуқий базасини яратиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ қилишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, қонун ҳужжатларини танқидий таҳлил қилиш жараёнида қонунларда амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмлари билан таъминланмаган қатор ҳаволаки нормалар аниқланди. Бу қонунларни шарҳлаш ва қўллашда субъективлик, тор идоравий танловли ёндашув учун шарт-шароит яратади.

Қонунчиликни янада такомиллаштириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги бўшлиқларни тўлдириш, қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни кўриш, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш мақсадида:


1. Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режалари:

давлат ва жамият қурилиши соҳасида;

суд-ҳуқуқ соҳасида;

иқтисодий ривожланиш соҳасида;

ижтимоий ва гуманитар ривожланиш соҳасида 1 - 4-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

бир ҳафта муддатда вазирликлар, идоралар вакиллари, етакчи олимлар ва мутахассислар орасидан тегишли соҳаларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича эксперт гуруҳлари тузилиши, шунингдек уларнинг фаолиятига самарали раҳбарлик қилинишини;

қонун ҳужжатларини танқидий таҳлил қилиш, миллий ва халқаро тажрибани чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш якунлари бўйича вазирликлар ва идоралар томонидан норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг белгиланган муддатларда ишлаб чиқилишини;

мазкур қарорда назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг белгиланган муддатларда келишилиши, шунингдек қабул қилинишини;

мазкур қарорда назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг белгиланган тартибда тегишлича Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари белгиланган тартибда келишув тартиботларидан ўтказилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилиши устидан мониторинг қилинишини;

мазкур қарорда назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўз вақтида давлат рўйхатига олинишини;

вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан мувофиқлаштирилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари зиммасига мазкур қарорда назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли тайёрланиши, экспертиза қилиниши ва келишилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Н.М. Исмаилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



*) 1 - 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 22 июль, 29-сон, 373-модда












































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск