ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Адлия вазирининг 02.03.2012 й. 53-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 02.03.2012 й. 2333-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.03.2012 й.

N 2333




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

02.03.2012 й.

N 53-мҳ


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг

Умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида


(2012 йил 12 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификатори (кейинги ўринларда Классификатор деб юритилади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Классификаторни ривожлантириш бўйича Махсус комиссия 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

Қуйидагилар Классификаторни ривожлантириш бўйича махсус комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Классификаторни янги ҳуқуқ институтлари ташкил этилиши ва мавжуд ҳуқуқ институтларининг такомиллашиши муносабати билан ривожлантириб бориш;

Классификаторни ривожлантириш бўйича хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

Классификаторни ривожлантириш бўйича юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифларини ўрганиб чиқиш;

Классификаторни ривожлантириш бўйича Махсус комиссиянинг йиғилишлари заруратга кўра ўтказилади.

4. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


5. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўн кунлик муддатда манфаатдор шахслар эътиборига етказилишини ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


6. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


7. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклатилсин.



Вазир                                                                                    Н. Йўлдошев






Буйруққа

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг

Умумҳуқуқий классификаторини ривожлантириш бўйича

МАХСУС КОМИССИЯ ТАРКИБИ

1. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчилик департаменти бошлиғи, махсус комиссия раҳбари

2. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчилик ҳужжатларини таҳлил қилиш, тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси бошлиғи, махсус комиссия раҳбарининг ўринбосари

3. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бошлиғи


4. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий қонунчилик бошқармаси бошлиғи


5. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси бошлиғи

6. Лавозими бўйича - Тошкент давлат юридик университети ректори (келишув асосида)


7. Лавозими бўйича - "Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази" давлат муассасасининг директори (келишув асосида)

9. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчилик ҳужжатларини таҳлил қилиш, тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси катта маслаҳатчиси, махсус комиссия котиби.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 8-9-сон, 98-модда




















































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск