язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш Қоидалари (ЎзР ВМ 27.01.2005 й. 32-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 27 январдаги

32-сон қарорига

2-ИЛОВА



Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш

ҚОИДАЛАРИ


I. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР ВА АТАМАЛАР


1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар ва атамалардан фойдаланилган:


иссиқлик энергиясини қабул қилувчи - иссиқлик энергиясини қабул қилиб олиш ва ундан фойдаланиш учун мўлжалланган қурилма ёки ускуна;


иссиқлик таъминоти ташкилоти - иссиқлик энергиясини шартнома бўйича сотиш ва тақсимлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс;


иссиқлик таъминоти ташкилотининг абоненти - иссиқлик таъминоти ташкилоти тармоқларига бевосита уланган ва у билан иссиқлик тармоғининг баланс бўйича мансублик чегарасига эга бўлган истеъмолчи, унинг иссиқлик энергиясидан фойдаланиш ҳуқуқи иссиқлик таъминоти ташкилотининг истеъмолчи ёки унинг юқори ташкилоти билан шартномасида келишилган бўлади;


иссиқлик таъминоти ташкилотининг субабоненти - иссиқлик таъминоти ташкилотининг розилиги билан абонентнинг иссиқлик тармоқларига бевосита уланган ва абонент билан иссиқлик энергиясидан фойдаланиш юзасидан шартномага эга бўлган истеъмолчи. Энергия субабонентга берилганда абонент иссиқлик таъминоти ташкилоти олдида Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши бўйича жавобгар ҳисобланади;


иссиқлик тармоғининг баланс бўйича мансублик чегараси - иссиқлик тармоғининг иссиқлик таъминоти ташкилоти билан абонент ўртасидаги бўлиниш нуқтаси, у иссиқлик тармоғининг баланс бўйича мансублик чегараси билан аниқланади;


ҳисобга олиш нуқтаси - иссиқлик билан таъминлаш схемасидаги нуқта, унда ўлчаш прибори (ҳисоблагич, ҳисобга олиш тизими ва шу кабилар) ёрдамида ёки бошқача усулда иссиқлик энергияси сарфи миқдори аниқланади;


ҳисобга олишни назорат қилиш прибори - назорат қилиш учун фойдаланиладиган ҳисобга олиш прибори, унинг кўрсаткичлари асосида тармоқнинг мазкур нуқтасидаги иссиқлик энергияси сарфи аниқланади;


иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш прибори - Электр қурилмаларининг тузилиши қоидалари ҳамда Ёқилғи ва энергияни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш, улардан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ ўрнатиладиган ҳисобга олиш приборлари;


ҳисоб-китоб даври - иссиқлик энергиясининг истеъмол сарфи (ҳажми) аниқланиши, истеъмол қилинган иссиқлик энергияси учун истеъмолчи ва иссиқлик таъминоти ташкилоти ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб қилиниши керак бўлган вақт даври (ой). Томонлар билан келишилган ҳисоб-китоб даври шартномада кўрсатилади;


оралиқ ҳисоб-китоб - ҳисоб-китоб даври мобайнида истеъмол қилинган энергия ва қувват учун тўловчи абонент томонидан қисман ҳақ тўлаш;


якуний ҳисоб-китоб - ҳисоб-китоб даври тугагач истеъмол қилинган энергия ва қувват учун тўловчи абонент билан ҳисоб-китоб қилиш;


тўлов ҳужжати - тўлов талабномаси, унинг асосида иссиқлик таъминоти ташкилотининг ҳисоб-китоб рақамига пул маблағлари ўтказилади, шунингдек у бўйича тўлов нақд пул билан амалга ошириладиган билдиришнома;


улгуржи истеъмолчи - қайта сотувчи - иссиқлик таъминоти ташкилоти абоненти сифатида чиқувчи, балансида ўзининг иссиқлик тармоғи бўлган ва иссиқлик таъминоти ташкилотидан ва электр станцияларидан иссиқлик энергиясини улгуржи харид қилувчи ва уни шартнома бўйича турли истеъмолчиларга қайтадан сотувчи хўжалик ҳисобидаги ихтисослашган ташкилот;


иссиқлик энергияси истеъмолининг шартномавий миқдори - тегишли ҳисоб-китоб даврида абонент томонидан истеъмол қилинадиган энергиянинг энергия таъминоти ташкилоти билан абонент ўртасидаги шартномада белгиланган миқдори;


иссиқлик билан таъминлашдаги танаффус (узиб қўйиш) - истеъмолчига иссиқлик энергияси беришни тўхтатиш, автоматик қурилмаларнинг муваффақиятли ишлаши туфайли ёки истеъмол қилишнинг чекланишига олиб келмайдиган, бир вақтнинг ўзида бир нечта линиялар бўйича энергия олувчи истеъмолчилар учун битта ёки бир нечта иссиқлик таъминоти линияларининг узиб қўйилиши туфайли содир бўладиган танаффуслар бундан мустасно;


чеклаш - шартномада назарда тутилган тадбирларнинг қўлланиши оқибатида муайян оралиқ вақт давомида, шунингдек иссиқлик таъминоти ташкилотининг иссиқлик тармоқларида форс-мажор ҳолатлар туфайли пайдо бўлган авария режимлари вақтида истеъмолчига иссиқлик энергияси бериш миқдорининг камайиши;


етарли миқдорда берилмаган иссиқлик энергияси (кам бериш) - иссиқлик таъминотидаги танаффус, шу жумладан узиб қўйиш ва чеклаш вақтида истеъмолчи тўлиқ олмаган иссиқлик энергияси миқдори;


иссиқлик энергияси сифати - иссиқлик тармоғининг тақсимланиш чегарасида энергия кўрсаткичларининг стандартлаштириш бўйича қонун ҳужжатларида ёки иссиқлик таъминоти шартномасида белгиланган талабларга мувофиқлиги;


иссиқлик таъминотининг технологик брони - технологик жараённи, ишлаб чиқариш циклини тугаллаш учун зарур бўлган иссиқлик қуввати ёки энергия сарфи (ҳажми);


иссиқлик таъминотининг авария брони - мулкчиликнинг барча шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг ускуналарни сақлаш, одамлар ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш учун қисман ёки тўлиқ тўхтатишида авария ва қўриқлаш ёритгичларини сақлаш, шамоллатиш, сув ҳайдаш, сув таъминоти, иситиш, ёнғин хавфсизлиги воситалари учун зарур бўлган энг кам иссиқлик қуввати ёки энергия сарфи;


режали узиб қўйиш - иссиқлик таъминоти ташкилотининг энергия қурилмаларини режали - эҳтиётан таъмирлаш жадвали бўйича таъмирлаш ёки профилактика қилиш даврида абонентлар билан олдиндан келишилган ва уларни (камида 3 сутка олдин) огоҳлантирган ҳолда истеъмолчига энергия беришни тўлиқ ёки қисман тўхтатиши, агар шартномада бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса.



II. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


2. Мазкур Қоидалар "Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида", "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида", "Табиий монополиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган ва иссиқлик таъминоти ташкилотларининг иссиқлик энергияси истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларини белгилайди ҳамда ҳам иссиқлик таъминоти ташкилотлари, ҳам иссиқлик энергияси истеъмолчилари бўлган юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий ҳисобланади.

Мазкур Қоидаларнинг амал қилиши аҳолига маиший мақсадлар учун иссиқлик энергияси бериш билан боғлиқ ўзаро муносабатларга татбиқ этилмайди.


3. Саноат маҳсулоти тури сифатида иссиқлик энергияси бериш иссиқлик таъминоти ташкилоти билан иссиқлик қурилмалари иссиқлик таъминоти ташкилотининг тармоқларига бевосита уланган истеъмолчи (абонент) ўртасида тузилган шартнома асосида мазкур Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. Намунавий шартномалар шакллари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда белгиланган тартибда Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ("Ўздавэнергоназорат" инспекцияси) томонидан тасдиқланади.

Субабонентлар абонент билан иссиқлик энергиясидан фойдаланиш учун шартномани, абонент томонидан иссиқлик таъминоти ташкилотининг розилиги олингандан кейин тузадилар.

Абонент ва иссиқлик таъминоти ташкилоти ўртасидаги шартномада қуйидагилар назарда тутилади:

шартнома мавзуси;

истеъмол қилишнинг белгиланган режимларига риоя қилиш ва иссиқлик энергияси сифати кўрсаткичларини келишиб олиш мажбурияти;

иссиқлик тармоқлари ва иссиқлик ускуналарининг баланс бўйича мансублик чегаралари;

иссиқлик энергиясига ҳақ тўлаш бўйича истеъмолчиларнинг тариф гуруҳлари;

абонентнинг тармоғига уланган субабонентлар (истеъмолчининг номи, бир соатдаги энг юқори юклама, иссиқлик истеъмоли, ойлар бўйича қайтариладиган конденсат (тонна ва фоизларда) миқдори, ҳисобга олиш приборлари, тарифлар ва бошқа маълумотлар);

истеъмолчининг тасарруфидаги иссиқлик тармоқлари ва иссиқлик энергия ускуналаридан, ҳисобга олиш приборларидан фойдаланишнинг хавфсизлигини ва созлигини ҳамда иссиқлик таъминотининг ишончлилигини таъминлаш;

алоҳида шартлар;

аҳдлашувчи томонларнинг жавобгарлиги;

низоларни ҳал этиш тартиби;

томонларнинг реквизитлари.

Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга иссиқлик энергияси сотишда шартномада ушбу истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан таъминлашнинг энг кам даражаси ҳам назарда тутилиши керак.

4. Иссиқлик энергиясига тариф ўзгарган тақдирда, санасидан қатъи назар, шартнома ўз кучида қолади ва истеъмолчи олинган иссиқлик энергияси учун янги тариф жорий этилган кундан бошлаб янги тариф бўйича ҳақ тўлашга мажбурдир.


5. Томонлар шартнома тузиш, уни ўзгартириш, бекор қилиш ёки узайтириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва мазкур Қоидаларга амал қиладилар.


6. Абонент ўз иссиқлик тармоқларига бошқа субабонентларни, фақат иссиқлик таъминоти ташкилоти билан келишган ҳолда улаши ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлаш юзасидан улар билан шартнома тузиши мумкин.


7. Корхоналар ва ташкилотлар учун буғ ва иссиқ сув сифатида иссиқлик энергияси беришнинг бир соатдаги энг кўп миқдори электр станциялари (буғ қозонхоналари)нинг техник имкониятларига, буғ ва иссиқлик қувурларининг ўтказиш қувватига қараб иссиқлик таъминоти ташкилоти томонидан белгиланади ҳамда шартномада қайд этилади.

Истеъмолчи томонидан истеъмол қилинаётган иссиқлик энергиясининг шартномада кўрсатилган микдорини кўпайтиришга фақат истеъмолчи томонидан техник шартлар бажарилгандан ва унинг илтимосига кўра шартномага тегишли ўзгартириш киритилгандан кейин иссиқлик таъминоти ташкилоти рухсати билан йўл қўйилади.


8. Янги иссиклик қурилмаларини фойдаланишга топшириш ва янги субабонентларни улаш, иссиқлик қурилмасидан фойдаланиш "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси билан келишилгандан кейин иссиқлик таъминоти ташкилоти томонидан амалга оширилади.


9. Иссиқлик энергиясини қайта сотувчи ёки ўз тармоқлари орқали берувчи ташкилотлар (улгуржи истеъмолчилар - қайта сотувчилар, абонентлар) кейинги йилларда иссиқлик энергиясининг ўртача истеъмоли таҳлили асосида аниқланадиган ўз иссиқлик тармоқларига уланган бошқа объектларнинг иссиқлик энергияси истеъмолини ҳисобга олган ҳолда иссиқлик энергиясининг умумий (йиғма) миқдори юзасидан иссиқлик таъминоти ташкилоти билан шартнома тузадилар.


10. Иссиқлик таъминоти ташкилоти билан иссиқлик энергиясини қайта сотувчи ташкилотларнинг ўзаро муносабатлари мазкур Қоидалар ва улар ўртасида иссиқлик энергияси бериш юзасидан тузилган шартнома билан тартибга солинади.


11. Иссиқлик таъминоти ташкилоти абонентга иссиқлик энергиясини уланган тармоқ орқали иссиқлик энергияси таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва томонлар ўзаро келишган иссиқлик энергияси сифати ва режимига риоя қилган ҳолда беришга мажбурдир.

Истеъмолчида "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси томонидан иссиқлик энергиясидан нооқилона фойдаланиш (имзоланган далолатномага мувофиқ), иссиқлик энергиясини тежаш бўйича ташкилий-техник тадбирлар режасини бажармаслик ҳолатлари аниқланганда, иссиқлик таъминоти ташкилоти ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб, иссиқлик энергияси истеъмолининг шартномавий миқдорини камайтириш ҳуқуқига эга.


12. Иссиқлик таъминоти ташкилоти тизимидаги аварияларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ёки одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш ишлари билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни кўриш зарур бўлганда ва фойдаланилган иссиқлик энергияси учун ҳақ тўланмаганда, истеъмолчи билан келишмасдан ва уни огоҳлантирмасдан, бироқ уни дарҳол хабардор қилган ҳолда иссиқлик энергияси беришда танаффусга ёки чеклашга йўл қўйилади.


13. Истеъмолчиларнинг иссиқлик қурилмалари устидан давлат назорати ва текширув қонун ҳужжатларига мувофиқ "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси томонидан амалга оширилади.


14. Иссиқлик энергияси исроф қилиб сарфланганлиги ва истеъмолчининг авария хавфи туғдирадиган ёки одамларнинг ҳаётига хавф соладиган иссиқлик қурилмаларининг қониқарсиз техник ҳолати учун "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси иссиқлик энергияси беришни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.


15. Махсус қоидалар бўйича фойдаланиладиган иссиқлик қурилмалари устидан энергетика назорати амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилади.


16. Давлат энергетика назоратининг амалга оширилиши абонентларни фойдаланилаётган иссиқлик тармоқлари, приборлар ва ускуналарнинг зарур техник ҳолати ва хавфсизлиги таъминланиши, иссиқлик энергияси истеъмолининг белгиланган режимига риоя қилиниши учун жавобгарликдан, шунингдек энергиядан фойдаланишда пайдо бўладиган авариялар, ёнғинлар, иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларининг носозликлари ва бошқа қоида бузишлар тўғрисида иссиқлик таъминоти ташкилотини дарҳол хабардор қилиш мажбуриятидан озод қилмайди.


17. Иссиқлик тармоқлари, прибор ва ускуналарнинг техник ҳолатига ва улардан фойдаланишга нисбатан қўйиладиган талаблар, шунингдек уларга риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланади.


18. Мазкур Қоидалар бузилганлиги учун жавобгарлик "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Фуқаролик кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ иссиқлик таъминоти ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида тузиладиган шартномада белгиланади.



III. ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ИССИҚЛИК

ЭНЕРГИЯСИ ҚУРИЛМАЛАРИ УЛАНИШИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТЕХНИК ШАРТЛАР


19. Янги қувватларни улашга, ишлаб турган объектларда шартномадаги миқдорларга нисбатан истеъмол қилинадиган иссиқлик энергиясини кўпайтиришга рухсатномага эга бўлган барча иссиқлик энергияси истеъмолчилари, истеъмолчиларнинг иссиқлик қурилмалари уланган иссиқлик таъминоти ташкилотидан иссиқлик энергиясидан фойдаланиш учун техник шартларни олишга мажбурдирлар.


20. Иссиқлик таъминоти ташкилотининг иссиқлик тармоқларига янги истеъмолчиларни (ташкилотлар, бинолар, иншоотлар, уларнинг навбатлари ёки айрим ишлаб чиқаришлари ва шу кабиларни) улашга техник шартлар буюртмачи ташкилот (қурувчи) ёки унинг топшириғига кўра бош лойиҳаловчи ташкилотдан лойиҳаланаётган объектни тавсифловчи қисқа шаклдаги маълумотлар: уни лойиҳалаш ва қуриш муддати, ўрнашган жойи (картография материали), иссиқликни истеъмол қилиш турлари (технология эҳтиёжлари, иситиш, вентиляция, иссиқ сув таъминоти ва бошқалар) бўйича юкламаларнинг тавсифи ва иссиқлик билан таъминлашнинг ишончлилиги бўйича талаблар кўрсатилган буюртманомасига кўра иссиқлик таъминоти ташкилоти томонидан берилади.


21. Иссиқлик таъминоти ташкилоти буюртмачи ташкилот (қурувчи) ёки унинг топшириғига кўра бош лойиҳаловчи ташкилотдан буюртманомани олгандан кейин икки ҳафта муддатда, уларни турли майдончаларда жойлаштириш учун техник-иқтисодий таққослаш вариантлари ёки қурилишни, кенгайтиришни ёки қайта тиклашни асослаш бўйича техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар қилинаётган янги қуриладиган корхоналар, бинолар, иншоотлар, уларнинг навбатлари ёки айрим ишлаб чиқаришларини иссиқлик билан таъминлашнинг дастлабки шартларини беради.

Янги ташкилотларни, бинолар, иншоотлар, уларнинг навбатлари ёки айрим ишлаб чиқаришларни ёки истеъмолчининг ташқи иссиқлик билан таъминлаш схемасини ўзгартиришни талаб қилувчи кенгайтириладиган ва қайта тикланадиган ишлаб турган объектларни иссиқлик билан таъминлаш бўйича мўлжалланаётган лойиҳа ечимларини келишиб олиш иссиқлик таъминоти ташкилоти томонидан қурилиш майдонини танлаш пайтида амалга оширилади.


22. Иссиқлик тармоқларига истеъмолчиларни (ташкилотлар, бинолар, иншоотлар, уларнинг навбатлари ёки айрим ишлаб чиқаришларни) улашга техник шартларни иссиқлик таъминоти ташкилоти буюртмачи ташкилот (қурувчи) ёки унинг топшириғига кўра бош лойиҳаловчи ташкилотдан объектни тавсифловчи қуйидаги қисқа шаклдаги маълумотлар кўрсатилган буюртманомани олгандан кейин бир ой муддатда беради:

а) иссиқлик билан таъминлаш манбаи ва унинг ишончлилиги, асосий ва резерв уланиш ёки электр станциялари ва иссиқлик марказлари коллекторларига уланиш нуқталари, бериладиган иссиқлик энергияси миқдорини тартибга солиш усули;

б) бошқа истеъмолчининг юкламаларини ҳисобга олган ҳолда асосий ва резерв уланиш нуқталарида иссиқлик берувчи ва гидравлик режим параметрлари;

в) бошқа истеъмолчиларнинг юкламаларини келгусида улаш имкониятини ҳисобга олган ҳолда асосий истеъмолчининг юкламаси;

г) янги объект пайдо бўлиши муносабати билан иссиқлик манбаида мавжуд тармоқларнинг ўтказиш қобилиятини ва иситиш қурилмалари иш унумини ошириш бўйича асосланган талаблар;

д) қайтариладиган ишлаб чиқариш конденсатини чиқариб олиш миқдори, сифати ва режими, конденсатни йиғиш ва қайтариш схемаси;

е) ташкилотларнинг иккиламчи энергия ресурсларидан фойдаланишга доир тавсиялар;

ж) ишончлилик талаблари ҳисобга олинган ҳолда резерв иссиқлик таъминоти манбалари;

з) ҳисоб-китоб ҳисоби назорат-ўлчов приборларини ҳисобга олиш ва ўрнатишга қўйиладиган талаблар;

и) қувурлар ётқизишга ва каналлар ва камераларни, запор ва тартибга солувчи арматурани ўрнатишга, қувурларни изоляция қилишга, коррозияга қарши ҳимояга, иссиқлик пунктларини жиҳозлашга қўйиладиган талаблар;

к) иситиш-вентиляция ва технологик юклама ҳамда иссиқ сув таъминоти юкламасини улашнинг иссиқлик схемаси;

л) ҳарорат жадвали ва тармоқдаги сув сарфи;

м) қурилаётган ёки қайта тикланаётган иссиқлик тармоқларининг баланс ва фойдаланиш бўйича мансублиги ҳамда иссиқлик таъминоти ташкилоти ва истеъмолчининг иссиқлик тармоқлари бўлиниши чегаралари;

н) техник шартларнинг амал қилиш муддати.

Тадбиркорлик субъектларини иссиқлик тармоқларига улаш учун техник шартлар тадбиркорлик субъектларининг ёхуд туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)нинг буюртмасига кўра уч кунда ортиқ бўлмаган муддатда, дастлабки шартлар берилмасдан берилади.

Буюртмачи ташкилот (қурувчи) ёки бош лойиҳалаш ташкилоти техник шартлар талабларига рози бўлмаган тақдирда келишмовчиликлар манфаатдор томонлар билан биргаликда, техник шартларни берган ташкилотнинг техник кенгашида кўриб чиқилади.


23. Истеъмол қилинадиган иссиқлик энергияси миқдорини ёки иссиқлик манбаи параметрларини ўзгартиришни талаб қилаётган истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларини қайта тиклаш ёки кенгайтиришда истеъмолчи иссиқлик таъминоти ташкилотидан уларни иссиқлик таъминоти ташкилотининг иссиқлик тармоқларига улаш учун техник шартларни ҳам олиши керак.


24. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалари улгуржи истеъмолчилар - қайта сотувчиларнинг ёки иссиқлик таъминоти ташкилоти абонентларининг (асосий истеъмолчилар) тармоғидан таъминланадиган истеъмолчилар техник шартларни асосий истеъмолчилардан оладилар.

Субабонентга техник шартлар берилгунга қадар улгуржи истеъмолчи - қайта сотувчи ёки абонент уларни иссиқлик таъминоти ташкилоти билан келишиши шарт.

Техник шартларнинг бир нусхаси иссиқлик таъминоти ташкилотига берилади.


25. Иссиқлик таъминоти ташкилоти томонидан берилган техник шартларни бажариш истеъмолчи - буюртмачилар ва иссиқлик таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш зиммасига топширилган лойиҳалаш ташкилотлари учун мажбурийдир.

Амал қилиш муддати тамом бўлган ва бошқа муддатга узайтирилмаган техник шартлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Истеъмолчи янги техник шартларни ва янги ёки қўшимча қувватларга уланишга рухсатномани мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда олади.

Объектнинг мақсади, вазифаси ўзгарган тақдирда истеъмолчига берилган техник шартлар бекор қилинади, шундан кейин истеъмолчи янги техник шартлар олиши керак.


26. Техник шартларга мувофиқ ишлаб чиқилган корхоналар, бинолар, иншоотлар, уларнинг навбатлари ёки алоҳида ишлаб чиқаришлари иссиқлик таъминоти лойиҳалари (ишчи лойиҳалар) корхона, бино, иншоот, уларнинг навбатлари ёки алоҳида ишлаб чиқаришлари комплекс лойиҳаси тасдиқлангунга қадар иссиқлик таъминоти ташкилоти билан келишилиши керак.

Лойиҳага мувофиқ ишлаб чиқилган ишчи чизмалар қурилиш ишлари бошлангунга қадар иссиқлик таъминоти ташкилоти билан келишилиши керак.

Кўриб чиқилган лойиҳа ҳужжатларида техник шартлар ва амалдаги норматив ҳужжатлар талабларидан четга чиқиш аниқланган ҳолларда истеъмолчига объектни иссиқлик таъминоти ташкилоти тармоқларига улаш учун рухсат беришнинг рад этилишини асослаб берадиган хат юборилади.

Улгуржи истеъмолчи-қайта сотувчининг ёки абонентнинг иссиқлик тармоқларига уланиш учун техник шартларни олган субабонент унга объектнинг истеъмолчи-қайта сотувчи ёки абонентнинг иссиқлик тармоқларига уланиши учун ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларини тақдим этади.


27. Истеъмолчиларнинг юкламаларини улаш билан боғлиқ иссиқликдан фойдаланувчи янги қурилмаларини ва иссиқлик тармоқларини қуриш, ишлаб турганларини кенгайтириш ва қайта тиклаш истеъмолчиларнинг кучлари ва маблағлари ҳисобига амалга оширилади.



IV. ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ИССИҚЛИКДАН

ФОЙДАЛАНУВЧИ ҚУРИЛМАЛАРИ ВА ИССИҚЛИК

ТАРМОҚЛАРИ ИШЛАТИЛИШИГА РУХСАТ БЕРИШ


28. Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланувчи барча янгидан уланадиган ва қайта тикланадиган тизимлари мазкур Қоидаларга ва белгиланган тартибда иссиқлик таъминоти ташкилоти билан келишилган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ бажарилиши ҳамда амалдаги техник фойдаланиш қоидаларининг талабларини қониқтириши, шунингдек техник ва қабул қилиш ҳужжатларига эга бўлиши керак.


29. Истеъмолчиларнинг иссиқлик таъминоти тизимлари ишга туширилиши учун тегишли тайёргарлик кўрган ходимлар мавжуд бўлиб, иссиқлик хўжалиги учун масъул бўлган шахс тайинланганда ҳамда хавфсизлик техникаси ва ёнғинни ўчириш бўйича ҳимоя воситалари билан бутланган тақдирда рухсат берилиши мумкин.


30. Истеъмолчи иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларни ўрнатиш ташкилотидан мазкур Қоидаларга мувофиқ далолатнома бўйича қабул қилади.

Шундан кейин истеъмолчи "Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг ваколатли вакилига Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларидан техник фойдаланиш қоидаларига, қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ лойиҳа, техник, қабул қилиш-топшириш ва фойдаланиш ҳужжатларини, шунингдек иссиқлик истеъмоли тизимини вақтинчалик ёки доимий фойдаланишга рухсат берилиши учун кўрикдан ўтказишга тақдим қилиши шарт.

Истеъмолчининг буюртманомаси бўйича ишга тушириш-созлаш ишларини амалга ошириш учун иссиқлик таъминоти ташкилоти иссиқлик истеъмоли тизимини ариза берилган муддатга вақтинчалик шартнома бўйича ишга туширади.

Истеъмолчиларнинг иссиқлик истеъмоли қайта тикланган тизимлари фойдаланишга берилишидан олдин кўриб чиқиш учун "Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг ваколатли вакилига тақдим этилиши керак.


31. Истеъмолчиларнинг иссиқлик истеъмоли тизимларида ўрнатишда нуқсонлар, иссиқлик таъминоти ташкилоти ва "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси билан келишилган лойиҳанинг берилган техник шартларидан, шу жумладан мазкур Қоидалар ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларидан четга чиқишлар аниқланган тақдирда, шунингдек иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларга хизмат кўрсатиш учун тайёргарлик кўрган ходимлар мавжуд бўлмаганда аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар улардан фойдаланишга рухсат бериш тақиқланади.


32. Иссиқлик таъминоти тизимидан доимий равишда фойдаланиш учун истеъмолчига рухсатнома иссиқлик таъминоти ташкилоти томонидан, тизим икки ҳафта синаб кўрилиб, бунда аниқланган нуқсонлар бартараф этилгач, иссиқлик қурилмаси тизими "Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг вакили томонидан техник кўрикдан ўтказилгач, иссиқлик энергиясини беришга шартнома тузилгач ва истеъмолчи ижро ҳужжатларини тақдим этганидан кейин берилади. Техник кўрик ва иссиқлик қурилмаларини ишлатилишига рухсат бериш иссиқлик таъминоти ташкилоти зиммасига фойдаланиш вақтида унинг нормал ишлаши учун жавобгарликни юкламайди.



V. ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ ПРИБОРЛАРИНИ ЎРНАТИШ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


33. Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек иссиқлик таъминоти ташкилоти билан истеъмолчи ўртасидаги ўзаро муносабатлар иссиқлик таъминоти ташкилоти томонидан берилган техник шартларга мувофиқ белгиланади.


34. Барча иссиқлик энергияси истеъмолчиларининг иссиқлик истеъмоли тизимлари иссиқлик таъминоти ташкилоти билан иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун зарур ҳисобга олиш приборлари билан таъминланган бўлиши керак.

Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш Ёқилғи ва энергияни ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол қилишда ҳисобга олишни ташкил этиш тартибига мувофиқ ташкил этилиши керак.

Усулларни, ўлчаш воситаларини танлаш ва улардан фойдаланиш тартиби ва қоидалари Ёқилғи ва энергияни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш, улардан фойдаланишни ташкил этиш қоидаларида белгиланган.


35. Иссиқлик таъминоти ташкилотининг ҳамда абонентнинг, улгуржи истеъмолчи-қайта сотувчининг иссиқлик тармоқларига иссиқлик энергиясига ҳисоб-китоб қилиш учун ҳисобга олиш приборларига эга бўлмаган иссиқлик истеъмоли тизимларини улаш тақиқланади.


36. Иссиқлик таъминоти ташкилотининг объектларда ўрнатиладиган иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборлари "Ўзстандарт" агентлигида аттестациядан ўтказилгандан кейин истеъмолчи томонидан сотиб олинади ва ўрнатилади ҳамда иссиқлик таъминоти ташкилотининг балансига ва хизмат кўрсатишига бепул ўтказилади. Бунда ушбу приборларни вақти-вақти билан текшириш ва таъмирлашни иссиқлик таъминоти ташкилоти ўз ҳисобидан ташкил этади.

Истеъмолчида ўрнатилган ва унинг балансида турган ҳисобга олиш приборлари истеъмолчиларнинг ўзлари томонидан фойдаланилади ва таъмирланади.

Иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш учун ҳисобга олиш приборларини бошқа жойга ўрнатиш ва бўшатиб олиш фақат иссиқлик таъминоти ташкилоти ҳисобидан ва унинг ходими томонидан амалга оширилади.

Ҳисобга олиш приборлари бузилганлиги ёки уларнинг кўрсаткичлари тўғрилиги юзасидан шубҳа туғилган тақдирда истеъмолчи ёки иссиқлик таъминоти ташкилоти узиб қўйиш вақтини ва узиб қўйиш пайтида иссиқлик энергиясининг барча кўрсаткичларини қайд этган ҳолда бу ҳақда тегишли равишда иссиқлик таъминоти ташкилотига ёки истеъмолчига дарҳол маълум қилиши шарт.

Бунда, иссиқликни ҳисобга олиш приборларини таъмирлаш даври мобайнида иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоблар иссиқлик таъминоти ташкилоти томонидан охирги уч сутка учун ўртача суткалик сарф бўйича, бироқ приборлар тўхташидан олдинги 15 суткадан ортиқ бўлмаган вақт учун, приборлар 15 суткадан ортиқ ишламай қолган тақдирда эса - шартномавий юклама бўйича амалга оширилади.

Истеъмолчи ҳисобга олиш приборларини таъмирлаш тугашига қадар истеъмол қилишни тўхтатиб туришга ҳақлидир. Бунда истеъмолчи бу ҳақда дарҳол иссиқлик таъминоти ташкилотини хабардор қилиши ва беркитиш арматурасини биргаликда пломбалаши шарт.

Истеъмолчи иссиқлик таъминоти ташкилотини приборнинг бузилганлиги тўғрисида ўз вақтида огоҳлантирмаган тақдирда приборлар ишламай турган вақт учун иссиқлик энергиясига ҳисоб-китоблар шартномавий юклама бўйича амалга оширилади.

Иссиқлик таъминоти ташкилоти билан ҳисоб-китоб қилиш учун хизмат қилмайдиган ҳисобга олиш приборларидан истеъмолчининг ўзи фойдаланади.

Истеъмолчилар томонидан ўлчаш диафрагмаларини ўрнатиш вақтида иссиқлик таъминоти ташкилотининг вакили иштирок этиши керак.


37. Иссиқлик энергияси беришни ҳисобга олиш иссиқлик таъминоти ташкилоти ва истеъмолчининг иссиқлик тармоқлари бўлиниши чегарасида амалга оширилиши керак.

Ҳисобга олиш приборлари бўлиниш чегарасида ўрнатилмаган тақдирда иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоблар бўлиниш чегарасидан ҳисобга олиш приборлари ўрнатиладиган жойгача бўлган участкадаги йўқотилишни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Йўқотилишларнинг ҳисоб-китоби ёки иссиқлик йўқотилишининг синовини иссиқлик таъминоти ташкилоти истеъмолчи билан биргаликда амалга оширади.



VI. ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ТОМОНИДАН ИССИҚЛИКДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТИЗИМЛАРИНИНГ ИШЛАТИЛИШИ

ВА РЕЖИМНИНГ АСОСИЙ ШАРТЛАРИ


38. Иссиқлик истеъмоли тизимлари ҳолати ва уларга хизмат кўрсатиш учун истеъмолчи билан иссиқлик таъминоти ташкилоти ўртасидаги жавобгарлик чегаралари уларнинг баланс бўйича мансублилигига қараб белгиланади ва шартномага илова қилинадиган иссиқлик тармоқларининг баланс бўйича мансублигини чегаралаш ва фойдаланиш учун томонларнинг жавобгарлиги далолатномасида қайд этилади.


39. Иссиқлик таъминоти ташкилотига тегишли бўлган иссиқлик қувурларида истеъмолчига тегишли бўлган қурилмалар ёки ускуналар бўлмаслиги керак.

Битта камерада (қудуқда), иссиқлик қувурида, эстакадада ҳар хил ташкилотлар хизмат кўрсатадиган ускуналар бўлмаслиги керак.

Ишлаб турган ускуналарда ҳар хил ташкилотларга тегишли бўлган қурилмалар мавжуд бўлса, барча ускуналар ташкилотлардан бирининг балансига ва хизмат кўрсатилишига ўтказилади.


40. Якка ҳолдаги истеъмолчига келадиган иссиқлик қувурлари, иссиқлик пунктлари, истеъмолчи иссиқлик истеъмолининг ички тизимлари истеъмолчининг балансида бўлади.



VII. ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


41. Истеъмолчилар қуйидагиларга:

"Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида", "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларидан техник фойдаланиш қоидаларига ҳамда Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларидан фойдаланишда хавфсизлик техникаси қоидаларига, шунингдек мазкур Қоидаларга қатъий риоя қилишга;

фойдаланилган иссиқлик энергияси учун шартномада қайд этилган муддатларда ҳақ тўлашга;

иссиқлик таъминоти ташкилоти билан келишмасдан иссиқлик энергияси истеъмолининг шартномавий миқдорини оширмасликка ва тузилган шартномага мувофиқ иссиқлик истеъмоли режимига риоя қилишга;

иссиқлик истеъмоли режимига нисбатан иссиқлик таъминоти ташкилотининг тезкор кўрсатмаларини бажаришга;

конденсат ва тармоқ сувини шартномада белгиланган миқдорда, сифатда ва тегишли ҳароратда қайтаришга, шартномада кўзда тутилмаган сув оқиб кетиши ва сув олинишига йўл қўймасликка, шунингдек орқага қайтадиган қувурда ҳарорат жадвалига нисбатан сув ҳарорати ошиб кетишига йўл қўймасликка;

иссиқликни истеъмол қилувчи ускуналар, иссиқлик қувурлари, иссиқликни ҳисобга олиш приборлари, қувурлар изоляцияси ва иссиқликдан фойдаланувчи асбоб-ускуналарни техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлашга;

иссиқлик қувурлари, иссиқлик истеъмол қилувчи ускуналар, запор ва тартибга солувчи арматуранинг режали-олдини олувчи таъмирланиши ва синовини ўз вақтида ўтказишга, таъмирлаш ҳажми, муддатлари ва жадвалини иссиқлик таъминоти ташкилоти билан келишишга;

ҳисоб-китоб ҳисобга олиш приборлари, пастга туширувчи кранлар, торайтиб турувчи қурилмалар ва арматурани иссиқлик таъминоти ташкилотининг вакили билан биргаликда пломбалашга, ўрнатилган пломбаларнинг сақланишини таъминлашга мажбурдир. Пломбаларни олиш иссиқлик таъминоти ташкилотининг рухсати билан амалга оширилади;

"Ўздавэнергоназорат" инспекцияси инспектори томонидан берилган кўрсатмаларни ҳисобга олган ҳолда иссиқликдан фойдаланишни яхшилашга, конденсат қайтарилишини кўпайтиришга, унинг сифатини ошириш, иккиламчи энергетика ресурсларидан фойдаланишга, орқага қайтадиган тармоқ суви ҳароратини пасайтириш бўйича ташкилий-техник тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга;

корхона бўйича умумий ва алоҳида иссиқлик қурилмалари бўйича буғ-конденсат баланслари тузишга;

иссиқлик таъминоти ташкилотининг вакилларини иссиқликни ҳисобга олиш асбобларига, "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси инспекторларини иссиқликдан фойдаланувчи ускуналарга ўз ходимлари ҳамроҳлигида сутканинг исталган вақтида тўсиқсиз қўйишни таъминлашга;

барча иссиқлик тармоқлари ва иссиқликни истеъмол қилувчи қурилмаларнинг ижро чизмалари ва паспортига, шунингдек ишлаб чиқариш йўриқномаларига эга бўлишга;

иссиқлик истеъмоли тизимларига тайёргарлик кўрган ходимларнинг хизмат қилишини таъминлашга;

"Ўздавэнергоназорат" инспекцияси вакилларининг кўрсатмаларини белгиланган муддатларда бажаришга мажбурдир.



VIII. ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


42. Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

иссиқлик таъминоти ташкилотидан иссиқлик энергияси шартномага мувофиқ узлуксиз берилишини талаб қилиш;

иссиқлик бериш режимини назорат қилиш ва буғ бериш бўйича иссиқлик параметрлари (ҳарорат, босим) шартномавий миқдорларнинг (+) 5 фоизидан ортиқ четга чиқишига йўл қўймаслик, иссиқ сув бериш бўйича:

иссиқлик берувчи қувурда сув ҳарорати бўйича - (+) 3 фоизга;

иссиқлик берувчи қувурда сувнинг босими бўйича - (+) 5 фоизга;

орқага қайтадиган қувурда сувнинг босими бўйича - (+) 20 кПага пасайиб кетишига йўл қўймаслик;

иссиқлик таъминоти ташкилотининг розилиги билан рухсат берилган қувват доирасида иссиқлик энергиясининг бошқа истеъмолчиларини ўзининг иссиқлик тармоқларига улаш ёки улар орқали транзит билан ўтказиб юбориш;

технологик мақсадлардаги буғнинг шартномавий параметрлари иссиқлик таъминоти ташкилотининг айби билан пасайганда истеъмолчи бу ҳақда иссиқлик таъминоти ташкилотига олдиндан хабар берган ҳолда иссиқлик энергияси истеъмолини тўхтатишга ҳақлидир. Ушбу ҳолда иссиқлик таъминоти ташкилоти мазкур Қоидаларнинг 43-бандига мувофиқ истеъмолчи олдида жавоб беради.


43. Иссиқлик билан таъминлашда иссиқлик таъминоти ташкилотининг айби билан танаффуслар юз берган тақдирда, иссиқлик таъминоти ташкилоти берилмаган иссиқлик энергияси учун моддий зарарни истеъмолчига қоплайди.

Истеъмолчини иссиқлик билан таъминлашда контрактда назарда тутилмаган танаффуслар технологик ускуналарнинг бузилишига ёки кўплаб яроқсиз маҳсулот ишлаб чиқаришга олиб келган тақдирда иссиқлик таъминоти ташкилоти зарарни истеъмолчига суд тартибида қоплайди.



IX. ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ

ТАШКИЛОТИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


44. Иссиқлик таъминоти ташкилоти истеъмолчини огоҳлантириб қуйидаги ҳолларда унга иссиқлик энергияси беришни тўлиқ ёки қисман тўхтатиш ҳуқуқига эгадир:

иссиқлик энергияси учун тўлов ҳужжатида белгиланган муддатларда ҳақ тўланмаганда (истеъмолчи иссиқлик энергияси бериш тўхтатилишидан бир ой олдин огоҳлантирилган тақдирда);

абонент, субабонентлар, янги иссиқлик юкламалари, цехлар ва қурилмалар ёки уларнинг алоҳида қисмлари иссиқлик тармоғига ўзбошимчалик билан уланганда, шунингдек бошқа ташкилотлар субабонентлари иссиқлик тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганда;

иссиқлик истеъмоли тизимлари "Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг инспектори иштирокисиз фойдаланишга топширилганда;

иссиқлик истеъмоли тизимлари ҳисобга олиш приборлари ўрнатилгунга қадар уланганда;

максимал соатли юкламалар шартномаси билан келишилган иссиқлик истеъмолининг белгиланган шартномавий миқдорлари иссиқлик таъминоти ташкилотининг розилигисиз оширилганда ёки орқага қайтадиган тармоқдаги сув ҳарорати шартномага мувофиқ энг кўп йўл қўйилиши мумкин бўлган даражадан оширилганда;

иссиқлик энергиясини исрофгарчилик билан истеъмол қилишга, уни талон-торож қилишга, тармоқдаги сувнинг оқизилиши ва ифлосланишига йўл қўйилганда;

иссиқлик истеъмоли тизимлари авария хавфини туғдирадиган ёки хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ҳаётига хавф соладиган даражада қониқарсиз ҳолатда бўлганда;

шартномада назарда тутилган конденсат 50 фоиздан кам миқдорда қайтарилганда;

иссиқлик истеъмоли тизимларига хизмат кўрсатиш учун тайёргарлик кўрган ходим бўлмаганда;

иссиқлик таъминоти ташкилоти вакиллари иссиқлик истеъмоли тизимларига ёки иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларига қўйилмаганда.


45. Ускуналарни таъмирлаш бўйича режали ишларни амалга оширишда ва янги истеъмолчиларни улашда захира таъминлаш манбаи мавжуд бўлмаса, иссиқлик таъминоти ташкилоти абонентларни узиб қўйиш ҳуқуқига эгадир. Истеъмолчини иссиқлик энергияси бериш тўхтатилиши тўғрисида огоҳлантириш иссиқлик энергияси беришда танаффуснинг аниқ санасини (кунлар ва соатларни) келишиш учун 10 кун олдин амалга оширилади. Агар огоҳлантириш олингандан кейин 5 кун муддатда истеъмолчи иссиқлик беришдаги танаффус вақтини келишмаса, иссиқлик таъминоти ташкилоти ушбу вақтни мустақил белгилаш ҳуқуқига эгадир. Иссиқлик энергияси беришдаги танаффус, имкони борича, бу ҳақда узиб қўйишдан камида 24 соат олдин истеъмолчини огоҳлантирган ҳолда унинг ишдан ташқари вақтида амалга оширилиши керак.


46. Авариянинг олдини олиш ёки бартараф этиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўриш учун иссиқлик таъминоти ташкилоти шунингдек, кейинчалик узиб қўйиш сабабларини маълум қилган ҳолда, абонентнинг иссиқлик истеъмоли тизимини узиб қўйиш ҳуқуқига эгадир.


47. Иссиқлик энергияси истеъмолини чеклаш вақти, унинг етказиб берилмаган ҳажми иссиқлик тармоқларининг бўлиниши чегарасида ҳисобга олиш приборлари ҳамда иссиқлик энергиясини берувчи иссиқлик таъминоти ташкилотининг диспетчерлик хизмати оператив дафтарида чеклашнинг бошланиши ва тамом бўлиши қайд этилган амалдаги ёзувлар бўйича аниқланади ҳамда икки томонлама далолатнома билан расмийлаштирилади.

Иссиқлик таъминоти ташкилотининг айби билан истеъмолчининг технологик эҳтиёжларига иссиқлик энергияси тўлиқ етказиб берилмаслиги, чеклаш кунидан олдинги охирги 3 суткада иссиқлик энергиясининг ўртача суткалик истеъмоли билан иссиқлик энергияси тўлиқ етказиб берилмаган суткадаги ҳақиқий истеъмол қилиш ўртасидаги тафовут сифатида ҳисобга олиш приборлари бўйича аниқланади.


48. Иссиқлик таъминоти ташкилоти қуйидаги ҳолатлар оқибатида иссиқлик манбаи параметрлари пасайганлиги ва иссиқлик энергияси тўлиқ етказиб берилмаганлиги учун истеъмолчилар олдида моддий жавобгар бўлмайди:

а) табиий ҳодисалар: момақалдироқ, бўрон, сув тошқини, зилзила, ушбу жойда иситишни лойиҳалаштириш учун 48 соатдан ортиқ вақт мобайнида ҳисоблаб чиқилган ҳароратдан 30Сга ва ундан ортиқ паст бўлган ҳароратда ҳавонинг узоқ вақт совиб кетиши, бошланғич сув сифатининг ёмонлашиши;

б) истеъмолчи ходимларининг нотўғри хатти-ҳаракатлари;

в) мазкур Қоидаларнинг 44-бандида назарда тутилган иссиқлик энергияси беришни чеклаш ёки тўхтатиш шартларига мувофиқ истеъмолчи истеъмолнинг шартномавий миқдорлари оширилишига йўл қўядиган ёки унинг учун белгиланган иссиқлик истеъмоли режимларига риоя қилмаган ва фойдаланилган иссиқлик энергияси учун муддати ўтказиб юборилган қарздорликка эга бўлган суткалар мобайнида паст параметрли иссиқлик энергияси берилганлиги учун;

г) истеъмолчи иссиқлик тармоқларига уланган пайтдан бошлаб 6 ой мобайнида паст параметрли иссиқлик энергияси етказиб берилганлиги ёки вақтинчалик фойдаланишда бўлган электр станцияси ёки иссиқлик тармоқларидан иссиқлик тўлиқ етказиб берилмаганлиги учун.



X. ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ

ТАШКИЛОТИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


49. Иссиқлик таъминоти ташкилоти қуйидагиларга мажбур:

шартномага мувофиқ истеъмолчига иссиқлик энергияси узлуксиз берилишини таъминлаш, иссиқлик манбаи коллекторларидан берилаётган иссиқлик манбалари параметрларининг (буғ ва иссиқ сув) шартномага мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг:

буғ бўйича (босим ва ҳарорат) - (+) 5 фоизга;

иссиқлик берувчи қувурда сув ҳарорати бўйича - (+) 3 фоизга;

сув босими бўйича:

иссиқлик берувчи қувурда - (+) 5 фоизга;

орқага қайтадиган қувурда - (+) 20 кПа четга чиқишига йўл қўймаслик;

иссиқлик тўлиқ етказиб берилмаганлиги тўғрисида истеъмолчиларнинг ёзма аризаларини истеъмолчилардан ариза олинган кундан бошлаб 10 кун муддатда кўриб чиқиш;

иссиқлик таъминоти ташкилотининг айби билан технологик мақсадлардаги тўлиқ етказиб берилмаган энергия қийматини қоплаш. Тўлиқ етказиб берилмаган энергия ҳажми истеъмолчининг вакили иштирокида иссиқлик таъминоти ташкилоти томонидан аниқланади ва далолатнома билан расмийлаштирилади.


50. Иссиқлик таъминоти ташкилоти томонидан белгиланган лимит истеъмолчилар томонидан ошириб юборилганлиги, иссиқлик қурилмаларига ўзбошимчалик билан уланиш, мавжуд қувватларнинг оширилиши ёки кўпайтирилиши ҳолатлари аниқланганда ва бу ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари билан тасдиқланганда ҳужжатлар "Ўздавэнергоназорат" инспекциясига берилади.



XI. ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИДАН

ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ


51. Иссиқликдан фойдаланиш хусусиятига кўра истеъмолчилар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

а) саноат истеъмолчилари ва уларга тенглаштирилган истеъмолчилар ҳамда кейинги гуруҳларда кўрсатилмаган истеъмолчилар;

б) улгуржи истеъмолчилар - қайта сотувчилар - ўз балансида иссиқлик тармоқларига эга бўлган, улардан фойдаланувчи, иссиқлик таъминоти ташкилотидан иссиқлик энергиясини улгуржи харид қилувчи ва уни ҳар хил истеъмолчиларга қайта сотувчи хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар;

в) иссиқхона хўжаликлари - иссиқхоналарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланувчи истеъмолчилар.


52. Берилган иссиқлик энергияси учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар амалдаги тасдиқланган тарифларга мувофиқ иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари асосида амалга оширилади. Ҳисобга олиш приборларига эга бўлмаган абонентларга бериладиган иссиқлик энергияси миқдори иссиқлик таъминоти ташкилотининг ҳисобга олиш приборлари бўйича шартномавий юкламаларга мувофиқ иссиқликнинг умумий миқдорини абонентлар ўртасида тақсимлаш асосида аниқланади.


53. Амалдаги тарифлар турар жойлардан фойдаланувчи (аҳоли) ташкилотлар билан ҳисоб-китоб қилишга татбиқ этилмайди.


54. Иссиқлик энергияси бериш юзасидан иссиқлик таъминоти ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида тузилган шартномаларда иссиқлик манбаининг ҳар бир тури ва параметри бўйича бир соатдаги максимал юклама ҳамда иссиқлик энергиясини истеъмолчига ойлик, чораклик ва йиллик бериш миқдори белгиланади.


55. Истеъмолчи (абонент)нинг иссиқлик тармоқларидаги иссиқлик энергияси йўқотилиши, улар ва субабонентлар ўртасида уларнинг иссиқлик энергияси истеъмол қилиш улушига ва иссиқлик тармоғи узунлигига мутаносиб равишда тақсимланади.


56. Истеъмолчига берилган иссиқлик энергияси миқдори иссиқлик таъминоти ташкилоти ва истеъмолчининг иссиқлик тармоқлари бўлиниши чегарасида ҳисобга олинади.

Иссиқлик таъминоти ташкилоти ва истеъмолчи тармоқларининг бўлиниш чегарасигача иссиқлик энергиясини етказиб бериш бўйича барча харажатлар ва унинг йўқотилиши тарифларда ҳисобга олинган бўлиб тарифлардан ортиқча қўшимча ҳақ тўлашга йўл қўйилмайди.

Тармоқларнинг бўлиниш чегарасидан кейин иссиқлик энергиясининг барча харажатлари ва йўқотилиши истеъмолчининг ҳисобига киритилади. Агар буғ ва иссиқ сув истеъмолчининг иссиқлик тармоқлари орқали берилса, иссиқлик энергияси миқдори электр станцияси коллекторида (туман буғ қозонхонаси) ҳисобга олиш приборлари бўйича аниқланади.


57. Истеъмолчи томонидан ҳисоб-китоб приборлари кўрсаткичларидаги нуқсонлар ёки иссиқлик энергияси сарфини ҳисоблаб чиқишда йўл қўйилган хатолар аниқланган тақдирда истеъмолчи бир ҳафта муддатда бу ҳақда иссиқлик таъминоти ташкилотига ариза бериши керак.

Иссиқлик таъминоти ташкилоти 10 кун муддатда (истеъмолчининг аризаси берилган кундан бошлаб) ҳисобга олиш приборини ёки у бўйича амалга оширилган ҳисоблаб чиқишларнинг тўғрилигини текшириши шарт.


58. Ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларининг нотўғрилиги тасдиқланган тақдирда иссиқлик таъминоти ташкилоти охирги ҳисоб-китоб давридаги иссиқлик энергияси сарфини тегишли равишда қайта ҳисоб-китоб қилиши шарт.

Қайта ҳисоб-китоб, жорий ҳисоб-китоб даврида иссиқлик энергияси истеъмоли ҳисобга олинган ҳолда, навбатдаги тўлов ҳужжатини ёзишда охирги давр учун ҳисоб-китоблар бўйича тузатилган ёки янгидан ўрнатилган приборларнинг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади.


59. Агар ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларидаги четга чиқишлар "Ўзстандарт" агентлиги томонидан белгиланган нормалардан ортиқ бўлмаса, улар йўл қўйилиши мумкин деб ҳисобланади ва қайта ҳисоб-китоб қилишга олиб келмайди.


60. Ҳисобга олиш приборларини текшириш тўғрисида аризанинг берилиши истеъмолчини у истеъмол қилган электр энергияси тўловини белгиланган муддатда тўлашдан озод қилмайди.


61. Ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари истеъмолчи томонидан маълум қилинмаган тақдирда ҳисоб-китоб белгиланган шартномавий юклама бўйича амалга оширилади.


62. Асосий истеъмолчилар қайта сотиладиган иссиқлик энергияси учун ҳам иссиқлик таъминоти ташкилоти билан, ҳам субабонентлар билан истеъмолчиларнинг субабонентлар тегишли бўлган гуруҳлари учун белгиланган тарифлар бўйича ҳисоб-китоб қилади.



XII. ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА БЕРИЛАДИГАН

БУҒ ҲОЛИДАГИ ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ

МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ ВА

ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


63. Истеъмолчига берилаётган буғ ҳолидаги иссиқлик энергиясининг миқдори буғ миқдорини шартномада келишилган буғнинг белгиланган кўрсаткичларида унинг таркибидаги иссиқлик миқдорига кўпайтмаси сифатида аниқланади.

Бунда сув таъминоти манбаидаги бошланғич сувда мавжуд бўлган иссиқлик миқдори ҳисобга олинади.


64. Истеъмолчи томонидан конденсат билан қайтарилаётган иссиқлик энергияси миқдори конденсат миқдорини, бошланғич сувдаги иссиқликни ҳисобга олган ҳолда, конденсатнинг иссиқлик сиғими ва ҳароратига кўпайтмаси сифатида аниқланади.


65. Қайтарилган конденсат учун истеъмолчига тўлов миқдори шартнома билан белгиланади.



XIII. ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА БЕРИЛАДИГАН

ИССИҚ СУВ ҲОЛИДАГИ ИССИҚЛИК

ЭНЕРГИЯСИ МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ

ВА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


66. Истеъмолчига иссиқ сув ҳолида бериладиган иссиқлик энергиясининг миқдори сув миқдорини унинг иссиқлик сиғимига, берилувчи ва орқага қайтувчи тармоқ сувларининг ҳарорати ўртасидаги тафовутига кўпайтмаси сифатида аниқланади.

Очиқ сув олиш тизимида истеъмолчига иссиқ сув ҳолида бериладиган иссиқлик энергияси миқдори сув миқдорини унинг иссиқлик сиғими ҳамда иссиқ (берилаётган) ва бошланғич сувларнинг ҳарорати ўртасидаги тафовутга кўпайтмаси сифатида аниқланади, бошланғич сув ҳарорати учун ўртача ойлик ҳарорат олинади.


67. Иссиқ сув ҳолидаги иссиқлик энергиясидан фойдаланишда истеъмолчи орқага қайтадиган тармоқдаги сувни шартномага илова қилинадиган ҳарорат жадвали бўйича унинг қийматидан ортиқ бўлмаган ҳарорат билан қайтариши шарт.

Истеъмолчининг иссиқлик тармоғи учун иссиқлик берадиган тармоқ сувининг ҳарорати иссиқлик таъминоти ташкилоти томонидан белгиланади.

Иссиқлик беришни тартибга солиш кун ва туннинг ташқи ҳарорати ўртасидаги фарқ 80С ва ундан ортиқ бўлса, суткада икки марта ва ушбу фарқ 80С дан кам бўлса - бир суткада бир марта амалга оширилади.

Тартибга солишда маиший мақсадларда ва жамоат биноларини иситиш тизимида фойдаланиладиган сувнинг ҳароратини тунги вақтда пасайтириш имконияти, шунингдек ишдан ташқари вақтларда уни саноат корхоналарига беришни қисқартириш назарда тутилиши керак.


68. Орқага қайтадиган тармоқ сувининг ўртача суткалик ҳарорати жадвалдагига қараганда 30С дан ортиқ миқдорда истеъмолчи томонидан оширилган тақдирда иссиқлик таъминоти ташкилоти тармоқдаги сувнинг ўртача суткалик ҳарорати (+) 30С дан ортиқ четга чиқмаслигига риоя қилиш шарти билан иссиқлик энергиясини истеъмолчига беришни пасайтиришга ёки тўлиқ тўхтатишга, ёхуд берилган иссиқлик энергияси учун иссиқлик таъминоти ташкилоти томонидан истеъмолчи учун ҳисоблаб чиқилган ва шартномага илова қилинган жадвалда назарда тутилган ҳарорат пасайиши бўйича ҳисоб-китоб қилишга ҳақлидир.


69. Истеъмолчиларга бериладиган 400-450С ҳароратли иссиқ сув ҳолидаги иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш 50 фоизли чегирма билан иссиқ сув учун тариф бўйича амалга оширилади.


70. Қуйидаги ҳолларда тармоқ сувидаги иссиқлик йўқотилиши учун истеъмолчилар томонидан шартномавий нархлар бўйича ҳақ тўланади:

иссиқлик тармоқларини гидравлик ва ҳароратли синаш ўтказилиши билан боғлиқ йўқотишнинг ўрнини тўлдириш;

истеъмолчи тармоғини унинг буюртманомаси бўйича тўлдириш, аварияли вазиятлар ҳам шу жумлага киради;

истеъмолчидан қайтариладиган паст сифатли (таркибида темир, механик аралашмалар ва бошқалар мавжуд бўлган) орқага қайтадиган тармоқ сувини сиздириш.

Иссиқлик таъминоти ташкилотининг айби билан юз берган тармоқ сувидаги иссиқлик йўқотилишига истеъмолчи томонидан ҳақ тўланмайди.



XIV. ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ТОМОНИДАН

ҚАЙТАРИЛАДИГАН КОНДЕНСАТ МИҚДОРИНИ

АНИҚЛАШ ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


71. Иситиш, шамоллатиш ва иссиқ сув таъминоти учун буғ ҳолидаги иссиқлик энергиясидан фойдаланилганда истеъмолчилар иссиқлик таъминоти ташкилотига конденсатнинг камида 95 фоизини, технологик мақсадлар учун буғдан фойдаланилганда эса - шартномада келишилган миқдорда ва сифат билан қайтаришлари шарт.

Конденсатнинг истеъмол қилинадиган буғ миқдорига нисбатан фоизларда қайтариш нормасини ва унинг сифатини томонлар шартнома тузиш вақтида белгилайдилар.

Истеъмолчи иссиқлик манбаига қайтариши шарт бўлган конденсат миқдори иссиқлик истеъмоли тизимларининг лойиҳа маълумотларига, корхонанинг буғ-конденсат балансига мувофиқ ва конденсатни қайтариш бўйича эришилган натижалар ҳамда мавжуд захираларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Иссиқлик таъминоти ташкилоти истеъмолчига корхонада техник имконият мавжуд бўлганда конденсат қайтаришни кўпайтиришга йўналтирилган тадбирларни бажаришни тавсия этишга, уларни бажаришнинг истеъмолчи билан келишилган муддатини белгилашга ҳақлидир.

Белгиланган муддат тугагач, таклиф этилган тадбирларни ҳисобга олган ва амалдаги шартномага тегишли ўзгартиришлар киритган ҳолда истеъмолчига конденсатни қайтариш нормаси кўпайтирилади.


72. Истеъмолчи томонидан қайтариладиган конденсат шартномада келишилган миқдорга ва сифатга мувофиқ бўлиши керак.

Истеъмолчи томонидан қайтариладиган конденсат миқдори ва сифати электр станциясида (буғқозонхонасида) аниқланади.

Конденсат тозалагичга эга бўлмаган ёки конденсатни ишлатиладиган сув нормаларигача тозалашни таъминламайдиган конденсат тозалагичга эга бўлган ишлаб турган электр станцияларида (буғқозонхоналарида) буғ қозонларини таъминлаш учун фойдаланиладиган ишлаб чиқариш конденсатининг сифати шундай бўлиши керакки, токи унинг бошқа ташкил қилувчилари билан аралашмаси Электр станциялари ва тармоқларидан техник фойдаланиш қоидаларига биноан мазкур буғ қозонлари учун таъминловчи сув меъёрларига мувофиқ бўлсин.

Конденсат тозалагич билан жиҳозланган ва бутун конденсатни таъминловчи сув меъёрларигача тозалашни таъминлайдиган ишлаб турган электр станцияларидаги (буғқозонхоналаридаги) буғ қозонларини таъминлаш учун ёки янгидан лойиҳалаштирилаётган электр станциялари учун фойдаланиладиган ишлаб чиқариш конденсати миқдори Иссиқлик электр станцияларини ва иссиқлик тармоқларини технологик лойиҳалаш меъёрларида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.


73. Қайтарилган конденсат миқдори учун иссиқлик таъминоти ташкилоти абонентга тўловни шартномада кўрсатилган иссиқлик қиймати бўйича (қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда) тўлайди. Ушбу сумма иссиқлик энергияси учун ҳақ тўлашда абонент ҳисобига қўшилади.


74. Электр станциясига сифати шартномадаги шартларга мувофиқ бўлмаган конденсат топширилганда иссиқлик таъминоти ташкилоти қайтарилган конденсат миқдорига тузатувчи коэффициент жорий этади: конденсатдан буғлатгичлар, буғни қайта ишловчилар ёки иссиқлик тармоғини қўшимча таъминлаш учун фойдаланилганда - 0,8, конденсат қўшимча тозалаш учун қабул қилинганда эса - 0,5 коэффициенти қўлланади. Ифлос конденсатдан техник жиҳатдан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлмаганда ушбу конденсат дренажга оқизилади, бу ҳолда истеъмолчи конденсатни топширмаган деб ҳисобланади. Қайтарилган конденсатдаги иссиқлик энергияси миқдори ҳам иссиқлик таъминоти ташкилоти томонидан ҳисобга олинган конденсат миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.

Қайтарилаётган конденсатнинг иссиқлик-техник параметрлари (миқдори, ҳарорати, ифлослилик даражаси) иссиқлик билан таъминлаш манбаида конденсатни кимёвий текшириш натижалари ҳамда ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари бўйича аниқланади ва икки томонлама далолатнома билан расмийлаштирилади.

Конденсат ортиқ даражада ифлос бўлган тақдирда уни электр станцияларида (буғқозонхоналарида) ёки истеъмолчида тозалашнинг мақсадга мувофиқлиги техник-иқтисодий ҳисоблар асосида аниқланади. Бунда барча ҳолларда конденсатни қўшимча тозалаш истеъмолчи ҳисобидан амалга оширилади.

Қайтарилган, аммо сифатига кўра шартнома шартларини қондирмайдиган ва электр станциясида фойдаланилмаган конденсат қайтарилмаган конденсатга тенглаштирилади.


75. Буғ кам сарфланадиган ва конденсатни тозалаш қимматга тушадиган ҳолларда айрим истеъмолчилар иссиқлик таъминоти ташкилоти томонидан конденсатни қайтаришдан озод қилиниши мумкин, унинг учун техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар тақдим этилиши ва конденсатдан ўз эҳтиёжлари учун тўлиқ фойдаланилиши шарт.

Истеъмолчининг яқин атрофида иссиқлик таъминоти ташкилотининг сув билан ишлайдиган иссиқлик тармоқлари ўтган тақдирда, истеъмолчи иситиш, шамоллатиш ва иссиқ сув билан таъминлаш юкламасини, агар бунга корхонанинг ишлаб чиқариш цикли имкон берса, буғдан иссиқ сувга ўтказиши шарт.


76. Қайтариладиган конденсат миқдорини белгилаш юзасидан иссиқлик таъминоти ташкилоти билан истеъмолчи ўртасида келишмовчилик пайдо бўлган тақдирда техник экспертиза ўтказилади. Техник экспертиза истеъмолчи томонидан иккала томон вакилларидан, манфаатдор бўлмаган ташкилотлар мутахассисларини жалб этган ҳолда, истеъмолчи билан иссиқлик таъминоти ташкилоти ўртасидаги келишмовчиликлар баённомаси расмийлаштирилгандан кейин 2 ойдан кечиктирмай ташкил этилади.

Агар техник экспертиза ўтказилгандан кейин томонлар келишувга эришмасалар, у ҳолда конденсатнинг миқдори ва сифати бўйича якуний қарор "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси томонидан қабул қилинади.



XV. ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ УЧУН

ТЎЛОВ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАҚДИМ

ЭТИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ


77. Саноат истеъмолчилари, улгуржи истеъмолчилар - қайта сотувчилар ва бошқа истеъмолчилар, ҳисоб-китоб ойи тугаганидан сўнг 30 кун мобайнида якуний ҳисоб-китобни амалга оширган ҳолда, етказиб бериладиган иссиқлик энергиясининг бир ойдаги истеъмоли ҳажмининг камида 30% миқдори учун олдиндан ҳақ тўлайдилар.


78. Тўлов ҳужжатида хато ёки прибор кўрсаткичларида ноаниқликлар топилганда абонент бу тўғрида иссиқлик таъминоти ташкилотини хабардор қилиши шарт.

Тўлов ҳужжатидаги хатолар, ҳисобга олиш приборларини текшириш ҳақида аризанинг берилиши абонентни тўлов ҳужжати бўйича белгиланган муддатда ҳақ тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди.

Иссиқлик таъминоти ташкилоти абонент томонидан ариза берилган кундан бошлаб 10 суткадан кечиктирмай ҳисоб-китобни, агар зарур бўлса ҳисобга олиш приборларини ҳам текшириб кўриши ва текшириш натижасини (тўлов ҳужжатидаги хатоликлар ёки ҳисобга олиш приборларидаги нотўғри кўрсаткичлар тўғрисида) истеъмолчига хабар қилиши керак.

Иссиқлик энергиясини ҳисобга олишда хатоликлар аниқланган тақдирда иссиқлик таъминоти ташкилоти охирги ҳисоб-китоб даври учун қайта ҳисоб-китоб қилиши шарт.


79. Саноат истеъмолчиларига, улгуржи истеъмолчиларга, қайта сотувчиларга ва бошқа абонентларга етказиб берилган иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоблар иссиқлик таъминоти ташкилотининг тўлов ҳужжатлари (тўлов талабномаси ва счёт-фактура) бўйича, тақдим этилишига қараб акцептсиз тартибда амалга оширилади. Истеъмолчининг ҳисоб-китоб рақамида маблағларни акцептсиз ҳисобдан чиқариш банк томонидан, тўлов ҳужжати тушгандан кейинги кундан кечикмай амалга оширилади.


80. Тўлов муддати ўтказиб юборилгани учун пеня ундириш ҳуқуқидан қатъи назар, иссиқлик таъминоти ташкилотида огоҳлантиришдан кейин тўламаганлик учун қарзни тўламагунгача абонентга иссиқлик энергияси беришни тўхтатиш ҳуқуқи сақланиб қолади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 3-4-сон, 26-модда.