язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ ЎзР ВМ 16.06.2003 й. 271-сон Қарори билан тасдиқланган Қоидаларининг (1-илова) олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 16.06.2003 й. 271-сон Қарори билан

тасдиқланган Қоидаларининг (1-илова)

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 05.08.2003 й. 341-сон Қароридан олдинги таҳрири



59-банднинг олдинги таҳрири


59. Берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб келгуси ой учун шартномада қайд этилган бериладиган электр энергияси қийматининг камида 15 фоизи миқдорида олдиндан ҳақ тўланган ҳолда (аҳолидан ташқари) энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан ёзиладиган тўлов ҳужжати бўйича амалга оширилади.



60-банднинг олдинги таҳрири


60. Абонент томонидан электр энергияси сарфи тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилмаган тақдирда энергия билан таъминловчи ташкилот амалда истеъмол қилинган электр энергияси учун тақдим этилган ҳисобот асосида кейинчалик қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда электр истеъмолининг шартномавий миқдори бўйича ҳисоб-китоб қилади.



116-банднинг олдинги таҳрири


116. Агар ҳисоб-китоб электр ҳисоблагичига эга бўлмаган абонент бирор-бир сабаб билан мазкур уй-жой майдонида вақтинча яшамаса, у ҳолда у бу ҳақда энергия билан таъминловчи ташкилотни ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

Акс ҳолда, абонентдан у бўлмаган давр учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган шкала бўйича ўртача ойлик тўлов ундирилади.



140-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


истеъмол қилинадиган электр энергияси ва қувватлар учун шартномадаги ҳақ миқдорининг камида 15 фоизини олдиндан тўлаш;