Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2000 й. 233-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1998 йил 15 декабрдаги 523-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.06.2000 й.

N 233



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКНЕФТГАЗ"

МИЛЛИЙ ХОЛДИНГ КОМПАНИЯСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 1998 ЙИЛ 15 ДЕКАБРДАГИ

523-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Устюрт минтақасида ва республиканинг бошқа нефть-газли вилоятларида қидириш ва разведка ишларини жадаллаштириш, тармоққа хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, шу асосда нефть ва газнинг қазиб олинаётган заҳираларини барқарор кўпайтиришни таъминлаш, нефть-газ тармоғининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси бошқаруви тузилмасига холдинг компания бош муҳандиси-бош менежери лавозими киритилсин.

Бош муҳандис-бош менежер зиммасига:

нефть-газ тармоғини ривожлантиришнинг қисқа ва узоқ муддатли прогнозларини, мақсадли илмий-техник дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этиш;

нефть ва газ билан боғлиқ геология-разведка ишларининг стратегик устувор йўналишларини аниқлаш;

Устюрт минтақасида ва республиканинг бошқа истиқболли нефть-газли вилоятларида қидириш ва разведка ишларини жадал амалга оширишни таъминлаш, ушбу мақсадлар учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш;

етакчи хорижий нефть ва газ компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтириш, республика нефть-газ тармоғига хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

нефть, газ ва нефть маҳсулотлари жаҳон бозорининг маркетинг тадқиқотларини олиб бориш асосида тармоқнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш функциялари юклансин.


2. Белгилансинки, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси бош муҳандиси - бош менежери лавозимга Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.


3. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси бошқаруви тузилмаси унинг ходимлари чекланган сонини 133 кишидан (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) иборат қилиб, иловага мувофиқ маъқуллансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси бошқаруви раиси В.Й. Отаев бир ҳафта муддатда, ижроия аппарат тузилмасига киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда, "Ўзбекнефтгаз" холдинг компанияси раҳбарлари ўртасида лавозим вазифалари тақсимотини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 декабрдаги 523-сон қарорига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

10-банднинг биринчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Белгилаб қўйилсинки, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг бош муҳандиси-бош менежери мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирига, раиснинг биринчи ўринбосари - вазирнинг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосарлари - вазир ўринбосарларига тенглаштирилади".


6. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 4 августдаги 355-ф-сон фармойиши;

Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 декабрдаги 523-сон қарори 8-бандининг биринчи хат боши ва қарорга 12-илова.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.Й. Отаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 19 июндаги

233-сон қарорига

ИЛОВА



"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси бошқаруви

ТУЗИЛМАСИ

      





Акциядорлар мажлиси

қори орган)































Ишлар бошқармаси


Кузатувчи кенгаш












Юридик хизмат











Бошқарув

(ижро этувчи орган)






Марказий ишлаб чиқариш диспетчерлик бошқармаси

















Бошқарув раиси


































Бош мухандис-

Бош менежер

а


Раиснинг биринчи ўринбосари



Раис ўринбосари




















Тармоқни истиқболли ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бошқармаси


Нефть ва газ қазиб олиш, газни қайта ишлаш ва ташиш бошқармаси



Иқтисодиёт, молия ва мехнатни ташкил этиш бошқармаси 






























Экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва маркетинг бошқармаси


Геология, конларни қазиш, кавлаш техникаси ва технологияси бошқармаси



Маркахий бухгалтерия

























"Ўзбекистон нефть ва гази" журнали таҳририяти


Илмий техника ва тараққиёт бошқармаси



Тизимни ислоҳ қилиш ва қимматли қоғозларни жойлаштириш бошқармаси


















"Ўзгеонефтгазқазибчиқариш" АК



























"Ўзнефтниқайтаишлаш" АК



"Ўзбурғунефтгаз" АК



























"Ўзнефтмаҳсулотлари" АК



"Ўзтрансгаз" АК



























"Ўзташқинефтгаз" ОАЖ



"ЎзЛИТИнефтгаз" ОАЖ































ЎзҲҚ













































Раис ўринбосари


Раис ўринбосари "Ўзнефтгазқурилиш" АК бош директори



Раис ўринбосари




















Моддий техника ва транспорт хизмати кўрсатиш бошқармаси 


Капитал қурилиш бошқармаси



Кадрлар ва ижтимоий ривожлантириш бошқармаси

















Шўртан ГКК қурилиши бўйича бошқарма



Биринчи бўлим










Нефтни қайта ишлаш ва нефть маҳсулотларини сотиш бошқармаси










а


"Ўзнефтгазқурилиш" АК



Иккинчи бўлим










"Ўзнефтегазмаш" АК












"Ўзнефтгазалоқа" ИТБ



"Ўзнефтгазишчитаъминот" АК






























Бухоро нефть ва газ саноати коллежи 











а

а

а

а

а

а

а

а

а

а

а

а











Фарғона нефть коллежи

































Ишлаб чиқариш фойдаланиш бошқармаси























        
























Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск