Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.12.1992 й. ПФ-518-сон "Ўзбекистон нефть ва газ саноати давлат концернини нефть ва газ саноати ("Ўзбекнефтгаз") миллий корпорациясига айлантириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

23.12.1992 й.

N ПФ-518



ЎЗБЕКИСТОН НЕФТЬ ВА ГАЗ САНОАТИ

ДАВЛАТ КОНЦЕРНИНИ НЕФТЬ ВА ГАЗ

САНОАТИ ("ЎЗБЕКНЕФТГАЗ") МИЛЛИЙ

КОРПОРАЦИЯСИГА АЙЛАНТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Бозор муносабатларига ўтиш шароитида республика нефть, газ ва нефтни қайта ишлаш саноати тармоқларининг самарали ишлашини ва янада ривожланишини таъминлаш, таркибий бўлинмаларнинг ташаббуси ва мустақиллигини кенгайтириш ҳамда истеъмолчиларни нефть, нефть маҳсулотлари ва газ билан пухта таъминлаш мақсадида:


1. "Ўзбекнефтгаз" Ўзбекистон нефть ва газ саноати давлат концерни таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг концернни Нефть ва газ саноати миллий корпорациясига айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси:

нефть, газ ва нефть маҳсулотларини қидириб топиш, қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш ва сотиш, нефть ва газ саноати иншоотларини қуриш билан шуғулланувчи давлат, давлат-акционерлик, ижара, жамоа, қўшма бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларни, шунингдек тармоқни ривожлантиришдан манфаатдор бўлган бошқа тармоқлар корхоналари ва ташкилотларини ҳамда хорижий юридик шахсларни ихтиёрий асосда бирлаштирувчи хўжалик уюшмасидир;

юридик шахс бўлиб, ўз фаолиятини республиканинг амалдаги қонунлари ва корпорациянинг таъсис йиғилишида тасдиқланган Низом асосида ташкил этади.


3. Қуйидагилар "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси фаолиятининг асосий йўналишлари қилиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси билан биргаликда нефть, нефтни қайта ишлаш ва газ саноатини ривожлантиришнинг стратегияси ва устивор йўналишларини ишлаб чиқиш, табиий ресурслардан ва вужудга келтирилган ишлаб чиқариш имкониятидан самарали фойдаланиш;

республика ҳудудида нефть, газ, газ конденсати ва нефть маҳсулотларини қидириб топишга, уларнинг захираларини кўпайтиришга, уларни қазиб олиш, ишлаб чиқариш ва сотишга, нефть, газ ва нефтни қайта ишлаш саноати иншоотларини, нефть, газ ва маҳсулот қувурлари тармоғини қуришга оид туркум ишларни амалга ошириш;

нефть, нефтни қайта ишлаш ва газ саноатида хорижий мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро фойдали ташқи иқтисодий, савдо ва илмий техникавий алоқаларни ривожлантириш ҳамда чет эл сармояларини жалб этиш йўналишларини белгилаш;

нефть ва газ конларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, халқ хўжалигини ва республика аҳолисини нефть, газ ва нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, шунингдек давлатлараро ва ҳукуматлараро битимлар асосида ана шу маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига етказиб бериш;

нефть, газ ва нефть маҳсулотлари ички ва жаҳон бозоридаги вазиятни ўрганиш, республиканинг ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган эҳтиёжларини таъминлаш соҳасидаги сиёсатни ишлаб чиқишга оид таклифлар киритиш;

корпорацияга кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг кооперация ва ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашда кўмаклашиш;

тармоқда ягона техникавий сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, нефть, газ, нефть маҳсулотларини қидириб топиш, қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш ва сотиш соҳасида бошқа мамлакатлардан мутахассисларни конкурс асосида жалб этиш йўли билан илмий тадқиқот, қидирув ва лойиҳа-конструкторлик ишларини йўлга қўйиш;

корхоналарни кенгайтириш, реконструкциялаш ва техника билан қайта жиҳозлашда, тармоқда илғор технологияларни жорий этишда, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда ёрдам бериш;

нефть ва газ конларини қидириб топиш ва улардан фойдаланишга доир ишларни амалга ошириш чоғида ерости бойликлари ва бошқа табиий бойликлар тўғрисидаги қонунларнинг талабларига риоя этилишини таъминлаш.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси "Ўзбекнефтгаз" нефть ва газ саноати миллий корпорациясининг фаолиятини ташкил этишга доир қарорни қабул қилсин.

5. "Ўзбекистон нефть ва газ саноати давлат концернини ташкил этиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 3 майдаги ПФ-393-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб эътироф этилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., 2-сон, 76-модда












































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск