язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.1992 й. 233-сон "Ўзбекистон давлат нефть ва газ саноати ("Ўзбекнефтьгаз") концерни фаолияти масалалари"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.05.1992 й.

N 233



ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ НЕФТЬ ВА ГАЗ

САНОАТИ ("ЎЗБЕКНЕФТЬГАЗ")

КОНЦЕРНИ ФАОЛИЯТИ

МАСАЛАЛАРИ


"Ўзбекистон давлат нефть ва газ саноати ("Ўзбекнефтьгаз") концернини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонга биноан ҳамда нефть ва газ саноати бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотларининг нефть ва газ конларини комплекс ўзлаштириш бўйича фаолиятларини мувофиқлаштириб бориш, республика халқ хўжалигини нефть, газ ва газ конденсати, шунингдек, уларни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Меҳнат жамоаларининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда, "Ўртаосиёгазсаноат" ишлаб чиқариш бирлашмаси "Ўзбекгазсаноат" ишлаб чиқариш бирлашмасига ва "Ўртаосиёнефтьгазқурилиш" ишлаб чиқариш-қурилиш-монтаж бирлашмаси "Ўзбекнефтьгазқурилиш" ишлаб чиқариш-қурилиш-монтаж бирлашмасига айлантирилсин.

"Ўзбекнефть" ИБ, "Ўзбекгазсаноат" ИБ, "Ўзбекнефтьгазқурилиш" ишлаб чиқариш-қурилиш-монтаж бирлашмаси таркибига корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар 1, 2, 3-иловаларга мувофиқ киритилсин.


2. Фарғона газ аппарати заводи, Тошкент "Ўртаосиёгазавтоматика" заводи, шунингдек, Ангрен экспериментал-механика заводи Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилсин.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлигига вазирлик таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар базасида коммунал-маиший ва газ асбоб-ускуналарини ишлаб чиқариш бирлашмасини ташкил қилишга рухсат этилсин.


3. Ўзбекистон давлат нефть ва газ саноати концернига ўз таркибида қуйидагиларни ташкил этиш тавсия қилинсин:

Муборак шаҳридаги, Андижон вилоятидаги Хўжаобод, Қашқадарё вилоятидаги Алан посёлкаларидаги ҳаракатдаги ҳарбийлаштирилган қисмлар ва отрядлар базасида очиқ газ ва нефть фонтанлари пайдо бўлишининг олдини олиш ва уларни тўхтатиш бўйича ҳарбийлаштирилган қисм;

мавжуд газ, нефть саноати ва нефть-газ қурилиши ишчилар таъминоти ва савдо-ишлаб чиқариш корхоналари бошқармалари базасида савдо-ишлаб чиқариш бирлашмаси;

кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази;

мақсадга мувофиқ бўлган ҳолларда ишлаб чиқариш жараёни ниҳоясига етказилган ишлаб чиқариш ва илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари.


4. "Ўзбекнефтьгаз" давлат концернининг юқори бошқарув органи Кенгаш ҳисобланади. У бошқарувни сайлайди, аппаратнинг тузилмасини ва ходимлар сонини, иш ҳақи фондини, ходимларни моддий рағбатлантириш тизимини ва шартларини белгилайди. Концерн аппаратининг молиявий таъминоти концерн Кенгаши томонидан тасдиқланган келишув асосида, концерн таркибига кирувчи бирлашмаларнинг ажратмалари ҳисобига амалга оширилади.

Бошқарув раисига, унинг ўринбосарларига Ўзбекистон Республикаси вазирлари ва ўринбосарлари учун тегишли равишда белгиланган моддий-маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари жорий қилинсин.

Концернга раиснинг 4 нафар ўринбосарига, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарига эга бўлиш тавсия этилсин. Бошқарув раиси, унинг ўринбосарлари концерн Кенгаши томонидан сайланадилар ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар.


5. "Ўзбекнефтьгаз" давлат концернига хўжалик субъектларига, уларнинг идоравий бўйсунишларидан қатъи назар, газ истеъмоли ҳажмлари, нефть, газ, нефть-газни қайта ишлаш саноати объектларини қуриш ва улардан фойдаланиш, газ қувурларининг қўриқланадиган зоналаридаги ишлар бўйича бажариш мажбурий бўлган хулосалар бериш ҳуқуқи берилсин.


6. Ўзбекистон давлат нефть ва газ саноати концерни қуйидагиларни амалга оширсин:

бир ой муддат ичида Концерннинг Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган Уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

икки ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси билан биргаликда концерн таркибига кирувчи ва республика ташқарисида жойлашган корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг мақоми ва уларга тегишли мол-мулкни белгилаш бўйича келишилган таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. "Ўзбекнефтьгаз" давлат концерни аппарати қуйидаги манзилгоҳдаги бинога жойлаштирилсин: Тошкент шаҳар, Энгельс кўчаси, 66-уй.


8. "Ўзшартномасавдо", республиканинг бошқа таъминот-сотиш ташкилотлари белгиланган тартибга мувофиқ "Ўзбекнефтьгаз" концернига моддий ресурсларнинг биркитилган номенклатура бўйича муҳим турларини етказиб бериш юзасидан квоталар ажратишни назарда тутсинлар, концерн таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларга маҳсулот етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри, ўзаро фойдали алоқаларни ўрнатишга, контрактлар тузишга ёрдам кўрсатсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги шартнома асосида "Ўзбекнефтьгаз" давлат концернини транспорт хизмати билан таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги "Ўзбекнефтьгаз" давлат концернига зарур алоқа воситаларини ажратсин.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, республика вазирликлари ва идоралари ўзларининг ҳуқуқ доирасига кирувчи, "Ўзбекнефтьгаз" давлат концернига қарашли корхоналарнинг ривожланиши ва фаолияти билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал этишга кўмаклашсинлар.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ Қ.Ж. Ҳаққуловга юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 13 майдаги

233-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзбекнефть" ИБ таркибига киритилган

корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг

РЎЙХАТИ


Андижон шаҳридаги "Пармалаш" ИИБнинг Андижон тажриба-экспериментал заводи

Андижон шаҳридаги "Пармалаш" ИИБнинг Андижон ихтисослаштирилган лойиҳа-конструкторлик бюроси (ИЛКБ)

Андижон вилоятининг Асака шаҳридаги "Главтранснефть"

Қозоғистон ва Ўрта Осиё магистраль нефть қувурлари

Бошқармасининг Ленинск нефть қувурлари бошқармаси

"Союзнефтеэнергомонтажавтоматика" ИБнинг Андижон вилояти, шаҳар типидаги Хўжаобод посёлкасидаги монтаж-созлаш бошқармаси

"Союзнефтебурмашремонт" ИБнинг Фарғона вилояти, Қўқон шаҳридаги "Нефтемашремонт" идораси






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 13 майдаги

233-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзбекгазсаноат" ИБнинг таркибига киритилган

корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг

РЎЙХАТИ


Урганч шаҳридаги "Средазтрансгаз" магистраль газ қувурлари бошқармаси

Тошкент шаҳридаги "Средазспецкомплектгаз" бошқармаси

Хива шаҳридаги "Юггазстрой" ихтисослаштирилган қурилиш-монтаж трести

Тошкент шаҳридаги Ўрта Осий газ техникаси маркази

Қўқон шаҳридаги "Большевик" газ арматураси вэ ностандарт асбсб-ускуналар заводи

Тошкент шаҳридаги "Ташгазэнергоремонт" ишлаб чиқариш-техника бошқармаси

Тошкент шаҳридаги "Оргтазсвязь" ихтисослаштирилган ишлаб чиқариш-техника бошқармасининг Тошкетдаги цехи

"Союээлектрогаз" корхонасининг Тошкент шаҳридаги филиали

"ВНИИпромгаз"нинг Тошкент шаҳридаги Ўрта Осиё филиали

Когон шаҳридаги "Ўзбекгазгеофизика" корхонаси

Чирчиқ шаҳридаги Ўрта Осиё кончилик-геофизика экспедициси






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 13 майдаги

233-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ўзбекнефтьгазқурилиш" ишлаб чиқариш-қурилиш-монтаж

бирлашмаси таркибига киритилган корхоналар,

ташкилотлар ва муассасаларнинг

РЎЙХАТИ


Тошкент шаҳридаги ахборот-ҳисоблаш маркази

Тошкент шаҳридаги Ўрта Осиё ҳудудий алоқа узели

Тошкент шаҳридаги санитария бошқармасининг тиббиёт-санитария қисми

Когон шаҳридаги 9-иxтисослаштирилган бошқарма

Когон шаҳридаги 5-ишлаб чиқариш корхонаси

"Газмонтажовтоматика"нинг Когон шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган бошқармасининг монтаж участкаси

"Ремонттрубопроводтехника" ИҚБнинг Тошкент шаҳридаги механизация бошқармасининг ремонт участкаси

Тахиатош шаҳридаги Тахиатош қурилиш конструкциялари ва деталлари заводи

Тошкентдаги "Средазнефтегазстройпроект" лойиҳа-конструкторлик технология институти

Тошкент шаҳридаги "САНГСтруд" ҳудудий-жорий этиш маркази