язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.05.1992 й. ПФ-393-сон "Ўзбекистон нефть ва газ саноати давлат концерни "Ўзбекнефтьгаз"ни ташкил кқилиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

03.05.1992 й.

N ПФ-393

ЎЗБЕКИСТОН НЕФТЬ ВА ГАЗ САНОАТИ

ДАВЛАТ КОНЦЕРНИ "ЎЗБЕКНЕФТЬГАЗ"НИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистоннинг нефть ва газ конларини ҳар томонлама ва самарали ўзлаштириш, республика халқ хўжалиги ва аҳолисини газ, газ конденцати, нефть ҳамда уларни қайта ишлаш маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, нефть ва газ саноатини бошқариш тузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. "Средазгазпром", "Ўзбекнефть", "Фергананефтеоргсинтез" ишлаб чиқариш бирлашмаларининг, "Средазнефтегазстрой" ишлаб чиқариш қурилиш-монтаж бирлашмасининг "Ўзбекистон Республикаси корхоналари тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ Ўзбекистон нефть ва газ саноати давлат концерни "Ўзбекнефтьгаз"ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар "Ўзбекнефтьгаз" давлат концерни фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

республика ҳудудига нефть, газ ва газ конденсатини излаш, қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва ташишни, газ, нефть ҳамда нефть ва газни қайта ишлаш саноати иншоотлари қурилишини амалга оширувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

нефть ва газ конларидан самарали фойдаланишни, республикада нефть, газ ҳамда нефть ва газни қайта ишлаш саноати янада ривожланишини, нефть ва газ захиралари кўпайишини таъминлаш;

концерн тизимида ягона техникавий сиёсатни ўтказиш, корхоналарни кенгайтиришда, қайта қуриш ва техника билан қайта қуроллантиришда, замонавий технологияларни ишлаб чиқиш ва ўзлаштиришда кўмаклашиш;

нефть, газ ҳамда газ конденсатини излаш, қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва ташиш соҳасидаги илмий-тадқиқот, қидирув ва лойиҳа-конструкторлик ишларини ташкил қилиш;

нефть ва газ конларини излаш ҳамда улардан фойдаланиш борасидаги ишларни ўтказиш чоғида ер ости ва бошқа табиий бойликларни муҳофаза қилиш талабларига риоя этиш;

моддий-техника ресурслари билан таъминлашда, ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда нефть, газ ҳамда нефть ва газни қайта ишлаш саноати корхоналари ва ташкилотларининг тижорат алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

концерн таркибига кирган корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларни малакали ходимлар билан мустаҳкамлашга доир ишларни амалга ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил қилиш;

очиқ газ ва нефть фавворалари юзага келишининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

концерн таркибига кирган корхоналар ва ташкилотларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлат бошқаруви идораларида ва чет элларда уларнинг умумий манфаатларини ифода этиш.


3. Ўзбекистон Республикасининг Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддат ичида Ўзбекистон нефть ва газ саноати давлат концернининг фаолиятини ташкил этиш юзасидан қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 7-сон, 264-модда