Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.04.2009 й. 94-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 2 апрелдаги

94-сон қарорига

ИЛОВА



Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар,

бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни

маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар

киритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига (кейинги ўринларда Маҳаллийлаштириш дастури деб аталади) тузатишлар киритиш тартибини белгилайди.


2. Маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш:

Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг айрим параметрларини ўзгартириш;

Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларни чиқариб ташлаш ёки шундай йўналишдаги муқобил лойиҳалар билан алмаштириш;

республика корхоналарида ишлаб чиқариш-техник ва истеъмол мақсадидаги материаллар ва буюмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга доир янги лойиҳаларни киритиш бўйича асосланган таклифлар асосида амалга оширилиши мумкин.


3. Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича Идоралараро махсус комиссиянинг (кейинги ўринларда Махсус комиссия деб аталади) протоколи асосида Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари параметрларига:

маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотнинг прогноз кўрсаткичлари, маҳаллийлаштиришнинг белгиланган даражасининг пасайишидан ташқари;

маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотнинг техник параметрлари;

маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот лойиҳасининг номи;

корхонанинг, шу жумладан, мулкчилик шаклининг ёки ташкилий ҳуқуқий шаклининг ўзгариши билан боғлиқ ҳолдаги номи.

Махсус комиссия томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, шунингдек тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналарга нисбатан имтиёзларни қўллаш тўғрисида қарорлар қабул қилиниши мумкин.


4. Махсус комиссия тақдимига кўра Маҳаллийлаштириш дастурига қуйидаги тузатишлар киритилишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинади:

лойиҳаларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш ёки ундан чиқариб ташлаш;

Маҳаллийлаштириш дастури айрим лойиҳаларининг маҳаллийлаштириш даражасини пасайтириш.


5. Махсус комиссия фаолиятини ташкил этиш учун Махсус комиссия котиби бошчилик қиладиган ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг ваколатли ходимларидан иборат бўладиган Котибият тузилади.


6. Маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



II. ТАКЛИФЛАРНИ КИРИТИШ

ВА КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


7. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, маҳаллийлаштириш лойиҳалари ташаббускорлари бўлган хўжалик юритувчи субъектлар (кейинги ўринларда лойиҳа ташаббускори деб аталади) Маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифларни лойиҳа ташаббускорининг раҳбари ва бош бухгалтери томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда Махсус комиссия котибиятига киритадилар:

а) Маҳаллийлаштириш дастурига киритишга тавсия қилинаётган лойиҳалар учун эса - лойиҳани Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш тўғрисида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза, имтиёзлар қонун ҳужжатларига мувофиқ Махсус комиссия қарорига кўра қўлланадиган лойиҳалар учун - тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастурида назарда тутилган имтиёзларни қўлланиш тўғрисидаги ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза.

Аризага қуйидагилар илова қилинган бўлиши керак:

4-иловага мувофиқ шакл бўйича маҳаллийлаштириш лойиҳаси паспорти;

корхонанинг кейинги икки йил мобайнидаги тасдиқланган бухгалтерия баланси (1-шакл) ва молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботи (2-шакл), давлат солиқ хизмати органи белгиси қўйилган ҳолда;

маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг асбоб-ускуналари, эҳтиёт қисмлари ва технологик жараёнининг муфассал технологик тавсифи;

б) Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг айрим параметрларига тузатиш киритиш учун - маҳаллийлаштириш лойиҳасининг аниқлаштирилган паспорти (фақат ишлаб чиқариш ҳажмларининг кўпайиши ҳолларидан ташқари), айрим параметрларга тузатишлар киритилиши зарурлигини асослайдиган, таҳлилий ва жадвал материаллари билан биргаликдаги тушунтириш хати;

в) Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқаришга тавсия этилаётган лойиҳалар учун - Маҳаллийлаштириш дастуридан лойиҳани чиқариш зарурлиги асослашидан иборат бўлган, таҳлилий ва жадвал материаллари билан биргаликдаги тушунтириш хати.


8. Лойиҳа ташаббускори тақдим этилган, шу жумладан, аризада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.


9. Лойиҳа ташаббускоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган қўшимча маълумотлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


10. Махсус комиссия котибияти, лойиҳанинг мақсадидан, уни молиялаштиришнинг манбаларидан ва тавсия этилаётган тузатишлар моҳиятидан келиб чиққан ҳолда, тушган таклифларни кўриб чиқиш учун икки кун муддатда ваколатли органларга жўнатади.


11. Таклифларни баҳолаш айни бир вақтда қуйидаги ваколатли органлар томонидан амалга оширилади:

а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан:

лойиҳанинг Маҳаллийлаштириш дастури мақсадлари ва вазифаларига мувофиқлигини;

лойиҳани амалга ошириш имкониятини;

маҳаллийлаштиришнинг таклиф этилаётган даражасига эришиш имкониятини;

лойиҳаларни чиқариб ташлаш ёки лойиҳа параметрларини ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш юзасидан лойиҳани амалга оширишнинг умумий иқтисодий мақсадга мувофиқлигини баҳолаш бўйича;

б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан:

таклиф этилаётган маркетинг концепцияси, шу жумладан, маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни сотиш истиқболлари;

маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ташқи бозорда сотиш нархлари параметрлари (агар лойиҳа ташаббускори томонидан маҳсулотни экспорт қилиш назарда тутилса);

шундай маҳсулотни импорт қилиш таҳлили (ТИФ ТН 10 белги доирасида)

лойиҳаларни чиқариб ташлаш ёки лойиҳаларнинг параметрларини ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосида лойиҳани амалга оширишнинг самарадорлиги ва имкониятларини баҳолаш бўйича;

в) Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан - бир-бирининг ўрнини босадиган товарларни ва нархлар шаклланишини ҳисобга олган ҳолда рақобат муҳитини, монополлашув даражасини, ишлаб чиқариладиган маҳсулот билан бозорнинг етарлича таъминланганлигини баҳолаш бўйича;

г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан (лойиҳа молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ёки Ҳукумат кафолати остидаги кредит маблағлари ҳисобига амалга оширилган тақдирда) - иқтисодий самарадорликни келишиш бўйича.

Зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда, Иқтисодиёт вазирлигида ваколатли органлар мутахассисларидан иборат таркибда вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузилиши мумкин.


12. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ваколатли органлар асосланган хулосаларни ҳужжатлар тушган вақтдан бошлаб ўн кун муддатдан кечикмай Махсус комиссия котибиятига жўнатади.

Маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш бўйича таклифлар юзасидан хулосалар нусхаси ваколатли орган томонидан лойиҳа ташаббускорига жўнатилади.


13. Танқидий мулоҳазалар мавжуд бўлган тақдирда ҳужжатлар ваколатли органлар томонидан лойиҳа ташаббускорига пухта ишлаш учун қайтарилади.

Пухта ишланган ҳужжатлар лойиҳаларнинг ташаббускорлари томонидан ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ваколатли органларга тақдим этилади. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш ва тегишли хулосаларни Махсус комиссия котибиятига тақдим этиш ваколатли органлар томонидан, илгари кўрсатиб ўтилган танқидий мулоҳазалар лойиҳалар ташаббускорлари томонидан бартараф этилган тақдирда, бир ҳафта муддатда амалга оширилади.

Лойиҳанинг пухта ишланган паспортини кўриб чиқишда ваколатли органлар томонидан янги танқидий мулоҳазалар билдирилишига йўл қўйилмайди.


14. Махсус комиссия котибияти бир ҳафта муддатда ваколатли органларнинг тушган ижобий хулосаларини умумлаштиради ва Махсус комиссия протоколи лойиҳасини, зарурат бўлганда, Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлайди, Махсус комиссия аъзолари билан келишиб олади ва уларни кўриб чиқиш учун Махсус комиссияга киритади.

Бир ёки ундан кўп ваколатли органларнинг хулосаси салбий бўлган тақдирда Махсус комиссия котибияти тегишли хулосани кўриб чиқиш учун Махсус комиссияга киритади.


15. Махсус комиссия Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари иштирокида заруратга кўра ҳар ҳафтада бир марта ўтказиладиган ўз мажлисларида тушган таклифларни (хулосаларни) ва Ҳукумат қарори лойиҳасини кўриб чиқади, Маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида протокол қабул қилади.


16. Махсус комиссия мажлислари комиссия аъзоларининг камида тўртдан уч қисми қатнашганда ўтказилади.

Махсус комиссия қарорлари мажлисда қатнашаётган Махсус комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Махсус комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Махсус комиссиянинг қарорлари Махсус комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган протокол билан расмийлаштирилади.


17. Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган ҳолларда Иқтисодиёт вазирлиги томонидан бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан келишилган Маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси киритилади.


III. МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИГА

ТУЗАТИШ КИРИТИШ БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАР

КИРИТИШНИНГ МАҚСАДГА МУВОФИҚЛИГИНИ

БАҲОЛАШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ЯГОНА

МЕЗОНЛАР ВА ТАЛАБЛАР


18. Лойиҳа параметрларининг қуйидаги мажбурий мезонлар асосида Маҳаллийлаштириш дастури мақсадлари ва вазифаларига мувофиқлиги лойиҳани Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш имконияти тўғрисида таклиф киритиш учун асос ҳисобланади:

а) мамлакат саноатини ривожлантиришнинг асосий устувор вазифаларига мувофиқлик;

б) маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун қувватлар ва хом ашё ресурсларининг мавжудлиги;

в) маҳаллийлаштириш даражаси босқичма-босқич ошириб борилган ҳолда ишлаб чиқариш бошланган пайтдан бошлаб 12 ой мобайнида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бўйича маҳаллийлаштириш даражасининг камида 30 фоизга етиши;

г) ТИФ ТН коди бўйича пировард маҳсулот товар позициясининг бошланғич хом ашёга нисбатан камида биринчи тўртта белгилардан бири даражасида ўзгаришининг таъминланиши;

д) маҳаллийлаштириладиган маҳсулотга ички ва ташқи бозорларда талабнинг мавжудлиги;

е) шунга ўхшаш маҳсулот импортининг мавжудлиги;

ж) маҳсулотнинг потенциал истеъмолчилари билан шартномаларнинг ёки аҳдлашувларнинг мавжудлиги;

з) маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни сотиш нархининг ана шундай импорт қилинадиган маҳсулот нархидан юқори бўлмаслиги (Ўзбекистон Республикасигача бўлган транспорт харажатлари, божхона ва солиқ тўловлари ҳисобга олинган ҳолда);

и) маҳаллийлаштириладиган маҳсулотга нисбатан халқаро стандартлар бўйича ишлаб чиқариш бошланган пайтдан бошлаб 18 ой мобайнида сифатни бошқариш тизимининг жорий этилиши.


19. Юқорида кўрсатиб ўтилган мезонларга тўлиқ мувофиқ бўлмаган истиқболли лойиҳаларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш тўғрисидаги қарор Махсус комиссия томонидан қабул қилинади.


20. Маҳаллийлаштириш дастурига улар билан мамлакатимиз бозори етарлича таъминланган, соғлом рақобат муҳити яратилган ёки ишлаб чиқариш ҳажми ички бозор эҳтиёжларини қоплайдиган шундай маҳсулотларни (техник тавсифлари ва истеъмол хусусиятларига кўра) ишлаб чиқарадиган бошқа маҳаллий ишлаб чиқарувчилар мавжуд бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар киритилмайди.


21. Қуйидагилар лойиҳаларни лойиҳа ташаббускори таклифларига кўра, шу жумладан, тенг аҳамиятли лойиҳалар киритилган тақдирда Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқариб ташлаш тўғрисида ваколатли органлар томонидан хулоса чиқариш учун асос ҳисобланади:

корхонанинг тугатилиши ёки форс-мажор вазиятлари;

маҳсулотнинг сифати ва нархига кўра рақобатбардошли эмаслиги туфайли маҳсулотнинг ушбу турига ички бозорда талабнинг йўқлиги;

Маҳаллийлаштириш дастури прогноз параметрларининг бажарилмаслиги (йил якунларига кўра 30 фоиздан кам);

мамлакатимиз бозорининг маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот билан тўлалиги, соғлом рақобат муҳити мавжудлиги ёки ишлаб чиқариш ҳажми ички бозор эҳтиёжини қоплайдиган шундай маҳсулотнинг (техник тавсифлари ва истеъмол хусусиятларига кўра) бошқа маҳаллий ишлаб чиқарувчилари пайдо бўлганлиги;

солиқ ва божхона имтиёзлари берилиши натижасида бўшайдиган маблағлар тегишли мақсадда фойдаланилмаслиги, шунингдек технологик асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва материалларнинг асоссиз равишда импорт қилиниши ҳолларининг аниқланганлиги.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


22. Лойиҳа Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқарилганда лойиҳани амалга ошираётган корхона лойиҳа Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқарилган санадан бошлаб қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли солиқ ва божхона имтиёзларига бўлган ҳуқуқлардан маҳрум бўлади.





Низомга

1-ИЛОВА


Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар,

бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни

маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Ҳаракатлар


Муддатлар

1-босқич

а

Вазирликлар ва хўжалик бирлашмалари - маҳаллийлаштириш лойиҳалари ташаббускорлари

а

Махсус комиссия котибиятига (Иқтисодиёт вазирлигига):

- Маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш (лойиҳаларни киритиш ёки чиқариб ташлаш, маҳаллийлаштириш даражасини пасайтириш) тўғрисида;

- маҳаллийлаштириш лойиҳалари параметрларига тузатиш киритиш (прогноз кўрсаткичларни, техник параметрларни, лойиҳа ва корхона номини ўзгартириш, шу жумладан, мулкчилик шакли ва ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгариши муносабати билан), шунингдек тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ имтиёзларни қўллаш тўғрисидаги таклиф билан мурожаат қилиш (7-банд).

а

Маҳаллийлаштириш лойиҳалари ташаббускорлари хоҳишига кўра







2-босқич


Махсус комиссия котибияти (Иқтисодиёт вазирлиги)


Тушган таклифларни ваколатли органларга (Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги) юбориш (10-банд).


2 кун




3-босқич


Ваколатли органлар


Кўриб чиқиш ва таклифлар юзасидан Махсус комиссия котибиятига хулоса киритиш (11-13-бандлар).


17 кун







4-босқич


Махсус комиссия котибияти (Иқтисодиёт вазирлиги)


Ваколатли органлар хулосаларига мувофиқ тайёрланган Махсус комиссия протоколи ва Ҳукумат қарори лойиҳасини Махсус комиссия аъзолари билан келишиб олиш (14-банд).


7 кун

5-босқич


Махсус комиссия


Ваколатли органлар хулосаларини ва Ҳукумат қарори лойиҳасини кўриб чиқиш натижалари бўйича Махсус комиссиянинг протоколини қабул қилиш (15-банд).


7 кун

6-босқич


Иқтисодиёт вазирлиги


Ҳукумат қарори лойиҳасини Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан келишиб олиш (17-банд).


7 кун







7-босқич


Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар йиғма ахборот-таҳлил департаменти


Ҳукумат қарори лойиҳаси изчил ишлаб чиқилиши ва топширилишини ташкил қилиш:

1. Ҳужжат лойиҳасини экспертизадан ўтказиш.

2. Ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари билан келишиб олиш.

3. Ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармасида ҳуқуқий экспертизадан ўтказишни ташкил қилиш.

4. Ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари билан келишиб олиш.

5. Ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари билан келишиб олиш.

6. Ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг ўринбосарига топшириш.


10 кун

8-босқич


Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати


Ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони билан келишиш (зарурият бўлса).


2 кун




9-босқич


Бош вазир


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори


имзолаш

Изоҳлар:

Кўриб чиқиш муддатлари - 52 кун.

Кўриб чиқиш изчиллиги - 9-босқич.





Низомга

2-ИЛОВА


Лойиҳани Маҳаллийлаштириш

дастурига киритиш тўғрисида

А Р И З А


_________________________________________________________

(ариза берувчи корхона номи)

Юридик манзили: __________________________________________________

___________________________________________________________________


Ишлаб чиқариш жойлашган жой __________________________________


телефон __________________ факс _____________________


"__________________________________________________________________

__________________________________________________________________"


ишлаб чиқариш лойиҳасини Саноат кооперацияси асосида тайёр

маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни

маҳаллийлаштириш дастурига киритишингизни сўраймиз.


Илова қилинаётган ҳужжатлар:


маҳаллийлаштириш лойиҳаси паспорти 4 нусхада;

корхонанинг сўнгги икки йил учун тасдиқланган бухгалтерия баланси

(1-шакл) ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи (2-шакл),

ДСИ белгиси билан.


Тақдим этилган маълумотлар ишончли ва ҳақиқий,

барча нусхалар бир хил.



Раҳбар              М.Ў.      _______                   ________________________

                                                      (имзо)                                                  (Ф.И.О.)


Бош бухгалтер     М.Ў.    ________             ________________________

                                                          (имзо)                                              (Ф.И.О.)





Низомга

3-ИЛОВА


Тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастурида назарда

тутилган имтиёзларни қўллаш тўғрисида

А Р И З А


_________________________________________________________

(ариза берувчи корхона номи)

Юридик манзили: __________________________________________________

___________________________________________________________________


Ишлаб чиқариш жойлашган жой __________________________________


телефон __________________ факс _____________________


"__________________________________________________________________

__________________________________________________________________"


ишлаб чиқариш лойиҳасига тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида

тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни

маҳаллийлаштириш дастурида назарда тутилган солиқ имтиёзларини

татбиқ қилишингизни сўраймиз.


Илова қилинаётган ҳужжатлар:


маҳаллийлаштириш лойиҳаси паспорти 4 нусхада;

корхонанинг сўнгги икки йил учун тасдиқланган бухгалтерия баланси

(1-шакл) ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи (2-шакл),

ДСИ белгиси билан.


Тақдим этилган маълумотлар ишончли ва ҳақиқий,

барча нусхалар бир хил.



Раҳбар              М.Ў.      _______                   ________________________

                                                      (имзо)                                                  (Ф.И.О.)


Бош бухгалтер     М.Ў.    ________             ________________________

                                                          (имзо)                                              (Ф.И.О.)





Низомга

4-ИЛОВА


Маҳаллийлаштириш лойиҳасининг

ПАСПОРТИ


I. Корхона ва маҳаллийлаштирилаётган

маҳсулот тўғрисида асосий маълумотлар


Корхонанинг номи

КТУТ

СТИР

Мулкчилик шакли (МШТ)

Йирик/кичик корхона (ПТП)

Юқори ташкилотнинг номи (ДБИБТ)

Корхонанинг манзили, телефони, факси, е-mail (МҲОБТ)

Раҳбарият: Ф.И.О.

Бош бухгалтер: Ф.И.О.

Корхона ташкил этилган йил

Корхонанинг ҳозирги вақтдаги фаолияти йўналиши (ХХТУТ)

Умумий майдони, га (шу жумладан, бинолар ва иншоотлар майдони)

Эълон қилинган устав фонди (минг сўм)

Шакллантирилган устав фонди (минг сўм)

Мавжуд ишлаб чиқариш инфратузилмаси1)

Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотнинг номи

Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқаришдаги технологик жараённинг ва фойдаланиладиган асбоб-ускуналарнинг тавсифи

ТИФ ТН коди, 10 белги даражасида

ДС, ОСТ, ТШ, Oz`Dst ва бошқалар

ДС, ОСТ, ТШ, Oz`Dstга ва бошқаларга мувофиқ техник параметрлар

Ишлаб чиқаришнинг йиллик ўртача қуввати (физик ҳажмларда)


II. Ишлаб чиқаришнинг прогноз параметрлари

Лойиҳанинг номи

Ўлчов бирлиги

Ишлаб чиқариш ҳажми ва маҳаллийлаштириш даражаси

ишлаб чиқаришнинг биринчи йили

ишлаб чиқаришнинг иккинчи йили

ишлаб чиқаришнинг учинчи йили

миқдори

сумма (млн. сўм)2)

маҳаллийлаштириш даражаси%3)

миқдори

маҳаллийлаштириш даражаси %

миқдори

маҳаллийлаштириш даражаси %


III. Самарадорлик кўрсаткичлари

Самарадорлик кўрсаткичлари номи

Ўлчов бирлиги

Кўрсаткич

(ишлаб чиқаришнинг биринчи йилида)

Маҳаллийлаштириладиган маҳсулот ишлаб чиқаришда қўшилган қиймат

(амортизация ажратмалари, фойда ва иш ҳақи, ижтимоий суғуртага ажратмаларнинг умумий суммаси)

млн. сўм


Импортнинг ўрнини босиш самараси

(аналог маҳсулот импортининг муқобил қиймати)

минг доллар


Валюта маблағларини тежаш

(маҳаллийлаштириладиган маҳсулот ишлаб чиқариш учун импорт асбоб-ускуналар сотиб олиш учун йўналтириладиган маблағлар чиқариб ташланган ҳолда валютанинг ўртача ойлик курсига бўлинган ишлаб чиқариш ҳажми)

минг доллар


Янги иш ўринлари ташкил этиш

бирлик


Имтиёзларни қўллаш натижасида бўшаб қоладиган маблағларнинг мўлжалланаётган ҳажми

млн. сўм



IV. Маҳсулотнинг айланиши

ҳисоби (кунлар ҳисобида)

Омбордаги хом ашё захиралари

Тайёр маҳсулот захиралари

Хом ашё ва бутловчи буюмлар учун тўлов

Коммунал хизматлар учун тўлов


V. Лойиҳа бўйича чиқимларнинг молиявий прогнози

(ишлаб чиқаришнинг лойиҳадаги қуввати бўйича)

Шартли - ўзгарувчан чиқимлар

Т/р

Номи

Ўлчов бирлиги

Нархи

(минг сўм)

Божхона тўловлари (ҚҚС ставкалари (%), божлар (%), акциз (%)) ҳисобга олинган нархи

(минг сўм)

Йиллик эҳтиёж

Божхона тўловлари ҳисобга олинган йиллик чиқимлар (минг сўм)


Материаллар ва хом ашё, шу жумладан:

1.

Импорт материаллар ва хом ашё






1.1.







2.

Маҳаллий материаллар ва хом ашё






2.1.








Бутловчи буюмлар (мавжуд бўлганда), шу жумладан:

3.

Импорт бутловчи буюмлар






3.1.







4.

Маҳаллий бутловчи буюмлар






4.1.







5.

Коммунал хизматлар харажатлари

5.1.







6.

Бошқа харажатлар


Шартли - доимий харажатлар

ҲТФдан ташқари)

Т/р

Номи

Ўлчов бирлиги

Нархи

(минг сўм)

Йиллик эҳтиёж

Йиллик чиқимлар

1.

Бошқарув харажатлари





1.1.






1.2.






2.

Ишлаб чиқариш харажатлари





2.1.






2.2.






3.

Маркетинг харажатлари





4.

Бошқа харажатлар





Паспорт тўлдирилган санада валюта курси


Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари4)

Т/р

Ходимлар номи

Ходимлар сони

Ўртача ойлик иш ҳақи

(минг сўм)

Жами бир ойда

(минг сўм)

Жами бир йилда

(минг сўм)

Маъмурият

Ишлаб чиқариш ходимлари


Солиқ солиш

Т/р

Солиқларнинг номи

Солиқ ставкаси

Ҳисоблаш базаси

Даврийлиги

Умумдавлат солиқлари

Маҳаллий солиқлар


VI. Маҳсулот таннархи калькуляцияси5)

Т/р

Номи

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Нархи (минг сўм)

Суммаси

Таннархдаги улуши

Материаллар, шу жумладан:

Импорт материаллар






Маҳаллий материаллар






Бутловчи буюмлар, шу жумладан:

Импорт бутловчи буюмлар






Маҳаллий бутловчи буюмлар






Бошқа чиқимлар






Ишлаб чиқариш таннархи






Маҳсулот бирлиги

ҳисобига жами






Маҳсулот бирлигини

сотиш нархи







VII. Лойиҳанинг қиймати ва

молиялаштириш манбалари6)

Т/р

Лойиҳанинг қиймати, шу жумладан

Ўлчов бирлиги

Қиймати

Молиялаштириш манбалари

ўз маблағлари

бюджет маблағлари

қарз маблағлари

1.

Қатъий белгиланган активлар






1.1.

Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун қурилиш-монтаж ишлари (мавжуд бўлганда)






1.2.

Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бино ва иншоотлар






1.3.

Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, шу жумладан:






1.3.1.

мавжуд бўлгани






1.3.2.

сотиб олинадигани






2.

Айланма капитал






3.

Молиявий чиқимлар






4.

Бошқа чиқимлар







Жами







VIII. Лойиҳа ва инвестицияларни (капитал харажатларни)

амалга оширишнинг календарь жадвали7)

Т/р

Лойиҳани амалга ошириш босқичлари

ойлар бўйича (йил)

01

02

03

04

05

06


IX. Лойиҳанинг маркетинг стратегияси

Маҳсулотни сотиш бўйича аниқ маркетинг стратегиясини (сотиш йўллари, савдо маркази, брэнд мавжудлигини, маҳсулотнинг потенциал истеъмолчилари билан олдиндан аҳдлашувларнинг мавжудлигини, рақобатчиларни ва уларнинг бозордаги улушини8), шунга ўхшаш буюмларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилардан рақобатли устунликлар мавжудлигини, ички ва ташқи бозорлар эҳтиёжи ҳажмини тавсифлаш.


X. Хом ашё ва бутловчи буюмларни етказиб

берувчилар тўғрисидаги умумий маълумотлар

Т/р

Хом ашё ва бутловчи буюмлар номи, ТИФ ТН коди, 10 белги даражасида

ДС, ТШ ва шу кабиларга мувофиқ техник параметрлар

Хом ашё ва бутловчи буюмларни етказиб берувчилар

Етказиб бериш ҳажми

Етказиб бериш муддатлари

Контрактациянинг мавжудлиги


XI. Истеъмолчилар тўғрисидаги умумий маълумотлар


Т/р

Харидорнинг номи

Шартноманинг тартиб рақами ва тузилган санаси

Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотнинг

номи

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Сумма (млн.

сўм)

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг ижро этувчи органида рўйхатдан ўтказишнинг тартиб рақами ва санаси


Раҳбар              М.Ў.      _______                   ________________________

                                                      (имзо)                                                  (Ф.И.О.)


Бош бухгалтер     М.Ў.    ________             ________________________

                                                          (имзо)                                              (Ф.И.О.)



-----------------------------------

1) Мавжуд ишлаб чиқариш инфратузилмасини, асосий ишлаб чиқариш фондларини, ишлаб чиқариш майдонини, унинг асбоб-ускуналарни жойлаштиришга тайёрлигини тавсифлаш.

2) Маълумот учун.

3) Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқарилади:

Ул = (1-

И

) * 100%, шу билан бирга 0 = И = С бунда:

С

Ул - маҳсулотни маҳаллийлаштириш даражаси;

И - импорт қилинаётган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг сўмларда ифодаланган валюта қиймати;

С - маҳсулот бирлигининг ишлаб чиқариш таннархи.

(Маҳаллий етказиб берувчилардан сотиб олинадиган импорт хом ашё маҳаллий хом ашё бўлмаслиги керак)

Маҳаллийлаштириш даражаси босқичма-босқич оширилган тақдирда маҳаллийлаштириш даражаси ошишини асословчи бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларнинг аниқ номлари кўрсатилсин.


4) Даромад солиғи, Пенсия жамғармасига ажратмалар, ижтимоий суғурталар ва касаба уюшмаси бадаллари қўшилган ҳолда тўлиқ ҳисоблаб ёзилган.

5) Маҳсулот таннархи калькуляцияси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарорига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.

6) Қарз маблағлари жалб этилган тақдирда банкларнинг молиялаштириш шартларини (кредит муддати ва уни қайтариш жадвали, асосий қарз бўйича тўловлар учун имтиёзли давр, кредит бўйича фоиз ставкаси, молиялаштиришни бошлаш учун банкнинг воситачилик ҳақи, суғурта ва гаровни нотариал расмийлаштириш харажатлари, божхона харажатлари ва бошқалар) тақдим этиш зарур.

7) Ишлаб чиқариш илгаридан фаолият кўрсатаётган бўлса, унинг ишга туширилган йили кўрсатилсин.

8) Паспорт тўлдирилган санага рақобатчиларнинг тижорат таклифлари нусхалари илова қилинсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 14-сон, 163-модда.











































Время: 0.0501
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск