Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.03.2009 й. ПҚ-1072-сон "2009 - 2014 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техникавий ва технологик кайта жиҳозлаш бўйича энг муҳим лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.03.2009 й.

N ПҚ-1072



2009 - 2014 ЙИЛЛАРДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ, ТЕХНИКАВИЙ ВА

ТЕХНОЛОГИК КАЙТА ЖИҲОЗЛАШ БЎЙИЧА

ЭНГ МУҲИМ ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини жадаллаштириш, шу асосда хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича замонавий технологияларни татбиқ этиш ва рақобатбардош, ички ҳамда ташқи бозорларда харидоргир бўлган юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, иқтисодиёт тизимини янада диверсификация қилиш, унинг барқарор ва жадал ривожланишини таъминлаш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда ишлаб чиқилган 2009 - 2014 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича энг муҳим лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари Дастури маъқуллансин. У қуйидагиларни ўз ичига олади:

молиялаш манбалари белгиланган ва келишилган, амалга ошириладиган ва амалга оширишга тайёрланган инвестиция лойиҳалари рўйхати, шунингдек стратегик муҳим объектлар қурилиши ҳамда ишга туширилишини жадаллаштириш бўйича тармоқли жадвал 1 ва 1а-иловаларга* мувофиқ;

ишлаб чиқиш босқичидаги (хорижий ҳамкорни танлаш, молиялаш шартлари ва манбалари) янги инвестиция лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ;

дастлабки тарзда ишлаб чиқилаётган истиқболли инвестиция лойиҳалари рўйхати 3-иловага* мувофиқ.


2. 1 ва 1а-иловаларда* кўрсатилган стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этувчи вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар раҳбарлари зиммасига, объектлар ўз вақтида ишга туширилишининг барбод этилишида айбдор бўлган шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чоралари қўлланишини назарда тутган ҳолда, тасдиқланган дастурий тадбирлар амалга оширилиши ва объектлар белгиланган муддатларда ишга туширилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.


3. 2009-2014 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича энг муҳим лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари Дастури ижросини таъминлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш ва масалаларни тезкор ҳал этиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи ишчи гуруҳ таркиби 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда 2 ва 3-иловаларга* киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий инвесторлар ва ҳамкорларни доимий асосда жалб этишни таъминласин.


5. Хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналар раҳбарлари:

Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва лойиҳа ташкилотлари билан биргаликда тасдиқланган тадбирлар Дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларининг зарур лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши, келишиб олиниши ва тасдиқланишини ўз вақтида таъминласин;

бир ой муддатда ижро этувчи аппаратларнинг тузилмасида, белгиланган ходимлар сони доирасида, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш учун жавоб берувчи ихтисослаштирилган бўлинмаларни ташкил этсин.


6. Тадбирлар Дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини жадаллаштириш учун, ташаббускор вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектларга лойиҳаларнинг тасдиқланган ДТИАси асосида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгаш билан келишилган ҳолда қуйидагиларни амалга оширишга рухсат этилсин:

лойиҳа бўйича ТИАни ва иш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда, саноат объектларига туташ муҳандислик ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари бўйича қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг эксперт хулосалари асосида - белгиланган тартибда тузилган ва рўйхатга қўйилган контрактлар бўйича узоқ муддат тайёрланадиган ускуналар сотиб олишга аванс бериш.


7. Белгилансинки, тендер тартиб-қоидалари ёки тўғридан-тўғри музокаралар натижасида инжиниринг, "тайёр ҳолда топшириш" шартлари асосида етказиб бериш ва қуриш тўғрисида тузилган контрактга эга бўлган инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳа ҳужжатлари ТИА тасдиқлангани ҳолда бир босқичли тартибда ишлаб чиқилиши мумкин.


8. Ишчи гуруҳ (Р.С. Азимов) 1 ва 1а-иловаларига* киритилган лойиҳалар ҳамда дастурий тадбирлар амалга оширилишининг бориши юзасидан доимий мониторинг ўрнатсин ва ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб борсин.


9. Вазирлар Маҳкамаси мазкур қарор билан тасдиқланган ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича энг муҳим лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари Дастури амалга оширилишини мунтазам равишда ўз йиғилишларида кўриб борсин ва амалий назоратни таъминласин.


10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов



*) 1-4-иловалар берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 10-11-сон, 109-модда.











































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск