Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.01.2004 й. 24-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 15 январдаги

24-сон қарорига

2-ИЛОВА



Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар

ишлаб чиқариш фаолиятини

лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.


2. Қуйидагиларни:

а) озиқ-овқат спирти, тозаланган спирт, шу жумладан узум ва мева-резавор мевадан тайёрланган спирт;

б) узум ва мева-резавор мевадан тайёрланган хом ашё спирти;

в) коньяк ва кальвадос спирти;

г) узум ва мева-резавор мевадан тайёрланган виноматериаллар (тозаланган ва тозаланмаган), шунингдек ғалладан тайёрланган ярим тайёр спиртли маҳсулотлар;

д) узум ва мева-резавор мевадан ва ярим тайёр спиртли маҳсулотлардан тайёрланган винолар;

е) ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари, бальзамлар;

ж) коньяклар (брендилар) ва кальвадослар;

з) шампан виноси, кўпикланадиган ва газлаштирилган винолар;

и) даражаси паст (пиводан ташқари) ва ўткир спиртли ичимликлар, дамламалар ва ликёрлар;

к) вино ичимликлари: ўткирлиги 4 ҳажмли фоиздан 8 ҳажмли фоизгача бўлган паст даражали ичимликлар, ўткирлиги 9 ҳажмли фоиздан 28 ҳажмли фоизгача бўлган ўткир ичимликларни саноат асосида ишлаб чиқариш фаолияти лицензияланади.


3. Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.


4. Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.

Лицензия мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган ҳар бир маҳсулот турини ишлаб чиқаришга алоҳида берилади.


5. Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия 5 йил муддатга берилади. Лицензия 5 йилдан кам муддатга фақат лицензия талабгорининг аризасига кўра берилиши мумкин.


6. Лицензияларни бериш ва бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш, тўхтатиб туриш ва узайтириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.

Комиссия фаолияти Комиссия томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ ташкил этилади.

Ҳужжатларни қабул қилиш, улар юзасидан эксперт хулосаси ва Комиссия қарорларлари лойиҳаларини тайёрлаш, лицензияларни расмийлаштириш, қайта расмийлаштириш ва бериш, лицензиялар реестрини юритиш, лицензия битимини тузиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш учун Комиссия ҳузурида "Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси, "Ўзспиртсаноат" акциядорлик компанияси ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари мутахассисларидан ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб аталади) тузилади. Ишчи гуруҳ фаолиятига Комиссиянинг масъул котиби раҳбарлик қилади. Ишчи гуруҳнинг шахсий таркиби Комиссия томонидан тасдиқланади.



II. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ


7. Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишдаги лицензия талабларига қуйидагилар киради:

этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасидаги қонун ҳужжатларига мажбурий риоя этиш;

ишлаб чиқариш хавфсизлигини, техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормаларини таъминлаш;

лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган зарур гувоҳномалар, сертификатлар ва бошқа ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши;

маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича стандартлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси ёки "Ўзспиртсаноат" акциядорлик компанияси томонидан тасдиқланган технология йўриқномаларининг мавжуд бўлиши;

спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида тегишли малакага эга бўлган камида икки мутахассиснинг мавжуд бўлиши;

моддий-техника базаси ва технология асбоб-ускуналарининг белгиланган норматив-техник талабларга мувофиқ бўлиши;

спирт ва алкоголли маҳсулотларни лицензия олишда кўрсатилган ҳажмларда ишлаб чиқариш.


8. Лицензия беришда ва унинг амал қилиш муддатини узайтиришда шунингдек спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга давлат монополиясини белгиловчи ҳамда мазкур Низомнинг III бўлимида назарда тутилган шартлар ҳам ҳисобга олинади.



III. ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ (УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ

МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ) УЧУН ЗАРУР ШАРТЛАР


9. Илгари тегишли маҳсулот турини ишлаб чиқаришга лицензия олмаган лицензия талабгорларига лицензия бериш қуйидаги шартларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади:

а) янги календарь йил учун Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан манфаатдор тузилмалар билан биргаликда ҳар йили ишлаб чиқиладиган параметрларга ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланиш балансларига қатъий риоя қилишдан келиб чиққан ҳолда;

б) этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини қуриш ва ишга тушириш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади, Вазирлик этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланиш балансидан келиб чиққан ҳолда этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича таклиф этилаётган қувватларнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради;

в) ароқ, ликёр-ароқ маҳсулотлари ва вино лицензия талабгори томонидан лицензия олишда кўрсатилган, йиллар бўйича тақсимлангандан кам бўлмаган ҳажмда ишлаб чиқарилади. Бунда ишлаб чиқариш ҳажми лицензия талабгори томонидан ишлаб чиқариш қувватидан, ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар учун - абсолют алкоголга қайта ҳисоблаганда йилига 20 минг декалитр ва ундан ортиқ, вино қуювчи ихтисослаштирилган корхоналар учун - йилига 60 минг декалитр ва ундан ортиқ вино оборотидан келиб чиққан ҳолда кўрсатилади;

г) технология ва технология линиялари, асбоб-ускуналар, ишлаб чиқариш лабораторияси ва унинг жиҳозланиши, чиқарилаётган маҳсулот сифати давлат стандартлари талабларига мувофиқ бўлиши;

д) технология линиялари ва асбоб-ускуналар гигиена сертификатига эга бўлиши;

е) корхоналарнинг ишлаб чиқариш лабораториялари зарур асбоб-ускуналар, приборлар, кимёвий реактивлар билан жиҳозланган ва давлат стандартларида назарда тутилган барча зарур физик-кимёвий, микробиологик ва бошқа кўрсаткичларни анализ қилиш имконини берувчи синов усулларига доир норматив-техник ҳужжатлар билан таъминланган бўлиши керак. Ишлаб чиқариш лабораториялари "Ўзстандарт" агентлиги органлари томонидан аттестациядан ўтказилган бўлиши лозим.


10. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтиришда мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган шартлар билан бир қаторда қуйидаги шартлар ҳам ҳисобга олинади:

а) илгари берилган лицензиянинг амал қилиш даврида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари, шу жумладан Низомнинг ушбу бўлимида назарда тутилган талаблар ва шартлар бузилмаган бўлиши керак;

б) корхоналардаги мавжуд ишлаб чиқариш цехлари, участкалари ва филиаллари белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши, технология йўриқномаларига, давлат стандартларига ва бошқа норматив ҳужжатларга эга бўлиши керак;

в) ишлаб чиқарилаётган маҳсулот "Ўзстандарт" агентлигининг аккредитация қилинган органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатига эга бўлиши керак;

г) алкоголли ичимликлар ишлаб чиқараётган лицензиатлар мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан камида 60 фоиз фойдаланилишини таъминлаши керак, ишлаб чиқариш қувватлари лицензиатга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра фойдаланилмаган ҳоллар бундан мустасно;

д) чиқарилаётган маҳсулот намуналари ҳар чоракда чиқарилаётган маҳсулотнинг стандартлар талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса олиш учун "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компаниясининг Республика марказий дегустация комиссиясига тақдим этилиши керак;

е) лицензиатнинг илгари берилган лицензиянинг амал қилиши даврида бюджетга ва давлат мақсадли фондларига тўловлар бўйича қарзлари бўлмаслиги керак;

ж) фаолият даврида лицензиат маънавий ва жисмоний эскирган асбоб-ускуналарни модернизация қилинган янги, чиқарилаётган маҳсулот сифатини яхшиловчи асбоб-ускуналарга босқичма-босқич алмаштирилишини таъминлаган бўлиши керак.



IV. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН

ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


11. Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, лицензияланаётган фаолият тури (ёхуд унинг бир қисми) ва ушбу фаолият тури амалга ошириладиган муддат;

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича таклиф этилаётган қувватларни фойдаланишга топширишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

белгиланган талабларга мувофиқ ишлаб чиқариш учун зарур шарт-шароитларнинг мавжудлиги тўғрисида "Ўзстандарт" агентлиги (унинг ҳудудий бошқармалари)нинг "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси билан биргаликда берилган хулосаси;

лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгорининг йиғимни тўлаганини тасдиқловчи ҳужжат;

ишлаб чиқариш лабораториясининг "Ўзстандарт" агентлиги органларида аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

санитария-эпидемиология назорати органларининг маҳсулотнинг, ишлаб чиқариш шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси, шунингдек технология асбоб-ускуналарининг гигиена сертификатлари нусхалари;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳудудий органларининг ишлаб чиқаришнинг меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

ёнғин назорати органларининг ишлаб чиқаришнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

солиқ органининг бюджетга ва давлат мақсадли фондларига тўловлар бўйича қарзлар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси (лицензиянинг амал қилиш муддати узайтирилганда);

корхонанинг Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси томонидан белгиланадиган шакл бўйича паспорти.


12. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


13. Ҳужжатлар лицензияловчи органга лицензия талабгори томонидан бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.

Ҳужжатлар ишчи гуруҳ раҳбари томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).


14. Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



V. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


15. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Аризани кўриб чиққанлик учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.


16. Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш мазкур Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

Ишчи гуруҳ ариза олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар юзасидан эксперт хулосаси тайёрлайди ҳамда лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни Комиссияга тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан бирга тақдим этади. Бунда ишчи гуруҳ зарурият бўлганда, жойларга бориб ёки давлат тегишли органлари мутахассисларини жалб этиб ишлаб чиқариш шарт-шароитларининг кўриб чиқиш учун тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқлигини текширишга ҳақлидир.

Комиссия ишчи гуруҳнинг таклифи олинган кундан кейин ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси томонидан имзоланади. Зарур ҳолларда Комиссия қарори сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.


17. Кўрсатиб ўтилган Комиссия этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ҳамда лицензия беришда этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш балансининг ҳар йили тасдиқланадиган параметрларига қатъий амал қилиши шарт.


18. Ишчи гуруҳ лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.

Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).

Лицензия бериш ҳақида қарор қилингани тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия шартномаси юборилади.

Лицензия битими лицензияловчи орган ва лицензиат ўртасида тузилади, унда қуйидагилар бўлиши керак:

битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;

томонларнинг реквизитлари;

амалга оширилишига лицензия берилаётган аниқ фаолият турининг номи;

лицензиянинг амал қилиш муддати;

лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини ишчи гуруҳ томонидан назорат қилиш тартиби;

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа зарур маълумотлар.

Лицензия битими икки нусхада - лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади. Лицензия битимини лицензияловчи орган номидан ишчи гуруҳ раҳбари имзолайди.


19. Лицензиялар ишчи гуруҳ томонидан белгиланган намунадаги бланкаларда расмийлаштирилади ва Комиссия раиси томонидан имзоланади.

Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.

Лицензия бланкаларини тайёрлаш, уларни ҳисобга олиш, сақлаш ва расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 майдаги 200-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.


20. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.


21. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.


22. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек ишчи гуруҳнинг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.


23. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).


24. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Бунда ишчи гуруҳ ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин уч кун мобайнида улар юзасидан Комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун эксперт хулосаси тайёрлайди.

Комиссия ишчи гуруҳнинг таклифи олингандан кейин етти кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси томонидан имзоланади.

Лицензия талабгорлари аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.



VI. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ,

ДУБЛИКАТ БЕРИШ


25. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.


26. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.


27. Лицензияни қайта расмийлаштиришда ишчи гуруҳ лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш ишчи гуруҳ томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг банкдаги ҳисоб махсус рақамига ўтказилади.


28. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.


29. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда лицензиат оммавий ахборот воситаларида йўқолган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида хабар бериши, шунингдек хабарни лицензияловчи органга тақдим этиши керак.

Лицензия дубликатини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.



VII. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


30. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат ишчи гуруҳ томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


31. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда ишчи гуруҳ ўз ваколатлари доирасида:

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;

лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатнинг уларга риоя этишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида Комиссияга кўриб чиқиш учун таклиф киритиш;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиясиз амалга оширишнинг аниқланган ҳоллари тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўриш учун белгиланган тартибда солиқ органларига юбориш ҳуқуқига эга.


32. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида ишчи гуруҳ томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.

Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш учун Комиссия ёки ишчи гуруҳ қарорига биноан "Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси инспекторлари ва давлат бошқа органлари вакиллари жалб этилиши мумкин.



VIII. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ,

ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


33. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.

Комиссия:

этил спирти ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш даражасини лицензия олиш вақтида кўрсатилган ҳажмларда таъминламаганда ҳамда у ушбу Низомнинг 9-банди "в" кичик бандида назарда тутилган даражадан паст бўлганда - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги хулосасига биноан;

уч ой ва ундан кўп вақт ой мобайнида бюджетга ва давлат мақсадли фондларига муддати ўтиб кетган тўловлар мавжуд бўлганда - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги хулосасига биноан;

сифатсиз спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарилгани ёки сотилгани аниқланганда - "Ўзстандарт" агентлиги хулосасига биноан лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.


34. Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияловчи орган қарорининг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.



IX. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


35. Ишчи гуруҳ лицензиялар реестрини юритади.

Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

банкдаги ҳисоб рақами ва солиқ тўловчининг идентификация рақами;

лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;

лицензияларнинг амал қилиш муддати;

ишлаб чиқарилишига лицензия берилаётган маҳсулот номи;

лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси;

дубликат бериш асослари ва санаси.


36. Лицензиялар реестридаги мавжуд маълумот юридик ва жисмоний шахсларнинг у билан танишиши учун очиқ ҳисобланади, улар ҳақини тўлаган ҳолда аниқ лицензиатлар ҳақида лицензиялар реестридан кўчирма тарзида маълумот олишга ҳақлидирлар.

Лицензиялар реестридан маълумот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдоридаги тўлов лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензиялар реестридан маълумотлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига бепул берилади.



Х. ДАВЛАТ БОЖИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


37. Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун:

ушбу Низом 2-бандининг "а", "в", "е" ва "ж" кичик бандларида назарда тутилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга - энг кам ойлик иш ҳақининг 200 баравари миқдорида;

ушбу Низом 2-бандининг "б", "д", "з", "и" ва "к" кичик бандларида назарда тутилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга - энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида;

ушбу Низом 2-бандининг "г" кичик бандида назарда тутилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга - энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

Лицензиялар берганлик учун давлат божи маблағлари республика бюджетига ўтказилади.





Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб

чиқариш фаолиятини лицензиялаш

тўғрисидаги Низомга

ИЛОВА


Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар

ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ

Босқичлар




Субъектлар




Тадбирлар


Бажариш муддатлари








1-босқич

Лицензия талабгори -

юридик шахс


1. Лицензия олиш учун Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳужжатларни бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисида билдиришнома билан почта алоқаси орқали тақдим этади.

Лицензия талабгори хоҳишига кўра



































2-босқич

Комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳ



1. Комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳ раҳбари ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

2. Эксперт хулосаси тайёрлайди лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни қарор протоколининг тегишли лойиҳаси билан тасдиқлаш учун Комиссияга киритади.

3. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин лицензия талабгори томонидан ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда хулоса тайёрлайди.

1) ҳужжатларни қабул қилиш кунида

2) ариза олинган кундан бошлаб 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда

3) ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин 3 кун мобайнида
































3-босқич



Комиссия


1. Комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳ таклифини кўриб чиқади ва Комиссия қарори протоколини тасдиқлайди.

2. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси томонидан имзоланади.

-эксперт хулосаси тақдим этилган кундан бошлаб 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда (қайта кўриб чиқишда 7 кундан ортиқ бўлмаган муддатда)



































4-босқич

Комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳ


1. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади. Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги хабар билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.

2. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма билдиришнома юборилади (топширилади).

3.Реестрга тегишли ёзувни ёзиб қўяди.

- тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 кун мобайнида



















































Лицензиат


Вазирлар Маҳкамасига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ва лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

- лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай







































5-босқич



















Лицензия талабгори


1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайта тақдим этиш ҳуқуқига эга.

2. Лицензия талабгорининг аризаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

- лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда







































6-босқич

Комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳ


1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган ҳамда лицензия битими имзоланган тақдирда тегишли лицензия бланкаларини расмийлаштиради.

2. Уларни лицензиатга беради.

1) лицензия битими имзолангандан ва давлат божи тўлангандан кейин бир кун муддатда

2) лицензия имзолангандан кейин бир кун муддатда
























7-босқич




Комиссия раиси




Комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳ томонидан расмийлаштирилган лицензияларни имзолайди.

- лицензия расмийлаштирилгандан кейин бир кун муддатда









"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 3-сон, 30-модда.

























Время: 0.0372
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск