Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Шакар хом ашёси етказиб берувчини танлаб олиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.09.2003 й. 407-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 20 сентябрдаги

407-сон қарорига

1-ИЛОВА



Шакар хом ашёси етказиб берувчини

танлаб олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

IV. Якуний қоидалар



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Хоразм шакар заводи эҳтиёжлари учун шакар хом ашёси етказиб берувчиларни танлов бўйича танлаб олиш (кейинги ўринларда танлов деб аталади) тартибини белгилайди.


2. Қуйидагилар танлов ўтказишнинг мақсади ҳисобланади:

шакар хом ашёсининг йил давомида энг мақбул нархлар бўйича мунтазам келишини таъминлаш;

шакар хом ашёсини халқаро нуфузга эга бўлган ишончли хорижий етказиб берувчилардан харид қилиш;

шакар хом ашёсини харид қилишга йўналтирилаётган марказлаштирилган валюта маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.


3. Танловнинг барча иштирокчилари учун бир хил рақобат шартларининг яратилиши, ошкоралик, баҳолашнинг холислиги ва талабларнинг ягоналиги танлов ўтказишни ташкил этишнинг асосий принциплари ҳисобланади.


4. Танлов фақат ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва тақсимлашнинг тасдиқланган балансларида белгиланган импорт бўйича харид қилиш ҳамда харид қилишни маблағ билан таъминлашнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган манбалари мавжуд бўлган ҳажмлари доирасида ўтказилиши мумкин.


5. Танловда ишлаб чиқарувчи хорижий фирмалар ва компаниялар ҳамда шакар хом ашёси етказиб бериш тажрибасига эга бўлган мулкчиликнинг барча шаклларидаги тижорат фирмалари қатнашишлари мумкин.


6. Танлов таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланадиган Шакар хом ашёси етказиб берувчини аниқлаш бўйича махсус гуруҳ (кейинги ўринларда Махсус гуруҳ деб аталади) томонидан ўтказилади.


7. Танлов натижаларига кўра ғолиб билан бир йил муддатга шакар хом ашёси етказиб бериш юзасидан бош битим тузилади.



II. ТАКЛИФЛАР ТАНЛОВИНИ

ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Махсус гуруҳ раҳбари гуруҳ ишини ташкил этади, зарурат бўлганда тушган таклифларни баҳолаш учун эксперт ва маслаҳатчи ташкилотларнинг вакилларини жалб этиш юзасидан қарорлар қабул қилади. Жалб этилган мутахассисларнинг тавсиялари Махсус гуруҳнинг протоколида акс эттирилади.


9. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича харажатлар, эксперт ва маслаҳатчи ташкилотлар, шунингдек шартнома асосида жалб этилган мутахассисларнинг хизматлари, шу жумладан шакар хом ашёсини танлаш билан боғлиқ хизмат сафарлари харажатлари танлов ғолибидан Ўзбекистон Республикасидаги шакар хом ашёси импорт қилувчи томонидан олинган рағбатлантириш маблағлари ҳисобидан тўланади.


10. Танловни ўтказишда Махсус гуруҳ:

танлов ўтказиладиган сана тўғрисида қарор қабул қилади;

танлов ўтказиладиган санагача етказиб берувчилар тўғрисидаги маълумотларни йиғади;

жалб этиладиган экспертлар ва консультантларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

олинган маълумотларни тартибга солади;

танлов ғолибини аниқлайди.


11. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

хорижий шакар хом ашёси етказиб берувчилардан тушган таклифларни тайёрлаш, тўплаш, кўриб чиқиш. Махсус гуруҳ танлов ўтказилишидан камида 15 кун олдин етказиб берувчиларга танловда қатнашиш учун таклифномалар жўнатади;

шакар хом ашёси қийматини Нью-Йорк биржасидаги нархдан келиб чиқиб, поляризация учун мукофотни ҳисобга олган ҳолдаги формула бўйича ҳисоблаб чиқишда, талабгорлардан тушган таклифлар асосида бир йилга харажатлар қисмини (юкни қайта ишлаш жойигача етказиш билан боғлиқ барча харажатларни) кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.


12. Махсус гуруҳ ўз иш регламентини мустақил равишда белгилайди. Мазкур масала юзасидан қарор Махсус гуруҳ аъзолари умумий сонидан оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолганда Махсус гуруҳ раҳбарининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


13. Махсус гуруҳ йиғилишини ўтказиш учун кворум гуруҳ таркибининг камида 75 фоизидан иборат бўлади. Махсус гуруҳнинг мажлисида протокол юритилади.



III. ТАЛАБГОРЛАРНИ ТАНЛАБ ОЛИШ


14. Махсус гуруҳ томонидан етказиб берувчиларга юборилган таклифномаларда кўрсатилган, белгиланган мезонларга мувофиқ ўзлари тўғрисида ахборот тақдим этган талабгорлар ўртасида малакавий танлов ўтказилади.


15. Махсус гуруҳ етказиб берувчилар тўғрисидаги ахборотларни қабул қилиш муддатини ҳамда унинг сўнгги санаси ва вақтини, шунингдек танлов учун олинган ахборот кўриб чиқиладиган мажлис санасини белгилайди. Белгиланган муддатдан кейин олинган ахборот кўриб чиқилмайди. Танлов иштирокчиси ахборот қабул қилишнинг охирги санасидан камида 24 соат олдин танловда қатнашишдан воз кечиш ҳуқуқига эга.


16. Танлов қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб эълон қилинади:

буюртмалар Махсус гуруҳ томонидан кўриб чиқиладиган муддатнинг охиригача биронта ҳам етказиб берувчидан ахборот олинмаган бўлса;

танловга фақат битта иштирокчи томонидан ахборот тақдим этилган бўлса;

барча тақдим этилган ахборотлар қўйилган талабларга жавоб бермаса.


17. Қуйидагилар талабгорларнинг малакавий танловини ўтказишда кўриб чиқишга қўйилмайди:

қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкротлик жараёнида бўлган, иши суд ёки арбитраж тартибида кўрилаётган ташкилотлар, агар бу тўғрида ишончли маълумот мавжуд бўлса;

малакавий танлов учун барча зарур ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган;

илгари ўтказилган танловларда ўзини салбий жиҳатдан кўрсатган;

илгари тузилган контрактлар бўйича зиммасига олган мажбуриятларини зарур даражада бажармаган;

танловда иштирок этиш ҳуқуқини бошқа юридик шахсга берган ташкилотлар.


18. Тушган ахборотларни баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлаш Махсус гуруҳ томонидан қуйидагиларни эътиборга олган ҳолда амалга оширилади:

нархларни шакллантириш таклиф этилаётган тартибининг бозор конъюнктурасига мувофиқлиги. Бунда шакар хом ашёсининг қиймати Нью-Йорк биржасидаги нархдан келиб чиққан ҳолдаги формула бўйича, уни харидор томонидан белгилаб қўйиш ҳуқуқи билан, шакар хом ашёсини қайта ишлаш жойигача етказишни ташкил этиш билан боғлиқ асосланган ва етказиб берувчи комиссияси томонидан белгилаб қўйилган харажатларни ҳисобга олиб ҳисоблаб чиқилиши керак;

етказиб берувчи компаниянинг ишончлилиги ва унинг жаҳон шакар хом ашёси бозоридаги халқаро нуфузи;

молиявий аҳволи ва банк тавсиялари.

Шакар хом ашёсини қайта ишлаш жойига етказиш бўйича харажатлар қисмини кўриб чиқиш ва тасдиқлашда қуйидагилар эътиборга олинади:

мўлжалланган станциягача бўлган, ҳар қандай транспорт компанияси томонидан тасдиқланган денгиз ва темир йўл тарифи;

суғурта мукофоти суммаси;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан тасдиқланган қайта молиялаш ставкаси ва аккредитивга хизмат кўрсатиш харажатлари;

шакар хом ашёсини портда ортиш-тушириш ва сақлаш харажатлари;

сюрвейер компанияси харажатлари;

сотувчининг белгилаб қўйилган рағбатлантириш мукофоти;

шакар хом ашёсини етказиш билан боғлиқ, тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа харажатлар.

Тақдим этилган ахборотнинг қўшимча техник, ташкилий ва тижорат устуворликлари ҳам эътиборга олиниши мумкин.


19. Ахборотларни баҳолаш Махсус гуруҳ томонидан белгиланган муддат мобайнида амалга оширилади.

Танлов қатнашчилари ёки уларнинг вакиллари тушган ахборотларни баҳолашда иштирок этишга ҳақли эмас.


20. Махсус гуруҳнинг ҳар бир аъзоси танлов қатнашчилари томонидан тақдим этилган ахборот билан танишганларидан сўнг танлов муддати тугагунгача асосланган ёзма хулоса тузишга ҳақли.

Махсус гуруҳ аъзоларининг ёзма хулосалари (агар улар мавжуд бўлса) умумлаштириш ва протоколга киритиш учун гуруҳ раҳбарига берилади.


21. Махсус гуруҳнинг танлов ғолиби тўғрисидаги протоколида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

Махсус гуруҳ таркиби;

овоз бериш натижалари;

танлов ғолиби бўлган компания номи.


22. Тушган ахборотларнинг кўриб чиқилиши ва баҳоланиши тўғрисидаги ахборот Махсус гуруҳ аъзолари томонидан баҳолаш тартиботига расмий дахлдор бўлмаган шахсларга хабар қилинмайди. Махсус гуруҳ аъзолари ва жалб этилган экспертлар мазкур ахборотнинг ошкор қилиниши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


23. Махсус гуруҳнинг етказиб берувчини танлаб олиш тўғрисидаги протоколи мажлисда қатнашган барча Махсус гуруҳ аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шакар хом ашёси етказиб бериш юзасидан талабгорларни танлаб олишга оид тўлиқ ахборот билан тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси раҳбарига тақдим этилади.


24. Танлов ғолиби контракт тузишни рад этган ёки танлов бўлиб ўтмаган тақдирда белгиланган тартибда етказиб берувчиларнинг қайта танлови ўтказилади.


25. Танлов натижалари Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси раҳбари томонидан протокол тасдиқлангандан кейин бир кун мобайнида Махсус гуруҳ томонидан почта, телефакс ёки бошқа ёзма шаклда танлов ғолибига етказилади.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


26. Ўтказилган танлов билан боғлиқ низолар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


27. Танлов ғолиби аниқлангандан кейин етказиб берувчи ва харидор ўртасида бош битим имзоланади. Етказиб берувчи ва харидор ўртасида тузилган контрактлар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида рўйхатдан ўтказилади.


28. Контрактларнинг бажарилиши мониторинги улар тўлиқ бажарилгунгача, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплексига ҳамда тегишли ваколатли банкка мажбурий равишда ахборот тақдим этилган ҳолда, Махсус гуруҳ томонидан амалга оширилади.












































Время: 0.0174
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск