Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2001 й. 257-сон "Республика қоғоз саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.06.2001 й.

N 257



РЕСПУБЛИКА ҚОҒОЗ САНОАТИНИ БОШҚАРИШ

ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика иқтисодиёти ва аҳолисининг целлюлоза-қоғоз маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш, қоғоз саноати корхоналарини бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг фаолият кўрсатиши иқтисодий самарадорлигини ошириш, қоғоз ишлаб чиқаришини ривожлантириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштириш учун тармоққа хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг, целлюлоза ва қоғоз маҳсулотлари, ўраш-жойлаш материаллари ишлаб чиқарувчи ҳамда макулатура тайёрловчи корхоналар ва ташкилотларнинг "Ўзбекқоғозсаноат" уюшмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар "Ўзбекқоғозсаноат" уюшмасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

- ички ва ташқи бозорларда целлюлоза-қоғоз маҳсулотларига бўлган талабнинг маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, мана шу асосда тайёр оқ қоғоз ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва уларни экспорт қилишни кўпайтиришни таъминлаш;

- республиканинг қоғозга ҳамда целлюлоза-қоғоз ва ўраш-жойлаш маҳсулотларининг бошқа турларига бўлган эҳтиёжини таъминлашга қаратилган қоғоз саноатини ривожлантиришнинг ўртача муддатли ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

- юқори сифатли, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош целлюлоза-қоғоз буюмлари ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этишда республика қоғоз саноати корхоналари ва ташкилотларига кўмаклашиш;

- тармоқнинг янги корхоналарини қуришга, ишлаб турган корхоналарини реконструкция қилиш, замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини янгилаш ва кенгайтиришга қаратилган ягона илмий-техника сиёсатини олиб бориш;

- макулатура ва картон тайёрлаш ва уларни қайта ишлаш бўйича шохобчаларни кенгайтириш, ўраш-жойлаш материаллари ва картон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш.


3. Қуйидагилар:

- "Ўзбекқоғозсаноат" уюшмасининг ташкилий тузилмаси ва унинг таркибига кирувчи корхоналар рўйхати 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

- "Ўзбекқоғозсаноат" уюшмаси бошқаруви ижро этувчи аппаратининг ходимларнинг чекланган сони 23 нафар бўлган (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) тузилмаси 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Белгилансинки, "Ўзбекқоғозсаноат" уюшмаси бошқаруви беш кишидан, шу жумладан раис ва унинг икки нафар ўринбосаридан иборат бўлади, улардан бири биринчи ўринбосар ҳисобланади. Бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари белгиланган тартибда уюшма бошқарувининг юқори органлари томонидан сайланади ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Мақоми, маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра уюшма бошқарувининг раиси вазирнинг биринчи ўринбосарига, уюшма бошқаруви раисининг ўринбосарлари эса - вазир ўринбосарларига тенглаштирилсин.

"Ўзбекқоғозсаноат" уюшмаси бошқаруви раисига зарурат бўлганда уюшманинг ижро этувчи аппарати тузилмасига ходимларнинг штатда белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзбекқоғозсаноат" уюшмаси бошқарувининг ижро этувчи аппаратига сарфланадиган харажатлар унинг таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг ажратмалари ҳисобига маблағ билан таъминланади.

6. "Ўзбекқоғозсаноат" уюшмасини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган ишларни мувофиқлаштириш учун 4-иловага мувофиқ таркибда ишчи комиссия тузилсин.

Ишчи комиссия икки ой муддатда "Ўзбекқоғозсаноат" уюшмасини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин, унинг устав фонди миқдорини белгиласин, таъсис йиғилиши ўтказилишини, белгиланган тартибда уюшма устави ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.


7. "Ўзбекқоғозсаноат" уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

- аҳолидан, республика корхоналари ва ташкилотларидан макулатура тайёрлаш ишлари пухта ташкил этилишини таъминласин, бунинг учун шаҳарлар, туман марказлари ва аҳоли пунктларида тайёрлов пунктларининг зарур шохобчаларини барпо этсин;

- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги иштирокида бир ой муддатда қоғоз макулатураси топширувчиларни рағбатлантириш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


8. Ишчи комиссия (М.З. Усмонов) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 18в-уйда жойлашган бинони тасарруф этиш ҳуқуқисиз "Ўзбекмебель" давлат-акциядорлик бирлашмаси балансидан "Ўзбекқоғозсаноат" уюшмаси балансига берсин.


9. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги "Ўзбекқоғозсаноат" уюшмасини телефон алоқасининг зарур тизими билан таъминласин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси корхоналарида қоғоз, картон, ўраш-жойлаш материаллари ишлаб чиқаришни кўпайтириш тўғрисида" 1995 йил 20 январдаги 13-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 20 июндаги

257-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзбекқоғозсаноат" уюшмаси таркибига кирувчи

корхоналар ва ташкилотлар

РЎЙХАТИ

Т/Р

Корхоналар номи

Корхоналар ва ташкилотлар ихтисоси

Жойлашган жойи

1.

"Ўзбек қоғози" акциядорлик жамияти ва Янгийўл шаҳрида қурилаётган целлюлоза-қоғоз фабрикаси


Целлюлоза, қоғоз ва қоғоз товарлари ишлаб чиқариш

Тошкент шаҳри

2.

"Наманган қоғоз фабрикаси" қўшма корхонаси


Қоғоз ишлаб чиқариш


Наманган шаҳри

3.

"Саноаткартонсавдо" акциядорлик жамияти


Картон ва картон ўраш-жойлаш материаллари ишлаб чиқариш


Ангрен шаҳри

4.

"Полиграфкартон" масъулияти чекланган жамият


Идора буюмлари ишлаб чиқариш ва матбаа хизматлари


Тошкент шаҳри

5.

"Қўқониккиламчиресурслар" акциядорлик жамияти


Макулатура тайёрлаш

Қўқон шаҳри

6.

Самарқанд "Иккиламчи ресурслар" акциядорлик жамияти


Макулатура тайёрлаш

Самарқанд шаҳри

7.

"Жиззахиккиламчиресурслар" масъулияти чекланган жамият


Макулатура тайёрлаш

Жиззах шаҳри

8.

"Наманганҳошия" масъулияти чекланган жамият


Макулатура тайёрлаш

Наманган шаҳри

9.

"Сирдарёиккиламчиресурслар" масъулияти чекланган жамият


Макулатура тайёрлаш

Гулистон шаҳри

10.

Тошкент вилояти "Иккиламчи ресурслар" масъулияти чекланган жамият


Макулатура тайёрлаш

Тошкент шаҳри

11.

"Хоразмиккиламчиресурслар" масъулияти чекланган жамият


Макулатура тайёрлаш

Урганч шаҳри

12.

Тошкент шаҳар "Иккиламчи ресурслар" масъулияти чекланган жамият


Макулатура тайёрлаш

Тошкент шаҳри

13.

Бухоро "Хатес Глед" ХИТФ


Макулатура тайёрлаш


Бухоро шаҳри

14

Қарши "Иқтисод" хусусий фирмаси


Макулатура тайёрлаш


Қарши шаҳри

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 20 июндаги

257-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Ўзбекқоғозсаноат" уюшмасининг ташкил этилиши

билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш

бўйича ишчи комиссияси

ТАРКИБИ

      

Усмонов М.З.

-

Бош вазир ўринбосари, ишчи комиссияси раҳбари

Асқаров М.А.

-

Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Баҳрамов А.У.

-

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг биринчи ўринбосари

Гадоев Э.Ф.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари

Абдуллаев Ш.Ю.

-

Молия вазирининг ўринбосари

Шораҳбаров Р.К.

-

"Ўзсаноатқурилишбанк" бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

Хидиров Я.

-

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг ўринбосари

Содиқов Х.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи

лавозимига кўра

-

"Ўзбекқоғозсаноат" уюшмаси раиси

Набиев У.Н.

-

Вазирлар Маҳкамаси Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси котибияти мудири, ишчи комиссияси котиби



Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск