Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

"Ўзпахтасаноат" уюшмасининг назорат-тафтиш бош бошқармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.06.2001 й. 252-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 12  июндаги

252-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ўзпахтасаноат" уюшмасининг назорат-

тафтиш бош бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Назорат-тафтиш  бош бошқармаси (кейинги ўринларда  "Бошқарма" деб аталади) "Ўзпахтасаноат" уюшмаси ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва пахта тозалаш корхоналари томонидан қабул қилинаётган, сақланаётган ва қайта ишланаётган пахта хом ашёсининг миқдори ва сифатига оид статистика ва бухгалтерия маълумотларининг тўғрилиги, пахта хом ашёсидан  тола олиниши, куйинди ва қайта ишлаш вақтида пайдо бўлувчи бошқа чиқиндилар чиқишининг белгиланган нормативларига риоя этилиши, белгиланган нав янгилаш ва навларни жойлаштириш тартибига риоя этилиши, уруғлик чигитни белгиланган стандартларга мувофиқ тайёрлаш ва улар билан пахтачилик хўжаликларини таъминлаш ва селекция йўли билан яратилган навларнинг жойлаштирилиши устидан назорат ва тафтиш қилади.


2. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига, Пахта хом ашёсини тайёрлаш бўйича йўриқномага, уни қайта ишлаш технология регламенти талабларига, Хом ашё ва пахта маҳсулотларини дастлабки ҳисобга олиш бўйича йўриқномага, маҳсулот олинишининг амалдаги нормативларига, пахта хом ашёси, пахта толаси, пахта линти, уруғлик чигитларни ва уларнинг сифатини баҳолаш бўйича синов усулларига доир давлат стандартларига, бошқа норматив  ҳужжатларга, "Ўзпахтасаноат" уюшмасининг қарорлари ва мазкур Низомга амал қилади.



II. БОШҚАРМАНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


3. Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

пахта хом ашёсини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, пахта маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишга оид статистика ва бухгалтерия ҳисоботларида қўшиб ёзиш ва бузиб кўрсатишларга йўл қўйилмаслиги устидан назорат қилиш;

пахта хом ашёси ва пахта маҳсулотларининг кондицион оғирлигини ҳисоблаб чиқаришнинг тўғрилиги, бирламчи ҳисобга олиш ва ҳисобот ҳужжатларининг тўғри расмийлаштирилиши ва уларнинг амалдаги йўриқномалар ва бухгалтерия ҳисоботи талабларига мувофиқлигини назорат қилиш;

пахта хом ашёсини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш технология регламентига, пахта маҳсулотларини сертификатлаш ва сотиш тартибига риоя этилиши устидан назорат қилиш;

нав янгилаш ва навларни жойлаштиришнинг белгиланган тартибига, уруғлик чигитни белгиланган стандартларга мувофиқ тайёрлаш ва улар билан пахтачилик хўжаликларини таъминлаш ҳамда селекция усулида яратилган навларнинг жойлаштирилиши устидан назорат қилиш;

пахта хом ашёси ва ундан ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдори ва сифатини баҳолаш бўйича текширувларни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда уларнинг ҳисоботда акс эттирилиши  методологиясини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш.


4. Бошқарма зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

нав янгилаш ва навларни жойлаштиришнинг белгиланган тартибига риоя этилишини текширади, шунингдек пахта етиштирувчи хўжаликларга ажратилаётган уруғлик чигитларнинг техник талабларга ва ғўза навларини жойлаштириш бўйича белгиланган топшириқларга мувофиқлигини текширади, навларни жойлаштириш соҳасида аниқланган хато ва камчиликлар тўғрисида "Ўзпахтасаноат" уюшмаси ва "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг раҳбариятига ахборот беради;

хом ашё топширувчи хўжаликдан тайёрлов пунктига олиб келинган пахта хом ашёсининг ҳар бир транспорт бирлиги бўйича  қабул қилиш-топшириш ҳужжатларининг тўғри расмийлаштирилишини назорат ва тафтиш қилади;

пахта хом ашёси ортилган транспорт бирлигини тарозида тортишнинг, унинг физик вазнини аниқлашнинг, кейинчалик лабораторияда сифатини баҳолаш учун пахта хом ашёсининг синов намуналарини танлаш ва хўжалик бўйича унинг ўртача намунасини шакллантиришнинг тўғрилигини назорат қилади;

транспорт бирлигининг юкини тушириш, тарозида тортилган ва сифати лаборатория томонидан нав, класс, намлик ва ифлосланиш кўрсаткичларига қатъий риоя қилган ҳолда баҳоланган пахта хом ашёсини омборга жойлаштиришнинг тўғрилигини текширади;

пахта хом ашёсининг кондицион вазнини унинг лаборатория томонидан аниқланган хусусиятлари, намлик ва ифлосланиш кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқаришнинг, хом ашё топширувчи хўжаликка бериладиган қабул квитанцияларини ва пахта хом ашёсини қабул қилишга оид бошқа бухгалтерия ҳужжатларини расмийлаштиришнинг тўғрилигини текширади;

тайёрланган пахта хом ашёси сақланаётган шарт-шароитларни ва  узоқ сақланиши мумкин бўлмаган пахта хом ашёси туркумларини қайта ишлашга йўллашни тезлатиш  чораларини кўрган ҳолда, тайёрлов пункти лабораторияси иштирокида пахта  хом ашёсини сақлаш тадбирларининг бажарилишини текширади;

заруратга қараб, тайёрланган пахта хом ашёсининг миқдори ва сифатини ("Ўздавстандарт" маркази ва бошқа ваколатли органлар билан биргаликда) бунтларни ўлчаш  ёки уларнинг сифатини назорат тартибида баҳолаган ҳолда тарозида қайта тортиш йўли билан комиссия текширувидан ўтказади;

заводдан ташқаридаги тайёрлов пунктларидан пахта тозалаш корхоналарига қайта ишлаш учун олиб кетилаётган пахта хом ашёсини миқдор ва сифатига кўра комиссия томонидан (пахта тозалаш корхонаси ва унинг лабораторияси вакиллари иштирокида) қабул қилиниши тўғрисидаги қоидаларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;

пахта хом ашёсини қайта ишлаш ва сифатли маҳсулот чиқаришнинг технология регламентига риоя этилишини танлаб назорат қилади;

пахта тозалаш корхоналарида пахта хом ашёси туркумларини пахта маҳсулотининг (тола, линт, чигит) амалдаги чиқишини, ишлаб чиқариш куйиндилари кўрсаткичларини аниқлаган ва уларни ғўзанинг селекция ва саноат навлари бўйича тасдиқланган нормативлар билан таққослаган ҳолда, комиссия томонидан  қайта ишланишини ташкил этади ва ўтказади;

хом ашё ва тайёр маҳсулот истеъмолчиларга етказиб берилиши ва уларнинг амалдаги қолдиқларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг баланслари бажарилишини текширади;

статистика ва бухгалтерия ҳисоботларининг пахта тозалаш корхонасида хом ашё ва тайёр маҳсулотларнинг амалдаги ҳаракатига, уларни экспортга ва республика истеъмолчиларига жўнатиш ҳажмига мувофиқлигини  текширади;

хом ашёдан фойдаланиш ва пахта маҳсулоти ишлаб чиқаришга доир хатлов маълумотларининг тасдиқланган нормативларга мувофиқлигини тафтиш қилади;

текширишлар ва тафтишлар натижалари бўйича  далолатномаларни расмийлаштиради ва улар асосида уюшма раҳбариятига аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш  ва айбдорларни жазолаш (жарима жазолари ва бошқа таъсир чоралари), шу жумладан  мавжуд материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига оширишга доир таклифлар кўрсатилган билдиришномалар, маълумотномалар тайёрлайди;

"Ўзпахтасаноат" уюшмаси ва "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг раҳбариятига пахта хом ашёсини тайёрлаш, уни қайта ишлаш ва пахта маҳсулотини ишлаб чиқариш жараёнида статистика ва бухгалтерия ҳисоботини  бузишнинг аниқланган ҳоллари тўғрисида ахборот беради;

Бошқарма ваколати доирасига кирувчи масалаларни текширишни ташкил этиш методологиясини ишлаб чиқади.



III. БОШҚАРМАНИНГ ҲУҚУҚ ВА

МАЖБУРИЯТЛАРИ


5. Бошқарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

пахта хом ашёсини тайёрлаш ва қайта ишлашнинг бутун даври мобайнида "Ўзпахтасаноат" уюшмаси раиси томонидан тасдиқланган махсус жадваллар асосида пахта тозалаш корхоналарида тайёрланаётган, қайта ишланаётган ва сақланаётган пахта хом ашёсининг миқдори ва сифати масалалари юзасидан тафтишлар ва текширишлар ўтказиш;

ушбу тафтишлар ва текширишларга тармоқ, "Пахтасаноатилм" республика илмий маркази ходимларини, "Ўздавстандарт" маркази ва бошқа ваколатли ташкилотларнинг  мутахассисларини жалб этиш;

тартибни бузиш ҳоллари аниқланган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда айбдор шахсларга нисбатан жарима жазоларини қўллаш, шунингдек тафтишлар ва текшириш материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ошириш;

ҳудудий бирлашмалар ва пахта тозалаш корхоналарининг раҳбарлари ва  мансабдор шахсларидан Бошқарманинг ўз вазифаларини бажариши учун зарур бўлган барча ҳужжатларни, тафтишлар ва текширишлар вақтида аниқланган  тартибни бузиш  ҳоллари юзасидан ёзма тушунтиришлар беришни, текшириш далолатномаларини имзолашни, шунингдек хом ашё ва тайёр маҳсулотларни хатловдан  ўтказишни талаб қилиш;

мавжуд стандартлар ва норматив ҳужжатларга амал қилинишини таъминламаётган, қўшиб ёзиш, суиистеъмол ва ҳисоботни бузиб кўрсатишларнинг юзага келишига сабабчи бўлаётган пахта тозалаш корхоналари ва уларга қарашли бўлинмалар фаолиятини тўхтатиб қўйиш;

пахта тозалаш корхоналари  ва ҳудудий бирлашмаларга камомади тафтишлар ва текширишлар асосида ҳужжатлар билан тасдиқланган пахта хом ашёси ва маҳсулотининг тегишли миқдорини ҳисоботдан чиқариб ташлаш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш ва бу тўғрида  Уюшмага маълум қилиш;

тафтишлар ва текширишлар материаллари бўйича аниқланган тартибни бузиш ҳолларини бартараф этиш, моддий зарарни қоплаш, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли таклифлар киритиш;

тафтишлар ва текширишлар натижаларини тартибни бузиш ҳолларини кўрсатган ҳолда  (уюшма билан келишган ҳолда) минтақаларнинг ижро этувчи ҳокимиятига улар томонидан камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш учун маълум қилиш.


6. Бошқарма:

ўз зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини таъминлашга;

қилинган ишлар тўғрисида уюшма Бошқарувига ҳисобот беришга;

пахта тозалаш корхоналари ва ҳудудий бирлашмаларда тафтишлар ва текширишлар ўтказиш вақтида амалдаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилишга;

тармоқ корхоналари ўртасида пахта хом ашёси ва пахта маҳсулотини қўшиб ёзиш, ўғирлаш ҳолларига йўл қўймаслик масалалари юзасидан профилактика ва тушунтириш ишларини олиб боришга;

"Ўзпахтасаноат" уюшмаси раҳбарияти билан биргаликда Бошқармага малакали ва виждонан ишлайдиган ходимларни танлаш, уларнинг малакасини оширишга мажбурдир.



IY. БОШҚАРМА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Бошқармага лавозимига кўра "Ўзпахтасаноат" уюшмаси бошқаруви раисининг  ўринбосари ҳисобланадиган ва лавозимга белгиланган тартибга мувофиқ тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.


8. Бошқарма ходимлари  лавозимга вазифасини виждонан адо этаётган,  малакали, тармоқда ўз мутахасссилиги бўйича камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлган мутахассислар орасидан Уюшма бошқарувининг раиси томонидан тайинланадилар.


9. Бошқарманинг вазифаларига ва мазкур Низомга мувофиқ Бошқарма ходимлари қуйидаги асосий ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадирлар:

тафтишлар ва текширишларни ўтказиш вақтида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига, норматив-техник ҳужжатларга, экспертиза хулосаномалари ва айбдорларни жазолашга доир таклифларни тайёрлашда холислик ва мустақиллик принципларига амал қилиш;

ўзи ўтказган тафтишлар ва текширишларнинг натижаларини Уюшмага, ҳудудий бирлашмаларга ва пахта тозалаш корхоналарига  тегишли чоралар кўриш учун тақдим этиш;

ўтказилган текширишларнинг натижалари бўйича уюшма, бошқа юқори ташкилотлар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини назорат қилиш ҳамда уларнинг бажарилишини ҳудудий бирлашмалар ва корхоналардан талаб қилиш;

тафтишлар ва текширишлар ўтказиш учун  тузилган комиссиялар ишини, шу жумладан уларнинг натижалари бўйича  қабул қилинган қарорларнинг бажарилишига доир ишларни ташкил қилиш.



Y. БОШҚАРМАНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


10. Бошқарма ва унинг ходимлари ўтказилаётган тафтишлар ва текширишлар натижаларининг тўғрилиги ва пахта хом ашёсини тайёрлаш ва қайта ишлашга доир ҳисоботлардаги ўз вақтида аниқланмаган тартибни бузиш ҳоллари юзасидан уларга бириктирилган  ҳар бир ҳудуд бўйича Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда тўлиқ жавоб берадилар.


11. Бошқарма бошлиғи Бошқарма ходимларининг тафтишлар ва текширишларни ўтказиш вақтида йўл қўйган камчиликлари, шунингдек зарур чораларни кўрмаганликлари ва Уюшма раҳбариятини аниқланган тартибни бузиш ҳоллари тўғрисида хабардор қилмаганликлари учун шахсан жавоб беради.










































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск