Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.12.1998 й. 510-сон "Тери хом ашёси харид қилишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.12.1998 й.

N 510



ТЕРИ ХОМ АШЁСИ ХАРИД ҚИЛИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада тери хом ашёсини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 1994 йил 21 декабрдаги ПФ-1025-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда тери, мўйна-тери ва хом ашёнинг бошқа турларини (қоракўл теридан ташқари) тайёрлаш ҳажмларини кўпайтириш, қайта ишлаш корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини иш билан тўлиқроқ таъминлаш, тери маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва уни экспортга етказиб беришни кенгайтириш, хом ашё топширувчиларни янада рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва тери тармоғи хўжалик юритувчи субъектларининг:

а) тугатилаётган "Чарм" корпорацияси ва унинг ҳудудий савдо-тайёрлов бўлинмалари негизида 1-иловага мувофиқ таркибда "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси ҳузурида очиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклидаги "Ўзбек чарми" акциядорлик компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги;

б) "Ўзбек чарми" акциядорлик компаниясининг устав фондини:

"Чарм" ҳудудий савдо-тайёрлов бирлашмаларининг мол-мулки;

"Ўзбекенгилсаноат" уюшмасининг 130 млн. сўм миқдордаги таъсис бадали;

компания таркибига кирувчи акциядорлик жамиятларининг таъсис бадаллари ҳисобига белгиланган тартибда шакллантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар "Ўзбек чарми" акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

тармоқ хўжалик юритувчи субъектларининг тери ва тери-мўйна хом ашёси (қоракўл теридан ташқари)ни тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, уларни пойабзал, тикув ва чарм-атторлик буюмлари тайёрлаш учун рақобатга бардошли тайёр чарм товарларга қайта ишлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

ўзининг ҳудудий савдо-тайёрлов бўлинмалари орқали cифатли тери хом ашёси тайёрлашнинг кенг тармоғини ташкил этиш ва топширувчиларнинг манфаатдорлигини ошириш, шу жумладан, нақд тушумнинг бир қисмидан аҳолидан белгиланган тартибда тери хом ашёси харид қилиш учун фойдаланиш;

ягона техника ва инвестиция сиёсатини олиб бориш, кооперациянинг янги ташкилий шаклларини ривожлантириш, илғор технологияларни жорий этиш, рақобатга бардошли тери ва тери-мўйна маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун корхоналарни замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш;

хорижий инвестицияларни жалб этиш, ички ва ташқи бозорларнинг маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, экспорт қилинадиган маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

"Самарқанд чарм ишлаб чиқариш", "Кўнчи", "Ўзбекистон" ва "Қундуз" акциядорлик жамиятларининг давлатга тегишли акциялари пакетларини "Ўзбек чарми" акциядорлик компаниясига ишончли бошқарувга берсин;

"Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси билан биргаликда "Ўзбек чарми" компанияси акциялари пакетлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1740-сон Фармонига мувофиқ тақсимланишини таъминласин, бунда меҳнат жамоаси улуши акциядорлик компанияси муассислари ўртасида, шу жумладан, акциядорлик компаниясининг ҳудудий савдо-тайёрлов бўлинмалари ва марказий аппарати ходимлари ўртасида тақсимланиши назарда тутилсин.


4. "Ўзбек чарми" акциядорлик компаниясининг ташкилий тузилмаси, бошқарув аппарати тузилмаси ва ҳудудий шўъба корхоналар аппаратининг намунавий тузилмаси 2, 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки:

қўйилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида акциядорлик компанияси, юридик шахслар сифатидаги ўзига ҳисоб берадиган шўъба ҳудудий савдо-тайёрлов корхоналарини уларга белгиланган тартибда ўз мулкининг бир қисмини бериш йўли билан ташкил этади, уларнинг уставларини тасдиқлайди ва раҳбарларини тайинлайди;

тери ва тери-мўйна хом ашёси тайёрлаш бўйича шўъба ҳудудий савдо-тайёрлов корхоналари ва туман савдо-тайёрлов кооперативлари, шунингдек "Ўзбек чарми" акциядорлик компанияси ва "Гулмир-Дери" қўшма корхонаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик белгиланган тартибда тузиладиган шартномалар асосида амалга оширилади.


5. Белгилансинки:

"Ўзбек ипаги" акциядорлик компаниясининг бош директори ва унинг ўринбосари "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси бошқарувининг тақдимномасига кўра компания Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланган тартибда тайинланади ва кейинчалик акциядорлар умумий йиғилишида тасдиқланади;

"Ўзбек чарми" акциядорлик компанияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари хўжалик фаолиятини маблағ билан таъминлаш, шу жумладан уларнинг бошқарув аппаратлари харажатлари ўз хўжалик фаолияти, хизматлар кўрсатиш, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа даромадлар ҳисобига амалга оширилади.


6. "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда таъсис йиғилишини ўтказсин, Кузатувчи кенгашни сайласин ва "Ўзбек чарми" акциядорлик компаниясининг уставини тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларига:

"Ўзбек чарми" компаниясининг эркин сотиш учун мўлжалланган акциялари пакетларининг бир қисмини белгиланган тартибда сотиб олиш;

"Ўзбек чарми" компаниясининг терини қайта ишловчи корхоналарини техника билан қайта жиҳозлашни маблағ билан таъминлаш учун белгиланган тартибда узоқ муддатли кредитлар бериш имкониятини кўриб чиқиш тавсия этилсин.


8. Маҳфий.


9. "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси:

"Ўзбек чарми" компанияси билан биргаликда ишлаб турган корхоналарнинг қувватларидан самарали фойдаланиш, қўшма корхоналар ташкил этиш ва рақобатга бардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун юқори сифатли тери товарлари ишлаб чиқариш ҳисобига компания хўжалик юритувчи субъектларининг молиявий аҳволини барқарорлаштириш дастурини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол бозори комплекси билан келишган ҳолда тасдиқласин;

ҳамма жойда тери ва тери-мўйна хом ашёси топширувчиларга истеъмол товарлари сотиш бўйича чакана савдо дўконлари шохобчалари ташкил этсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси "Ўзбек чарми" акциядорлик компанияси корхоналарига махсус истеъмолчилар учун маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган республикада ишлаб чиқарилмайдиган, импорт бўйича келтириладиган моддий ва техника ресурсларига қўшилган қиймат солиғи ва божлар тўлашни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда икки ойгача кечиктирсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзгўштсутсаноат" уюшмаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари "Ўзбек чарми" акциядорлик компаниясининг тайёрлов ташкилотларини тери, тери-мўйна (қоракўл теридан ташқари) хом ашёси тайёрлашда, шунингдек савдо дўконлари шохобчалари ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратишда ҳар томонлама қўллаб-қувватласинлар ва кўмаклашсинлар.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З.Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 4 декабрдаги

510-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси ҳузуридаги

"Ўзбек чарми" акциядорлик компанияси таркибига

кирувчи хўжалик юритувчи субъектлар

РЎЙXАТИ

N

п/п

Корхоналар ва ташкилотлар номи


Корхоналар ва

ташкилотларнинг

ихтисослашуви


Жойлашган ўрни


I. Муассис корхоналар




1.

"Самарқанд чарм ишлаб чиқариш" очиқ турдаги акциядорлик жамияти


Пойабзал, чарм-атторлик буюмлари, кийим-бошлар учун хром чарм товарлари, снилкадан тайёрланган чарм товарлар, заводда тайёрланган жун, питирёғ елими ишлаб чиқариш.


Самарқанд шаҳри


2.

"Кўнчи" очиқ турдаги акциядорлик жамияти


Пойабзал, чарм-атторлик буюмлари, кийим-бошлар учун хром чарм товарлари, снилкадан тайёрланган чарм товарлар, заводда тайёрланган жун, питирёғ елими ишлаб чиқариш.


Қўқон шаҳри



3.

"Ўзбекистон" очиқ турдаги акциядорлик жамияти


Пойабзал, чарм-атторлик буюмлари, кийим-бошлар учун хром чарм товарлари, снилкадан тайёрланган чарм товарлар, заводда тайёрланган жун, питирёғ елими ишлаб чиқариш.


Тошкент шаҳри


4.

"Қундуз" очиқ турдаги акциядорлик жамияти


Мўйнабоп қўйтери, қоракўл ва мўйнанинг бошқа турларини ишлаб чиқариш. Мўйна буюмлари (аёллар, эркаклар, болалар пальтоси, бош кийимлар ва бошқалар) ишлаб чиқариш.


Тошкент шаҳри


II. Қўшма корхона




5.

"Гулмир-Дери" қўшма корхонаси

Кийимбоп қўй тери, тикувчилик буюмлари ишлаб чиқариш.


Ўрта Чирчиқ тумани



III. Ҳудудий бўлинмалар




6.

Қорақалпоғистон Республика "Чарм" савдо-тайёрлов бирлашмаси


Тери, тери-мўйна хом ашёси тайёрлаш ва савдо-харид фаолияти


Нукус шаҳри


7.

Андижон вилояти "Чарм" савдо-тайёрлов бирлашмаси


Тери, тери-мўйна хом ашёси тайёрлаш ва савдо-харид фаолияти


Андижон шаҳри


8.

Бухоро вилояти "Чарм" савдо-тайёрлов бирлашмаси


Тери, тери-мўйна хом ашёси тайёрлаш ва савдо-харид фаолияти


Бухоро шаҳри


9.

Жиззах вилояти "Чарм" савдо-тайёрлов бирлашмаси


Тери, тери-мўйна хом ашёси тайёрлаш ва савдо-харид фаолияти


Жиззах шаҳри


10.

Навоий вилояти "Чарм" савдо-тайёрлов бирлашмаси


Тери, тери-мўйна хом ашёси тайёрлаш ва савдо-харид фаолияти


Навоий шаҳри


11.

Наманган вилояти "Чарм" савдо-тайёрлов бирлашмаси


Тери, тери-мўйна хом ашёси тайёрлаш ва савдо-харид фаолияти


Наманган шаҳри


12.

Қашқадарё вилояти "Чарм" савдо-тайёрлов бирлашмаси


Тери, тери-мўйна хом ашёси тайёрлаш ва савдо-харид фаолияти


Қарши шаҳри


13.

Самарқанд вилояти "Чарм" савдо-тайёрлов бирлашмаси


Тери, тери-мўйна хом ашёси тайёрлаш ва савдо-харид фаолияти


Самарқанд шаҳри


14.

Сурхондарё вилояти "Чарм" савдо-тайёрлов бирлашмаси


Тери, тери-мўйна хом ашёси тайёрлаш ва савдо-харид фаолияти


Термиз шаҳри


15.

Сирдарё вилояти "Чарм" савдо-тайёрлов бирлашмаси


Тери, тери-мўйна хом ашёси тайёрлаш ва савдо-харид фаолияти


Гулистон шаҳри


16.

Фарғона вилояти "Чарм" савдо-тайёрлов бирлашмаси


Тери, тери-мўйна хом ашёси тайёрлаш ва савдо-харид фаолияти


Фарғона шаҳри


17.

Тошкент вилояти "Чарм" савдо-тайёрлов бирлашмаси


Тери, тери-мўйна хом ашёси тайёрлаш ва савдо-харид фаолияти


Тошкент шаҳри

18.

Хоразм вилояти "Чарм" савдо-тайёрлов бирлашмаси

Тери, тери-мўйна хом ашёси тайёрлаш ва савдо-харид фаолияти


Урганч шаҳри

Ҳаммаси: Муассис корхоналар - 4 та.

Қўшма корхона - 1 та.

Ҳудудий бўлинмалар 13 та.

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 4 декабрдаги

510-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси ҳузуридаги

"Ўзбек чарми" акциядорлик компаниясининг

ташкилий тузилмаси


"Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси


"Ўзбек чарми" акциядорлик компанияси


Қорақалпоғистон Республика "Ўзбек чарми" шўъба савдо-тайёрлов корхонаси


Андижон вилояти "Ўзбек чарми" шўъба савдо-тайёрлов корхонаси


Бухоро вилояти "Ўзбек чарми" шўъба савдо-тайёрлов корхонаси


Жиззах вилояти "Ўзбек чарми" шўъба савдо-тайёрлов корхонаси


  

  

Туман савдо-тайёрлов кооперативлари 13


Туман савдо-тайёрлов кооперативлари 7


Туман савдо-тайёрлов кооперативлари 8

Туман савдо-тайёрлов кооперативлари 10


Қашқадарё вилояти "Ўзбек чарми" шўъба савдо-тайёрлов корхонаси


Навоий вилояти "Ўзбек чарми" шўъба савдо-тайёрлов корхонаси


Наманган вилояти "Ўзбек чарми" шўъба савдо-тайёрлов корхонаси


Самарқанд вилояти "Ўзбек чарми" шўъба савдо-тайёрлов корхонаси


Туман савдо-тайёрлов кооперативлари 10


Туман савдо-тайёрлов кооперативлари 6

Туман савдо-тайёрлов кооперативлари 7

Туман савдо-тайёрлов кооперативлари 10


Сурхондарё вилояти "Ўзбек чарми" шўъба савдо-тайёрлов корхонаси


Сирдарё вилояти "Ўзбек чарми" шўъба савдо-тайёрлов корхонаси



Тошкент вилояти "Ўзбек чарми" шўъба савдо-тайёрлов корхонаси


Фарғона вилояти "Ўзбек чарми" шўъба савдо-тайёрлов корхонаси


Туман савдо-тайёрлов кооперативлари 10


Туман савдо-тайёрлов кооперативлари 4

Туман савдо-тайёрлов кооперативлари 10


Туман савдо-тайёрлов кооперативлари 6


Хоразм вилояти "Ўзбек чарми" шўъба савдо-тайёрлов корхонаси


"Самарқанд чарм ишлаб чиқариш" очиқ турдаги акциядорлик жамияти


"Кўнчи" очиқ турдаги акциядорлик жамияти


"Ўзбекистон" очиқ турдаги акциядорлик жамияти


Туман савдо-тайёрлов кооперативлари 10


"Қундуз" очиқ турдаги акциядорлик жамияти


"Гулмир Дери" қўшма корхонаси


"Ўзбек чарми" акциядорлик компанияси савдо-тайёрлов бўлинмалари 13 та.

Қайта ишловчи махсус корхоналар 4 та.

Қўшма корхона - 1 та (қайта ишловчи корхона).

Туман савдо-тайёрлов кооперативлари (ширкатлари) - 111 та.

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 4 декабрдаги

510-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси ҳузуридаги "Ўзбек чарми"

акциядорлик компанияси бошқарув аппарати

ТУЗИЛМАСИ


(Штатдаги ходимларнинг умумий сони - 12)


Акциядорларнинг умумий йиғилиши







Тафтиш комиссияси

Кузатувчи кенгаш

Бош директор

Юристконсульт

Бош директор ўринбосари

Молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими 3 киши


Тери хом ашёси тайёрлаш, етказиб бериш ва қайта ишлаш бошқармаси 4 киши

Савдони ва маҳсулотни сотишни ташкил этиш бўлими 2 киши


Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 4 декабрдаги

510-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ҳудудий шўъба савдо-тайёрлов

корхоналари бошқарув аппаратининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ


(Ходимларнинг умумий сони - 6 киши)


Директор

Кадрлар билан ишлаш ва ҳуқуқий хизмат 1 киши

Савдо-тайёрлов бўлими 2 киши


Молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими 2 киши


Изоҳ: Аппарат тузилмаси "Ўзбек чарми" акциядорлик комиссияси билан келишилган ҳолда ходимларнинг умумий сони доирасида такомиллаштирилиши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 й., N 12, 45-модда.




















Время: 0.0081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск