ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.02.1997 й. 108-сон "Вазирликлар, идоралар ва корхоналарнинг айланма маблағлари нормативлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.02.1997 й.

N 108



ВАЗИРЛИКЛАР, ИДОРАЛАР ВА

КОРХОНАЛАРНИНГ АЙЛАНМА

МАБЛАFЛАРИ НОРМАТИВЛАРИ

ТЎFРИСИДА


Корхоналарнинг молиявий ахволини мустаҳкамлаш, моддий ва молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш, айланма маблағларнинг айланишини тезлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирликлар, идоралар, бирлашмалар ва корхоналар бўйича айланма маблағлар нормативлари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар, идоралар, бирлашмалар ва корхоналар:

ўзларига қарашли бирлашмалар ва корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолияти хусусиятидан келиб чикқан холда айланма маблағларнинг табақалаштирилган нормативларини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва уларга етказсинлар;

айланма маблағлар бутунлиги таъминланишига, уларнинг айланишини тезлаштиришга каратилган тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар;

ўз айланма маблағлари сарфлаб юборилишини ва уларнинг бошқа мақсадларда хўжалик айланмасидан чиқарилишини молиявий интизомни қўпол равишда бузиш деб қараб, айбдорларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортган ҳолда, ўзларига қарашли бирлашмалар ва корхоналар раҳбарларининг айланма маблағлар бутунлиги таъминланиши учун жавобгарлигини оширсинлар.


3. Белгилансинки, корхоналарнинг ўз маблағлари, банкларнинг кредитлари ва бюджетдан ажратиладиган маблағлар айланма маблағларни норматив даражагача тўлдириш манбалари ҳисобланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, тижорат банклари вазирликлар ва идоралар, бирлашмалар ва корхоналар билан биргаликда 1996 йил якунлари бўйича айланма маблағлар холатини кўриб чиқсинлар ва айланма маблағларни тўлдириш манбалари ва ҳажмлари тўғрисидаги таклифларни 1997 йил 1 апрелгача Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат килиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Марказий банк раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Махкамасининг Раиси                                              И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.














































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск