Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.1996 й. 268-сон "Ипак ишлаб чиқарувчи "Андижон ипаги" акционерлик компаниясини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.07.1996 й.

N 268



ИПАК ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ

"АНДИЖОН ИПАГИ" АКЦИОНЕРЛИК

КОМПАНИЯСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Андижон вилоятида пиллачиликнинг, шу жумладан ипак қурти уруги, пилла,  хом  ипак  иплар ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш, жойларда ипак  ишлаб  чиқариш  билан  банд  бўлган  корхоналар  ва бўлинмалар  мажмуи  фаолиятига  оператив  рахбарликни ва назоратни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Хон атлас"  акционерлик  компанияси,  "Булоқбоши   ипаги" акционерлик  жамияти, "Ўзбекенгилганоат" давлат уюшмаси ва Андижон вилояти ҳокимлигининг  1-иловага  мувофиқ  таркибда  очиқ  турдаги "Андижон  ипаги"  акционерлик компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Андижон ипаги" акционерлик компанияси:

ипак қурти уруғини етиштириш, тут дарахтларини парвариш  қилиш, хом  пилла  тайёрлаш,  уларга дастлабки ишлов бериш ва улардан хом ипак иплар ишлаб чиқаришни таъминлайди;

ўз фаолиятини  компания  уставига  мувофиқ  амалга  оширади  ва "Ўзбекенгилсаноат"  давлат  уюшмасининг  юридик  шахс ҳуқуқига эга бўлган аъзоси ҳисобланади.

"Андижон ипаги" компанияси таркибига кирувчи пиллага  дастлабки ишлов берувчи корхоналар қишлоқ хўжалиги корхонаси мақомини сақлаб қоладилар.

"Андижон  ипаги"  акционерлик  компанияси   билан   тут   барги етиштирувчи  хўжаликлар  ва, "Пилла" уюшмасининг туман пиллакорлар ширкатлари ўртасидаги ўзаро иқтисодий муносабатлар амалдаги махсус намунавий шартномалар билан трартибга солинади.


3. Акционерлик компанияси бошқаруви тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин. "Андижон ипаги" акционерлик компанияси бошқарувининг ижро  этувчи  аппарати  функцияси  "Булоқбоши  ипаги"  акционерлик жамиятига юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

"Андижон  ипаги"  акционерлик   компанияси акцияларининг 20 фоизгачасини  хом  пилла  етиштирувчи  тегишли юридик ва жисмоний шахсларга сотишни назарда тутсин;

"Андижон ипаги" акционерлик компаниясидаги акцияларнинг  давлат улушини  бошқариш  хуқуқини  шартнома  асосида  "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмасига берсин.

Давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендларни 1997  йилнинг  1 февралигача  шартнома  асосида  "Андижон ипаги" компаниясида ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун "Ўзбекенгилсаноат"  давлат  уюшмасига берсин.


5. "Андижон ипаги" компанияси таркибига кирган корхоналар  "Хон атлас" акционерлик компанияси таркибидан ва Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 3 февралдаги  28-сон қарорига  1-илованинг  "Хон  атлас" акционерлик компанияси қисмидан чиқарилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 26 июлдаги

268-сон  қарорига

1-ИЛОВА



"Андижон ипаги" акционерлик компанияси

таркибига кирувчи корхоналар

1. "Булоқбоши ипаги" АЖ

2. Ипак қурти уруғи заводлари:

Андижон ипак қурти заводи

Хужаобод ипак қурти заводи

Асака ипак қурти заводи

3. Пиллага дастлабки ишлов берувчи туман базалари.

Олтинкўл базаси

Андижон "-"

Балиқчи "-"

Жалолқудуқ "-"

Улуғнор "-"

Қурғонтепа "-"

Асака "-"

Марҳамат "-"

Шахрихон "-"

Пахтаобод "-"

Хўжаобод "-"

Буз "-"

Булоқбоши "-"

Избоскан "-"

4. Андижон автокорхонаси
























Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск