язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.05.1993 й. ПФ-602-сон "Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзозиқовқатсаноат" концернини Ўзбекистон давлат-акционерлик концернига айлантириш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.05.1993 й.

N ПФ-602



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

"ЎЗОЗИҚОВҚАТСАНОАТ" КОНЦЕРНИНИ

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК

КОНЦЕРНИГА АЙЛАНТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Бозор муиосабатларига ўтиш шароитида озиқ-овқат саноати корхоналарининг иқтисодий мустақиллигини ошириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтиришда уларнинг ташаббускорлиги ва тадбиркорлигини ривожлантириш, шунингдек республика аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни янада яхшилаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги озиқ-овқат саноати "Ўзозиқовқатсаноат" концерни таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг концернни Ўзбекистон озиқ-овқат саноати "Ўзозиқовқатсаноат" давлат-ақционерлик концернига айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзозиқовқатсаноат" давлат-акционерлик концерни:

тармоқни ишлаб чиқариш жиҳатидан ва илмий-техникавий ривожлантириш соҳасида ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни, корхоналар ҳамда таркибий бўлинмаларнинг молиявий, инвестиция ва ташқи иқтисодий фаолияти, жумладан вазирликлар ва идоралар билан ўзаро муносабатлар, давлат эҳтиёжлари учун топшириқларни бажариш, марказлаштирилган тартибда ажратиладиган моддий-техника ресурслари ва капитал маблағларни тақсимлаш масалалари мувофиқлаштирилишини таъминлайди;

барча мулкчилик шаклидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни, шунингдек тармоқни ривожлантиришдан манфаатдор бўлган бошқа юридик шахсларни акциядорлик принциплари асосида бирлаштиради;

юридик шахс ҳисобланади ва ўз фаолиятини амалдаги қонунлар ҳамда концерннинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Устави асосида ташкил қилади;

ўзининг амалий ишида Ўзбекистон Республикасининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан яқиндан ҳамкорлик қилади, тармоқни ривожлантиришга оид истиқболдаги вазифалар масалалари хусусида эса ўз фаолиятини вазирлик билан мувофиқлаштиради.


3. "Ўзозиқовқатсаноат" давлат-акционерлик концерни фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари қуйидагилардан иборат қилиб белгилансин:

тармоқни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг узоқ муддатли истиқбол рсжаларини, аниқ мақсадга қаратилган илмий-техникавий дастурларини ишлаб чиқиш, сармоялар соҳасида ягона стратегияни амалга ошириш;

озиқ-овқат тармоғи иншоотлари кенгайтирилишини, қайта қурилиши ва техника билан қайта қуроллантирилишини таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари пшлаб чиқаришнинг меъёрий ва технологик тартиб-қоидаларини ишлаб чиқиш;

концернга кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг бозор муносабатларига ўтишида, уларни ижара, жамоа, акционерлик ҳамда бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга айлантиришда ёрдам бериш;

озиқ-овқат маҳсулотлари бозорининг конъюнктурасини ўрганиш, фирма савдосини ривожлантириш, хорижий шериклар билан савдо-иқтисоднй ва илмий-техникавий алоқаларни янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш.


4. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси 20 кун муддат ичида Ўзбекистон озиқ-овқат саноати "Ўзозиқовқатсаноат" давлат-акционерлик концернини ташкил этиш ҳамда унинг фаолиятига оид масалалар юзасидан қарор қабул қилиб, тузилмаси ва Уставини тасдиқласин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., 4-сон, 181-модда