Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.01.1993 й. 47-сон "Ўзбекмебель" Ўзбекистон давлат-акционерлик бирлашмасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.01.1993 й.

N 47



"ЎЗБЕКМЕБЕЛЬ" ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ-

АКЦИОНЕРЛИК БИРЛАШМАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Бозор муносабатларига ўтиш шароитида халқ хўжалиги ва аҳолини мебель, қоғоз ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлашни тубдан яхшилаш, тармоқ корхоналари ва ташкилотларининг самарали фаолиятини кўрсатиш учун зарур ташкилий-иқтисодий шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ.


1. Мебель саноати корхоналари ва ташкилотлари (1-иловага мувофиқ) меҳнат жамоаларининг "Ўзбекмебель" Ўзбекистон давлат-акционерлик бирлашмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Бунда улар ўзларининг хўжалик мустақиллигини ва юридик шахс ҳуқуқларини сақлаб қоладилар.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзбекмебель" Ўзбекистон давлат - акционерлик бирлашмаси:

мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхона ва ташкилотларни акциялаш принциплари асосида ихтиёрий равишда бирлаштирилади;

юридик шахс ҳисобланади ва ўз фаолиятини амалдаги қонунчилик ҳамда Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда таъсисчилар йиғилиши (конференцияси) томонидан тасдиқланган бирлашма Устави асосида амалга оширади;

ўз фаолияти тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради;

бирлашма таркибига кирувчи корхоналарнинг давлат мулкини бошқаради;

таъсисчилар томонидан берилган ҳуқуқларни ҳисобга олган ҳолда молия-иқтисодий, хўжалик ва ижтимоий фаолият масалаларини мустақил равишда ҳал қилади, бирлашма Кенгаши қарорига кўра марказлаштирилган эҳтиёт, захира ва бошқа жамғармаларни ташкил этади;

бирлашмага кирувчи меҳнат жамоалари, давлат корхоналари ва ташкилотларининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда акционерлик жамиятига, жамоа корхоналарига ва мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритади.


3. Қуйидагилар "Ўзбекмебель" Ўзбекистон давлат-акционерлик бирлашмаси фаолиятининг асосий вазифалари қилиб белгилансин:

бирлашмага кирган корхоналар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлат ва бошқа идораларда умумий манфаатларни ифодалаш;

тармоқда ягона илмий-техникавий сиёсатни ўтказишга, корхоналарни кенгайтиришга, қайта қуришга ва техника билан қайта жиҳозлашга, замонавий технологияларни ишлаб чиқиш ва ўзлаштиришга кўмаклашиш;

ёғочбоп хом ашёни комплекс қайта ишлашни таъминлаш, атроф муҳитга зарар етказмасдан ўрмон хом ашё ресурсларидан фойдаланиш;

бозорнинг мебелга бўлган конъюнктурасини ўрганиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматлар турларини такомиллаштириш, ишлаб чиқаришларни оқилона ихтисослаштириш ва уларни кооперациялаш;

тармоқни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг узоқ муддатли истиқболини, мақсадли илмий-техникавий дастурларни ишлаб чиқиш, инвестициялар соҳасида ягона стратегияни амалга ошириш;

корхоналарда хўжалик юритишнинг янги шакл ва усулларини жорий этишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, хорижий шериклар билан ўзаро фойдали ҳамкорликни ривожлантириш.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва "Ўзбекмебель" бирлашмаси амалдаги қонунчиликка мувофиқ 1993-1994 йиллар мобайнида, меҳнат жамоаларининг тайёрлигига қараб, давлат-акционерлик бирлашмаси таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларни акционерлик жамиятларига, жамоа корхоналарига айлантиришни амалга оширсинлар.

Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга доир ташкилий тадбирларни ўтказишда корхоналар ва ташкилотларни ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантиришнинг мақсадга мувофиқлигидан келиб чиқилсин. Давлат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги "Ўздавжамғарма", "Ўзбекмебель" бирлашмаси, корхона ва ташкилотлар, шунингдек, ёғоч маҳсулотлари етказиб берувчи корхоналар орқали уларнинг аъзоси бўлиши мумкин.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги давлат мулки жамғармаси:

"Ўзбекмебель" бирлашмасига акцияларнинг давлатга тегишли улушига мувофиқ акционерлик жамиятлари фаолиятига раҳбарлик қилиш ҳуқукини берсин;

8. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзбекмебель" бирлашмаси ўзининг ижрочи органи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари ва тизимини уставга мувофиқ мустақил равишда белгилайди.

Бирлашманинг бошқарув аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин, бунда унинг ходимларининг энг кўп сони (хизмат кўрсатувчилардан ташқари) 36 нафардан иборат қилиб белгилансин.

Бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари бирлашма Кенгаши томонидан сайланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Бирлашмага бошқарув раисининг 3 нафар ўринбосарига, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарига эга бўлиш тавсия этилади.

Бирлашма Бошқарувининг раиси ва унинг ўринбосарларига Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг ходимлар учун белгиланган моддий-маиший таъминот ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари жорий этилсин.


9. "Ўзбекмебель" бирлашмаси бир ой муддат ичида бирлашма Уставини ишлаб чиқсин ва келишиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин, шундан кейин таъсис конференцияси якуни бўйич тасдиқлашга тақдим қилсин.


10. Тошкент шаҳар, Абай кўчаси, 4-уй "Ўзбекмебель" бирлашмасининг жойлашган манзили этиб белгилансин.


11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари ўртоқ А.Н. Возненко зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 25 январдаги

47-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзбекмебель" Ўзбекистон давлат-акционерлик

бирлашмаси таркибига кирувчи бирлашмалар,

корхоналар ва ташкилотларнинг

РЎЙХАТИ


"Тошкент" ижарачи мебель ишлаб чиқариш бирлашмаси


Сирғали ижарачи мебель бирлашмаси


Олмалиқ ижарачи мебель комбинати


"Янгийўл" мебель ишлаб чиқариш концерни


Тошкент ижарачи мебель фабрикаси


Тошкент махсус мебеллар ижарачи корхонаси


"Ўзқоғоз" ижарачи корхонаси


Тажриба-техника заводи ижарачи корхонаси


Ижарачи ойна-мебель корхонаси


Олмазор енгил мебеллар ижарачи экспериментал фабрикаси


"Фарғонамебель" ижарачи ишлаб чиқариш бирлашмаси


Қўқон ижарачи мебель фабрикаси


Қува ижарачи мебель фабрикаси


Андижон ижарачи мебель корхонаси


Наманган мебель ишлаб чиқариш бирлашмаси


Самарканд ижарачи мебель корхонаси


Бухоро ижарачи мебель фабрикаси


Нукус ижарачи мебель фабрикаси


Урганч мебель фабрикаси


Шўрчи мебель фабрикаси


Акбаробод мебель фабрикаси


Бешариқ мебель фабрикаси


Беруний мебель фабрикаси


"Ўзмебельтранс" республика ижарачи ишлаб чиқариш автотранспорт бирлашмаси


Ижарачи таъмирлаш-қурилиш бошқармаси


Тошкент монтаж-созлаш бошқармаси


Тошкент лойиҳа-конструкторлик ва технологик бюроси ижарачи корхонаси


Ишлаб чиқариш-технологик бутлаш ижарачи бошқармаси


"Мебель" корхона магазини


Тошкент ёғоч кесиш асбоблари заводи


Андижан мебель комбинати


Республика тармоқ ҳисоблаш маркази


Жиззахдаги "Зомин" акционерлик жамияти


Риштон мебель фабрикаси


"Тараққиёт" уюшмаси


"Имконият" брокерлик фирмаси






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 25 январдаги

47-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзбекмебель" давлат-акционерлик

бирлашмаси ишчи аппаратининг

ТУЗИЛИШИ


Раҳбарият

Иқтисодиёт, молия ва ҳисоботлар бўлими

Ишлаб чиқариш ва кооперация орқали маҳсулот етказиб бериш бўлими

Илмий-техника бўлими

Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар бўлими

Капитал қурилиш бўлими



Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 5-сон, 26-модда; 12-сон, 77-модда


























Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск