Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 12.10.2001 й. 406-сон "Янгийўл целлюлоза-қоғоз фабрикасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.10.2001 й.

N 406



ЯНГИЙЎЛ ЦЕЛЛЮЛОЗА-ҚОҒОЗ

ФАБРИКАСИНИНГ САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ

КЎРСАТИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Янгийўл целлюлоза-қоғоз фабрикасида целлюлоза ва қоғоз ишлаб чиқариш бўйича лойихадаги қувватга эришишни хамда ишлаб чиқаришнинг самарали фаолиятини таъминлаш, "Ўзқоғоз" акциядорлик жамиятига ажратилган кредитларни қайтариш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Махкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Янгийўл целлюлоза-қоғоз фабрикаси қурилишини маблағ билан таъминлаш учун "Ўзқоғоз" акциядорлик жамиятига берилган кредит бўйича асосий қарзни ва фоизларни тўлаш муддатини имтиёзли даврда қўшилган фоизларни асосий қарз билан бирга ўнта тенг ярим йиллик тўловлар билан узиш шартларида 2002 йил 1 ноябргача узайтирсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига:

"Ўзқоғоз" акциядорлик жамиятига ажратилган марказлаштирилган кредит бўйича асосий қарзни ва фоизларни тўлашни бошлаш муддатини имтиёзли даврда қўшилган фоизларни асосий қарз билан бирга ўн иккита тенг ярим йиллик тўловлар билан узиш шартларида 2002 йил 1 октябргача узайтириш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг ўз маблағлари хисобига асосий карзни ва фоизларни тўлашга йўналтирилган 116,43 млн сўм миқдоридаги пул маблағларини банкнинг вакиллик хисоб рақамида тиклаш тавсия қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Янгийўл целлюлоза-қоғоз фабрикаси қурилишини маблағ билан таъминлаш учун банкнинг ўз ресурслари хисобидан "Ўзқоғоз" акциядорлик жамиятига ажратилган кредит таркибини:

кредит бўйича асосий қарзни тўлашни бошлаш муддатини 2002 йил 15 февралгача узайтириш ва 2001 йил 1 октябргача қўшилган фоизларни асосий қарз билан бирга ўнта тенг тўловлар билан узиш;

2001 йил 1 октябрдан бошлаб қўшиладиган фоизларни 2001 йил 30 октябрдан бошлаб хар ойдаги тўловлар билан узиш шартлари билан қайта ўзгартирсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кредитлар бўйича тўловларни бошлаш муддати узайтирилишини хисобга олган холда хукумат кафолатларига белгиланган тартибда тегишли узгартиришлар киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Махкамасининг Раиси                                               И. Каримов
































Время: 0.0193
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск