Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.1998 й. 102-сон "Пахта линтидан целлюлозанинг кимёвий навларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.03.1998 й.

N 102



ПАХТА ЛИНТИДАН ЦЕЛЛЮЛОЗАНИНГ

КИМЁВИЙ НАВЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]

Республикада целлюлозанинг махсус экспорт қилишга мўлжалланган кимёвий навларини чиқариш бўйича ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, целлюлоза асосидаги целлюлоза ацетатлари, карбоксиметилцеллюлоза ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллий хом ашё билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзкимёсаноат" уюшмасининг Фарғона фуран бирикмалари кимё заводи негизида пахта линтидан целлюлозанинг кимёвий навларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. "Ўзкимёсаноат" уюшмасига "Унионматекс Индустрианлаген ГмбХ" фирмаси билан техник ҳужжатларни тайёрлаш, асбоб-ускуналар, материалларни етказиб бериш, монтаж ишларини бажариш ва қувватларни 2000 йилнинг май ойида ишга туширган ҳолда пахта линтидан йилига 30 минг тонна целлюлоза ишлаб чиқарадиган технологик асбоб-ускуналарни фойдаланишга топшириш юзасидан техник раҳбарлик қилишга контракт тузишга рухсат этилсин.


3. "Унионматекс Индустрианлаген ГмбХ" фирмаси ҳар йили ишлаб чиқариладиган целлюлозанинг 50 фоизини харид қилиш мажбуриятини олганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Фарғона фуран бирикмалари кимё заводи "Ўзкимёсаноат" уюшмаси билан биргаликда хорижий кредитларни муддатида узиш учун етарли ҳажмдаги целлюлозани сотишга "Унионматекс Индустрианлаген ГмбХ" фирмаси билан фьючерс контрактини бир ой муддатда тузсин.


4. Объектни лойиҳалаштириш, қуриш, асбоб-ускуналарни етказиб бериш, монтаж қилиш ва фойдаланишга топшириш муддатлари 1-иловага* мувофиқ белгилансин.


5. Белгилансинки, лойиҳанинг валюта қисми:

контракт қийматининг 85 фоизи "Гермес" жамияти суғуртаси остида Берлинер банки кредити линияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг қайта молиялаштириладиган кредити ҳисобига;

контракт қийматининг 15 фоизи "Унионматекс Индустрианла-ген ГмбХ" фирмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кафолати остида Берлинер банкининг муддати 540 кун бўлган кредити ҳисобига маблағ билан таъминланади.

Кредитларни узиш Фарғона фуран бирикмалари кимё заводи томонидан кредит битимида белгиланган муддатларда амалга оширилади (2-илова).


6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги:

лойиҳани Ўзбекистон Республикасининг 1999 ва кейинги йиллардаги инвестиция дастурига киритишни назарда тутсин;

2000 йилдан бошлаб, Фарғона фуран бирикмалари кимё заводининг буюртманомалари бўйича зарур ҳажмда ва ассортиментда пахта линти ажратилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки икки ой муддатда Берлинер банки билан кредит битимини тузсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Берлинер банкига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига мазкур лойиҳа учун жалб қилинадиган кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатларини белгиланган тартибда беришга вакил қилинсин.


11. Адлия вазирлиги амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатлари бўйича юридик хулосаларни расмийлаштирсин.


12. Давлат божхона қўмитаси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари", "Ўзбекистон темир йўллари" компаниялари, "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси божхона ҳужжатлари ўз вақтида расмийлаштирилишини ва Фарғона фуран бирикмалари кимё заводининг буюртманомалари бўйича келаётган асбоб-ускуналар ва материал ресурслари белгиланган жойга тўсиқларсиз етказилишини таъминласинлар.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов

*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.






























Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск