Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.07.2007 й. 136-сон "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамияти фаолиятини мақбуллаштириш ва уни молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.2007 й.

N 136



"В.П.ЧКАЛОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ

АВИАЦИЯ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИ"

ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

ФАОЛИЯТИНИ МАҚБУЛЛАШТИРИШ ВА

УНИ МОЛИЯВИЙ СОҒЛОМЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамияти тузилмасини янада такомиллаштириш ва фаолиятини мақбуллаштириш, бирлашманинг молиявий ҳолатини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамияти, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг:

"В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамиятининг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган "В" ҳудудини мулкий комплекслар шаклида ва Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги "Гулистон" болалар соғломлаштириш оромгоҳини, шунингдек авиация бирлашмасининг ихтисосли бўлмаган 1-иловага* мувофиқ ижтимоий объектларини очиқ савдода сотиш;

Тошкент шаҳридаги "Б" ҳудудидаги 110 кВ қувватли ёрдамчи станция жойлашган 1 га майдонли ер участкасини ва Фарғона шаҳридаги "А" ҳудудидаги 110 кВ қувватли ёрдамчи станцияни жойлашган ер участкаси билан биргаликда "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамияти балансидан "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси балансига бериш;

Фарғона шаҳридаги "В" ҳудудидаги 10,0 га майдонли ер участкасини "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамияти балансидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги балансига бериш;

бирлашманинг умумий майдони 113,2 га бўлган 2-иловага* мувофиқ бошқа ҳудудларини, уларда жойлашган иншоотлар билан биргаликда Тошкент шаҳар, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари балансига бериш ва кейинчалик уларни белгиланган тартибда очиқ савдога қўйиш;

Андижон ва Фарғона механика заводларини 2009 йил 1 январдан бошлаб "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамиятининг тугалланган балансга эга бўлган шўъба корхоналарига айлантириш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин.

Кўрсатиб ўтилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун 3-иловага* мувофиқ таркибда ишчи гуруҳ ташкил этилсин.


2. Бирлашма ходимларининг умумий сонини 2,2 минг нафарга, шу жумладан бошқарув ходимларини - 365 нафарга қисқартиришни назарда тутадиган "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамиятининг янгиланган ташкилий тузилмаси, унинг ижро этувчи аппарати ва ишлаб чиқариш тузилмаси 4, 5 ва 6-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.

"В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамияти бош директорига Кузатувчи кенгашнинг розилиги билан ходимларнинг штатдаги белгиланган сони доирасида бирлашманинг ижро этувчи аппарати ташкилий тузилмасига ва унинг ишлаб чиқариш тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Белгилансинки:

мазкур қарорга мувофиқ "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси балансига берилаётган активлар қиймати топшираётган ва қабул қилаётган томонлар учун даромад (фойда) солиғини ҳисоблаб чиқишда солиқ солиш объекти ҳисобланмайди;

Тошкент шаҳридаги "В" ҳудудни, "Гулистон" болалар соғломлаштириш оромгоҳини ва 1-иловага мувофиқ объектларни сотишдан тушган тушум "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамиятининг "Ўзсаноатқурилишбанк"даги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

2-иловага мувофиқ объектларни сотишдан тушган тушум, Давлат мулки қўмитаси тасарруфида қоладиган 3 фоиздан ва Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарорига мувофиқ ҳокимликларнинг тасарруфига тушадиган 25 фоиздан ташқари, "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамиятининг кўрсатиб ўтилган махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

кўрсатиб ўтилган махсус ҳисоб рақамининг маблағларидан фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ишлаб чиқариш қувватларини қайта жойлаштириш ва "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамияти ва Фарғона механика заводининг ташқи тўсиқлари янги участкаларини қуриш харажатларини қоплашга, шунингдек "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамиятини замонавий компьютер техникаси ва технологиялари, фойдаланишни назорат қилиш тизимлари билан жиҳозлаш чора-тадбирларини молиялаштиришга сарфланади;

"В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамиятининг банкдаги ҳисоб рақамига тушадиган 10 млн. сўмдан ортиқ миллий ва хорижий валютадаги (эквивалентда) бошқа пул маблағларини сарфлаш фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади, меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўловлар билан биргаликда иш ҳақи тўлаш, бюджетга, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек ёқилғи-энергетика ресурслари учун тўловлар бундан мустасно;

маблағларни сарфлаш бўйича белгиланган талабларга риоя қилиниши учун шахсий жавобгарлик "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамиятининг бош директорига, бош директорнинг иқтисодиёт бўйича ўринбосарига ва бош бухгалтерга юкланади.


4. "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамияти (Султонов):

2007 йил 1 июлдан бошлаб самолёт маҳсулотлари ишлаб чиқаришга харажатларнинг бухгалтерия ҳисобини ҳар бир маҳсулот бўйича алоҳида субҳисоб рақамларида амалга оширсин;

икки ой муддатда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси билан биргаликда белгиланган тартибда "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамиятининг ҳудудлари ва объектларининг, биринчи навбатда мазкур қарорга мувофиқ ўзгага берилаётган ҳудудлар ва объектларнинг, уларга кадастр ҳужжатларини расмийлаштирган ҳолда, кадастр суратга олинишини таъминласин;

2007 йил 1 августгача "Хобас-ТАПО" қўшма корхонасининг бошқа муассислари билан "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамиятининг қўшма корхона сармоясидаги улушини Давлат мулки қўмитасига бериш юзасидан музокаралар олиб борсин ва кўрсатиб ўтилган улушни белгиланган тартибда берсин;

2007 йил 1 сентябргача ушбу қарорда кўрсатилган ҳудудлар ва объектларни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, Тошкент шаҳар ва Фарғона вилояти ҳокимликлари балансига берсин;

2007 йил охиригача бирлашма бўлинмаларини 5 ва 6-иловаларга мувофиқ қайта ташкил этсин ва ходимлар сонини белгиланган параметрларга мувофиқ қисқартирсин;

2008 йил охиригача манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, Андижон ва Фарғона механика заводлари юридик шахс этиб қайта ташкил қилингандан кейин улар томонидан авиация маҳсулотлари ишлаб чиқаришни давом эттириш ҳамда ушбу соҳада хизматлар кўрсатиш учун зарур бўлган сертификатлар ва рухсат берувчи ҳужжатлар олинишини таъминласин.


5. Тошкент шаҳар (Тўхтаев) Тошкент вилояти (Ниёзов) ва Фарғона вилояти (Абдуллаев) ҳокимликлари "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамиятининг 2-иловага мувофиқ ҳудудларини уларда жойлашган иншоотлар билан биргаликда қабул қилиб олгандан кейин икки ой муддатда:

кўрсатиб ўтилган ҳудудлар очиқ савдога қўйиладиган ер участкалари бўйича планга туширилишини ҳамда тегишли ер участкалари ва иншоотлар баҳоланишини таъминласинлар;

тегишли ер участкаларини уларда жойлашган иншоотлар билан биргаликда, шунингдек иморатлар қурилмаган ер участкаларини белгиланган тартибда очиқ савдога қўйсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси 2007 йил охиригача "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамиятининг устав капиталига, унда давлатнинг улуши камида 51 фоиз бўлишини сақлаб қолган ҳолда, ушбу қарорга мувофиқ бирлашма активларининг бир қисми ўзгага берилиши билан боғлиқ бўлган давлатга тегишли акциялар улуши юзасидан тузатиш киритилишини таъминласин.

"В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамияти ушбу қарорга мувофиқ унинг устав капиталига тузатиш киритишда акциялар эмиссияси проспекти қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун истисно тариқасида йиғимлардан озод қилинсин.


7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Тўхтаев) "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамиятининг Тошкент шаҳридаги объектлари ва ҳудудлари кадастр суратга олингандан кейин бир ой муддатда жамиятининг ишлаб чиқариш бўлинмалари эгаллаб турган ер участкаларини (мазкур қарорга мувофиқ ўзгага берилаётган ер участкаларидан ташқари) шаҳар ҳудудига, иккинчи зонага киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқсин;

Тошкент вилояти ҳокимлиги (Ниёзов) бир ой муддатда "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамиятининг учиш синов-транспорт комплекси ҳудудини (ушбу қарорга мувофиқ ўзгага берилаётган участкалар бундан мустасно) лалми ерларга киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 27-28-сон, 285-модда.







































Время: 0.0235
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск